Ҳужжат кучини йўқотган 07.10.2003 21.07.1994 йилдаги 379-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 21.07.1994 йилдаги 379-сон
Date of entry into force
21.07.1994
Ҳужжат кучини йўқотган 07.10.2003
Ҳужжат 25.01.2001 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МИЛЛИЙ ВАЛЮТАСИНИНГ ИЧКИ ЭРКИН АЛМАШУВИНИ ТАЪМИНЛАШГА ОИД ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Кўчирма]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 7 октябрдаги 434-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳамда айримларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пул муомаласини мустаҳкамлаш, миллий валюта—сўмнинг харид қобилиятини ошириш ва ички эркин муомалада бўлишини босқичма-босқич таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. 1994 йилнинг 1 августидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жисмоний шахслар қўлидаги нақд сўмларни эркин муомаладаги валютага алмаштириш таъминлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 30 июндаги 250-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган )
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказий банк икки ҳафта муддатда вакил қилинган тижорат банкларига нақд сўмларни ўзларининг валюта ресурслари ҳисобидан эркин муомаладаги валюта (ЭМВ)га алмаштириш учун рухсатнома (лицензия)лар бериш тўғрисидаги таклифларни кўриб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилаб қўйилсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг миллий валютаси — тақдим этиладиган нақд сўмларгина ЭМВга алмаштирилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 30 июндаги 250-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сўмларни эркин муомаладаги валютага алмаштириш пунктлари орқали Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган бир жисмоний шахсга (ёки унга тенглаштирилган резидентларга) алмаштириш 1994 йилнинг охиригача 250 АҚШ долларига қадар миқдорни ташкил этиши мумкин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
резидент бўлмаган шахсларга сўмларни эркин муомаладаги валютага алмаштириш улардан илгари сотиб олинган алмаштирилган ЭМВ миқдори доирасида, алмаштириш пунктининг тегишли маълумотномаси тақдим этилгандан кейин амалга оширилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 30 июндаги 250-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Молия вазирлиги билан биргаликда нақд пул муомаласини тартибга солиш чоғида эҳтиёж ва таклифни ҳисобга олган ҳолда сўм билан ЭМВ миқдори ўртасидаги энг мақбул нисбатни таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 30 июндаги 250-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 7 октябрдаги 499-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Белгилаб қўйилсинки, мулкчилик шаклидан қатъи назар, жисмоний ва юридик шахслар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг вакил қилинган банкларида чет эл валютаси учун счётлар очиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзларининг валюта счётларидан маблағ, шунингдек, улар юзасидан фоизларни белгиланган тартибда чет эл валютасида ёки операция бажарилган куни амалда бўлган курс бўйича сўмларда олиш ҳуқуқига эгадирлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Белгилаб қўйилсинки,
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 30 июндаги 250-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлатлараро ҳисоб-китоблар клиринг асосида товарлар ва хизматларни эркин муомаладаги валютада баҳолаш йўли билан амалга оширилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 30 июндаги 250-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, Ички ишлар вазирлиги, Алоқа вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ихтисослаштирилган алмаштириш пунктларининг тегишлича ишлашларини, уларнинг зарур ускуналар билан жиҳозланиши ва қўриқланишини, малакали кадрлар билан бутланишини, алмаштириш операциялари қоидаларига риоя этиш қаттиқ назорат қилинишини таъминласинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 25 январдаги 53-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Прокуратураси валюта операцияларини амалга оширишда белгиланган, тартибга оғишмай риоя этилиши устидан қаттиқ назоратни таъминласинлар, қоидабузарларни амалдаги қонунларда кўзда тутилган қатъи жавобгарликка тортсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Марказий банк билан биргаликда ўн кун муддатда Ўзбекистон Республикасининг валюта қонунчилигини бузганлик учун жавобгарликни, шу жумладан, жиноий жавобгарликни кучайтириш тўғрисида таклифлар тайёрласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Вазирликлар ва идоралар икки ҳафта муддатда ўзларининг меъёрий ҳужжатларини мазкур қарорга мувофиқ ҳолга келтирсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1994 йил 21 июль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
379-сон