Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020 11.03.2005 йилдаги ПҚ-26-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 11.03.2005 йилдаги ПҚ-26-сон
Date of entry into force
11.03.2005
Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020
Ҳужжат 20.09.2005 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Экспорт-импорт операцияларини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Импорт операцияларини бож-тариф билан батартиб бошқаришни такомиллаштириш, товарларнинг айрим турларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришни янада тартибга солиш, маҳаллий рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 19 сентябрдаги ПҚ-183-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 40-сон, 304-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилансинки, 2005 йилнинг 1 апрелигача божхонанинг «вақтинча сақлаш» режимига жойлаштирилган товарларни эркин муомалага чиқариш чоғида Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг 2005 йилги Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 2004 йил 28 декабрдаги 610-сонли ва «Бож-тариф билан тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 7 январдаги 4-сонли қарорлари билан тасдиқланган ставкалар 2005 йилнинг 1 майига қадар қўлланилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, бунда истеъмолда бўлган машиналар, ускуналар ва механизмлар (ташқи иқтисодий фаолият Товар номенклатураси кодлари — ТИФ ТН–84—89 гуруҳлар бўйича) экспорти 2005 йилнинг 1 мартидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг ваколатли органи — «Ўзбекэкспертиза» ОАЖнинг тегишли хулосаси асосида фақат Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари бўйича амалга оширилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 20 сентябрдаги ПҚ-185-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 37-38-сон, 284-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.М. Ғаниев зиммаларига юклатилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2005 йил 11 март,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-26-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 10-11-сон, 72-модда, 2005 й., 40-сон, 304-модда, 37-38-сон, 284-модда; 2014 й., 30-сон, 366-модда; 2017 й., 25-сон, 535-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.06.2018 й., 06/18/5459/1374-сон)