04.03.2024 йилдаги 109-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 04.03.2024 йилдаги 109-сон
Date of entry into force
04.03.2024
Ҳужжат 04.03.2024 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қимматбаҳо металларни биржа савдоларида сотишда заргарлик соҳасида иш ўринларини яратган тадбиркорлик субъектларига чегирмалар бериш тартибини такомиллаштириш тўғрисида
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш ва маҳаллий заргарларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 22 декабрдаги ПҚ-452-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, қимматбаҳо металларни биржа савдоларида сотишда заргарлик соҳасида иш ўринларини яратган тадбиркорлик субъектларига чегирмалар бериш тартибини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1 .Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш ва маҳаллий заргарларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 22 декабрдаги ПҚ-452-сон қарорининг 2-бандида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 2023 йил 1 февралдан бошлаб 2026 йил 1 февралга қадар «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ ва «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ томонидан ишлаб чиқарилган қимматбаҳо металларни биржа савдоларида сотишда заргарлик соҳасида 100 дан 300 тагача иш ўринларини яратган тадбиркорлик субъектларига — Лондон қимматбаҳо металлар бозори уюшмасининг эрталабки фиксинг нархининг 1 фоизи миқдорида, 300 дан 500 тагача иш ўринларини яратганларга — 2 фоизи миқдорида, 500 дан 1 000 тагача иш ўринларини яратганларга — 3 фоизи миқдорида, 1 000 та ва ундан ортиқ иш ўринларини яратганларга — 4 фоизи миқдорида чегирма бериш жорий этилганлиги;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси билан биргаликда заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларининг рўйхатини ва улар томонидан яратилган заргарлик соҳасидаги иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖга киритиб борилиши ва янгилаб борилиши;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) чегирмалардан фойдаланадиган заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларининг рўйхати (кейинги ўринларда — рўйхат) қуйидаги мезонларни инобатга олган ҳолда шакллантирилиши:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан яратилган иш ўринлари сони.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда ушбу иш ўринларининг камида 70 фоизини Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторида (МХСК — 08 бўйича коди 7313) белгиланган заргарлик буюмлари ва қимматбаҳо металл буюмлари ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган ишчилар касблари ташкил этиши лозимлиги;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
яратилган иш ўринларига ишга қабул қилинган ходимлар билан белгиланган тартибда меҳнат шартномаси тузилганлиги, уларга камида олти ой давомида меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг бир бараваридан кам бўлмаган миқдорда иш ҳақи ҳисобланганлиги ҳамда ушбу ҳолат солиқ органлари томонидан тасдиқланганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларида юқори қўшилган қийматли заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш учун зарур бўлган моддий-техника базаси, ускуналар ва бошқа техника воситалари, шунингдек, заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш бўйича белгиланган талабларга жавоб берадиган ишлаб чиқариш майдонлари ва шароитларининг мавжудлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) Қимматбаҳо металларни биржа савдоларида сотишда чегирмалар бериш учун заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларининг рўйхатини шакллантириш ва юритиш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Қимматбаҳо металларни биржа савдоларида сотишда чегирмалар бериш учун заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларининг рўйхатини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматбаҳо металларни биржа савдоларида сотишда чегирмалар бериш учун заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларини ҳар ойнинг 5-санасига қадар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Ваколатли орган) томонидан қабул қилиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
манфаатдор вазирлик ва идоралар томонидан заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларини ҳар ойнинг 20-санасига қадар белгиланган мезонларга мувофиқлигини ўрганиб чиқиш, шу жумладан, юқори қўшилган қийматли заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш ҳамда замонавий технологиялар жорий этилганлигини баҳолаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларининг рўйхатини шакллантириш тартиби;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларининг рўйхати Комиссия томонидан ҳар ойнинг 25-санасига қадар кўриб чиқилиши ва маъқулланиши, шунингдек, чегирмаларнинг тўғри қўлланилиши мувофиқлаштирилиши;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларининг рўйхати ҳар ойнинг 25-санасига қадар чегирмалар қўллаш учун «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖга киритиб борилиши.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Заргарлик соҳасидаги тадбиркорлик субъектларига тақдим этилган имтиёзларнинг тўғри қўлланилишини мувофиқлаштириш комиссияси 2-иловага мувофиқ таркибда ташкил этилсин ва унинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
заргарлик соҳасидаги тадбиркорлик субъектларига тақдим этилган имтиёзларнинг тўғри қўлланилишини таҳлил қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
имтиёзлардан фойдаланиш натижасида заргарлик соҳасидаги тадбиркорлик субъектларида яратиладиган қўшилган қиймат миқдорини ўрганиш, шу жумладан юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотларни экспорт қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
имтиёзлардан фойдаланишда заргарлик соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари томонидан иш ўринларини яратиш бўйича мавжуд талабларга риоя этилишини ўрганиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчкоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2024 йил 4 март,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
109-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 4 мартдаги 109-сон қарорига

1-ИЛОВА

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қимматбаҳо металларни биржа савдоларида сотишда чегирмалар бериш учун заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларининг рўйхатини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Низом қимматбаҳо металларни биржа савдоларида сотишда чегирмалар бериш учун заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларининг рўйхатини шакллантириш ва юритиш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ушбу Низомда куйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тадбиркорлик субъектлари — белгиланган мезон ва талабларга мувофиқ фаолиятини йўлга қўйган заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тадбиркорлик субъектларининг рўйхати — Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш ва маҳаллий заргарларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 22 декабрдаги ПҚ-452-сон қарорининг 2-бандида назарда тутилган чегирмалардан фойдаланиш мақсадида шакллантирилган белгиланган мезон ва талабларга мувофиқ фаолиятини йўлга қўйган заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларининг рўйхати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чегирма — «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ ва «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ томонидан ишлаб чиқарилган қимматбаҳо металларни биржа савдоларида сотишда заргарлик соҳасида 100 дан 300 тагача иш ўринларини яратган тадбиркорлик субъектларига — Лондон қимматбаҳо металлар бозори уюшмасининг эрталабки фиксинг нархининг 1 фоизи миқдорида, 300 дан 500 тагача иш ўринларини яратганларга — 2 фоизи миқдорида, 500 дан 1000 тагача иш ўринларини яратганларга — 3 фоизи миқдорида, 1 000 та ва ундан ортиқ иш ўринларини яратганларга — 4 фоизи миқдорида чегирма;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссия — Вазирлар Маҳкамаси томонидан таркиби тасдиқланадиган заргарлик соҳасидаги тадбиркорлик субъектларига тақдим этилган имтиёзларнинг тўғри қўлланилишини мувофиқлаштириш комиссияси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ваколатли орган — Иқтисодиёт ва молия вазирлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юқори технологияли ишлаб чиқариш жараёни — заргарлик соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари томонидан баҳолаш мезонлари асосида аниқланадиган ишлаб чиқариш жараёнлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Тадбиркорлик субъектларининг рўйхатини шакллантириш ва юритишнинг асосий мақсади қуйидагилардан иборат:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тадбиркорлик субъектлари томонидан заргарлик буюмлари ва қимматбаҳо металл буюмлари ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган ишчилар учун янги иш ўринлари яратилишини рағбатлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тадбиркорлик субъектлари томонидан замонавий технологияларни жорий қилган ҳолда юқори қўшилган қийматли экспортга йўналтириладиган заргарлик буюмлари ишлаб чиқарилишини кенгайтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тадбиркорлик субъектлари ўртасида соғлом рақобат муҳитини яратиш, чегирмаларни тўғри қўллаш ва улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Тадбиркорлик субъектларининг рўйхатини шакллантириш ва юритиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Тадбиркорлик субъектлари рўйхатининг шакли Ваколатли орган томонидан ишлаб чиқилади ва Комиссия томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Тадбиркорлик субъектларининг рўйхати давлат тилида шакллантирилади ва юритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Тадбиркорлик субъектларининг рўйхати ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ шакллантирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Тадбиркорлик субъектлари тадбиркорлик субъектларининг рўйхатига кириш учун Ваколатли органга ҳар ойнинг 5-санасига қадар қуйидаги маълумотларни илова қилган ҳолда ариза билан мурожаат қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чегирма бериш мезонларига мувофиқ яратилган иш ўринлари сони ҳақидаги маълумот (бунда ушбу иш ўринларининг камида 70 фоизи Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторида (МХСК — 08 бўйича коди 7313) белгиланган заргарлик буюмлари ва қимматбаҳо металл буюмлари ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган ишчилар ташкил этиши лозим);
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тадбиркорлик субъектларида яратилган иш ўринларига ишга қабул қилинган ва қонунчилик ҳужжатлари асосида меҳнат шартномаси тузилган ходимларга камида олти ой давомида меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг бир бараваридан кам бўлмаган миқдорда иш ҳақи ҳисобланганлиги ҳақидаги маълумот;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур Низомга 2-иловада келтирилган мезонларга мувофиқ юқори технологияли ишлаб чиқариш жараёни жорий этилганлиги тўғрисида маълумот;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юқори қўшилган қийматли заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш учун зарур бўлган моддий-техника базаси, ускуналар ва бошқа техника воситалари, шунингдек, заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш бўйича белгиланган талабларга жавоб берадиган ишлаб чиқариш майдонлари ва шароитларнинг мавжудлиги ҳақидаги маълумот.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тадбиркорлик субъектлари ўз хоҳишига кўра ўзида яратилган имкониятлар ҳақидаги бошқа маълумотларни ҳам тақдим этиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ваколатли орган томонидан Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Солиқ қўмитаси, Давлат асиллик даражаси назорати инспекцияси ҳамда «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси билан биргаликда ҳар ойнинг 20-санасига қадар мазкур Низомнинг 7-бандига асосан тақдим этилган ариза ва маълумотларнинг белгиланган талабларга мувофиқлиги ўрганиб чиқилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўрганиш жараёнида мазкур Низомнинг 8-бандида белгиланган муддат доирасида Ваколатли органга қуйидаги хулосалар тақдим этилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан — тадбиркорлик субъектлари томонидан белгиланган талабларга мувофиқ иш ўринлари яратилганлиги тўғрисидаги хулоса.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда хулосада ушбу иш ўринларининг камида 70 фоизи Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторида (МХСК — 08 бўйича коди 7313) белгиланган заргарлик буюмлари ва қимматбаҳо металл буюмлари ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган ишчилар ташкил этиши таҳлил қилинади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Солиқ қўмитаси томонидан — яратилган иш ўринларига ишга қабул қилинган ва қонунчилик ҳужжатлари асосида меҳнат шартномаси тузилган ходимларга тадбиркорлик субъектлари томонидан камида олти ой давомида меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг бир бараваридан кам бўлмаган миқдорда иш ҳақи ҳисобланганлигини тасдиқлаш тўғрисида хулоса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) Давлат асиллик даражаси назорати инспекцияси «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси билан биргаликда қуйидагиларни назарда тутувчи хулоса:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур Низомга 2-иловада келтирилган мезонларга мувофиқ юқори технологияли ишлаб чиқариш жараёни жорий этилганлигини баҳолаш натижалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юқори қўшилган қийматли заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш учун зарур бўлган моддий-техника базаси, ускуналар ва бошқа техника воситалари, шунингдек, заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш бўйича белгиланган талабларга жавоб берадиган ишлаб чиқариш майдонлари ва шароитларнинг мавжудлиги.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ваколатли орган ҳар ойнинг 20-санасига қадар тадбиркорлик субъектларининг аризаларини ва улар юзасидан тегишли ташкилотларнинг хулосалари асосида тадбиркорлик субъектларининг рўйхатини шакллантириб, кўриб чиқиш учун Комиссияга киритади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Комиссия ҳар ойнинг 25-санасига қадар тадбиркорлик субъектларининг рўйхатини коллегиал тарзда кўриб чиқади ва уни маъқуллаш тўғрисида қарор қабул қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссиянинг тадбиркорлик субъектларининг рўйхатини маъқуллаш тўғрисидаги қарори баён кўринишида расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Комиссия томонидан маъқулланган тадбиркорлик субъектларининг рўйхати Ваколатли орган томонидан ҳар ойнинг 25-санасига қадар «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖга киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Тадбиркорлик субъектларининг рўйхатига киритишни рад этиш ва ундан чиқариш учун қуйидагилар асос бўлади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тадбиркорлик субъектларининг ўз аризаларига асосан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тадбиркорлик субъектлари ушбу Низомнинг 7 ва 9-бандларида белгиланган мезон ва талабларга мос келмаслиги аниқланганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тадбиркорлик субъектлари томонидан сохта ҳужжатлар, нотўғри ёки ёлғон маълумотлар тақдим этилганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тадбиркорлик субъектлари тугатилганда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу бандда кўрсатилмаган бошқа асослар бўйича тадбиркорлик субъектларининг рўйхатига киритиш рад этилиши ва рўйхатдан чиқарилишига йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ваколатли орган тадбиркорлик субъектларининг рўйхатига киритиш рад этилган тақдирда тадбиркорлик субъектини бир кун муддатда рад этишнинг аниқ сабабларини кўрсатган ҳолда хабардор қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Тадбиркорлик субъектларининг рўйхатига киритиш рад этилган тадбиркорлик субъектлари кўрсатилган рад этиш сабабларини бартараф этган ҳолда Ваколатли органга умумий асосларда қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Якунловчи қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Тадбиркорлик субъектларига мазкур Низомда белгиланган чегирмалар тўғри қўлланилишини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Комиссия томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Мазкур Низом 2026 йил 1 февралга қадар амал қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Қимматбаҳо металларни биржа савдоларида сотишда чегирмалар бериш учун заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларининг рўйхатини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга

1-ИЛОВА

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Қимматбаҳо металларни биржа савдоларида сотишда чегирмалар бериш учун заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларининг рўйхатини шакллантириш ва юритиш

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СХЕМАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъекти (кейинги ўринларда — тадбиркорлик субъекти)

Тадбиркорлик субъектларининг рўйхатига киритиш тўғрисида Иқтисодиёт ва молия вазирлигига (кейинги ўринларда — Ваколат орган) ариза билан мурожаат қилади.

Ҳар ойнинг 5-санасига қадар

2-босқич

Ваколатли орган

Тадбиркорлик субъектларининг аризасини Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Солиқ қўмитаси, Давлат асиллик даражаси назорати инспекцияси ҳамда «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси билан биргаликда белгиланган талабларга мувофиқлигини ўрганиб чиқади хамда Тадбиркорлик субъектларига тақдим этилган имтиёзларнинг тўғри қўлланилишини мувофиқлаштириш бўйича Комиссияга маъқуллаш учун киритади.

Ҳар ойнинг 20-санасига қадар

3-босқич

Комиссия

Тадбиркорлик субъектларининг рўйхатини кўриб чиқади ва маъқуллайди.

Ҳар ойнинг 25-санасига қадар

4-босқич

Ваколатли орган

Комиссия томонидан маъқулланган рўйхатни «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖга киритиб боради.

Ҳар ойнинг 25-санасига қадар

5-босқич

«Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖ

Комиссия томонидан маъқулланган рўйхатга киритилган тадбиркорлик субъектларига қонунчиликда назарда тутилган чегирмаларни қўллаган ҳолда биржа савдоларини амалга оширади.

Биржа савдоларини ўтказиш муддатларида

Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Қимматбаҳо металларни биржа савдоларида сотишда чегирмалар бериш учун заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларининг рўйхатини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга

2-ИЛОВА

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юқори технологияли ишлаб чиқариш жараёнини жорий этган заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларини баҳолаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
МЕЗОНЛАРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Кўрсаткичлар

Салмоқ ўлчови

Минимал меъёр

1.

Корхонанинг ишлаб чиқариш технологиялари билан жиҳозланганлиги, шундан:

1.1.

Хомашё тайёрлаш бўлими (умумлаштирилган тарзда ҳисобланади):

30

5 балл

1.1.1.

Узлуксиз уйиш ускунаси

10

1.1.2.

Сим ва пластина тортиш дастгоҳлари

5

1.1.3.

Шакл бериш, прокатлаш ускуналари

5

1.1.4.

Сим ва прокатни тоблаш печи

10

1.2.

Автоматлаштирилган занжир тўқиш технологияси асосида заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш йўналишида (умумлаштирилган тарзда ҳисобланади):

20

5 балл

1.2.1.

Автоматлаштирилган занжир тўқиш дастгоҳи

5

1.2.2.

Тунелсимон пайвандлаш печи ёки лазер ускунаси

5

1.2.3.

Олмос ёрдамида жило бериш ускунаси

5

1.2.4.

Занжирга шакл бериш дастгоҳлари

5

1.3.

Ичи бўш заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш йўналишида (умумлаштирилган ҳолда ҳисобланади):

10

5 балл

1.3.1.

Трубкалар ва найчаларни тортиш ва букиш дастгоҳи

5

1.3.2.

Тортиш дастгоҳлари

5

1.4.

Штамплаш технологияси асосида заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш йўналишида (умумлаштирилган ҳолда ҳисобланади):

6

6 балл

1.4.1.

Штамплаш ускунаси

6

1.5.

Қуйма заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш йўналишида (умумлаштирилган ҳолда ҳисобланади):

20

4 балл

1.5.1.

Мумдан қолип ясаш ускунаси

4

1.5.2.

3D технологияси ёрдамида қолип ясаш ускунаси

4

1.5.3.

Автоматлаштирилган гипс қолипларни тобловчи печ

4

1.5.4.

Вакуум ёрдамида қуйиш ускунаси

4

1.5.5.

Айлана ҳаракат асосида қуйиш ускунаси

4

2.

Синов лабораториянинг мавжудлиги (асиллик даражасини белгилаш юзасидан техник жиҳатдан тартибга солиш органларида ёки халқаро ташкилотлар томонидан аккредитациядан ўтган, аттестация қилинган бўлиши)

10

10 балл

3.

Аффинаж фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия мавжудлиги

5

5 балл

4.

Ишлаб чиқарилган тайёр маҳсулотда экспортнинг улуши (контракт асосида экспорт қилинган маҳсулотнинг қиймати бўйича ҳисобланади)

10 балл

4.1.

0 дан 5 фоизгача

10

4.2.

6 дан 10 фоизгача

12

4.3.

11 дан 15 фоизгача

14

4.4.

16 дан 20 фоизгача

16

4.5.

21 дан 30 фоизгача

18

4.6.

31 фоиз ва ундан юқори

20

5.

Кўргазма зали (show room) мавжудлиги

10

10 балл

Жами:

201

60 балл

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ. Юқори технологияли ишлаб чиқариш жараёнини жорий этган заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларини баҳолашда тегишли кўрсаткичлар натижалари улар бўйича белгиланган минимал меъёрлардан кам бўлган ҳолатларда бошқа кўрсаткичлар натижалари ҳисобидан шаклланган баллар умумий баллни ҳисоблашда инобатга олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 4 мартдаги 109-сон қарорига

2-ИЛОВА

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Заргарлик соҳасидаги тадбиркорлик субъектларига тақдим этилган имтиёзларнинг тўғри қўлланилишини мувофиқлаштириш комиссиясининг

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАРКИБИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

1.

Ж.А. Ходжаев

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Комиссия раҳбари

2.

Б.Б. Ходжаев

иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосари

3.

Келишув асосида

Бош прокурор ўринбосари

4.

М.М. Мирзаев

Солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари

5.

А.Р. Жуманазаров

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги бош директори

6.

А.А. Кадирходжаев

тоғ-кон саноати ва геология вазирининг ўринбосари

7.

Р.Э. Турдибоева

камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг ўринбосари

8.

Д.Т. Ахмедов

инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосари

9.

Д.Н. Саматов

«Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси раиси

10.

Ш.Х. Ортиқов

Давлат асиллик даражаси назорати инспекцияси бошлиги, Комиссия котиби

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига уларнинг ўрнига лавозимга тайинланган ёки зиммасига тегишли функциялар юклатилган шахслар киритилади.

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссия томонидан Комиссия ишига бошқа давлат органларининг ва хўжалик юритувчи субъектларнинг тегишли мутахассислари жалб қилиниши мумкин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.03.2024 й., 09/24/109/0181-сон; 10.06.2026 й., 06/26/108/0579-сон)