Ҳужжат кучини йўқотган 31.05.2005 13.04.2000 йилдаги 145-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 13.04.2000 йилдаги 145-сон
Date of entry into force
13.04.2000
Ҳужжат кучини йўқотган 31.05.2005
Ҳужжат 13.04.2000 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«ТОШКЕНТУЙЖОЙИНВЕСТҚУРИЛИШ» ТОШКЕНТ МОЛИЯ-ҚУРИЛИШ КОРПОРАЦИЯСИНИ ТУГАТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 31 майдаги 138-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент молия-қурилиш корпорацияси («Тошкентуйжойинвестқурилиш»)ни тугатиш тўғрисида» 2000 йил 11 апрелдаги ПФ-2572-сон Фармонига мувофиқ ҳамда Тошкент шаҳри қурилиш ташкилотларининг бозор шароитларида самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш, уларнинг мустақиллигини кенгайтириш ва қурилиш хизматлари бозорида рақобат муҳитини яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. «Тошкентуйжойинвестқурилиш» Тошкент молия-қурилиш корпорацияси бўйича тугатиш комиссияси таркиби 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 1-илова берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тугатиш комиссияси «Тошкентуйжойинвестқурилиш» корпорациясини тугатиш, шунингдек, мажбуриятлар ва ҳуқуқий ворислик масалаларини ҳал этиш ишлари ташкил қилинишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бир ой муддатда амалга оширсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент молия-қурилиш корпорацияси («Тошкентуйжойинвестқурилиш»)ни тугатиш тўғрисида»ги Фармонига биноан тугатилаётган корпорация таркибидаги пудрат қурилиш трестлари ва ташкилотлари, саноат ва Транспорт корхоналари ҳамда бошқа хўжалик юритувчи субъектлар молия-хўжалик фаолиятини амалга оширувчи мустақил юридик шахслар ҳисобланиши амал қилиш учун қабул қилинсин ҳамда пудрат ишларини ва бошқа ишларни амалга ошириш юзасидан тендерларда мустақил равишда қатнашишга ҳақлидирлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Тошкент шаҳри қурилиш индустриясининг мулкчиликнинг барча шаклларидаги пудрат қурилиш ташкилотлари ва корхоналарининг улар томонидан тўлиқ ихтиёрий асосда «Тошкентқурилиш» қурилиш уюшмасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қуйидагилар «Тошкентқурилиш» қурилиш уюшмасининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пудрат-қурилиш ишлари бозорини ўрганиш, маркетинг тадқиқотлари ўтказиш, Тошкент шаҳрини ободонлаштиришнинг узоқ муддатли дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уюшма аъзоларига консалтинг, инжиниринг ва ахборот хизматлари кўрсатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уюшма таркибига кирувчи пудрат қурилиш ташкилотлари ва қурилиш индустрияси корхоналари фаолиятини мувофиқлаштириб бориш, хизмат кўрсатувчи корхоналар ва ташкилотлар билан шартномавий кооператив алоқаларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уюшма аъзоларига илғор қурилиш технологияларини, қурилиш ишлаб чиқаришини ташкил қилишнинг замонавий усулларини жорий этишда кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уюшма корхоналарининг хорижий сармоялар жалб этилган йирик инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда қатнашиш бўйича фаолиятини мувофиқлаштириб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уюшма аъзоларига пудрат ишларининг республика ва ташқи бозорларига чиқишда кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уюшма аъзолари бўлган корхона ва ташкилотлар ходимлари малакасини оширишда амалий ёрдам кўрсатиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. «Тошкентқурилиш» уюшмаси ижро этувчи аппарати тузилмасига 2-иловага* мувофиқ ва унинг штатдаги ходимлари чекланган сонининг 30 нафардан иборат бўлишига (хизмат кўрсатувчи ходимларни ҳисобга олмаган ҳолда) розилик берилсин. Белгилансинки, уюшма ижро этувчи аппаратига сарфланадиган жорий харажатлар унинг қатнашчилари ажратадиган маблағлар ҳисобига қопланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 2-илова рус тилида берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Тошкентқурилиш» уюшмаси бошқаруви раиси ва унинг ўринбосарига тегишли равишда вазир ва вазир ўринбосари учун белгиланган моддий-маиший ва тиббий хизмат кўрсатиш шарт-шароитлари татбиқ этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Қурилиш ва қурилиш материаллари саноати комплекси ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги бир ой муддатда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда «Тошкентқурилиш» уюшмаси таъсис конференцияси ўтказилишини ва унинг устави тасдиқланишини таъминласинлар,
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси Вазирлар Маҳкамасининг Қурилиш ва қурилиш материаллари саноати комплекси, тугатилаётган «Тошкентуйжойинвестқурилиш» корпорацияси таркибига кирган ҳамда устав жамғармасида давлат улуши бўлган акциядорлик жамиятлари билан биргаликда давлатга тегишли акциялар пакетини сақлаб қолиш мақсадга мувофиқ бўлган корхоналар ва ташкилотлар рўйхати ва акциялар миқдори тўғрисидаги таклифни икки ҳафта муддатда ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Тугатилаётган «Тошкентуйжойинвестқурилиш» корпорацияси таркибига кирган пудрат қурилиш трестларига 2000 йилнинг биринчи ярим йиллиги охиригача бошқарувнинг ортиқча ва бир-бирини такрорловчи бўғинларини, кам қувватли бўлинмаларни тугатган, ишлаб чиқариш ва маъмурий майдонларни бўшатган ҳолда «трестмайдон» бошқарув тузилмасига ўтиш тавсия қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Қўрилаётган объектларни бюджетдан молиялаш ҳисобига кафолатли ва ўз вақтида маблағ билан таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг Қурилиш ва қурилиш материаллари саноати комплекси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки, Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда 2000 йил мобайнида Тошкент шаҳрининг пудрат ташкилотлари томонидан бажарилаётган қурилишни маблағ билан узлуксиз ва мақсадли таъминлаш механизмини тажриба тариқасида синаб кўришни амалга оширсин, бунда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буюртмачи, пудрат ташкилоти ва бюджет маблағлари ҳисобига амалга оширилаётган объектлар қурилишини кафолатли узлуксиз маблағ билан таъминловчи банк ўртасида уч томонлама шартнома тузилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пудрат ташкилотлари томонидан бошқа қурилишлар бўйича кредиторлик қарзларни тўлаш учун олинган маблағларни жалб қилмасдан қурилишларни маблағ билан мақсадли таъминлаш учун буюртмачилар ёки алоҳида йирик объектлар бўйича илова ҳисоб рақамлари очиш назарда тутилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қилинган ишлар натижалари тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига 2000 йил якунлари бўйича ахборот берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. «Ўзуйжойжамғармабанк» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 31 январдаги ПФ-1366-сон Фармонининг 3-бандини сўзсиз бажариш мақсадида сертификат уй-жойларнинг фойдаланишга тайёр ҳолда қурилишини Тошкент шаҳрини ривожлантиришнинг шаҳарсозлик талабларини ҳисобга олган ҳолда мулкчиликнинг барча шаклларидаги пудрат ташкилотлари ўртасида фақат тендер (танлов) асосида амалга оширсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни ўн кун муддатда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкентуйжойинвестқурилиш» Тошкент молия-қурилиш корпорацияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 1994 йил 27 декабрдаги 622-сон қарори, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг «Капитал қурилишда бошқарувнинг ташкилий тузилмасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 28 ноябрдаги 500-сон қарорига 1 ва 2-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Исаев ва Тошкент шаҳри ҳокими К.Н. Тўлаганов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2000 йил 13 апрель,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
145-сон