05.03.2024 йилдаги 112-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 05.03.2024 йилдаги 112-сон
Date of entry into force
12.03.2024
Ҳужжат 12.03.2024 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Халқаро брендлар товарларининг айрим турларини бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари (расмий дистрибьюторлар, дилерлар, ишлаб чиқарувчиларнинг савдо вакиллари ва уларнинг дистрибьюторлари, лицензиатлари) билан тузилган тўғридан-тўғри шартнома асосида импорт қилувчилар реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолини халқаро брендларнинг сифатли маҳсулотлари билан таъминлаш ва маҳаллий корхоналарнинг глобал қўшилган қиймат занжирларига кириши учун қўшимча шароит яратишга оид чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 12 октябрдаги ПҚ-393-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек халқаро брендларни Ўзбекистон бозорига киришида қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 9 мартдаги 99-сон қарори билан тасдиқланган Халқаро брендлар товарларининг айрим турларини бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари (расмий дистрибьюторлар, дилерлар, ишлаб чиқарувчиларнинг савдо вакиллари ва уларнинг дистрибьюторлари, лицензиатлари) билан тузилган тўғридан-тўғри шартнома асосида импорт қилувчилар реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисида низомга иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро брендлар товарларининг айрим турларини импорт қилувчиларни Реестрга киритиш билан боғлиқ барча жараёнларни рақамлаштириш, шу жумладан, аризаларни қабул қилиш, экспертизадан ўтказиш ҳамда Инвестициялар ва ташки савдо вазирлиги ҳузуридаги Тариф ва нотариф тартибга солиш кенгаши томонидан кўриб чиқиш ишларини фақат электрон тизим орқали амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аризаларни электрон тизим орқали кўриб чиқиш ва қарор қабул қилишнинг барча босқичларида белгиланган муддатларни қисқартириш ҳамда ушбу жараёнларнинг шаффофлигини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
замонавий бозор механизмларини қўллаган ҳолда, халқаро брендларини Ўзбекистон бозорига киришида қўшимча қулайликлар яратиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2024 йил 5 март,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
112-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 мартдаги 112-сон қарорига

ИЛОВА

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Халқаро брендлар товарларининг айрим турларини бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари (расмий дистрибьюторлар, дилерлар, ишлаб чиқарувчиларнинг савдо вакиллари ва уларнинг дистрибьюторлари, лицензиатлари) билан тузилган тўғридан-тўғри шартнома асосида импорт қилувчилар реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисида низомга киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Халқаро бренд Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг Глобал бренд маълумотлар базасида рўйхатдан ўтган бўлиши ва қуйидаги дунё минтақаларидан камида иккитасининг чакана савдо тармоқларида иштирок этиши лозим: Шимолий Америка, Европа, Яқин Шарқ, Шарқий Осиё»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) қуйидаги мазмундаги тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ягона электрон ахборот тизими (ЯЭАТ) — Реестрга киритиш учун аризаларни юбориш, уларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш жараёнларининг барча босқичларини қамраб олган Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг ваколатли ташкилотининг (кейинги ўринларда — вазирликнинг ваколатли ташкилоти) электрон тизими;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кенгашнинг ваколатли аъзолари — инвестициялар, саноат ва савдо вазири (Кенгаш раиси), иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари (кенгаш раисининг ўринбосари), шунингдек, инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси, Божхона қўмитаси, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ва Савдо-саноат палатаси вакиллари».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. 4-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«4. Реестрга кириш учун ариза берувчи вазирликнинг ваколатли ташкилотига мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ электрон шаклда ариза юборади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. 5-банднинг учинчи хатбошиси «чакана савдо» сўзларидан кейин «шаҳобчага ёки» сўзлари билан тўлдирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. 6-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«6. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ариза берувчи халқаро брендлар товарларининг айрим турларининг бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари эканлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро брендлар ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига маҳсулот етказиб бериш бўйича тўғридан-тўғри тузилган импорт шартномалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
товарнинг келиб чиқиш мамлакати ва ишлаб чиқарувчиси ҳақида дастлабки маълумот;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ариза берилаётган товарнинг Ўзбекистон Республикаси ТИФ ТН бўйича тасниф коди ҳақида маълумот;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ариза берувчининг ўзига тегишли ёки ижарага олинган турғун чакана савдо шаҳобчалари, шу жумладан бинолари, бренд товарларни сотиш (савдо қилиш) учун объект ёки объектлари мавжудлиги тўғрисидаги маълумот;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чакана савдони амалга ошириш учун моддий-техника базаси мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бренд эгаларининг халқаро чакана савдо тармоқлари мавжудлиги ҳақида маълумот;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жаҳоннинг қуйидаги минтақаларидан (давлатларидан) камида иккитаси — Шимолий Америка, Европа, Яқин Шарқ, Шарқий Осиёнинг чакана савдо тармоғида бренд маҳсулотларининг мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бренднинг Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг Глобал бренд маълумотлар базасида рўйхатдан ўтганлигини тасдиқловчи маълумот;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дўконларда чакана савдо қилиш учун давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома (якка тартибдаги тадбиркорлар учун);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
брендлар расмий интернет сайтларининг мавжудлиги ҳақида маълумот.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тўлиқ ҳажмда тақдим этилмаган ҳужжатлар кўриб чиқиш учун қабул қилинмайди, тўлиқ ҳужжатларга эга бўлмаган аризага эса, электрон тизим орқали 5 иш куни мобайнида рад жавоби берилади ҳамда электрон тизимда кўрсатилган камчиликлар бартараф этилганидан сўнг, аризани қайта топшириш мумкин ҳисобланади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. 7-банднинг биринчи хатбошисидаги «20» рақами «10» рақами билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. 8-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«8. Тақдим этилган аризани ўрганиш натижасида ҳужжатлар ҳақиқий, асосли ва етарли деб топилган тақдирда, вазирликнинг ваколатли ташкилоти ариза берувчини Реестрга киритиш мақсадга мувофиқлигини кўриб чиқиш учун Тариф ва нотариф тартибга солиш кенгаши (кейинги ўринларда — Кенгаш) котибиятига ЯЭАТ орқали мазкур Низомга 2а-иловага мувофиқ шаклда Халқаро брендлар товарларининг айрим турларини бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари (расмий дистрибьюторлар, дилерлар, ишлаб чиқарувчиларни савдо вакиллари ва уларнинг дистрибьюторлари, лицензиатлари) билан тўғридан-тўғри шартнома асосида импорт қилувчилар Реестрига киритиш бўйича эксперт хулосасини ва унга илова қилинган ҳужжатларни киритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кенгаш котибияти ЯЭАТ орқали эксперт хулоса ва унга илова қилинган ҳужжатларни 1 иш куни ичида Кенгашнинг ваколатли аъзолари шахсий кабинетларига (Кенгаш раиси ва унинг ўринбосари бундан мустасно) юборади. ЯЭАТ бу ҳақда, Кенгашнинг ваколатли аъзолари мобиль алоқа воситаларига автоматик равишда СМС-хабарнома жўнатади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кенгашнинг ваколатли аъзолари мазкур Низомнинг 3-бобига мувофиқ эксперт хулосасини ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. 9-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Сертификат инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосари томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланади ва реал вақт режимида автоматик равишда ариза берувчининг шахсий кабинетига юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сертификат амал қилиш муддати давомида унга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, жумладан импорт шартномасига қўшимча келишув натижасида (қўшимча келишувга мувофиқ импорт шартномаси суммаси ўзгарган ҳоллар бундан мустасно) сертификатни қайта расмийлаштириш соддалаштирилган тартибда амалга оширилади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Шимолий Америка, Европа, Яқин Шарқ, Шарқий Осиё минтақаларининг камида иккитасининг чакана савдо тармоғида бренд маҳсулотининг мавжуд эмаслиги»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) ўнинчи хатбоши «шаҳобчалари» сўзидан олдин «шаҳобчаси ёки» сўзлари билан тўлдирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) ўн биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Реестрга киритиш рад этилган тақдирда, ариза берувчига ЯЭАТ орқали аниқ сабаблари кўрсатилган ҳолда хабарнома юборилади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. 13-банддаги «кўриб чиқиш бўйича мажлислари бир ойда бир марта ўтказилади» сўзлари «кўриб чиқиши ЯЭАТ орқали амалга оширилади» сўзлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. 15-банддан «ҳар ойда икки марта (1 ва 15-саналарда)» сўзлари чиқариб ташлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. 16 ва 17-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. 18-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«18. Кенгашнинг ваколатли аъзолари 3 иш куни ичида Кенгаш котибияти томонидан ЯЭАТ орқали юборилган хулоса ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқиши ҳамда кўриб чиқиш натижаларига кўра ариза берувчини Реестрга киритишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида овоз бериши ёки мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида хулоса тақдим этиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кенгашнинг ваколатли аъзолари томонидан берилган овозлардан келиб чиқиб, мазкур Низомга 2б-иловага мувофиқ Тариф ва нотариф тартибга солиш бўйича кенгаш баёни ЯЭАТда автоматик равишда шаклланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда Кенгашнинг ваколатли аъзоси (ёки аъзолари) томонидан ариза берувчини Реестрга киритишни мақсадга мувофиқ эмас деб топилган тақдирда, ушбу Низомнинг 19-бандида белгиланган таҳлиллар асосида хулоса шакллантирилади ва ЯЭАТга киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кенгашнинг ваколатли аъзолари томонидан ушбу банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган муддат ичида ариза берувчини Реестрга киритишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида овоз берилмаган ёки мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида хулоса тақдим этилмаган тақдирда, ижобий хулоса олинган деб ҳисобланади ва Баённома автоматик равишда ЯЭАТда шаклланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгарлик юзага келиши мумкин бўлган оқибатлар Кенгашнинг ваколатли аъзолари зиммасида юклатилади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. 21 — 23-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«21. Кенгашнинг ваколатли аъзолари қарори Баённома шаклида қабул қилингандан сўнг реал вақт режимида автоматик равишда Кенгаш котибиятига келиб тушади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Кенгашнинг ваколатли аъзолари қарори Баённома шаклида қабул қилингандан сўнг:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ариза берувчини Реестрга киритиш мақсадга мувофиқ деб топилган тақдирда, мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ шаклда Халқаро брендлар товарларининг айрим турларини бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари (расмий дистрибьюторлар, дилерлар, ишлаб чиқарувчиларни савдо вакиллари ва уларнинг дистрибьюторлари, лицензиатлари) билан тўғридан-тўғри шартнома асосида импорт қилувчилар Реестрига киритилганлиги ҳақидаги сертификат автоматик равишда шакллантирилади ва имзолаш учун ЯЭАТ орқали инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосарига юборилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
салбий қарор қабул қилинган тақдирда, ариза берувчини Реестрга киритишни рад этиш тўғрисидаги қарор ЯЭАТ орқали вазирликнинг ваколатли ташкилотига юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Вазирликнинг ваколатли ташкилоти 2 иш куни мобайнида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЯЭАТ орқали сертификат имзолангандан сўнг ўз веб-сайтида бу ҳақда эълон жойлаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кенгашнинг ариза берувчини Реестрга киритишни рад этиш тўғрисидаги баёни тақдим этилган тақдирда, бу тўғрисида ариза берувчининг шахсий кабинетига хабарнома юборади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. 25-банддаги «шартнома суммасининг, қўшимча келишувлар бўйича — қўшимча келишув» сўзлари «шартномаси ёки қўшимча келишувларга мувофиқ тақдим этилган спецификацияси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. 1-илова матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Халқаро брендлар товарларининг айрим турларини бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари (расмий дистрибьюторлар, дилерлар, ишлаб чиқарувчиларнинг савдо вакиллари ва уларнинг дистрибьюторлари, лицензиатлари) билан тузилган тўғридан-тўғри шартнома асосида импорт қилувчилар реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби бўйича
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СХЕМА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Ариза берувчи

Сертификат олиш ва Реестрга кириш учун электрон шаклда ЯЭАТ орқали аризани тўлдиради ва зарур бўлган ҳужжатларни илова қилади.

Хоҳишига кўра

2-босқич

Ваколатли орган

1. ЯЭАТ орқали келиб тушган ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқади.

2. Тақдим этилган аризани ўрганиш натижасида ҳужжатлар ҳақиқий, асосли ва етарли деб топилган тақдирда, ариза берувчини Реестрга киритишнинг мақсадга мувофиқлигини кўриб чиқиш учун Кенгаш котибиятига ЯЭАТ орқали эксперт хулосаси ва ҳужжатларни юборади.

10 иш куни

3-босқич

Кенгаш котибияти

ЯЭАТ орқали эксперт хулоса ва унга илова қилинган ҳужжатларни Кенгашнинг ваколатли аъзоларининг шахсий кабинетларига (Кенгаш раиси ва унинг ўринбосари бундан мустасно) юборади.

1 иш кунида

4-босқич

Кенгашнинг ваколатли аъзолари

1. Кенгаш котибияти томонидан ЯЭАТ орқали юборилган хулоса ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқади.

2. Кўриб чиқиш натижаларига кўра, ЯЭАТ орқали ариза берувчини Реестрга киритишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида овоз беради ёки мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида хулоса юборади.

3 иш кунида

5-босқич

ЯЭАТ

1. Кенгашнинг ваколатли аъзолари томонидан берилган овозлардан (хулосадан) келиб чиқиб, Кенгаш баёни ЯЭАТда автоматик равишда шаклланади.

2. Ариза берувчини Реестрга киритиш мақсадга мувофиқ деб топилган тақдирда, ариза берувчи Реестрга киритилганлиги ҳақидаги сертификат автоматик равишда шакллантирилади ва имзолаш учун инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосарига юборилади.

3. Ариза берувчини реестрга киритиш мақсадга мувофиқ эмас деб топилган тақдирда, ариза берувчини Реестрга киритишни рад этиш тўғрисидаги қарор вазирликнинг ваколатли ташкилотига юборилади.

реал вақт режимида

6-босқич

Ваколатли орган

1. Сертификатни электрон рақамли имзо билан тасдиқлайди ва автоматик равишда ариза берувчининг шахсий кабинетига юборади.

2. Кенгаш томонидан ижобий хулоса берилган тақдирда, сертификат расмийлаштирилади ва ариза берувчи Реестрга киритади ва ўз веб-сайтида бу ҳақда эълон жойлаштиради.

3. Кенгашнинг ариза берувчини Реестрга киритишни рад этиш тўғрисидаги баёни тақдим этилган тақдирда, бу тўғрисида ариза берувчининг шахсий кабинетига хабарнома юборади.

реал вақт режимида

».

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. 2-илова матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Халқаро брендлар товарларининг айрим турларини бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари (расмий дистрибьюторлар, дилерлар, ишлаб чиқарувчиларнинг савдо вакиллари ва уларнинг дистрибьюторлари, лицензиатлари) билан тузилган тўғридан-тўғри шартнома асосида импорт қилувчилар реестрига кириш учун
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
АРИЗА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Ариза берувчининг номи (юридик шахс — ташкилот номи)

Манзили/Жойлашган ери (почта манзили)

КТУТ, СТИР, ИФУТ коди

Телефон ва телефакс рақами

Банк реквизитлари

Олиб келинаётган бренд номи

Ариза берилаётган товарнинг ТИФ ТН бўйича тасниф коди ҳақида маълумот

Халқаро брендлар товарлари айрим турларининг бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари (расмий дистрибьюторлар, дилерлар, ишлаб чиқарувчиларнинг савдо вакиллари ва уларнинг дистрибьюторлари, лицензиатлари) эканлигини тасдиқловчи расмий ҳужжатлар

Тўғридан-тўғри тузилган импорт шартномаларининг рақами ва санаси

жаҳоннинг қуйидаги минтақаларидан (давлатларидан) камида иккитаси — Шимолий Америка, Европа, Япония, Бирлашган Араб Амирликларининг чакана савдо тармоғида бренд маҳсулотларининг мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар

Товарнинг келиб чиқиши мамлакати ва ишлаб чиқарувчиси ҳақида дастлабки маълумот (юк божхона ҳудудига келиб тушганда келиб чиқиш сертификати, экспорт декларацияси ва транзит декларацияси (мавжуд бўлса) билан тасдиқланади)

чакана савдони амалга ошириш учун моддий-техника базаси мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар

Халқаро брендлар импорт қилувчининг товарларини реализация қилиши (савдо қилиши) учун ўзининг ёки ижарага олинган бино, иншоот объект(лар)и мавжудлиги ҳақида маълумот

Халқаро дистрибьюторлик тармоқлари мавжудлиги ҳақида маълумот

Брендлар расмий интернет сайтларининг мавжудлиги ҳақида маълумот

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ. Ариза раҳбарнинг электрон рақамли имзоси билан имзоланади ва зарур ҳужжатлар илова қилинади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Қуйидаги таҳрирдаги 2а ва 2б-иловалар билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Халқаро брендлар товарларининг айрим турларини бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари (расмий дистрибьюторлар, дилерлар, ишлаб чиқарувчиларни савдо вакиллари ва уларнинг дистрибьюторлари, лицензиатлари) билан тўғридан-тўғри шартнома асосида импорт қилувчилар Реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисида низомга
2а-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Халқаро брендлар товарларининг айрим турларини бренд эгалари ёки уларнинг
‎ваколатли етказиб берувчилари (расмий дистрибьюторлар, дилерлар, ишлаб
‎чиқарувчиларни савдо вакиллари ва уларнинг дистрибьюторлари, лицензиатлари)
‎билан тўғридан-тўғри шартнома асосида импорт қилувчилар Реестрига киритиш бўйича ______-сонли ЭКСПЕРТ ХУЛОСАСИ

Ариза берувчининг номи (юридик шахс — ташкилот номи)

Манзили/Жойлашган жойи (почта манзили)

КТУТ
СТИР
ИФУТ коди
Телефон ва телефакс рақами
Банк реквизитлари
Олиб келинаётган бренд номи
Сертификатланаётган маҳсулотнинг номи

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 9 мартдаги 99-сонли қарори бўйича тақдим этилиши лозим бўлган маълумотлар ва ҳужжатлар

Ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатлар

Олиб келинаётган бренд номи

Ариза берилаётган товарнинг ТИФ ТН бўйича тасниф коди ҳақида маълумот

Халқаро брендлар товарларининг айрим турларини бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари (расмий дистрибьюторлар, дилерлар, ишлаб чиқарувчиларни савдо вакиллари ва уларнинг дистрибьюторлари, лицензиатлари) эканлигини тасдиқловчи ҳужжатлар

Тўғридан-тўғри импорт шартномалар тузилган рақами ва санаси

Товарнинг келиб чиқиши мамлакати ва ишлаб чиқарувчиси ҳақида дастлабки маълумот (юк божхона ҳудудига келиб тушганда божхона органларига келиб чиқиш сертификати, экспорт декларацияси ва транзит декларацияси (мавжуд бўлса) тақдим этиш орқали тасдиқланади)

Халқаро брендлар импорт қилувчининг товарларини реализация қилиши (савдо қилиши) учун ўзининг ёки ижарага олинган бино, иншоот объект ёки объектлари мавжудлиги ҳақида маълумот

Брендлар расмий интернет сайтларининг мавжудлиги ҳақида маълумот

Бренднинг бозорда камида беш йил мавжудлигини тасдиқлаш

Чакана савдони амалга ошириш учун моддий-техника базаси мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар

Жаҳоннинг қуйидаги минтақаларидан
‎(давлатларидан) камида иккитаси — Шимолий Америка, Европа, Япония, Бирлашган Араб Амирликларининг чакана савдо тармоғида бренд маҳсулотларининг мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар

Бренднинг Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг Глобал бренд маълумотлар базасида рўйхатдан ўтганлигини тасдиқловчи маълумот

Қўшимча маълумот


‎Эксперт хулосаси:

«Ўзбекэкспертиза» акциядорлик жамияти ваколатли эксперти _____ йил «____» __________даги _______-сон ариза ва унга илова қилинган _____-йил «____» ___________даги _____-сон ________ (____________) _______ миқдоридаги импорт шартномасини ўрганиб чиқиб, аризада кўрсатилган маълумотлар ва материаллар Вазирлар Маҳкамасининг «Халқаро брендлар товарларининг айрим турларини бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари (расмий дистрибюторлар, дилерлар, ишлаб чиқарувчиларнинг савдо вакиллари ва уларнинг дистрибюторлари, лицензиатлари) билан тузилган тўғридан тўғри шартнома асосида импорт қилувчилар реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида» 2023 йил 9 мартдаги 99-сон қарори билан белгиланган талабларга жавоб бериши ва Ариза берувчини Халқаро брендлар товарларининг айрим турларини бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари (расмий дистрибюторлар, дилерлар, ишлаб чиқарувчиларнинг савдо вакиллари ва уларнинг дистрибюторлари, лицензиатлари) билан тузилган тўғридан-тўғри шартнома асосида импорт қилувчилар Реестрига киритиш мақсадга мувофиқлигини тасдиқлайди.
‎Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 9 мартдаги 99-сон қарори билан тасдиқланган Халқаро брендлар товарларининг айрим турларини бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари (расмий дистрибюторлар, дилерлар, ишлаб чиқарувчиларнинг савдо вакиллари ва уларнинг дистрибюторлари, лицензиатлари) билан тузилган тўғридан тўғри шартнома асосида импорт қилувчилар реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисида низомга мувофиқ, ушбу хулосага илова қилинган ҳужжатлар Ариза берувчи ___________ни Реестрга киритиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун Тариф ва нотариф тартибга солиш кенгашига тақдим этилади.

‎‎(QR код)

Эксперт:
‎Раҳбар:

‎‎____._____________й.

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Халқаро брендлар товарларининг айрим турларини бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари (расмий дистрибьюторлар, дилерлар, ишлаб чиқарувчиларни савдо вакиллари ва уларнинг дистрибьюторлари, лицензиатлари) билан тўғридан-тўғри шартнома асосида импорт қилувчилар Реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисида низомга
2б-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Тариф ва нотариф тартибга солиш бўйича кенгаш баёни
‎Иш рақами ____________

«____» ____________ й.
‎Кенгашнинг ваколатли аъзолари:

1.‎

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

2.‎

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

3.‎

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси

4.‎

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси

5.‎

Ўзбекистон Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

6.‎

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси

Кун тартиби:

__________-сонли иш бўйича ариза берувчи тақдим этган маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 12 октябрдаги ПҚ-393-сон қарорига ва Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 9 мартдаги 99-сон қарори талаблари асосида импорт қилувчини халқаро бренд товарларининг айрим турларини импорт қилувчилар Реестрига киритишнинг мақсадга мувофиқ ёки мақсадга мувофиқ эмаслигини кўриб чиқиш.

Аризани кўриб чиқиш натижасига кўра кенгаш қарори:

Т/р

Кенгаш аъзолари

Овоз бериш санаси

Реестрга киритиш мақсадга мувофиқ

Реестрга киритиш мақсадга мувофиқ эмас

QR кодли имзо

1.‎

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

2.‎

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

3.‎

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси

4.‎

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси

5.‎

Ўзбекистон Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

6.‎

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси

7.‎

Тариф ва нотариф тартибга солиш Кенгаши Раиси

».‎

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. 3-илова матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

«Халқаро брендлар товарларининг айрим турларини бренд эгалари ёки уларнинг
‎ваколатли етказиб берувчилари (расмий дистрибьюторлар, дилерлар, ишлаб
‎чиқарувчиларни савдо вакиллари ва уларнинг дистрибьюторлари, лицензиатлари)
‎билан тўғридан-тўғри шартнома асосида импорт қилувчилар Реестрига
‎киритилганлиги ҳақидаги
‎сон-_____ СЕРТИФИКАТ

‎‎1. Ариза берувчи (импорт қилувчи) ____________________________________________________

‎2. Экспорт қилувчи (импорт шартномаси бўйича юк жўнатувчи) _____________________________

‎‎3. Импорт шартномаси рақами ва санаси, шунингдек умумий қиймати ________________________

‎4. Сертификатланаётган маҳсулотнинг номи _____________________________________________

‎5. Сертификатланаётган маҳсулотнинг 4 тадан 10 тагача рақамдан иборат ТИФ ТН коди*__________

‎6. Сертификатланаётган маҳсулотнинг келиб чиқиш мамлакати ______________________________

‎7. Бренд номи _____________________________________________________________________
‎‎Сертификат берган органнинг ваколатли шахси

‎‎_______________________
‎(Ф.И.О.)

(QR код)‎‎

‎‎Сертификат берилган сана ________________‎_
* Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 12 октябрдаги ПҚ-393-сон қарори иловасига мувофиқ
Изоҳ. Сертификат берилган санадан бошлаб 1 (бир) йил давомида амал қилади».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2024 й., 09/24/112/0202-сон)