14.12.2023 йилдаги ПҚ-389-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 14.12.2023 йилдаги ПҚ-389-сон
Date of entry into force
15.12.2023
Ҳужжат 15.12.2023 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қашқадарё вилоятини 2024-2025 йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қашқадарё вилоятининг мавжуд ижтимоий-иқтисодий, шу жумладан ишлаб чиқариш ва инвестиция салоҳиятидан самарали фойдаланиш, ҳудудда муҳандислик-коммуникация, ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмаларини яхшилаш, иқтисодиёт тармоқларини барқарор ривожлантириш, шу асосда аҳоли бандлигини таъминлаш ва турмуш даражасини ошириш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар Қашқадарё вилоятини 2024-2025 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчидан, вилоятда 2024-2025 йилларда ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми тегишлича — 5,8 фоизга ва 6 фоизга, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми — 8 фоизга ва 8,5 фоизга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ҳажми — 4,5 фоизга ва 5 фоизга, бозор хизматлари ҳажми — 14 фоизга ва 15 фоизга ўсишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчидан, 2024 йилда 550 минг ва 2025 йилда 600 минг нафар аҳолининг бандлигини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчидан, 2024 йилда республика бюджетидан 100 миллиард сўм ажратиш ҳисобига 90 километр, 2024 — 2026 йилларда халқаро молия институтлари ва хорижий давлатлар маблағлари, шу жумладан Хитой Халқ Республикасининг имтиёзли кредитлари ҳисобидан 316 километр, жами 406 километр каналларни бетонлаштириш. Шунингдек:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2024 — 2030 йилларда 11 минг километрдан зиёд тупроқ ўзанли хўжаликлараро ирригация тармоқларини тўлиқ бетонлаштириш ёки уларни лоток тизимлари ва ёпиқ қувурларга ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2024-2025 йилларда вилоятдаги суғориладиган ер майдонларини лазерли текислаш ва бунинг натижасида, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда унумдорликни 20 фоизга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўртинчидан, 2024 йилда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун назарда тутилган маблағлар ҳисобидан 220 миллиард сўм ажратиш ҳамда 2024 — 2026 йилларда халқаро молия ташкилотларидан 122,5 миллион АҚШ долларини жалб қилиш ҳисобига жами 364 километр, шундан 189 километр умумий фойдаланишдаги ва 175 километр ички автомобиль йўлларини таъмирлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бешинчидан, 2024 йилда республика бюджетидан 52 миллиард сўм ажратиш ҳамда халқаро молия ташкилотларидан 31 миллион АҚШ долларини жалб қилиш ҳисобига жами 321 километр ичимлик сув тармоқлари ва 18 та сув иншоотини қуриш орқали ичимлик сув таъминоти қамровини 73,6 фоизга етказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олтинчидан, 2024 йилни Қашқадарё вилоятида «Мактаб таълими ва тиббиёт йили» деб эълон қилиш ҳамда бу борада зарур чора-тадбирларни амалга ошириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, 2024 йилда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида 390 миллиард сўм ажратиш ҳисобига 64 та умумтаълим мактабида қурилиш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
еттинчидан, туризм йўналишида режалаштирилаётган лойиҳаларни молиялаштириш учун вилоятга 500 миллион АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция маблағларини жалб қилиш ҳисобига 4 миллион нафар маҳаллий ҳамда 500 минг нафар хорижий турист ташрифини ташкил қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, 2024 йилда Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳисобидан 50 миллион АҚШ доллари ҳамда 2024-2025 йилларда жами 500 миллион АҚШ доллари эквивалентида марказлашган ва хорижий инвестицияларни жалб қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қашқадарё вилоятида 2024-2025 йилларда аҳоли бандлигини таъминлашнинг режа кўрсаткичлари 1-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қашқадарё вилоятидаги норуда фойдали қазилма конлари жойлашган ер майдонларига бўлган ҳуқуқларни аукцион савдоларига чиқариш графиги 2-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2024-2025 йилларда Қашқадарё вилоятидаги суғориладиган ер майдонларини лазерли текислашнинг режа кўрсаткичлари 3-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қашқадарё вилоятини 2024-2025 йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ишларни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш юзасидан республика ишчи гуруҳи таркиби 4-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қашқадарё вилоятининг туманларига (шаҳарларига) бириктирилган вазирлик, идора ва тижорат банклари раҳбар ходимлари рўйхати 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг ҳудудий тузилмалари штат бирликларини мақбуллаштириш ҳисобига Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ҳузурида 10 та штат бирлигидан иборат Саноатни ривожлантириш лойиҳа офисини (кейинги ўринларда — Лойиҳа офиси) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лойиҳа офисига қуйидаги асосий вазифалар юклансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
саноат соҳасида фойдаланилмаётган захираларни аниқлаш ва уларни сафарбар этишни назарда тутувчи Саноатнинг жадал ривожланиши концепциясини ишлаб чиқиш ҳамда вилоятнинг ҳар бир туманини (шаҳарини) ўзаро узвий ҳолда ривожлантириш орқали вилоятни республикада саноати ривожланган ҳудудга айлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
замонавий конструкторлик ва тажриба бюроларига эга бўлган «Илдам ривожланувчи инновацион саноат зоналари»ни барпо этиш ҳамда инновацион ва юқори технологияли саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қашқадарё вилояти ҳокимлиги мазкур тадбирларни амалга ошириш учун бир ой муддатда зарур тажрибага эга бўлган нуфузли халқаро консалтинг компаниясини жалб қилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, халқаро консалтинг компаниясига «Илдам ривожланувчи инновацион саноат зонаси»ни ташкил этиш концепциясини ёки мастер-режасини инвесторларни жалб қилган ҳолда ишлаб чиқиш вазифаси юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош вазир ўринбосари Ж. Қўчқоров ушбу мақсадлар учун республика бюджетидан 10 миллиард сўм маблағ ажратилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Лойиҳа офиси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, халқаро консалтинг компанияси билан биргаликда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи босқичда, хомашё ва меҳнат ресурслари, атрофдаги ҳудудларда жойлашган йирик саноат корхоналари ва саноат зоналари билан кооперация алоқаларини ривожлантириш имкониятлари ҳамда бошқа омиллардан келиб чиқиб, белгиланган ҳудудлар доирасида ишлаб чиқариш корхоналарининг мақбул жойлашувини белгилаш бўйича таклифларни ишлаб чиқсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«яшил», инновацион ва рақамли технологияларга ҳамда юқори қўшилган қиймат яратишга асосланган товарларнинг истиқболдаги бозор конъюнктураси асосида ишлаб чиқариш йўналишлари ва маҳсулот турлари бўйича таклифларни шакллантирсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи босқичда, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигини жалб қилган ҳолда ҳудудларнинг ривожланишига туртки берувчи, илғор илмий ишланмалар ва инновацион технологияларга асосланган юқори қўшилган қиймат яратувчи салоҳиятли инвестиция лойиҳа таклифлари рўйхатини шакллантирсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инвестиция лойиҳаларининг мақбул жойлашувини таъминлашни инобатга олган ҳолда ер майдонларини алоҳида ва йирик лотларга ажратиш орқали мулк ва ижара ҳуқуқи асосида очиқ аукцион савдоларига чиқариш бўйича таклифлар тайёрласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инвесторлар орасида қизиқишни кучайтириш мақсадида ҳар бир ҳудудга таниқли хорижий компанияларни (брендларни) жалб қилиш чораларини кўриш бўйича таклифлар ишлаб чиқсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
якуний босқичда келгуси 5 йилда вилоятда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини камида 2 баробарга ошириш, 2024-2025 йилларда камида 400 миллион АҚШ доллари миқдоридаги 30 та йирик (асосий фармацевтика маҳсулотлари, электротехника маҳсулотлари) ва катта (кимё маҳсулотлари, электр ускуналари) бизнес лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда экспорт салоҳиятини 3-4 баробарга оширишнинг иқтисодий асосларини тайёрлаган ҳолда мазкур тадбирларни амалга оширишни назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, вилоят саноати, инвестиция ва экспорт салоҳиятини ривожлантиришга қаратилган тадбирлар учта босқичда, хусусан биринчи босқич олти ой муддатгача, иккинчи босқич бир йилгача ҳамда якуний босқич икки йилгача бўлган даврда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Сув хўжалиги вазирлиги Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда Қашқадарё вилоятидаги сув хўжалиги ташкилотлари ҳисобидаги 406 километр суғориш тармоқларини манзилли дастур асосида босқичма-босқич бетонлаштириш ишларини назарда тутувчи тегишли қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, суғориш тармоқларини бетонлаштириш ишларининг молиялаштириш манбаи этиб, 2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасидаги маблағлар ҳамда Хитой Халқ Республикасининг имтиёзли кредит маблағлари белгиланиши назарда тутилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Сув хўжалиги вазирлиги, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги уч ой муддатда Қамаши ва Ғузор туманларидаги 25 минг гектар суғориладиган ер майдонларининг сув таъминотини яхшилаш мақсадида «Пахтаобод» каналини модернизация қилишга Жаҳон банкидан зарур маблағларни жалб қилиш бўйича тегишли музокаралар ва тадбирларни амалга оширсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан биргаликда қишлоқ хўжалиги ерларида тупроқнинг озуқа моддалари билан таъминланганлик даражасини аниқлаш мақсадида 2024 йилда қўшимча равишда 10 та мобиль лаборатория фаолиятини ташкил қилган ҳолда 150 минг гектарда тупроқнинг агрокимёвий таҳлили харитасини ишлаб чиқиб, унинг ердан фойдаланувчиларга етказиб берилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Бош вазир ўринбосарлари Ж. Қўчқоров, А. Раматов ва Ж. Ходжаев Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, масъул вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ҳафта муддатда мазкур қарорнинг 1-бандидаги асосий мақсадли кўрсаткичларга эришишни таъминлаш мақсадида Қашқадарё вилоятини 2024-2025 йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурини тасдиқлаш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиб, белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, белгиланадиган ҳар бир чора-тадбир бўйича масъул ижрочилар, амалга ошириш механизми ва муддатлари аниқ кўрсатиб ўтилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Мазкур қарорга 5-иловадаги вазирлик, идора ва тижорат банклари раҳбар ходимларининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда экспорт салоҳиятини ошириш, мавжуд захира ва имкониятлардан самарали фойдаланган ҳолда аҳолининг доимий даромадли меҳнат билан бандлигини таъминлаш, янги иш ўринларини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудни комплекс ривожлантириш мақсадида қабул қилинган фармон, қарор ва топшириқлар ижросининг ўз вақтида ва сифатли таъминланишини ташкиллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
белгиланган вазифаларни амалга ошириш жараёнида вужудга келган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан масъул вазирлик ва идоралар билан бирга зарур чораларни кўриб бориш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) мазкур қарор ижроси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар олти ойда бир марта Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А. Арипов томонидан Вазирлар Маҳкамаси Раёсатида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар чоракда бир марта Республика ишчи гуруҳи (Ж. Қўчқоров) ва Қашқадарё вилояти ҳокимлиги томонидан халқ депутатлари Қашқадарё вилояти Кенгаши йиғилишида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар ойда камида бир марта туманларга (шаҳарларга) бириктирилган масъуллар томонидан халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари йиғилишида мутасадди вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари иштирокида танқидий муҳокама қилинади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Республика ишчи гуруҳи (Ж. Қўчқоров) ва Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ҳар чорак якуни билан Ўзбекистон Республикаси Президентига мазкур қарор ижроси юзасидан ахборот киритиб боради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Олий Мажлис Сенатига халқ депутатлари Қашқадарё вилояти, туман (шаҳар) Кенгашлари билан биргаликда мазкур қарор ижросини назорат қилиб бориш тавсия этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Қашқадарё вилояти ҳокими М.Б. Азимов ва унинг ўринбосарлари белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2023 йил 14 декабрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-389-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 14 декабрдаги ПҚ-389-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қашқадарё вилоятида 2024-2025 йилларда аҳоли бандлигини таъминлашнинг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЕЖА КЎРСАТКИЧЛАРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Ҳудудлар номи

Йиллар

Соҳалар кесимида:

2024 йилда

2025 йилда

Инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ҳисобига

Хизмат кўрсатиш ва камбағалликни қисқартириш ҳисобига

Қишлоқ хўжалиги соҳасида

Қурилиш соҳасида

2024 йил

2025 йил

2024 йил

2025 йил

2024 йил

2025 йил

2024 йил

2025 йил

Жами

550 000

600 000

13 073

14 250

110 487

113 703

416 316

461 012

10 124

11 035

1.

Қарши шаҳри

24 801

27 533

1 481

1 614

21 073

23 470

-

-

2 247

2 449

2.

Шаҳрисабз шаҳри

10 795

11 765

1 014

1 105

9 105

9 924

94

102

582

634

3.

Ғузор тумани

34 166

39 399

229

250

6 271

6 271

27 215

32 386

451

492

4.

Деҳқонобод тумани

13 397

15 170

308

336

4 232

4 232

8 622

10 346

235

256

5.

Қамаши тумани

34 437

39 608

490

534

6 570

6 570

26 942

32 030

435

474

6.

Қарши тумани

39 467

45 766

941

1 026

6 209

6 209

31 866

38 039

451

492

7.

Косон тумани

60 688

63 400

707

771

8 338

8 338

50 396

52 932

1 247

1 359

8.

Китоб тумани

33 517

35 703

976

1 064

7 741

7 741

24 353

26 411

447

487

9.

Миришкор тумани

37 442

40 448

1 065

1 161

2 934

2 934

33 193

36 080

250

273

10.

Муборак тумани

35 933

38 877

501

546

2 706

2 706

32 520

35 400

206

225

11.

Нишон тумани

37 299

40 092

447

487

4 821

4 821

31 799

34 531

232

253

12.

Касби тумани

43 452

46 823

1 067

1 163

5 986

5 986

36 038

39 281

361

393

16.

Кўкдала тумани

34 485

37 083

874

953

5 625

5 625

27 007

29 438

979

1 067

13.

Чироқчи тумани

35 088

37 635

1 126

1 227

6 784

6 784

26 664

29 064

514

560

14.

Шаҳрисабз тумани

35 009

37 589

300

327

6 351

6 351

27 895

30 406

463

505

15.

Яккабоғ тумани

40 023

43 108

1 547

1 686

5 740

5 740

31 712

34 566

1 024

1 116

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 14 декабрдаги ПҚ-389-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қашқадарё вилоятидаги норуда фойдали қазилма конлари жойлашган ер майдонларига бўлган ҳуқуқларни аукцион савдоларига чиқариш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ГРАФИГИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Фойдали қазилма конининг номи ва жойлашган жойи

Хомашё тури

Захираси

Ўлчов бирлиги

Майдони
(гектарда)

Туман

Аукционга чиқариш графиги*

1.

Бўйноқсой

Чини хомашёси учун кварц

854

минг тонна

4,3

Нишон

2024 йил I чорак

2.

Қайнар-II (1972) кони 2-участкаси

Оҳак учун оҳактош

4 177,2

минг тонна

1,9

Китоб

3.

Севаз (1978)

Табиий пардозбоп тошлар учун мармар

1 527

минг метр куб

12

4.

Зеварда

Минерал туз хомашёси

17,3

минг тонна

8,6

Миришкор

5.

Қорабулоқ

37,2

минг тонна

9

6.

Қамаши-I (1970)

Ғишт-черепица хомашёси учун лёссимон жинслар

505,6

минг метр куб

5,7

Қамаши

2024 йил II чорак

7.

Қалқама (1985)

966

минг метр куб

7,6

Чироқчи

8.

Манғит (2014)

70,1

минг метр куб

2,1

Қарши

9.

Қарши-V (1989)

88,7

минг метр куб

23

10.

Нигуз (1966)

15 046,9

минг метр куб

90,5

Косон

11.

Ғузор (1967)

941

минг метр куб

8,1

Ғузор

12.

Хайрабод-1

95,7

минг метр куб

1,4

Китоб

13.

Нишон (1968)

Қурилиш ишлари учун қум

7 674

минг метр куб

248

Нишон

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ: *мазкур ер қаъри участкаларини аукцион савдоларига чиқаришдан олдин, ушбу ерларнинг тоифаси белгиланган тартибда ўзгартирилиб, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 14 декабрдаги ПҚ-389-сон қарорига
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2024-2025 йилларда Қашқадарё вилоятида суғориладиган ер майдонларини лазерли текислашнинг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЕЖА КЎРСАТКИЧЛАРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

гектар

Т/р

Туман ва шаҳар номи

Суғориладиган экин ерлари

Шундан:

2024 йилда

2025 йилда

Жами:

308 000

154 000

154 000

1.

Ғузор тумани

15 350

7 675

7 675

2.

Деҳқонобод тумани

4 000

2 000

2 000

3.

Қарши тумани

29 300

14 650

14 650

4.

Косон тумани

40 050

20 025

20 025

5.

Қамаши тумани

24 350

12 175

12 175

6.

Китоб тумани

3 500

1 750

1 750

7.

Миришкор тумани

40 400

20 200

20 200

8.

Муборак тумани

18 550

9 275

9 275

9.

Нишон тумани

36 300

18 150

18 150

10.

Касби тумани

33 150

16 575

16 575

11.

Чироқчи тумани

13 662

6 831

6 831

12.

Кўкдала тумани

22 938

11 469

11 469

13.

Шаҳрисабз тумани

10 250

5 125

5 125

14.

Шаҳрисабз шаҳри

100

50

50

15.

Яккабоғ тумани

16 100

8 050

8 050

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 14 декабрдаги ПҚ-389-сон қарорига
4-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қашқадарё вилоятини 2024-2025 йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ишларни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш юзасидан
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЕСПУБЛИКА ИШЧИ ГУРУҲИ ТАРКИБИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

1.

Ж.А. Қўчқоров

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири, Ишчи гуруҳ раҳбари

2.

М.Б. Азимов

Қашқадарё вилояти ҳокими, Ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари

3.

И.И. Норқулов

иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари, Ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари

Ишчи гуруҳ аъзолари

4.

Л.Ш. Кудратов

инвестициялар, саноат ва савдо вазири

5.

Б.А. Мусаев

камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири

6.

И.Ю. Абдурахмонов

қишлоқ хўжалиги вазири

7.

Ш.Р. Хамраев

сув хўжалиги вазири

8.

Ж.Т. Мирзамахмудов

энергетика вазири

9.

А.А. Хайдаров

иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари

10.

Ш.С. Хидоятов

қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари

11.

А.Ж. Ортиқов

Давлат активларини бошқариш агентлиги директори

12.

М.М. Убайдуллаев

Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги директори

13.

Ф.Ж. Пулатов

Кадастр агентлиги директори

14.

У.Р. Шадиев

Туризм қўмитаси раиси

15.

Н.Н. Сайдуллаев

Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари

16.

Д.А. Ваҳобов

Савдо-саноат палатаси раиси

17.

А.А. Ҳайитов

Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси

18.

И.Р. Тангриев

Вазирлар Маҳкамаси котибияти мудири, Ишчи гуруҳ котиби

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ: Республика ишчи гуруҳи аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган шахслар киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 14 декабрдаги ПҚ-389-сон қарорига
5-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қашқадарё вилоятининг туман (шаҳар)ларига бириктирилган вазирлик, идора ва тижорат банклари раҳбар ходимлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Ғузор тумани

1.

Б.Б. Сиддиқов

«Ўзбекнефтгаз» АЖ раиси

2.

З.Б. Бадриддинов

Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси бошқаруви раиси

3.

А.Ш. Ходжаев

«Ўзмиллийбанк» АЖ бошқаруви раиси ўринбосари

Деҳқонобод тумани

4.

Ш.Д. Кудбиев

Солиқ қўмитаси раиси

5.

Т.Р. Мухамеджанов

«Ўзкимёсаноат» АЖ бошқаруви раиси

6.

А.К. Мирсоатов

«Ўзмиллийбанк» АЖ бошқаруви раиси

Касби тумани

7.

Лавозими бўйича

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси

8.

И.У. Хайдаров

«Ўзтуқимачиликсаноат» уюшмаси раиси

9.

А.А. Акбаржонов

«Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ бошқаруви раиси

Китоб тумани

10.

А.Ю. Мавлонов

Божхона қўмитаси раиси

11.

Б.Б. Бобоқулов

«Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси бошқаруви раиси в.в.б.

12.

С.З. Талибджанов

«Асака банк» АЖ бошқаруви раиси ўринбосари

Косон тумани

13.

Б.А. Мусаев

камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири

14.

М.Т. Абдуллаев

Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги директори ўринбосари

15.

Р.Ў. Маматқулов

АТ «Агробанк» бошқаруви раиси

Кўкдала тумани

16.

Б.Т. Норқобилов

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси

17.

М.Р. Мирзаев

Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги директори

18.

А.А. Муратов

«Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари

Қамаши тумани

19.

Ф.Ж. Пулатов

Кадастр агентлиги директори

20.

О.С. Жумаев

«Ўзбекипаксаноати» уюшмаси раиси

21.

О.А. Бўтаев

«Микрокредитбанк» АТБ бошқарув раиси

Қарши тумани

22.

М.М. Убайдуллаев

Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги директори

23.

Ф.А. Бобоев

«Ўзчармсаноат» уюшмаси раиси

24.

Б.У. Алланиязов

«Микрокредитбанк» АТБ бошқаруви раиси ўринбосари

Қарши шаҳри

25.

А.М. Бобоев

иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари

26.

Ш.С. Хидоятов

қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари

27.

М.М. Юнусов

«Ўзэлтехсаноат» уюшмаси раиси

28.

У.А. Қўқонбоев

АТ «Алоқабанк» бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари

Миришкор тумани

29.

Н.Қ. Холмуродов

инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг биринчи ўринбосари

30.

Ш.Р. Хамраев

сув хўжалиги вазири

31.

Ч.С. Мирзаев

«Турон банк» АТБ бошқаруви раиси

Муборак тумани

32.

А.Ж. Ортиқов

Давлат активларини бошқариш агентлиги директори

33.

Д.Н. Саттаров

Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директори

34.

А.С. Қурбонов

АТ «Алоқабанк» бошқаруви раиси ўринбосари

Нишон тумани

35.

Р.Ж. Қаршиев

сув хўжалиги вазири ўринбосари

36.

У.Т. Абдуллаев

«Ҳунарманд» уюшмаси раиси

37.

Ш.Х. Атабаев

АТ «Халқ банки» бошқаруви раиси

Чироқчи тумани

38.

Н.Н. Сайдуллаев

Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари

39.

А.А. Ҳайитов

Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси

40.

Қ.П. Серкаев

«Ўзёғмойсаноати» уюшмаси раисининг ўринбосари

41.

З.А. Азимов

АТ «Халқ банки» бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари

Шаҳрисабз тумани

42.

А.А. Хайдаров

иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари

43.

Ш.И. Акрамов

Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида стратегик ривожланиш ва тадқиқотлар халқаро маркази директори

44.

Ш.М. Юсупов

«Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ бошқаруви раисининг ўринбосари

Шаҳрисабз шаҳри

45.

Д.А. Ваҳобов

Савдо-саноат палатаси раиси

46.

О.А. Назарбеков

маданият вазири

47.

Ж.А. Абдусаломов

Туризм қўмитаси раиси ўринбосари

48.

К.А. Тўлаганов

«Асака банк» АЖ бошқарув раиси

Яккабоғ тумани

49.

И.Ю. Абдурахмонов

қишлоқ хўжалиги вазири

50.

Ш.Г. Расулов

«Ўзагросуғурта» АЖ бошқарувчиси

51.

С.С. Аннакличев

«Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ бошқаруви раиси

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ: туман (шаҳар)ларга бириктирилган масъуллар бошқа ишга ўтган тақдирда, ушбу лавозимга янгидан тайинланган шахслар рўйхатга киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.12.2023 й., 07/23/389/0936-сон; 18.02.2025 й., 06/25/22/0156-сон)