13.03.2024 йилдаги ЎРҚ-920-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 13.03.2024 йилдаги ЎРҚ-920-сон
Date of entry into force
14.03.2024
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жиноятчиликка қарши курашиш бўйича фаолиятнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Қонунчилик палатаси томонидан 2023 йил 17 октябрда қабул қилинган

Сенат томонидан 2024 йил 19 январда маъқулланган

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республикамизда фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, шахс, жамоат ва давлат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ҳамда жиноятчиликка қарши курашиш бўйича яхлит ҳуқуқий тизим яратилди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мамлакатимизда қонун устуворлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар олдига янги вазифаларни қўймоқда ҳамда ушбу органларнинг ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш бўйича тезкор ва самарали қарорлар қабул қилиши учун мустаҳкам ҳуқуқий асос яратишга қаратилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур Қонун билан «Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига маълумотларни тўплаш, тезкор киритиш, ниқобланган операция каби тезкор-қидирув тадбирларини амалга ошириш тартибини аниқлаштиришни, шунингдек ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятчиликка қарши курашишнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашни, тезкор-қидирув тадбирлари ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда, шу жумладан кибермаконда ва (ёки) унинг имкониятларидан фойдаланган ҳолда ўтказилиши мумкин эканлигини белгилашни назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу билан бирга «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига жиноятларнинг ҳолатларини аниқлаш, жиноятларни содир этган шахсларни аниқлаш ва қидириш, шунингдек жазони ўташдан бўйин товлаётган ёки бедарак йўқолган шахсларни қидириш мақсадида оммавий ахборот воситаларининг имкониятларидан бепул фойдаланишга доир ички ишлар органларининг ҳуқуқларини аниқлаштиришни назарда тутувчи ўзгартириш киритилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бундан ташқари «Маъмурий қамоқни ўташ тартиби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган махсус муассасада тезкор-қидирув фаолиятини амалга ошириш мумкин эканлигини белгиловчи қўшимча киритилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Қонун жамоат тартибини сақлашни ва фуқаролар хавфсизлигини янада ишончли таъминлашга, шунингдек ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича тадбирлар самарадорлигини оширишга хизмат қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 25 декабрда қабул қилинган «Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида»ги ЎРҚ-344-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2012 йил, № 12, 335-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда; 2017 йил, № 9, 506-модда, № 10, 605-модда; 2019 йил, № 1, 5-модда, № 2, 47-модда, № 9, 589-модда, № 12, 891-модда; 2020 йил, № 12, 689-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 6, 524-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи хатбошиси «маълумотлар базаларини» деган сўзлардан кейин «ахборот тизимларини ва ахборот ресурсларини» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўн тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«тезкор киритиш — тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи орган ходимини ёхуд махфийлик асосида кўмаклашувчи шахсни жиноий-криминоген муҳитга ёки тезкор аҳамиятга эга бўлган объектга тезкор-қидирув фаолиятининг вазифаларини ҳал этиш мақсадида киритишдан ва уларнинг имкониятларидан ноошкора фойдаланишдан иборат бўлган тадбир»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўн олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«ниқобланган операция — икки ёки ундан ортиқ тезкор-қидирув тадбирини тезкор-қидирув фаолиятининг вазифаларини ҳал этиш мақсадида ошкора ва ноошкора усуллардан фойдаланган ҳолда ўтказишни ўз ичига оладиган комплекс тадбир»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Тезкор-қидирув тадбирлари ахборот-коммуникация технологиялари қўлланилган ҳолда, шу жумладан кибермаконда ва (ёки) унинг имкониятларидан фойдаланилган ҳолда ўтказилиши мумкин»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи қисми учинчи қисм деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) 19-модданинг тўртинчи қисмидаги «Тақдим этиладиган материалларнинг ҳажми» деган сўзлар «Тақдим этиладиган материалларнинг тури, тоифаси ва ҳажми» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 16 сентябрда қабул қилинган «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги ЎРҚ-407-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2016 йил, № 9, 272-модда; 2017 йил, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда; 2019 йил, № 2, 47-модда, № 5, 267-модда, № 9, 588, 591-моддалар, № 10, 674-модда, № 12, 891-модда; 2021 йил, 4-сонга илова; 2022 йил, № 3, 216-модда, № 5, 466-модда, № 6, 570-модда, № 10, 984-модда) 17-моддаси биринчи қисмининг йигирма биринчи хатбошиси «давлат органлари» деган сўзлардан кейин «ва бошқа ташкилотлар» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 9 январда қабул қилинган «Маъмурий қамоқни ўташ тартиби тўғрисида»ги ЎРҚ-420-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2017 йил, № 1, 2-модда; 2019 йил, № 12, 880-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 11, 1061-модда; 2022 йил, № 10, 984-модда; 2023 йил, № 3, 185-модда) 1-боби қуйидаги мазмундаги 61-модда билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«61-модда. Махсус қабулхоналардаги тезкор-қидирув фаолияти
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Махсус қабулхоналардаги тезкор-қидирув фаолияти жиноятларнинг олдини олиш, уларни аниқлаш, уларга барҳам бериш ва уларни фош этиш, шунингдек жиноятларга тайёргарлик кўришга ва уларни содир этишга дахлдор бўлган шахсларни аниқлаш, топиш ҳамда қидириш мақсадида, қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-модда. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2024 йил 13 март,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎРҚ-920-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.03.2024 й., 03/24/920/0209-сон)