25.12.2023 йилдаги ЎРҚ-889-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 25.12.2023 йилдаги ЎРҚ-889-сон
Date of entry into force
27.12.2023
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суд қарорларининг қонунийлиги ва асослилигини текшириш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонунчилик палатаси томонидан 2023 йил 15 августда қабул қилинган
Сенат томонидан 2023 йил 27 октябрда маъқулланган
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги йилларда «Янги Ўзбекистон — янги суд» принципи доирасида аҳолининг одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтиришга, инсоннинг қадр-қиммати устуворлигини таъминлашга қаратилган муҳим ислоҳотлар амалга оширилди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хусусан, мамлакатимизда давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг фаолияти устидан самарали суд назоратини ўрнатиш, шунингдек фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг одил судловга эришиш даражасини ошириш, давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг самарали ҳимоя қилинишини таъминлаш борасида изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу билан бирга бугунги кунда суд қарорларини қайта кўриш институтининг таҳлили мазкур институтни такомиллаштириш орқали амалдаги тартибни қайта кўриб чиқиш зарурлигини кўрсатмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексига ишларни кўришнинг ўта марказлаштирилишига барҳам бериш, фуқароларнинг олис ҳудудлардан судга келиб сарсон бўлишининг олдини олиш мақсадида вилоят судлари ва уларга тенглаштирилган судларда ишлар апелляция ёки кассация ва тафтиш тартибида кўрилишини, ишлар тафтиш тартибида Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатида ва алоҳида ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатида кўрилишини ҳамда юқори инстанция судлари томонидан ишларни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юбориш тартиби бекор қилинишини, шунингдек ерга оид ҳуқуқий муносабатлар билан боғлиқ ишларни маъмурий судлар томонидан кўришда прокурор иштирок этиши шартлигини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур Қонун фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида назарда тутилган суд орқали ҳимоя қилиниш ва судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатларини янада оширишга, уларнинг бузилган ҳуқуқлари ва эркинликларини, шунингдек қонуний манфаатларини кенгроқ ҳимоя қилишга, одил судловга эришиш даражасини янада оширишга, ишларнинг сифатли ва ўз вақтида кўрилишига, суд қарорларини қайта кўришда ўрта бўғин — вилоят судлари ва уларга тенглаштирилган судлар имкониятларидан самарали фойдаланишга, шунингдек фуқароларнинг судлардаги ортиқча харажатлари тежалишига хизмат қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 25 январда қабул қилинган ЎРҚ-462-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, 1-сонга 3-илова, № 10, 672-модда; 2019 йил, № 5, 261-модда, № 9, 592-модда, № 11, 791-модда, № 12, 880-модда; 2020 йил, № 1, 1-модда, № 3, 198-модда; 2021 йил, № 1, 9-модда, 4-сонга илова, № 8, 800, 803-моддалар, № 9, 903-модда; 2022 йил, № 8, 787-модда, № 12, 1188-модда; 2023 йил, № 3, 185-модда, № 4, 269-модда) қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) 5-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошисидаги «апелляция ва кассация инстанцияси» деган сўзлар «апелляция ёки кассация, тегишли тафтиш инстанциялари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) 7-модданинг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Апелляция, кассация ва тафтиш шикоятларини (протестларини) кўриш натижалари бўйича апелляция, кассация ва тафтиш инстанциялари судлари томонидан қарорлар қабул қилинади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи қисмидаги «апелляция ва кассация» деган сўзлар «апелляция, кассация ва тафтиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ишни Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раёсатида тафтиш тартибида кўриш ҳайъатда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсати аъзоларининг кўпчилиги иштирокида амалга оширилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4) 20-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ишни биринчи инстанция судида кўришда иштирок этган судья, агар суднинг ҳал қилув қарори апелляция, кассация ёки тафтиш инстанцияси суди томонидан бекор қилинган бўлса, шу ишни биринчи инстанция судида янгидан кўришда иштирок этиши мумкин эмас, бундан янги очилган ҳолатлар бўйича ишларни кўриш ҳоллари мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ишни биринчи инстанция судида кўришда иштирок этган судья шу ишни апелляция, кассация ёки тафтиш инстанцияси судида кўришда иштирок этиши мумкин эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ишни апелляция инстанцияси судида кўришда иштирок этган судья шу ишни биринчи инстанция, кассация ёки тафтиш инстанцияси судида кўришда иштирок этиши мумкин эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ишни кассация инстанцияси судида кўришда иштирок этган судья шу ишни биринчи инстанция, апелляция ёки тафтиш инстанцияси судида кўришда иштирок этиши мумкин эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ишни тафтиш инстанцияси судида кўришда иштирок этган судья шу ишни биринчи инстанция, апелляция ёки кассация инстанцияси судида кўришда, шунингдек ишни юқори турувчи суд томонидан тафтиш тартибида қайта кўришда иштирок этиши мумкин эмас»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5) 30-модданинг тўртинчи қисми чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6) 46-модданинг еттинчи қисми «суд мазкур ишда прокурор иштирок этиши зарур деб топган ҳолларда» деган сўзлардан кейин «ерга оид ҳуқуқий муносабатлар билан боғлиқ ишларда» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7) 112-модданинг учинчи қисмидаги «апелляция, кассация шикоятларига» деган сўзлар «апелляция, кассация ва тафтиш шикоятларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8) 115-модданинг еттинчи қисмидаги «апелляция, кассация шикояти» деган сўзлар «апелляция, кассация ва тафтиш шикояти» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9) 120-модданинг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Процессуал муддатни тиклаш ҳақидаги ёки тиклашни рад этиш тўғрисидаги ажрим устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10) 1263-модданинг бешинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Келишув битими апелляция ёки кассация, тафтиш инстанцияси суди томонидан тасдиқланган тақдирда, ажрим чиқарилиб, иш бўйича илгари қабул қилинган барча суд ҳужжатлари ушбу ажрим билан бекор қилинади ва иш юритиш тугатилади. Келишув битимини тасдиқлаш тўғрисидаги масалани апелляция ёки кассация, тегишли тафтиш инстанцияси суди томонидан кўриб чиқишда тегишли суд ҳужжатининг қонунийлиги ва асослилиги текширилмайди»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11) 1264-модданинг иккинчи қисмидаги «Апелляция ёки кассация инстанцияси» деган сўзлар «Апелляция ёки кассация, тафтиш инстанцияси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12) 144-модданинг тўртинчи қисмидаги «апелляция ва кассация» деган сўзлар «апелляция, кассация ва тафтиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13) 201-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«201-модда. Апелляция шикоятларини (протестларини) кўрувчи судлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Апелляция шикоятлари (протестлари):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туманлараро маъмурий судларнинг ҳал қилув қарорлари, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий судининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судларининг биринчи инстанция бўйича қабул қилинган ҳал қилув қарорлари устидан берилганда — Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари томонидан;

ҳудудий ҳарбий судларнинг ҳал қилув қарорлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг биринчи инстанция бўйича қабул қилинган ҳал қилув қарорлари устидан берилганда — Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди томонидан;

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг биринчи инстанция бўйича қабул қилинган ҳал қилув қарорлари устидан берилганда — Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан кўрилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14) 203-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Апелляция шикоятини (протестини) беришнинг ўтказиб юборилган муддати шикоят (протест) бераётган шахснинг илтимосномаси бўйича апелляция инстанцияси судининг судьяси томонидан, агар илтимоснома ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан уч ойдан кечиктирмай берилган ва апелляция шикоятини (протестини) бериш муддати ўтказиб юборилишининг сабаблари узрли деб топилган бўлса, тикланиши мумкин»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15) 207-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Апелляция шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилиш, қабул қилишни рад этиш ёки уни қайтариш тўғрисида ажрим чиқарилади, унинг кўчирма нусхаси ишда иштирок этувчи шахсларга у чиқарилган куннинг эртасидан кечиктирмай, ушбу Кодекснинг 171-моддасида назарда тутилган тартибда юборилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи қисмининг 2-бандидаги «қонунчиликка» деган сўз «қонунга» деган сўз билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўртинчи қисмидаги «кассация шикояти (протести)» деган сўзлар «тафтиш шикояти (протести)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17) 210-модданинг тўртинчи қисмидаги «кассация шикояти (протести)» деган сўзлар «тафтиш шикояти (протести)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18) 213-модданинг учинчи қисмидаги «кассация тартибида» деган сўзлар «тафтиш тартибида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи қисмининг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«1) апелляция шикояти (протести) ушбу Кодексга мувофиқ апелляция тартибида шикоят қилинмайдиган суд ҳужжати устидан берилган ва хатога йўл қўйилиб, иш юритишга қабул қилинган бўлса»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўртинчи қисмидаги «кассация тартибида» деган сўзлар «тафтиш тартибида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20) 215-модданинг иккинчи қисми «бундан ишни биринчи инстанция судида иш юритиш қоидалари бўйича кўриш ҳоли мустасно» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21) 219-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга;

2) ҳал қилув қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва янги қарор қабул қилишга;

3) ҳал қилув қарорини ўзгартиришга;

4) ҳал қилув қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва иш юритишни тугатишга ёхуд аризани (шикоятни) тўлиқ ёки қисман кўрмасдан қолдиришга;

5) ушбу Кодекс 220-моддаси бешинчи қисмининг 7-бандида назарда тутилган асос мавжуд бўлган тақдирда, ҳал қилув қарорини бекор қилишга ва иш материалларини судга тааллуқлилигига кўра бошқа судга юборишга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Кодекс 220-моддаси бешинчи қисмининг 2, 3 ва 6-бандларида назарда тутилган асослар аниқланганда апелляция инстанцияси суди ишни биринчи инстанция судида иш юритиш қоидалари бўйича кўради. Ишни биринчи инстанция судида иш юритиш қоидалари бўйича кўришга ўтиш ҳақида ажрим чиқарилиб, унда бажарилиши лозим бўлган ҳаракатлар кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суд харажатларини тақсимлаш тўғрисидаги масала ҳал қилинмаганлиги ёки нотўғри ҳал қилинганлиги суднинг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўлмайди. Бу ҳолда қарорнинг хулоса қисмида суд харажатлари ушбу Кодекснинг 115-моддасида назарда тутилган тартибда тақсимланиши тўғрисида кўрсатилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўртинчи қисми қуйидаги мазмундаги тўртинчи ва бешинчи қисмлар билан алмаштирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Суднинг ҳал қилув қарори қуйидаги ҳолларда бекор қилиниши мумкин, агар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) суд иши юритилаётган тил тўғрисидаги қоида ишни кўриш чоғида бузилган бўлса;

2) суд мажлиси баённомаси имзоланмаган ёки ушбу Кодекс 176-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатилганидан бошқа шахслар томонидан имзоланган ёхуд, агар суд мажлисининг аудио- ёки видеоёзуви амалга оширилган бўлса, аудио- ва видеоёзувнинг электрон ёки бошқа ташувчилари суд мажлиси баённомасига қўшиб қўйилмаган бўлса;

3) судьялар маслаҳатининг сир сақланиши тўғрисидаги қоида бузилган бўлса.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қуйидаги процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёки нотўғри қўлланилганлиги ҳар қандай ҳолда биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш учун асос бўлади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) ишнинг суд томонидан ноқонуний таркибда кўрилганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) ишнинг ишда иштирок этувчи, суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинмаган бирор-бир шахс йўқлигида кўрилганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) ишда иштирок этишга жалб қилинмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида суд томонидан ҳал қилув қарори қабул қилинганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4) ҳал қилув қарорининг судья ёки, агар иш судьялар ҳайъати таркибида кўрилган бўлса, судьяларнинг бири томонидан имзоланмаганлиги ёхуд ҳал қилув қарорида кўрсатилганидан бошқа судьялар томонидан имзоланганлиги;

5) ишда суд мажлиси баённомасининг мавжуд эмаслиги;

6) билдирилган талаб бўйича суд томонидан ҳал қилув қарори қабул қилинмаганлиги;

7) ишнинг судга тааллуқлилик қоидалари бузилган ҳолда кўрилганлиги»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бешинчи қисми олтинчи қисм деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи қисмининг 13-банди чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўртинчи қисми чиқариб ташлансин;

бешинчи ва олтинчи қисмлари тегишинча тўртинчи ва бешинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

24) 223 — 226-моддалар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«223-модда. Биринчи инстанция судининг ажрими устидан апелляция шикояти (протести)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Биринчи инстанция судининг ажрими устидан ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Биринчи инстанция судининг ажрими устидан ушбу Кодексда белгиланган қоидалар бўйича берилган апелляция шикояти (протести) ушбу бобда суднинг ҳал қилув қарорлари устидан берилган апелляция шикоятини (протестини) кўриш учун назарда тутилган тартибда апелляция инстанцияси суди томонидан кўрилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг ажрими устидан берилган шикоятни (протестни) кўриб чиқиш натижалари бўйича қуйидагиларга ҳақли:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) ажримни ўзгаришсиз, шикоятни (протестни) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) ажримни тўлиқ ёки қисман ўзгартиришга ёхуд бекор қилишга ва масалани мазмунан ҳал қилишга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) аризани (шикоятни) қабул қилишни рад этиш, аризани (шикоятни) қайтариш, иш юритишни тўхтатиб туриш, иш юритишни тугатиш, аризани (шикоятни) кўрмасдан қолдириш тўғрисидаги ажримни бекор қилишга ва аризани (шикоятни), ишни биринчи инстанция судига кўриб чиқиш учун юборишга;

4) ажримни бекор қилишга ва аризани (шикоятни), ишни кўриб чиқиш учун тааллуқлилигига кўра бошқа судга юборишга.

224-модда. Кассация шикояти бериш (протести келтириш) ҳуқуқи
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ишда иштирок этувчи шахслар, шунингдек ишда иштирок этишга жалб қилинмаган, аммо ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисида суд ҳал қилув қарори қабул қилган шахслар биринчи инстанция судининг қонуний кучга кирган, апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан кассация шикояти, прокурор эса кассация протести беришга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил биринчи инстанция судининг қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан кассация шикояти беришга ҳақли, бундан тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган низолар мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори устидан тўлиқ ёки қисман шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
225-модда. Кассация шикоятларини (протестларини) кўрувчи судлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кассация шикоятлари (протестлари):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туманлараро маъмурий судларнинг ҳал қилув қарорлари, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий судининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судларининг биринчи инстанция бўйича қабул қилинган ҳал қилув қарорлари устидан берилганда — Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари томонидан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудий ҳарбий судларнинг ҳал қилув қарорлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг биринчи инстанция бўйича қабул қилинган ҳал қилув қарорлари устидан берилганда — Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди томонидан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг биринчи инстанция бўйича қабул қилинган ҳал қилув қарорлари устидан берилганда — Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан кўрилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
226-модда. Кассация шикоятини (протестини) бериш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кассация шикояти (протести) кассация инстанцияси судига йўлланади, бироқ ҳал қилув қарорини қабул қилган судга берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳал қилув қарорини қабул қилган суд шикоят (протест) келиб тушган кундан эътиборан беш кунлик муддатда уни кассация инстанцияси судига иш билан бирга юбориши шарт»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25) 227-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Кассация шикояти (протести) биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида берилиши мумкин»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26) 228-модданинг биринчи қисмидаги «кассация инстанцияси судига» деган сўзлар «судга» деган сўз билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27) 230-модданинг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Аризани (шикоятни) қайтариш тўғрисидаги, аризани (шикоятни) қабул қилишни рад этиш ҳақидаги ажрим устидан берилган кассация шикоятига (протестига) қайтарилган ариза (шикоят) ва уни судга тақдим этиш чоғида унга қўшиб берилган ҳужжатлар ҳам илова қилиниши керак»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28) 2301-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва унинг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, Тошкент шаҳар прокурорлари ва уларнинг ўринбосарлари ушбу Кодекс 224-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган шахсларнинг мурожаати мавжуд бўлган тақдирда ёки прокурор иштирокида кўрилган ишлар бўйича кассация протести киритиш тўғрисидаги масаласини ҳал қилиш учун тегишли суддан ишни талаб қилиб олишга ҳақли»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29) 231-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«231-модда. Кассация шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилиш тўғрисидаги масалани ҳал этиш тартиби ва муддати
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кассация шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилиш, қабул қилишни рад этиш ёки қайтариш тўғрисидаги масала шикоят (протест) судга келиб тушган кундан эътиборан беш кундан кечиктирмай кассация инстанцияси суди судьяси томонидан якка тартибда ҳал қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кассация шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилиш, қабул қилишни рад этиш ёки қайтариш тўғрисида ажрим чиқарилади, унинг кўчирма нусхаси ишда иштирок этувчи шахсларга у чиқарилган куннинг эртасидан кечиктирмай, ушбу Кодекснинг 171-моддасида назарда тутилган тартибда юборилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30) 232-модда иккинчи қисмининг 5-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«5) суд мажлисининг вақти ва жойи»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31) 233 ва 234-моддалар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«233-модда. Кассация шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилишни рад этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Судья кассация шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилишни қуйидаги ҳолларда рад этади, агар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) кассация шикояти (протести) ҳал қилув қарори устидан шикоят қилиш (протест келтириш) ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан берилган бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) кассация шикояти (протести) қонунга мувофиқ кассация тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин бўлмаган суд ҳужжати устидан берилган бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) кассация шикояти (протести) кассация тартибида кўрилган суд ҳужжати устидан берилган бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4) кассация шикоятини (протестини) беришнинг ўтказиб юборилган муддатини тиклаш рад этилган бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5) кассация шикоятидан (протестидан) уни берган шахс воз кечганлиги (чақириб олганлиги) сабабли кассация шикояти (протести) бўйича иш юритишни тугатиш тўғрисидаги ажрим мавжуд бўлса.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кассация шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги ажримда кассация шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилишни рад этиш асослари кўрсатилади, кассация шикоятини бериш чоғида тўланган давлат божини қайтариш тўғрисидаги масала ҳал этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кассация шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги ажрим устидан тафтиш шикояти (протести) берилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кассация шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги ажрим бекор қилинган тақдирда, кассация шикояти (протести) судга дастлаб мурожаат қилинган кунда берилган ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
234-модда. Кассация шикоятини (протестини) қайтариш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кассация шикояти (протести) судья томонидан қуйидаги ҳолларда қайтарилади, агар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) кассация шикояти (протести) имзоланмаган бўлса ёхуд уни имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан ёки мансаб мавқеи ёки фамилияси, исми-шарифининг бош ҳарфлари кўрсатилмаган шахс томонидан имзоланган бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) кассация шикоятининг (протестининг) шаклига ва мазмунига нисбатан ушбу Кодекснинг 228-моддасида белгиланган талабларга риоя этилмаган ёки кассация шикоятига (протестига) ушбу Кодекс 230-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган ҳужжатлар илова қилинмаган бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) кассация шикоятига (протестига) унинг кўчирма нусхалари ишда иштирок этувчи шахсларга юборилганлигига доир далиллар илова қилинмаган бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4) давлат божи ва почта харажатлари белгиланган тартибда ва миқдорда тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат кассация шикоятига илова қилинмаган бўлса, қонунда давлат божини тўлаш муддатини кечиктириш, бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти назарда тутилган ҳолларда эса бу ҳақда илтимоснома мавжуд бўлмаса ёхуд илтимоснома рад этилган бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5) кассация шикояти (протести) белгиланган муддат ўтганидан кейин берилган бўлса ва ўтказиб юборилган муддатни тиклаш тўғрисида илтимоснома мавжуд бўлмаса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6) шикоят (протест) берган шахсдан уни қайтариб олиш (чақириб олиш) тўғрисида кассация шикояти (протести) иш юритишга қабул қилинганлиги тўғрисида суд ажрими чиқарилгунига қадар ариза келиб тушган бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7) шикоят (протест) ҳал қилув қарорини қабул қилган суд четлаб ўтган ҳолда юборилган бўлса.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кассация шикоятини (протестини) қайтариш тўғрисидаги ажримда кассация шикоятини (протестини) қайтариш асослари кўрсатилади, кассация шикоятини бериш чоғида тўланган давлат божини қайтариш тўғрисидаги масала ҳал этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кассация шикоятини (протестини) қайтариш тўғрисидаги ажримнинг кўчирма нусхаси шикоятни (протестни) берган шахсга шикоят (протест) ва унга илова қилинган ҳужжатлар билан бирга юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кассация шикоятини (протестини) қайтариш тўғрисидаги ажрим устидан тафтиш шикояти (протести) берилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кассация шикоятини (протестини) қайтариш тўғрисидаги ажрим бекор қилинган тақдирда, кассация шикояти (протести) дастлаб судга мурожаат қилинган кунда берилган ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шикоят (протест) берган шахс ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳолатлар бартараф этилганидан кейин кассация шикояти (протести) билан судга умумий тартибда янгидан мурожаат қилишга ҳақли»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32) 2341-модда чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33) 236-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ишда иштирок этувчи шахсларнинг илтимосномасига кўра, кассация инстанцияси суди (судьяси) биринчи инстанция судида қабул қилинган ҳал қилув қарорининг ижросини кассация инстанциясида иш юритиш тамомлангунига қадар тўхтатиб туради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кассация шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилиш тўғрисидаги ажримда суд ҳужжатининг ижроси тўхтатиб турилиши ҳақида кўрсатилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи қисмидаги «ёхуд» деган сўз «ёки» деган сўз билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Кассация шикоятини (протестини) кўрмасдан қолдириш тўғрисидаги суд ажрими устидан тафтиш шикояти (протести) берилиши мумкин»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи қисми тўртинчи қисм деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи қисмининг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«1) кассация шикояти (протести) ушбу Кодексга мувофиқ кассация тартибида шикоят қилинмайдиган (протест келтирилмайдиган) суд ҳужжати устидан берилган ва у хатога йўл қўйилиб, иш юритишга қабул қилинган бўлса»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Кассация шикояти (протести) бўйича иш юритишни тугатиш тўғрисида ажрим чиқарилади, унинг кўчирма нусхаси ишда иштирок этувчи шахсларга ушбу Кодекснинг 171-моддасида назарда тутилган тартибда юборилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Кассация шикояти (протести) бўйича иш юритишни тугатиш тўғрисидаги ажрим устидан тафтиш шикояти (протести) берилиши мумкин»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўртинчи қисми бешинчи қисм деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36) 239-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Кассация инстанцияси суди ишни суд мажлисида ушбу бобда белгиланган ўзига хос хусусиятлар ҳисобга олинган ҳолда, биринчи инстанция судида кўриш қоидалари бўйича кўради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кассация инстанцияси судида: ишларни битта иш юритишга бирлаштириш тўғрисидаги; талабнинг предметини ёки асосини ўзгартириш ҳақидаги; ишга учинчи шахсларни жалб этиш тўғрисидаги қоидалар, шунингдек ушбу Кодексда биринчи инстанция судида ишни кўриш учун белгиланган бошқа қоидалар қўлланилмайди, бундан ишни биринчи инстанция судида иш юритиш қоидалари бўйича кўриш ҳоли мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикояти (протести) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг кассация инстанцияси судининг суд мажлисига келмаганлиги ишни улар йўқлигида кўришга тўсқинлик қилмайди»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37) 240-модда қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Кассация шикоятидан воз кечилганлиги, протест чақириб олинганлиги сабабли кассация шикояти (протести) бўйича иш юритиш тугатилганлиги, агар суд ҳужжати устидан бошқа шахслар томонидан шикоят қилинган бўлса, бошқа шахсларнинг кассация шикоятини кўриб чиқиш учун тўсқинлик қилмайди»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38) 241-модданинг биринчи ва иккинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Суд ишни кассация инстанциясида кўриш чоғида биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг қонунийлиги ва асослилигини текширади. Суд янги далилларни текшириши ва янги фактларни аниқлаши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кассация инстанциясининг суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини тўлиқ ҳажмда текшириши шарт»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
номидаги «муддатлари» деган сўз «муддати» деган сўз билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Кассация инстанцияси суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори устидан берилган кассация шикоятини (протестини) уни иш юритишга қабул қилиш тўғрисидаги ажрим чиқарилган кундан эътиборан бир ойдан ортиқ бўлмаган муддатда кўриб чиқади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40) 243 ва 244-моддалар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«243-модда. Кассация инстанцияси судининг ваколатлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича қуйидагиларга ҳақли:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) ҳал қилув қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва янги қарор қабул қилишга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) ҳал қилув қарорини ўзгартиришга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4) ҳал қилув қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва иш юритишни тугатишга ёхуд аризани (шикоятни) тўлиқ ёки қисман кўрмасдан қолдиришга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5) ушбу Кодекс 244-моддаси бешинчи қисмининг 7-бандида назарда тутилган асос мавжуд бўлган тақдирда, ҳал қилув қарорини бекор қилишга ва иш материалларини тааллуқлилигига кўра бошқа судга юборишга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Кодекс 244-моддаси бешинчи қисмининг 2, 3 ва 6-бандларида назарда тутилган асослар аниқланганда кассация инстанцияси суди ишни биринчи инстанция судида иш юритиш қоидалари бўйича кўради. Ишни биринчи инстанция судида иш юритиш қоидалари бўйича кўришга ўтиш ҳақида ажрим чиқарилиб, унда бажарилиши лозим бўлган ҳаракатлар кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суд харажатларини тақсимлаш тўғрисидаги масала ҳал қилинмаганлиги ёки нотўғри ҳал қилинганлиги суднинг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўлмайди. Бу ҳолда қарорнинг хулоса қисмида суд харажатлари ушбу Кодекснинг 115-моддасида назарда тутилган тартибда тақсимланиши кўрсатилади.

244-модда. Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш асослари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун қуйидагилар асос бўлади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4) моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормалари бузилганлиги ёки нотўғри қўлланилганлиги.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Моддий ҳуқуқ нормаларининг бузилиши ёки нотўғри қўлланилиши қуйидагилардан иборат:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) қўлланилиши лозим бўлган қонуннинг ёки бошқа қонунчилик ҳужжатининг қўлланилмаганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) қўлланилиши мумкин бўлмаган қонун ёки бошқа қонунчилик ҳужжати қўлланилганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) қонун ёки бошқа қонунчилик ҳужжати нотўғри талқин қилинганлиги.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Процессуал ҳуқуқ нормалари бузилганлиги ёки нотўғри қўлланилганлиги, агар бу нотўғри ҳал қилув қарори қабул қилинишига олиб келган бўлса ёки олиб келиши мумкин бўлса, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёхуд бекор қилиш учун асос бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суднинг ҳал қилув қарори қуйидаги ҳолларда бекор қилиниши мумкин, агар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) суд иши юритилаётган тил тўғрисидаги қоида ишни кўриш чоғида бузилган бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) суд мажлиси баённомаси имзоланмаган ёки ушбу Кодекс 176-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатилганидан бошқа шахслар томонидан имзоланган ёхуд, агар суд мажлисининг аудио- ёки видеоёзуви амалга оширилган бўлса, аудио- ва видеоёзувнинг электрон ёки бошқа ташувчилари суд мажлиси баённомасига қўшиб қўйилмаган бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) ҳал қилув қарорини қабул қилиш чоғида судьялар маслаҳатининг сир сақланиши тўғрисидаги қоида бузилган бўлса.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ҳар қандай ҳолда бекор қилиш учун қуйидагилар асос бўлади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) суд томонидан ишнинг қонунга хилоф таркибда кўрилганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) ишнинг суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинмаган бирор-бир ишда иштирок этувчи шахс йўқлигида кўрилганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) суд томонидан ишда иштирок этишга жалб қилинмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилинганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4) ҳал қилув қарорининг судья ёки, агар иш судьялар ҳайъати таркибида кўрилган бўлса, судьяларнинг бири томонидан имзоланмаганлиги ёхуд ҳал қилув қарорида кўрсатилганидан бошқа судьялар томонидан имзоланганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5) ишда суд мажлиси баённомасининг мавжуд эмаслиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6) билдирилган талаб бўйича суд томонидан ҳал қилув қарори қабул қилинмаганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7) ишнинг судга тааллуқлилик қоидалари бузилган ҳолда кўрилганлиги.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кассация инстанцияси суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, агар тарафлар ўртасида келишув битими тузилган ва у кассация инстанцияси суди томонидан тасдиқланган бўлса, бекор қилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи қисмининг 14-банди чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўртинчи қисми чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бешинчи ва олтинчи қисмлари тегишинча тўртинчи ва бешинчи қисмлар деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42) 246-модда чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43) 247 ва 248-моддалар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«247-модда. Биринчи инстанция судининг ажрими, қарори устидан берилган кассация шикояти (протести)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Биринчи инстанция судининг апелляция инстанциясида кўрилмаган ажримлари, қарорлари устидан ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда кассация тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Биринчи инстанция судининг ажрими, қарори устидан ушбу Кодексда белгиланган қоидалар бўйича берилган кассация шикояти (протести) ушбу бобда суднинг ҳал қилув қарори устидан берилган кассация шикоятини (протестини) кўриш учун назарда тутилган тартибда кассация инстанцияси суди томонидан кўрилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кассация инстанцияси суди биринчи инстанция судининг ажрими, қарори устидан берилган шикоятни (протестни) кўриб чиқиш натижаларига кўра қуйидагиларга ҳақли:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) ажримни, қарорни ўзгаришсиз, шикоятни (протестни) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) ажримни, қарорни тўлиқ ёки қисман ўзгартиришга ёхуд бекор қилишга ва масалани мазмунан ҳал қилишга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) аризани (шикоятни) қабул қилишни рад этиш, аризани (шикоятни) қайтариш, иш юритишни тўхтатиб туриш, иш юритишни тугатиш, аризани (шикоятни) кўрмасдан қолдириш тўғрисидаги ажримни бекор қилишга ва аризани (шикоятни), ишни биринчи инстанция судига кўриб чиқиш учун юборишга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4) ажримни бекор қилишга ва аризани (шикоятни), ишни кўриб чиқиш учун тааллуқлилигига кўра бошқа судга юборишга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
248-модда. Кассация инстанцияси судининг ажрими устидан шикоят қилиш (протест келтириш)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кассация инстанцияси судининг ушбу Кодексда устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) назарда тутилган ажримлари устидан тафтиш тартибида шикоят (протест) берилиши мумкин»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
44) 2481-модда чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
45) қуйидаги мазмундаги 28-боб билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«28-боб. Суд ҳужжатларини тафтиш тартибида қайта кўриш бўйича иш юритиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
249-модда. Тафтиш тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) ҳуқуқи
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Туманлараро маъмурий судларнинг, ҳудудий ҳарбий судларнинг қонуний кучга кирган, апелляция ёки кассация тартибида кўрилган ишлар бўйича ҳал қилув қарори, ажрими, қарори, шунингдек апелляция ёки кассация инстанцияси судининг қарори, ажрими устидан Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий судига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судларига, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судига қуйидаги шахслар томонидан тафтиш тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишда иштирок этувчи шахслар, шунингдек ишда иштирок этишга жалб қилинмаган, аммо ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисида суд ҳал қилув қарори қабул қилган шахслар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, бундан тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган низолар мустасно;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва унинг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар прокурорлари ва уларнинг ўринбосарлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди томонидан тафтиш тартибида кўрилган ишлар бўйича суд ҳужжатлари, ушбу судлар тафтиш инстанциясининг суд ҳужжатлари ва ушбу судлар томонидан биринчи инстанция бўйича қабул қилинган, апелляция ёки кассация тартибида кўрилган суд ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан биринчи инстанция бўйича қабул қилинган, апелляция ёки кассация тартибида кўрилган суд ҳужжатлари устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатига қуйидаги шахслар томонидан тафтиш тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу модда биринчи қисмининг иккинчи ва учинчи хатбошиларида кўрсатилган шахслар томонидан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва унинг ўринбосарлари томонидан.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан тафтиш тартибида кўрилган ишлар бўйича суд ҳужжатлари, шунингдек тафтиш тартибида қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан қуйидаги шахслар Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатига тафтиш тартибида протест келтириши мумкин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси — ушбу модда биринчи қисмининг иккинчи ва учинчи хатбошиларида кўрсатилган шахсларнинг мурожаатига асосан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори — прокурор иштирокида кўрилган иш бўйича, шунингдек бошқа ишлар бўйича ушбу модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошисида кўрсатилган шахсларнинг мурожаати мавжуд бўлган тақдирда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
250-модда. Тафтиш тартибидаги шикоятларни (протестларни) кўрувчи судлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тафтиш тартибидаги шикоят (протест):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу Кодекс 249-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган суд ҳужжатлари устидан берилганда — Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди томонидан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу Кодекс 249-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатилган суд ҳужжатлари устидан берилганда — Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан кўрилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг, Бош прокурорининг ушбу Кодекс 249-моддасининг учинчи қисмида кўрсатилган суд ҳужжатлари устидан киритилган протести Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раёсати томонидан кўрилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
251-модда. Тафтиш тартибида шикоят (протест) бериш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тафтиш тартибидаги шикоят (протест) ишни тафтиш тартибида кўрадиган Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди номига йўлланади, лекин ҳал қилув қарорини қабул қилган судга берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳал қилув қарорини қабул қилган суд шикоят (протест) келиб тушган кундан эътиборан беш кунлик муддатда уни ишни тафтиш тартибида кўрадиган судга иш билан бирга юбориши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур Кодекс 249-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларида кўрсатилган суд ҳужжатлари устидан тафтиш тартибидаги шикоят (протест) бевосита Ўзбекистон Республикаси Олий судига берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
252-модда. Тафтиш тартибида шикоят (протест) бериш муддати
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тафтиш тартибидаги шикоят (протест) биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори, ажрими, қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан бир йил ичида берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий судига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судларига, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судига тафтиш тартибида шикоят (протест) бериш муддати кассация инстанцияси суди томонидан қарор қабул қилингунига қадар ўтган тақдирда, тафтиш тартибидаги шикоят (протест) кассация инстанцияси суди қарор қабул қилган кундан эътиборан уч ой ичида берилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят (протест) бериш муддати ишни тафтиш тартибида кўриш якунлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди қарор қабул қилгунига қадар ўтган бўлса, шикоят (протест) ушбу судлар томонидан ишни тафтиш тартибида кўриш натижалари бўйича қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч ой ичида берилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раёсатига Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг, Бош прокурорининг протести ушбу Кодекс 249-моддаси биринчи қисмининг иккинчи ва учинчи хатбошиларида кўрсатилган шахсларнинг мурожаати келиб тушган кундан эътиборан уч ой ичида, лекин ишни тафтиш тартибида кўриш натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан қарор қабул қилинган кундан эътиборан олти ойдан кечиктирмай келтирилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тафтиш тартибида шикоят (протест) беришнинг ўтказиб юборилган муддати шикоят (протест) берган шахснинг илтимосномаси бўйича, агар илтимоснома тафтиш тартибида шикоят (протест) бериш муддати ўтган кундан эътиборан уч ой ичида берилган ва шикоят (протест) бериш муддатининг ўтказиб юборилиши сабаблари суд томонидан узрли деб топилган бўлса, тикланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу модданинг бешинчи қисмида кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган тафтиш тартибидаги шикоят (протест) кўриб чиқилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
253-модда. Тафтиш тартибидаги шикоятнинг (протестнинг) мазмуни
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тафтиш тартибидаги шикоятда (протестда) қуйидагилар кўрсатилиши керак:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) шикоят (протест) йўлланаётган тафтиш инстанцияси судининг номи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) шикоят (протест) бераётган шахснинг номи (фамилияси, исми, отасининг исми), унинг жойлашган ери (почта манзили ёки яшаш жойи);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) устидан шикоят (протест) берилаётган ҳал қилув қарорини, қарорни қабул қилган суднинг номи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4) ишнинг рақами, ҳал қилув қарори, қарор қабул қилинган сана;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5) шикоят (протест) бераётган шахснинг талаблари ва шикоят (протест) бераётган шахс суд ҳужжатини қонунларга ёки бошқа қонунчилик ҳужжатларига, иш ҳолатларига ҳамда далилларга ҳавола қилган ҳолда нотўғри деб ҳисоблашига оид асослар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6) шикоятга (протестга) илова қилинаётган ҳужжатлар рўйхати.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ишда иштирок этмаган шахснинг тафтиш тартибидаги шикоятида устидан шикоят қилинаётган, қонуний кучга кирган суд ҳужжати билан унинг қандай ҳуқуқлари, эркинликлари ёки қонуний манфаатлари бузилганлиги кўрсатилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тафтиш тартибидаги шикоятда (протестда) шикоятни (протестни) берган шахснинг ёхуд унинг вакилининг телефонлари, факслари рақамлари, электрон манзили кўрсатилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тафтиш тартибидаги шикоят шикоятни бераётган шахс ёки унинг вакили томонидан имзоланган бўлиши керак. Протест уни келтирган мансабдор шахс томонидан имзоланган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
254-модда. Тафтиш тартибидаги шикоятнинг (протестнинг) кўчирма нусхаларини юбориш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) бераётган шахс ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга тафтиш тартибидаги шикоятнинг (протестнинг) ва унга илова қилинган, ушбу шахсларда мавжуд бўлмаган ҳужжатларнинг кўчирма нусхаларини юбориши ёки тилхат олиб шахсан топшириши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
255-модда. Тафтиш тартибидаги шикоятга (протестга) илова қилинадиган ҳужжатлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тафтиш шикоятига қуйидагилар илова қилинади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) давлат божи ва почта харажатлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга тафтиш шикоятининг ва унга илова қилинган, ушбу шахсларда мавжуд бўлмаган ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари юборилганлигини ёки топширилганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) тафтиш тартибидаги шикоят вакил томонидан имзоланган тақдирда, унинг шикоятни имзолашга бўлган ваколатларини тасдиқловчи ҳужжат.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тафтиш тартибидаги протестга ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга протест ва унга илова қилинган, ушбу шахсларда мавжуд бўлмаган ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари юборилганлигини ёки топширилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Апелляция ёки кассация шикоятини (протестини) қабул қилишни рад этиш ҳақидаги ёхуд апелляция ёки кассация шикоятини (протестини) қайтариш тўғрисидаги суд ажрими устидан берилган тафтиш тартибидаги шикоятга (протестга) қабул қилиниши рад этилган ёки қайтарилган шикоят (протест) ва уни судга тақдим этиш чоғида унга қўшиб берилган ҳужжатлар ҳам илова қилиниши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий судининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судларининг, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) қабул қилишни рад этиш ҳақидаги ёки қайтариш тўғрисидаги ажрими устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатига берилган тафтиш тартибидаги шикоятга (протестга) қабул қилиниши рад этилган ёхуд қайтарилган шикоят (протест) ҳамда уни судга тақдим этиш чоғида унга қўшиб берилган ҳужжатлар ҳам илова қилиниши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
256-модда. Тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) иш юритишга қабул қилишни рад этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тафтиш инстанцияси судининг судьяси тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) иш юритишга қабул қилишни қуйидаги ҳолларда рад этади, агар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) шикоят (протест) суд ҳужжати устидан шикоят қилиш (протест келтириш) ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан берилган бўлса;

2) шикоят (протест) қонуний кучга кирмаган ёки қонунга мувофиқ тафтиш тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин бўлмаган суд ҳужжати устидан берилган бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) шикоят (протест) Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий судига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судларига, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судига апелляция ёки кассация тартибида кўрилмаган суд ҳужжати устидан берилган бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4) шикоят (протест) Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатига Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий судида, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судларида, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судида апелляция ёки кассация ва тафтиш тартибида кўрилмаган суд ҳужжати устидан берилган бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5) шикоят (протест) ишни тафтиш тартибида кўраётган суд томонидан илгари кўрилган суд ҳужжати устидан берилган бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6) шикоятни (протестни) бериш муддати ўтказиб юборилган ва ўтказиб юборилган муддатни тиклаш рад этилган бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7) тафтиш тартибида шикоят (протест) берган шахс ундан воз кечганлиги, протест чақириб олинганлиги сабабли шикоят (протест) бўйича иш юритишни тугатиш тўғрисидаги ажрим мавжуд бўлса, бундан Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий судининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судларининг, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг шикоятдан воз кечилганлиги, протест чақириб олинганлиги сабабли тафтиш тартибидаги шикоят (протест) бўйича иш юритишни тугатиш тўғрисидаги ажрими устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида берилган шикоят (протест) мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) иш юритишга қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги ажримда шикоятни (протестни) иш юритишга қабул қилишни рад этиш асослари кўрсатилади, шикоятни бериш чоғида тўланган давлат божини қайтариш тўғрисидаги масала ҳал этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) иш юритишга қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги ажрим бекор қилинган тақдирда, шикоят (протест) судга дастлаб мурожаат қилинган кунда берилган ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
257-модда. Тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) қайтариш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тафтиш инстанцияси судининг судьяси тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) қуйидаги ҳолларда қайтаради, агар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) шикоят (протест) имзоланмаган бўлса ёки уни имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан ёхуд мансаб мавқеи ёки фамилияси ва исми-шарифининг бош ҳарфлари кўрсатилмаган шахс томонидан имзоланган бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) шикоятнинг (протестнинг) мазмунига нисбатан ушбу Кодекснинг 253-моддасида белгиланган талабларга риоя этилмаган ёки шикоятга (протестга) ушбу Кодекс 255-моддасининг учинчи ва тўртинчи қисмларида кўрсатилган ҳужжатлар илова қилинмаган бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) шикоятга давлат божи ва почта харажатлари белгиланган тартибда ва миқдорда тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинмаган бўлса, қонунда давлат божини тўлаш муддатини кечиктириш, бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти назарда тутилган ҳолларда эса, бу ҳақда илтимоснома мавжуд бўлмаса ёхуд илтимоснома рад этилган бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4) шикоят (протест) белгиланган муддат ўтганидан кейин берилган бўлса ва ўтказиб юборилган муддатни тиклаш тўғрисида илтимоснома мавжуд бўлмаса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5) шикоят (протест) берган шахсдан уни қайтариб олиш (чақириб олиш) тўғрисида шикоят (протест) иш юритишга қабул қилинганлиги ҳақида суд ажрими чиқарилгунига қадар ариза келиб тушган бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6) шикоят (протест) ушбу Кодекс 251-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган тақдирда ҳал қилув қарорини қабул қилган суд четлаб ўтилган ҳолда юборилган бўлса.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) қайтариш тўғрисидаги ажримда шикоятни (протестни) қайтариш асослари кўрсатилади, тафтиш тартибидаги шикоятни бериш чоғида тўланган давлат божини қайтариш тўғрисидаги масала ҳал этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) қайтариш тўғрисидаги ажримнинг кўчирма нусхаси шикоят (протест) берган шахсга шикоят (протест) ва унга илова қилинган ҳужжатлар билан бирга юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) қайтариш тўғрисидаги ажрим бекор қилинган тақдирда, шикоят (протест) дастлаб судга мурожаат қилинган кунда берилган ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шикоят (протест) берган шахс ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳолатлар бартараф этилганидан кейин тафтиш тартибидаги шикоят (протест) билан судга умумий тартибда янгидан мурожаат қилишга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
258-модда. Тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди томонидан иш юритишга қабул қилиш тўғрисидаги масалани ҳал этиш тартиби ва муддати
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) иш юритишга қабул қилиш, қабул қилишни рад этиш ёки уни қайтариш тўғрисидаги масала шикоят (протест) судга келиб тушган кундан эътиборан беш кундан кечиктирмай судья томонидан якка тартибда ҳал қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) иш юритишга қабул қилиш, қабул қилишни рад этиш ёки уни қайтариш тўғрисида ажрим чиқарилади, унинг кўчирма нусхаси ишда иштирок этувчи шахсларга у чиқарилган куннинг эртасидан кечиктирмай, ушбу Кодекснинг 171-моддасида назарда тутилган тартибда юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
259-модда. Тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди томонидан иш юритишга қабул қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Кодексда шакл ва мазмунга нисбатан белгиланган талабларга риоя қилинган ҳолда берилган тафтиш тартибидаги шикоят (протест) иш юритишга қабул қилинади ва суд муҳокамасида кўриб чиқиш учун тайинланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) иш юритишга қабул қилиш тўғрисидаги ажримда қуйидагилар кўрсатилиши керак:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) ажрим чиқарилган сана ва жой;

2) ажрим чиқарган судьянинг фамилияси ва исми-шарифининг бош ҳарфлари;

3) шикоятни (протестни) берган шахснинг номи (фамилияси, исми, отасининг исми);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4) устидан шикоят берилган (протест келтирилган) суд ҳужжатлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5) суд мажлисини ўтказиш вақти ва жойи.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
260-модда. Ишни талаб қилиб олиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси ва унинг ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси тафтиш тартибидаги шикоят (протест) бўйича ишни тегишли суддан талаб қилиб олишга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва унинг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар прокурорлари ва уларнинг ўринбосарлари ушбу Кодекс 249-моддаси биринчи қисмининг иккинчи хатбошисида кўрсатилган шахсларнинг мурожаати мавжуд бўлган тақдирда ёки прокурор иштирокида кўрилган ишлар бўйича тафтиш тартибида протест киритиш масаласини ҳал этиш учун тегишли суддан ишни ўз ваколатлари доирасида талаб қилиб олишга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
261-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси томонидан тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) ўрганиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Кодекснинг 249 — 255-моддаларида белгиланган қоидаларга мувофиқ берилган тафтиш тартибидаги шикоят (протест) Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси томонидан ўрганилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) унга илова қилинган материаллар билан бирга, зарур бўлган тақдирда эса ишни талаб қилиб олган ҳолда ўрганади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) ўрганиш натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) иш юритишга қабул қилишни ушбу Кодекснинг 256-моддасида назарда тутилган асосларга кўра рад этиш тўғрисида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) ушбу Кодекс 257-моддаси биринчи қисмининг 1 — 6-бандларида назарда тутилган асосларга кўра қайтариш тўғрисида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) агар суд ҳужжатларини тафтиш тартибида текшириш асослари мавжуд бўлмаса, тафтиш тартибидаги шикоятни Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатига кўриб чиқиш учун ўтказишни рад этиш тўғрисида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4) тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) иш юритишга қабул қилиш ва уни кўриб чиқиш учун иш билан бирга Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ўтказиш тўғрисида ажрим чиқаради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) қабул қилишни рад этиш ёки қайтариш тўғрисида беш кундан кечиктирмай ажрим чиқаради, тафтиш тартибидаги шикоятни Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатига кўриб чиқиш учун ўтказишни рад этиш тўғрисида ёки тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) иш юритишга қабул қилиш ва уни кўриб чиқиш учун иш билан бирга Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ўтказиш тўғрисида эса шикоят (протест) Ўзбекистон Республикаси Олий судига келиб тушган кундан эътиборан бир ойдан кечиктирмай ажрим чиқаради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ажримнинг кўчирма нусхаси тафтиш тартибида шикоят (протест) берган шахсга ва ишда иштирок этувчи шахсларга ажрим чиқарилганидан кейинги кундан кечиктирмай, ушбу Кодекснинг 171-моддасида назарда тутилган тартибда юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
262-модда. Тафтиш тартибидаги шикоятни Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатига кўриб чиқиш учун ўтказишни рад этиш тўғрисидаги ажрим
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьясининг тафтиш тартибидаги шикоятни Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатига кўриб чиқиш учун ўтказишни рад этиш тўғрисидаги ажримида қуйидагилар кўрсатилиши керак:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) ажрим чиқарилган сана ва жой;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) ажрим чиқарган судьянинг фамилияси ва исми-шарифининг бош ҳарфлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) шикоят берган шахснинг номи (фамилияси, исми, отасининг исми);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4) устидан тафтиш тартибида шикоят берилган суд ҳужжатлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5) суд ҳужжатлари қабул қилинган иш мазмунининг қисқача баёни;

6) тафтиш тартибидаги шикоятни Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатига кўриб чиқиш учун ўтказишни рад этиш асослари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тафтиш тартибидаги шикоятни Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатига кўриб чиқиш учун ўтказишни рад этиш тўғрисида ажрим чиқарилганда шикоят ва унга илова қилинган ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Олий судида қолади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси ёки унинг ўринбосари судьянинг тафтиш тартибидаги шикоятни Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатига кўриб чиқиш учун ўтказишни рад этиш тўғрисидаги ажримига қўшилмасликка ҳамда тафтиш тартибидаги шикоятни берган шахснинг аризасига асосан уни бекор қилиш ва шикоятни кўриб чиқиш учун иш билан бирга Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ўтказиш ҳақида ажрим чиқаришга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тафтиш тартибидаги шикоятни Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатига кўриб чиқиш учун ўтказишни рад этиш тўғрисидаги ажримни бекор қилиш ҳақидаги ариза суд ҳужжати устидан тафтиш тартибида шикоят қилиш учун белгиланган муддат доирасида берилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу модданинг тўртинчи қисмида белгиланган муддат ўтгандан кейин берилган ариза кўриб чиқилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
263-модда. Тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) иш юритишга қабул қилиш ва уни кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ўтказиш тўғрисидаги ажрим
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьясининг тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) иш юритишга қабул қилиш ва уни кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ўтказиш тўғрисидаги ажримида қуйидагилар кўрсатилиши керак:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) ажрим чиқарилган сана ва жой;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) ажрим чиқарган судьянинг фамилияси ва исми-шарифининг бош ҳарфлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) шикоят (протест) берган шахснинг номи (фамилияси, исми, отасининг исми);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4) устидан тафтиш шикояти (протест) берилган суд ҳужжатлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5) суд ҳужжатлари қабул қилинган иш мазмунининг қисқача баёни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6) тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ўтказиш асосларининг асослантирилган баёни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7) суд мажлисининг вақти ва жойи.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
264-модда. Тафтиш тартибидаги шикоят (протест) юзасидан ёзма фикр билдириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ишда иштирок этувчи шахс тафтиш тартибидаги шикоятнинг (протестнинг) кўчирма нусхаларини олгач, унинг юзасидан ёзма фикрини ҳамда ёзма фикрнинг кўчирма нусхалари ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни ёзма фикр тафтиш тартибидаги шикоят (протест) кўриб чиқиладиган кунга қадар етиб боришини таъминлайдиган муддатда судга юборишга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тафтиш тартибидаги шикоят (протест) юзасидан ёзма фикр ишда иштирок этувчи шахс ёки унинг вакили томонидан имзоланади. Вакил томонидан имзоланган ёзма фикрга унинг ишни юритишга бўлган ваколатини тасдиқловчи ишончнома илова қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
265-модда. Тафтиш тартибидаги шикоят (протест) бўйича суд ҳужжатларининг ижросини тўхтатиб туриш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ишни тафтиш тартибида кўраётган суд (судья) ишда иштирок этувчи шахсларнинг илтимосномасига кўра, суд ҳужжатининг ижросини тафтиш тартибида иш юритиш тамомлангунига қадар тўхтатиб туришга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Судья тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) иш юритишга қабул қилиш тўғрисидаги ажримда суд ҳужжатининг ижросини тўхтатиб туриш тўғрисида ёки унинг ижросини тўхтатиб туриш рад этилиши ҳақида кўрсатади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
266-модда. Ишда иштирок этувчи шахсларни хабардор қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тафтиш тартибида шикоят (протест) берган шахс, шунингдек ишда иштирок этувчи шахслар ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида ушбу Кодекснинг 124-моддасида белгиланган тартибда хабардор қилинади. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган мазкур шахсларнинг келмаганлиги ишни тафтиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раёсатида иш тафтиш тартибида кўрилганда ишда иштирок этувчи шахслар тушунтиришлар бериш учун чақиртирилиши мумкин. Бу ҳолда уларга ушбу Кодекснинг 124-моддасида назарда тутилган тартибда суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабарнома юборилади. Бироқ иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган мазкур шахсларнинг келмаганлиги ишни кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2661-модда. Тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) кўрмасдан қолдириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар тафтиш тартибидаги шикоят (протест) иш юритишга қабул қилинганидан сўнг унинг имзоланмаганлиги ёхуд уни имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган ёки мансаб мавқеи ёки фамилияси ва исми-шарифининг бош ҳарфлари кўрсатилмаган шахс томонидан имзоланганлиги аниқланса, ишни тафтиш тартибида кўраётган суд шикоятни (протестни) кўрмасдан қолдиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) кўрмасдан қолдириш тўғрисида суд ажрим чиқаради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) кўрмасдан қолдириш учун асос бўлиб хизмат қилган ҳолатлар бартараф этилганидан кейин шикоят (протест) ушбу Кодексда белгиланган тартибда судга янгидан берилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2662-модда. Тафтиш тартибидаги шикоят (протест) бўйича иш юритишни тугатиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ишни тафтиш тартибида кўраётган суд тафтиш тартибидаги шикоят (протест) бўйича иш юритишни қуйидаги ҳолларда тугатади, агар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) шикоят (протест) суд ҳужжати устидан шикоят қилиш (протест келтириш) ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан берилган бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) шикоят (протест) Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий судига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судларига, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судига апелляция ёки кассация тартибида кўрилмаган суд ҳужжати устидан берилган, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатига эса Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди томонидан тафтиш тартибида кўрилмаган ёки ушбу Кодексга мувофиқ тафтиш тартибида шикоят қилинмайдиган (протест келтирилмайдиган) суд ҳужжати устидан берилган ва хатога йўл қўйилиб, иш юритишга қабул қилинган бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) шикоят (протест) тафтиш тартибида ушбу суд томонидан кўрилган суд ҳужжати устидан берилган ва хатога йўл қўйилиб, иш юритишга қабул қилинган бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4) шикоят берган шахс томонидан шикоятдан воз кечиш тўғрисида шикоят иш юритишга қабул қилинганидан кейин ариза келиб тушган бўлса ва воз кечиш тафтиш инстанцияси суди томонидан қабул қилинган бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5) протест келтирган прокурордан ёки юқори турувчи прокурордан протестни чақириб олиш тўғрисида протест иш юритишга қабул қилинганидан кейин ариза келиб тушган бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6) ишда тараф бўлган юридик шахс шикоят (протест) бўйича суд ҳужжати қабул қилингунига қадар тугатилган бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7) ишда тараф бўлган фуқаро шикоят (протест) бўйича суд ҳужжати қабул қилингунига қадар вафот этса, низоли ҳуқуқий муносабат эса ҳуқуқий ворисликка йўл қўймаса.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тафтиш тартибидаги шикоят (протест) бўйича иш юритишни тугатиш тўғрисида ажрим чиқарилади, унинг кўчирма нусхаси ишда иштирок этувчи шахсларга ушбу Кодекснинг 171-моддасида назарда тутилган тартибда юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тафтиш тартибидаги шикоят (протест) бўйича иш юритиш тугатилган тақдирда, айни бир шахснинг айни шу асослар бўйича тафтиш тартибидаги шикоят (протест) билан судга такроран мурожаат қилишига йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2663-модда. Тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) кўриш муддатлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди томонидан тафтиш тартибидаги шикоят (протест) тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) иш юритишга қабул қилиш тўғрисидаги ажрим чиқарилган кундан эътиборан бир ойдан ортиқ бўлмаган муддатда кўриб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан тафтиш тартибидаги шикоят (протест) у кўриб чиқиш учун ўтказилган кундан эътиборан бир ойдан ортиқ бўлмаган муддатда кўриб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Алоҳида ҳолларда, тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) кўриб чиқиш муддати ишни кўраётган судлов ҳайъати томонидан кўпи билан бир ойга узайтирилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раёсатига келиб тушган тафтиш тартибидаги протест у Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раёсатига келиб тушган кундан эътиборан икки ойдан кечиктирмай кўрилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2664-модда. Ишни тафтиш инстанцияси судида кўриш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иш ушбу Кодексда белгиланган қоидалар бўйича, мазкур бобда назарда тутилган ўзига хос хусусиятлар инобатга олинган ҳолда тафтиш тартибида кўрилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ишни тафтиш тартибида кўриш раислик қилувчининг ёки судьялардан бирининг маърузаси билан бошланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маърузачи ишнинг ҳолатларини, иш бўйича қабул қилинган суд ҳужжатларининг мазмунини, тафтиш тартибидаги шикоятда (протестда) келтирилган важларни, унга доир келиб тушган ёзма фикрларни баён қилади. Шундан сўнг суд мажлисида ҳозир бўлган ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари эшитилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дастлаб тафтиш тартибида шикоят берган шахс ёки унинг вакили тушунтириш беради, агар иш прокурорнинг протести бўйича кўрилаётган бўлса, дастлаб прокурор сўзга чиқади. Суд ҳужжати устидан ҳар иккала тараф томонидан шикоят берилган тақдирда, биринчи бўлиб аризачи сўзга чиқади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Кодекснинг 47-моддасида назарда тутилган тартибда ишда иштирок этувчи давлат органлари ва бошқа шахслар, агар улар суд ҳужжати устидан шикоят бермаган бўлса, судда тарафлар ва учинчи шахслардан кейин сўзга чиқади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари эшитилганидан кейин тафтиш инстанцияси суди қарор қабул қилиш учун маслаҳатхонага киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тафтиш инстанцияси судининг қарори ишни кўриш тугаши биланоқ дарҳол қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Алоҳида ҳолларда асослантирилган қарорни тайёрлаш беш кунгача бўлган муддатга кечиктирилиши мумкин, бироқ суд унинг қарор қисмини суд муҳокамаси тамомланган мажлиснинг ўзидаёқ эълон қилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Судьялар маслаҳатлашуви, қарор чиқариш ва уни ўқиб эшиттириш ушбу Кодексда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2665-модда. Тафтиш тартибидаги шикоятдан воз кечиш. Тафтиш тартибидаги протестни чақириб олиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тафтиш тартибида шикоят берган шахс ишни кўриш якуни бўйича суд ҳужжати чиқарилгунига қадар ундан воз кечишга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Протест келтирган шахс ёки юқори турувчи мансабдор шахс ишни кўриш якуни бўйича суд ҳужжати чиқарилгунига қадар протестни чақириб олишга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2666-модда. Тафтиш инстанцияси судининг ишни кўриш доираси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суд ишни тафтиш тартибида кўриш чоғида қуйи инстанцияларнинг судлари томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя этилганлигини иш материаллари бўйича текширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тафтиш инстанцияси суди биринчи инстанция судида кўриб чиқиш предмети бўлмаган янги талабларни қабул қилмайди ва кўриб чиқмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тафтиш инстанциясининг судида: ишларни битта иш юритишга бирлаштириш тўғрисидаги; талабнинг предметини ёки асосини ўзгартириш ҳақидаги; ишда иштирок этишга учинчи шахсларни жалб қилиш ҳақидаги қоидалар, шунингдек ушбу Кодексда фақат биринчи инстанция судида ишни кўриш учун белгиланган бошқа қоидалар қўлланилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2667-модда. Тафтиш инстанцияси судининг ваколатлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суд шикоятни (протестни) тафтиш тартибида кўриш натижалари бўйича қуйидагиларга ҳақли:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз қолдиришга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) ҳал қилув қарорини, қарорни тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва янги қарор қабул қилишга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) ушбу Кодекс 244-моддаси бешинчи қисмининг 3 ва 6-бандларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда қарорни бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун суд ҳужжати бекор қилинган апелляция ёки кассация инстанцияси судига юборишга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4) ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгартиришга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5) ҳал қилув қарорини, қарорни тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва иш юритишни тугатишга ёхуд аризани (шикоятни) тўлиқ ёки қисман кўрмасдан қолдиришга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6) айрим суд ҳужжатларини бекор қилишга ва иш бўйича илгари қабул қилинган суд ҳужжатларидан бирини ўз кучида қолдиришга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7) ушбу Кодекс 244-моддаси бешинчи қисмининг 7-бандида назарда тутилган асос мавжуд бўлган тақдирда, ҳал қилув қарорини, қарорни бекор қилишга ва иш материалларини судга тааллуқлилигига кўра бошқа судга юборишга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суд харажатларини тақсимлаш тўғрисидаги масала ҳал қилинмаганлиги ёки нотўғри ҳал қилинганлиги суднинг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўлмайди. Бу ҳолда қарорнинг хулоса қисмида суд харажатлари ушбу Кодекснинг 115-моддасида назарда тутилган тартибда тақсимланиши кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2668-модда. Суд ҳужжатини ўзгартириш ёки бекор қилиш асослари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суд ҳужжатининг ноқонунийлиги ёки асоссизлиги ҳал қилув қарорини, қарорни ёки ажримни тафтиш тартибида ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суднинг мазмунан тўғри бўлган ҳал қилув қарори, қарори ёки ажрими фақат юзаки асослар бўйича бекор қилиниши мумкин эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2669-модда. Тафтиш инстанцияси судининг қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) кўриш натижалари бўйича суд қарор қабул қилади, қарор ишни кўрган судьялар томонидан имзоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ишни тафтиш тартибида кўрган суднинг қарорида қуйидагилар кўрсатилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) қарорни қабул қилган суднинг номи ва таркиби, суд мажлисининг котиби;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) иш рақами, қарор қабул қилинган сана ва жой;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) шикоят (протест) берган шахснинг номи (фамилияси, исми, отасининг исми), унинг процессуал ҳолати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4) ишда иштирок этувчи шахсларнинг, шунингдек улар вакилларининг ва суд процесси бошқа иштирокчиларининг номлари (фамилияси, исми, отасининг исми);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5) шикоят қилинаётган (протест келтирилаётган) суд ҳужжатлари мазмунининг қисқача баёни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6) шикоятда (протестда) келтирилган суд ҳужжатларининг қонунийлиги ва асослилигини текшириш тўғрисида талаб арз қилинишига сабаб бўлган асослар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7) шикоят (протест) юзасидан ёзма фикрда баён қилинган важлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8) ишда иштирок этувчи ва суд мажлисида ҳозир бўлган шахсларнинг тушунтиришлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9) суд томонидан аниқланган иш ҳолатлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10) ишни кўрган суд қайси сабабларга кўра ўз хулосаларига келган бўлса, ўша сабаблар ҳамда ўзи амал қилган қонунларга ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига ҳавола;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11) шикоятни (протестни) кўриш натижалари бўйича суд хулосалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12) агар иш янгидан кўриш учун юборилаётган бўлса, суд томонидан бажарилиши керак бўлган ҳаракатлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг қарори Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсати мажлисида раислик қилувчи томонидан имзоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ишни тафтиш тартибида кўрган суднинг қарори қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг қарори якуний ҳисобланади ва унинг устидан шикоят қилинмайди (протест келтирилмайди).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26610-модда. Тафтиш инстанцияси суди кўрсатмаларининг мажбурийлиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ишни тафтиш тартибида кўрган суднинг қарорида баён этилган кўрсатмалар мазкур ишни янгидан кўраётган суд учун мажбурийдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ишни тафтиш тартибида кўраётган суд ҳал қилув қарорида, қарорда аниқланмаган ёхуд рад этилган ҳолатларни аниқлашга ёки исботланган деб ҳисоблашга, у ёки бу далилнинг ишончлилиги ёки ишончсизлиги, бир далилнинг бошқаларидан устунлиги, ишни янгидан кўришда қандай қарор қабул қилиниши кераклиги тўғрисидаги масалаларни олдиндан ҳал этишга ҳақли эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26611-модда. Суднинг ажрими, қарори устидан берилган тафтиш тартибидаги шикоят (протест)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суднинг ажрими, қарори устидан ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда тафтиш тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Кодекснинг 249-моддасида назарда тутилган ажрим, қарор устидан мазкур Кодексда белгиланган қоидалар бўйича берилган тафтиш тартибидаги шикоят (протест) ушбу бобда тафтиш тартибидаги шикоятларни (протестларни) кўриш учун назарда тутилган тартибда тафтиш инстанцияси суди томонидан кўрилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тафтиш инстанцияси суди ажрим, қарор устидан берилган шикоятни (протестни) кўриш натижалари бўйича қуйидагиларга ҳақли:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) ажримни, қарорни ўзгаришсиз қолдиришга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) ажримни, қарорни тўлиқ ёки қисман ўзгартиришга ёки бекор қилишга ва масалани мазмунан ҳал қилишга ёхуд илгари қабул қилинган суд ҳужжатларидан бирини ўз кучида қолдиришга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) ажримни, қарорни бекор қилишга ва аризани (шикоятни), ишни мазмунан кўриш учун тегишли инстанция судига юборишга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4) ажримни бекор қилишга ва аризани (шикоятни), иш материалларини кўриб чиқиш учун судга тааллуқлилигига кўра бошқа судга юборишга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26612-модда. Тафтиш инстанцияси судининг ажримлари устидан шикоят қилиш (протест келтириш)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий судининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судларининг, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) иш юритишга қабул қилишни рад этиш, қайтариш, тафтиш тартибидаги шикоят (протест) бўйича иш юритишни тугатиш, тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) кўрмасдан қолдириш тўғрисидаги ажримлари устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ушбу Кодексда суд ҳужжати устидан тафтиш тартибида шикоят (протест) беришнинг белгиланган муддати ичида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати судьясининг тафтиш тартибидаги шикоятни иш юритишга қабул қилишни рад этиш, тафтиш тартибидаги шикоятни қайтариш тўғрисидаги ажрими ушбу Кодексда тафтиш тартибида шикоят бериш учун белгиланган муддат ичида шикоят берган шахснинг илтимосномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси ёки унинг ўринбосари томонидан бекор қилиниши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати судьясининг тафтиш тартибидаги протестни иш юритишга қабул қилишни рад этиш, тафтиш тартибидаги протестни қайтариш тўғрисидаги ажрими устидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раёсатига ушбу Кодексда белгиланган тартибда суд ҳужжати устидан тафтиш тартибида протест бериш муддати ичида протест келтирилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тафтиш тартибидаги шикоят (протест) бўйича иш юритишни тугатиш, тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) кўрмасдан қолдириш тўғрисидаги ажрим, шунингдек ушбу Кодексда устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) назарда тутилган Ўзбекистон Республикаси Олий суди Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг бошқа ажримлари устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раёсатига ушбу Кодексда белгиланган тартибда суд ҳужжати устидан тафтиш тартибида шикоят (протест) бериш муддати ичида протест келтирилиши мумкин»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
46) 268-модданинг иккинчи қисмидаги «апелляция ёки кассация инстанциясининг» деган сўзлар «апелляция, кассация ёки тафтиш инстанцияси судининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Қонун 1-моддасининг 1 — 5, 7 — 46-бандлари 2024 йил 1 январдан эътиборан амалга киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2023 йил 25 декабрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎРҚ-889-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2023 й., 03/23/889/0978-сон)