31.01.2024 йилдаги ПҚ-49-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 31.01.2024 йилдаги ПҚ-49-сон
Date of entry into force
01.02.2024
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари тармоғини кенгайтириш ва ушбу жараёнга тадбиркорлик субъектларини жалб қилиш имкониятларини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 сентябрдаги «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини 2023 йилда сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-300-сон қарорига мувофиқ, ўқувчиларда замонавий билим ва кўникмаларни шакллантириш, халқаро стандартларга жавоб берадиган таълим ташкилотларининг замонавий қиёфасини яратиш ҳамда ушбу жараёнга тадбиркорлик субъектларини жалб қилиш имкониятларини янада кенгайтириш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари тармоғини кенгайтиришнинг асосий йўналишлари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат-хусусий шериклик асосидаги нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари тармоғини кенгайтириш орқали янги ўқувчи ўринларини яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудларда бўш турган давлат мулки объектларини аниқлаш ҳамда кейинчалик ушбу бинолардан нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари фаолиятини йўлга қўйиш учун фойдаланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тадбиркорлик субъектларига нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари фаолиятини йўлга қўйиш учун зарур бўлган ер участкаларини аниқлаш, ваколатли орган билан келишиш учун «Yerelektron» автоматлаштирилган ахборот тизимига киритиш ҳамда белгиланган тартибда «E-auksion» электрон савдо платформаси орқали мулк ёки ижара ҳуқуқи асосида реализация қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилансинки, нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотларининг фаолиятини янада кенгайтириш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида 2025 йил 1 январдан бошлаб:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари фаолиятини йўлга қўйиш учун тижорат банкларининг ўз маблағлари ҳисобидан бозор фоиз ставкаларида миллий валютада ажратиладиган, қиймати 20 миллиард сўмгача бўлган кредитлар бўйича, фоиз ставкасининг Марказий банкнинг асосий ставкасидан ошадиган, лекин унинг 1,5 бараваридан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун Давлат бюджети ҳисобидан компенсация тақдим этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари учун биноларни янгидан қурган ёки ўзининг бино ва иншоотларида умумий ўрта таълим фаолиятини йўлга қўйган тадбиркорлик субъектларига 5 йил муддатга ушбу таълим ташкилотлари фаолияти билан боғлиқ бўлган коммунал харажатларининг 50 фоизи Давлат бюджетидан қоплаб берилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2030 йил 1 январга қадар юридик шахсларга ўз маблағлари ҳисобидан нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари биноларини қуриш билан боғлиқ бўлган харажатларнинг фойда солиғини ҳисоблашда икки йил давомида тенг улушларда чегириб ташлаш ҳуқуқи берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, нодавлат умумий ўрта таълим ташкилоти томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг фарзандларини бепул ўқишга қабул қилиш бўйича лицензия талаблари бажарилмаган тақдирда, мазкур бандда назарда тутилган имтиёз ва компенсациялар суммаси ушбу ташкилот томонидан Давлат бюджетига қайтарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳар йили:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1 мартга қадар Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан биргаликда демографик ўсиш, аҳоли жойлашуви ва зичлигини ҳисобга олган ҳолда, келгуси йилларда янги нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида мақбул ер участкаларини аниқласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1 апрелга қадар янги нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотларига бинолар қуриш мақсадида республика бўйича умумий майдони 50 гектар ер участкасидан кам бўлмаган манзилли рўйхатни тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1 майга қадар тасдиқланган манзилли рўйхатга асосан ер участкаларини «E-auksion» электрон савдо платформаси орқали электрон онлайн-аукцион савдоларига мулк ёки ижара ҳуқуқи асосида чиқарсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилансинки, мазкур бандга мувофиқ аукцион савдоларида 3 ойдан ортиқ муддат сотилмай турган ер участкалари савдодан ечилмасдан бошланғич нархини қадамма-қадам 50 фоизгача пасайтириш механизмини қўллаган ҳолда, такрорий аукцион савдоларига чиқарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари учун бинолар қуриш ва реконструкция қилиш ишлари учун ҳомийлик хайрияларини йўналтирган тадбиркорлик субъектлари раҳбарларини давлат мукофотларига номзодлар сифатида тавсия этиш амалиётини йўлга қўйсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотларини давлат томонидан қўшимча қўллаб-қувватлаш тартибини белгилаш тўғрисидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги уч ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ушбу қарордан келиб чиқадиган тегишли ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда мактабгача ва мактаб таълими вазири Х.Ў. Умарова белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2024 йил 31 январь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-49-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.02.2024 й., 07/24/49/0080-сон)