05.03.2024 йилдаги ПҚ-116-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 05.03.2024 йилдаги ПҚ-116-сон
Date of entry into force
06.03.2024
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида қуввати 300 МВт бўлган шамол электр станциясини ҳамда ҳаво электр узатиш тармоғини қуриш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аҳолини ва иқтисодиёт тармоқларини энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш, электр энергияси ишлаб чиқаришда табиий газдан фойдаланишни камайтириш ҳамда қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш кўламини кенгайтиришга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни фаол жалб қилиш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) «ACWA Power Company» (Саудия Арабистони) компанияси (кейинги ўринларда — Инвестор) томонидан «Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида қуввати 300 МВт бўлган шамол электр станциясини ҳамда ҳаво электр узатиш тармоғини қуриш» инвестиция лойиҳаси (кейинги ўринларда — Инвестиция лойиҳаси) доирасида «ACWA Power Gijduvan Wind» МЧЖ (кейинги ўринларда — Лойиҳа компанияси) таъсис этилганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Инвестор ва Лойиҳа компанияси ўртасида 2023 йил 27 ноябрда инвестиция шартномаси (кейинги ўринларда — Инвестиция шартномаси) имзоланганлиги ҳамда унга мувофиқ Инвестор ва Лойиҳа компанияси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инвестиция лойиҳасини амалга оширишнинг бутун даври мобайнида Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида қуввати 300 МВт бўлган шамол электр станциясини лойиҳалаштириши, молиялаштириши, қуриши ҳамда эксплуатация қилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юзага келиши мумкин бўлган хавф-хатарларни ўз зиммаларига олган ҳолда, дастлабки баҳолаш бўйича жами 403 млн АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ва Лойиҳа компанияси ўртасида 2023 йил 27 ноябрда Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим (кейинги ўринларда — Битим) тўғридан-тўғри музокаралар натижасида имзоланганлиги ҳамда унга мувофиқ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лойиҳа компанияси ишлаб чиқарилган электр энергиясини «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖга кафолатланган тарзда сотиш мажбуриятини олиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лойиҳа компанияси қурилиш давридаги ўз мажбуриятлари лозим даражада бажарилишининг таъминоти сифатида 11 млн АҚШ доллари миқдорида биринчи даражали банк кафолатини тақдим этиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инвестиция лойиҳаси доирасида шамол электр станциясини ягона электр энергетика тармоғига улаш учун ҳаво электр узатиш тармоқлари Лойиҳа компанияси томонидан қурилиши ҳамда ишга туширилгандан сўнг уларни «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖга топшириш мажбуриятини олиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лойиҳа компанияси томонидан ҳаво электр узатиш тармоқларини қуриш учун сарфланган харажатлар «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ томонидан 10 йил давомида ойлик тўловлар асосида қопланиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ 25 йил давомида электр энергиясини кафолатланган тарзда харид қилиш мажбуриятини олиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Инвестор ва Лойиҳа компанияси ўртасида тузилган Инвестиция шартномаси тасдиқлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ва Лойиҳа компанияси ўртасида тузилган Битим маъқуллансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Энергетика вазирлиги ҳамда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖга Лойиҳа компанияси томонидан Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида имзоланган битимлар бўйича мажбуриятлар бажарилмаган тақдирда, Лойиҳа компанияси ва Инвестор ҳуқуқини Инвестиция лойиҳасини молиялаштиришда иштирок этадиган бошқа кредиторларга тўғридан-тўғри ўтказиш ҳақида битимлар тузиш ҳуқуқи берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лойиҳа компанияси билан биргаликда Битимда белгиланган тартиб-таомилларга мувофиқ Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун халқаро мустақил инжиниринг компаниясини ва бошқа маслаҳатчиларни тўғридан-тўғри шартномалар тузган ҳолда жалб қилишга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лойиҳа компанияси томонидан ишлаб чиқариладиган электр энергиясини уч ой мобайнида сотиб олиш мажбурияти бажарилишининг таъминоти сифатида Лойиҳа компанияси фойдасига хорижий банкнинг чет эл валютасида тасдиқланган ва тикланадиган аккредитивини очишга рухсат берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Иқтисодиёт ва молия вазирига Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖнинг аккредитив очадиган хорижий банк олдидаги тўлов мажбуриятлари Осиё тараққиёт банки, Жаҳон банки ёки Европа тикланиш ва тараққиёт банки кафолати орқали бажарилган тақдирда, мазкур банк билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига мақбул шаклдаги ушбу банк харажатларини қоплаш тўғрисидаги битимни имзолаш ваколати берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида Лойиҳа компаниясига, барча солиқлар ва йиғимлар тўланган ҳолда, Инвестиция лойиҳасини молиялаштириш доирасида қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кредит олиш, чет эл валютасида маблағлар олиш ва улардан фойдаланиш (шу жумладан, чет эл валютасида кредит тушумлари) учун чет элдаги хорижий банкларда банк ҳисобварақлари очиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасидан ташқарида бўлган хорижий пудрат ташкилотлари, етказиб берувчилар ёки хорижий кредиторларга тўловларни Ўзбекистон Республикасидаги банк ҳисобварақлари орқали ўтказмасдан, тўғридан-тўғри амалга ошириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Бухоро вилояти ҳокимлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Энергетика вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Лойиҳа компанияси билан биргаликда бир ой муддатда Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида Бухоро вилояти Ғиждувон тумани ҳудудида шамол электр станциясини, ҳаво электр узатиш тармоқларини ва электр инфратузилмаси қурилмаларини қуриш учун зарур ер участкаларини танлаб олсин ва уларнинг чегараларига аниқлик киритиб, Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифаларини ўзгартириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича Ҳукумат комиссиясига таклиф киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лойиҳа компанияси томонидан тақдим этиладиган лойиҳа ҳужжатлари асосида танланган ер участкаларни Энергетика вазирлигига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Энергетика вазирлиги мазкур ер участкалари Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш муддатига тенг даврга Лойиҳа компаниясига ижарага берилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, Лойиҳа компанияси томонидан ер участкалари учун тўланадиган ижара тўлови миқдори ер солиғи миқдорига тенглаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Белгилансинки, Инвестиция лойиҳасини амалга оширишда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Энергетика вазирлиги қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланганлик (тоифаси ўзгартирилганлиги) учун қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги ўрнини қоплашдан (компенсация тўловларидан) озод қилинади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шамол электр станциясини қуриш билан боғлиқ қурилиш ва ер ишларини бажариш, бино ва иншоотлар пойдеворларини лойиҳалаштириш нормалари ва қоидалари Битимга мувофиқ халқаро стандартлар билан тартибга солинади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электр энергиясининг сотиб олиниши ва ҳаво электр узатиш тармоқларини қуришга сарфланган харажатлар бўйича тўловлар чет эл валютасида деноминацияланган қатъий тариф бўйича миллий валютада амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Лойиҳа компаниясининг буюртманомасига биноан Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ташқи ишлар вазирлиги — жалб қилинадиган хорижий мутахассислар учун кириш визалари, зарур ҳолларда, Ислом Каримов номидаги «Тошкент» халқаро аэропортида белгиланган тартибда расмийлаштирилишини;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ички ишлар вазирлиги — жалб қилинадиган пудрат ташкилотларининг хорижий мутахассислари ҳамда уларнинг оила аъзоларига кўп марталик виза берилиши ва муддати узайтирилишини, шунингдек, турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилиши ва унинг муддати узайтирилишини;
(9-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 9 июндаги ПФ-109-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги — хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи тасдиқномалар берилишини (муддати узайтирилишини) белгиланган тартибда таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Инвестиция лойиҳаси амалга оширилиши, шунингдек, томонларнинг Инвестиция шартномаси ва Битим доирасидаги мажбуриятлари бажарилиши устидан доимий назорат ўрнатсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Адлия вазирлиги Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида Инвестиция шартномаси ҳамда унинг қоидаларига мувофиқ имзоланган битимлар юзасидан юридик хулосалар берсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги лойиҳа ҳужжатлари белгиланган тартибда экологик экспертизадан ўтказилишини таъминласин ва Инвестиция лойиҳасини амалга оширишда табиатни муҳофаза қилишга оид қонунчилик ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб энергетика вазири Ж.Т. Мирзамаҳмудов белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарор ижроси учун масъул вазирлик ва идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2024 йил 5 март,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-116-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.03.2024 й., 07/24/116/0186-сон; 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)