Ўзбекистон РеспУбликаси ОЛИЙ КенгашиНИНГ
Қарори
«ХЎЖАЛИК ЖАМИЯТЛАРИ ВА ШИРКАТЛАРИ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ АМАЛГА КИРИТИШ ТАРТИБИ ҲАҚИДА
Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2001 йил 6 декабрдаги 311-II-сон «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш тартиби ҳақида»ги қарори билан ўз кучини йўқотди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши қарор қилади:
1. «Хўжалик жамиятлари ва ширкатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни эълон қилинган пайтдан амалга киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ойлик муддатда:
Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларини ушбу Қонунга мувофиқ ҳолга келтириш тўғрисидаги таклифларни Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашига тақдим этсин;
Ушбу Қонуннинг татбиқ этилишини таъминловчи зарур меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқсин;
3. Белгилаб қўйилсинки, ушбу Қонун амалга киритилгунга қадар тузилган хўжалик жамиятлари ва ширкатлари ўз хўжалик фаолиятларини ўз уставларига мувофиқ юритишга ҳақлидирлар.
5. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Иқтисодий ислоҳот, бюджет сиёсати ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш қўмитаси ушбу Қонуннинг ижроси устидан назорат ўрнатсин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Раиси Ш. ЙЎЛДОШЕВ
Тошкент ш.,
1992 йил 9 декабрь,
733-XII-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 1-сон, 14-модда )