11.03.2024 йилдаги ПФ-46-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 11.03.2024 йилдаги ПФ-46-сон
Date of entry into force
12.03.2024
Ҳужжат 12.03.2024 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фармони
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 17 январдаги «Сув ҳавзаларида норуда материалларни қазиб олишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-14-сон Фармонига Сирдарё дарёси ўзанида экологик хавфсизликни таъминлашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимча киритиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мамлакатимизда сув ҳавзаларини муҳофаза қилиш бўйича чора-тадбирлар изчиллигини таъминлаш ва Сирдарё дарёсининг ўзанини тўпланиб қолган норуда материаллардан тозалаш ҳамда қирғоқларини мустаҳкамлаш лойиҳаларини амалга оширишда экологик хавфсизликни таъминлаш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 17 январдаги «Сув ҳавзаларида норуда материалларни қазиб олишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-14-сон Фармонига иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимча киритилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2024 йил 1 майдан бошлаб Сирдарё дарёси ўзанидаги норуда материалларни қазиб олишга муддатсиз мораторий жорий қилиш, шунингдек, ноқонуний қазиб олиш ишлари натижасида табиатга етказилган зарар учун жавобгарликни кучайтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сирдарё дарёсининг ювилган қирғоқларини мустаҳкамлаш, қирғоқ бўйи минтақасидаги бузилган ерларнинг табиий ҳолатини қайта тиклаш ва реабилитация қилиш чора-тадбирларини амалга ошириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2024 йил 11 март,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПФ-46-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 11 мартдаги ПФ-46-сон Фармонига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 17 январдаги «Сув ҳавзаларида норуда материалларни қазиб олишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-14-сон Фармонига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимча
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Муқаддиманинг тўртинчи хатбошисидаги ва 1-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Чирчиқ» сўзи «Чирчиқ, Сирдарё» сўзлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. 1-илова қуйидаги мазмундаги 14-позиция билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

«

14.

Сирдарё дарёсининг ювилган қирғоқларини мустаҳкамлаш, соҳил бўйи минтақасидаги бузилган ерларни қайта тиклаш ва реабилитация қилиш чора-тадбирларини амалга ошириш.

1. Сирдарё вилоят ҳокимлиги бошчилигида Сирдарё дарёсининг ювилган қирғоқларини мустаҳкамлаш, соҳил бўйи минтақасидаги бузилган ерларни қайта тиклаш ва реабилитация қилиш бўйича ишчи гуруҳ ташкил қилиш.

2. Сирдарё дарёси бутун узунлиги бўйлаб экологик, гидрологик, гидрогеологик, тошқин сувларини хавфсиз ўтказиш, гидротехник, йўл-муҳандислик объектларини муҳофаза қилиш жиҳатдан ўрганишлар асосида муаммоли (қирғоқлар ювилган, ноқонуний қазилган, бузилган, чиқинди тўкилган, чўлланган) участкаларни аниқлаш ва уларни қайта тиклаш ва ободонлаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.

2024-2025 йиллар

Сирдарё вилояти ҳокимлиги,

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги,

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги,

Сув хўжалиги вазирлиги,

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги

».

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2024 й., 06/24/46/0200-сон)