20.11.2023 йилдаги 27-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг қарори, 20.11.2023 йилдаги 27-сон
Date of entry into force
20.11.2023
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Чет эллик шахслар иштирокидаги ишларни иқтисодий судлар томонидан кўришда қонунчилик ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳар кимнинг, шу жумладан, халқаро иқтисодий фаолият иштирокчиларининг суд орқали ҳимояланиш ҳуқуқи Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси (24, 55, 139-моддалари), қонунчилик ҳужжатлари, халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормалари ва тамойиллари ҳамда халқаро шартномалар билан тан олинади ва кафолатланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иқтисодий судлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг чет эллик шахслар иштирокидаги ишларни юритишни тартибга солувчи нормаларини тўғри ва бир хилда қўлланилишини таъминлаш мақсадида «Судлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-моддасига асосан, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I боб. Умумий масалалар ва ишда иштирок этувчи шахснинг ҳуқуқий мақомини аниқлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Иқтисодий судлар томонидан чет эл ташкилотлари, халқаро ташкилотлар, чет эл фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахслар (бундан буён матнда чет эллик шахслар деб юритилади) иштирокидаги ишларни кўришда, шу жумладан, чет эл давлат суди ёки арбитраж қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш, шунингдек, чет эл давлат судининг топшириғини бажариш тўғрисидаги ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Нью-Йорк шаҳрида 1958 йил 10 июнда имзоланган «Чет эл мамлакатлари ҳакамлик қарорларини эътироф этиш ва ижро этиш тўғрисидаги»ги Конвенция (бундан буён матнда Нью-Йорк Конвенцияси деб юритилади), Киев шаҳрида 1992 йил 20 мартда имзоланган «Хўжалик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ низоларни ҳал этиш тартиби тўғрисида»ги Битим (бундан буён матнда Киев Битими деб юритилади), Минск шаҳрида 1993 йил 22 январда имзоланган «Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий муносабатлар ва ҳуқуқий ёрдам тўғрисида»ги Конвенция (бундан буён — Минск Конвенцияси деб юритилади), Кишинев шаҳрида 2002 йил 7 октябрда имзоланган «Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисида»ги Конвенция (бундан буён — Кишинев Конвенцияси деб юритилади), Гаага шаҳрида 1954 йил 1 мартда имзоланган «Фуқаролик процесси масалаларига доир» Конвенция, ҳуқуқий ёрдам бериш ҳақидаги Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунчилик ҳужжатлари, халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган тамойилларига амал қилишлари лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Иқтисодий суд низо бўйича иштирок этувчи шахсларнинг ҳуқуқий мақомини аниқлаш юзасидан чоралар кўради. Ишда иштирок этувчи шахснинг ҳуқуқий мақоми чет эллик шахс сифатида тасдиқланиши Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 1158-моддаси асосида чет эл ҳуқуқини қўлланилишига сабаб бўлиши мумкинлигини эътиборга олиш лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Чет эллик юридик шахснинг ҳуқуқий мақоми мазкур юридик шахс таъсис этилган давлатнинг ҳуқуқи билан белгиланади (рўйхатдан ўтган ёки ўзининг асосий жойлашган жойи бўлса).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Чет эл ҳуқуқи бўйича юридик шахс бўлмаган хорижий ташкилотларнинг фуқаролик ҳуқуқий мақоми ташкилот таъсис этилган давлат ҳуқуқи билан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Чет эллик жисмоний шахснинг ҳуқуқий мақоми у фуқароси бўлган ёки доимий яшайдиган (фуқаролиги бўлмаган шахс) давлатнинг ҳуқуқи билан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Чет эллик шахс — тадбиркорнинг ҳуқуқий мақоми у тадбиркор сифатида рўйхатидан ўтган давлат қонунчилигига мувофиқ белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Чет эллик юридик шахснинг ҳуқуқий мақоми, қоида тариқасида, келиб чиққан давлатнинг савдо реестридан (регистридан) тегишли тартибда тасдиқланган кўчирма ёки муассаса ўша давлат қонунчилигида тан олинган ҳуқуқий мақомнинг бошқа эквивалент далиллари билан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Судлар тақдим этилган ҳужжатларни баҳолашда, савдо реестридан (регистридан) кўчирмада раҳбар сифатида ёки имзо қўйиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар тўғрисидаги маълумотларнинг даъвони, аризани, шикоятни имзолаган ёки ишончнома берган шахснинг реквизитларига мувофиқлигига эътибор қаратишлари лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Судлар инобатга олишлари лозимки, даъво ариза юридик шахснинг ўзига эмас, балки алоҳида бўлинмасига (филиал, ваколатхона)га нисбатан тақдим этилган бўлса, ИПК 154-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан даъво аризасини қабул қилиш рад этилади. Агар бу ҳолат даъво аризаси иш юритишга қабул қилинганидан кейин аниқланса, иш юритиш ИПК 110-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига мувофиқ тугатилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Чет эллик шахснинг доимий муассасаси орқали Ўзбекистон Республикасида олиб бораётган фаолияти билан боғлиқ низолар бўйича даъво қаноатлантирилган тақдирда, ундириладиган сумма чет эллик шахснинг Ўзбекистон Республикасида «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги 2019 йил 22 октябрдаги ЎРҚ-573-сонли Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 13-моддаси асосида очилган ҳисобрақамларидан ундирилишига судларнинг эътибори қаратилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8.1. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ олдиндан давлат божи тўлашдан озод қилинган чет эллик шахс судга даъво аризаси, ариза ва шикоят билан мурожаат қилганда, уларнинг даъво аризаси, ариза ва шикоятини қаноатлантириш рад этилганда, улардан ундирилиши лозим бўлган давлат божи ва бошқа суд харажатлари чет эллик шахснинг Ўзбекистон Республикасида фаолият олиб бораётган доимий муассасасининг ҳисобрақамларидан ундирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8.2. «Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 17-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ Палатага аъзолик тадбиркорлик фаолияти субъекти ёки тадбиркорлик фаолияти субъектларининг бирлашмаси ёхуд тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун ташкил этилган бошқа ташкилот, чет эл компанияларининг ваколатхоналари ва Палата ўртасида шартнома тузиш йўли билан расмийлаштирилишини эътиборга олган ҳолда, судлар шуни назарда тутиши лозимки, Палата унга аъзо ҳисобланган чет эллик шахслар манфаатида ҳам судларга даъво аризалари билан бир қаторда шикоятлар, аризалар бериши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II боб. Иқтисодий судларнинг чет эллик шахслар иштирокидаги ишлар бўйича ваколатлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Иқтисодий судларнинг чет эллик шахслар иштирокидаги ишлар бўйича ваколатлари Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари ва ИПК 31-бобига асосан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. ИПК 239-моддасининг биринчи қисмида Ўзбекистон Республикаси иқтисодий судлари чет эллик шахслар иштирокида иқтисодиёт соҳасида юзага келадиган низолар бўйича ишларни кўриб чиқиши мумкин бўлган асослар (ҳолатлар) рўйхати, ИПК 240-моддасининг биринчи қисмида эса Ўзбекистон Республикаси иқтисодий судларининг мутлақ ваколатларига киритилган чет эллик шахслар иштирокидаги низолар бўйича ишлар рўйхати келтирилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Агар тарафлардан ҳеч бўлмаганда бири чет эллик шахс бўлиб, улар ўзларининг иқтисодиёт соҳасида амалга оширган фаолияти билан боғлиқ юзага келган ёки юзага келиши мумкин бўлган низони кўриш бўйича Ўзбекистон Республикаси иқтисодий суди ваколатига эга деб белгиланган битимни тузсалар, башарти, бундай битим чет давлат судининг мутлақ ваколатларини ўзгартирмаса, Ўзбекистон Республикаси иқтисодий суди ушбу низони кўриш бўйича мутлақ ваколатга эга бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Иқтисодий судларнинг ваколатларини белгилаш тўғрисидаги битим ёзма шаклда тузилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур битим шартноманинг таркибий қисми бўлган шартнома шартида ёки алоҳида битим тарзида расмийлаштирилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар битим тарафларнинг хоҳиш-иродаси улар томонидан имзоланган ҳужжатда ифодаланган бўлса ёки бундай битимни қайд этишни таъминловчи электрон ёхуд бошқа алоқа воситаларидан фойдаланилган ҳолда хатлар ёки хабарлар алмашиш йўли билан тузилган бўлса, бундай битим ёзма шаклда тузилган ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Тарафлар ўртасида тузилган битимда улар ўртасида келиб чиқиши мумкин бўлган иқтисодий низоларни Ўзбекистон Республикаси иқтисодий судларида кўриш белгиланган бўлиб, бироқ низо айнан қайси иқтисодий судда кўрилиши белгиланмаган бўлса, низони кўриш лозим бўлган иқтисодий судни ва низони судловга тегишлилигини аниқлашда ИПК нормалари қўлланилади (5 боб, 2 параграф).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Тарафлар ўртасида низоларни халқаро арбитраж ёки ҳакамлик судига топшириш ҳақидаги келишувнинг мавжудлиги битим тарафининг иқтисодий судга даъво тақдим қилишига ва иқтисодий суд томонидан иш қўзғатилишига тўсқинлик қилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Судлар инобатга олишлари лозимки, агар тарафларнинг низони халқаро арбитраж ёки ҳакамлик судига кўриш учун топшириш тўғрисидаги келишуви мавжуд бўлиб, ҳакамлик судига мурожаат қилиш имконияти бой берилмаган ва ишнинг иқтисодий судда кўрилишига қарши бўлган жавобгар ўзининг низонинг мазмуни бўйича биринчи аризасидан кечиктирмай низони ҳакамлик судининг ёки арбитражнинг ҳал қилувига ўтказиш тўғрисида илтимоснома берса, иқтисодий суд ИПК 107-моддасининг 2-бандига асосан даъво аризасини кўрмасдан қолдириши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар жавобгар судга шу мазмундаги ариза ёки илтимосномани кўрсатилган муддатда тақдим қилмаган ёки жавобгар низони иқтисодий судда кўрилишига розилигидан гувоҳлик берувчи процессуал ҳаракатларни содир этган тақдирда (масалан, низо юзасидан фикрнома тақдим қилиш, бирор процессуал хусусиятдаги илтимоснома ёки ариза тақдим этиш ва бошқалар), у ишни халқаро арбитраж ёки ҳакамлик судига топширишни талаб қилиш ҳуқуқидан маҳрум бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Агар низони чет давлат суди судловига топшириш тўғрисидаги битим Ўзбекистон Республикаси иқтисодий судининг мутлақ ваколатини ўзгартирмаса, суд даъво аризасини (аризани) ИПК 154-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига мос равишда қабул қилишни рад этади, агар даъво аризаси (ариза) иш юритувига қабул қилинган бўлса, ИПК 110-моддасининг 1-бандига мос равишда иш юритиш тугатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Агар тарафларнинг низони халқаро арбитраж ёки ҳакамлик судига кўриш учун топшириш тўғрисидаги келишуви мавжуд бўлса, ушбу битимни ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган ёки ўз кучини йўқотган ёхуд ижро этиб бўлмайдиган битим деб ҳисоблаган тақдирда, суд низони мазмунан кўриб чиқади (Нью-Йорк Конвенцияси 2-моддасининг учинчи банди). Бунда, иқтисодий суд келишувнинг ҳақиқийлигини, хусусан, битимнинг ёзма шаклига риоя этилганлиги, тарафларнинг муомала ва ҳуқуқ лаёқатига ҳамда шартнома тузиш эркинлигига риоя этилганлиги, келишувнинг ўз кучини йўқотган ёки йўқотмаганлиги (иқтисодий судда айни бир низо предмети бўйича низо юзасидан иш кўрилмаганлиги), шунингдек, низони халқаро арбитраж ёки ҳакамлик суди ҳал қиладиган низолар жумласига кириш ёки кирмаслигига баҳо бериши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17.1. Низони халқаро арбитражга кўриш учун топшириш тўғрисидаги келишув мавжуд бўлса, судлар келишувда кўрсатилган суд ҳақиқатда мавжудлигини текширишлари лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III боб. Чет элга мансуб ҳужжатларга қўйиладиган талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. ИПК 246-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида жойлашган чет давлатлар муассасалари, ташкилотлари ва фуқаролари томонидан Ўзбекистон Республикаси муассасалари, ташкилотлари ва фуқароларига ёки чет эллик шахсларга нисбатан чет эл ҳуқуқи нормалари бўйича белгиланган шакл бўйича берилган, тузилган ёки тасдиқланган ҳужжатлар, агар Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатларида ёки Ўзбекистон Республикаси ҳамда бу ҳужжатлар келиб чиққан муассасалар ва ташкилотларнинг давлати иштирокчи бўлган халқаро шартномада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ушбу ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси иқтисодий судлари томонидан фақат консуллик легаллаштируви мавжуд бўлганда ёхуд уларга апостиль қўйилган бўлса, қабул қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Чет давлат ҳудудида тузилган ва иқтисодий судга тақдим қилинган расмий ҳужжатларни легаллаштириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 ноябрдаги 610-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасида ҳамда хорижда ҳужжатлар ва далолатномаларни консуллик легаллаштириш тартиби тўғрисида»ги Низомда белгиланган тартибда амалга оширилади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2025 йил 29 апрелдаги 10-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Низони иқтисодий судда кўриб чиқишда чет давлат ҳудудида расмийлаштирилган ҳужжатларни легаллаштирилиши далиллар манбаини тасдиқлаш учун лозим, бироқ ҳужжатдаги маълумотларнинг мазмунан тўғрилигини аниқлаш мақсадида суд томонидан текширув ўтказилишини истисно қилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Судларга тушунтирилсинки, Гаага шаҳрида 1961 йил 5 октябрда имзоланган «Хорижий расмий ҳужжатларни легаллаштириш талабини бекор қилувчи» Конвенция (бундан буён матнда Гаага Конвенцияси деб юритилади) иштирокчиси бўлган чет давлатнинг расмий ҳужжатлари Конвенцияда назарда тутилган ҳолларда консуллик легаллаштирувисиз қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Гаага Конвенцияси 1-моддасининг иккинчи қисмига кўра, чет давлатнинг расмий ҳужжатлари деб ўз моҳиятига кўра қуйидагилар тушунилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чет давлат ваколатли органлари ва мансабдор шахсларининг ҳужжатлари, шу жумладан, прокуратура, суд котибияти ёки суд ижрочиларининг ҳужжатлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маъмурий ҳужжатлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
нотариал идоралар ҳужжатлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
расмий қайдлар, рўйхатдан ўтказилганлиги ҳақидаги қайдлар, муайян санани тасдиқловчи визалар, нотариусда тасдиқланмаган ҳужжатдаги имзони тасдиқлаш каби қайдлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу билан бирга, судларнинг эътибори Гаага Конвенцияси талаблари дипломатик ёки консуллик агентлари томонидан бажарилган ҳужжатлар ҳамда тадбиркорлик ёки божхона операциялари билан бевосита боғлиқ бўлган маъмурий ҳужжатларга татбиқ этилмаслигига қаратилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Гаага Конвенциясига мувофиқ бир давлатнинг ваколатли органлари томонидан тайёрланган ва бошқа давлат ҳудудида фойдаланишга мўлжалланган ҳужжатларга махсус штамп — «апостиль» қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Апостиль билан тасдиқланган расмий ҳужжатни кейинчалик легаллаштириш талаб этилмайди ва расмий ҳужжатдан Гаага Конвенциясига аъзо барча иштирокчи давлатларда фойдаланиш мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Агар халқаро шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, чет давлат резидентлари томонидан унинг вакилига берилган ишончномалар апостиль билан тасдиқланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Судларнинг эътибори ФКнинг 1182-моддасига мувофиқ, ишончноманинг шакли ва амал қилиш муддати ишончнома берилган мамлакатнинг ҳуқуқи бўйича белгиланишига, агар Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқи талабларига риоя этилган бўлса, ишончнома шаклига риоя этилмаганлиги туфайли ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин эмаслигига қаратилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Судлар Гаага Конвенциясида даъво аризалар, аризалар, шикоятлар, шартномалар (контрактлар), божхона ва тўлов ҳужжатларига апостиль қўйилиши назарда тутилмаганлигини инобатга олишлари лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Судлар инобатга олишлари лозимки, судга даъво аризаси, ариза, шикоят билан мурожаат этишда, апостиль қўйилиши талаб этиладиган ҳужжатларга апостиль даъво аризаси судга топширилган санага қадар қўйилган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Судлар Ўзбекистон Республикаси томонидан тузилган ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги халқаро шартномаларда белгиланган тартибга кўра, шартнома тарафи бўлган чет давлатларнинг расмий ҳужжатларини легаллаштирилмаган ва апостиль қўйилмаган ҳолда иш юритишга қабул қилишга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда чет давлат томонидан расмий ҳужжат сифатида тан олинган ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида худди шундай ҳуқуқий аҳамиятга эга бўлган расмий ҳужжат сифатида тан олиниши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. ИПК 246-моддасининг иккинчи қисмига кўра, чет тилида тузилган ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси иқтисодий судига тақдим этишда, ушбу ҳужжатларга уларнинг давлат тилидаги ёки иқтисодий суд ишлари юритилаётган тилдаги тегишли тарзда тасдиқланган таржимаси қўшиб топширилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур тартибга риоя қилинмаган ҳолда тақдим қилинган ҳужжатлар иқтисодий суд томонидан иш юритувига қабул қилинмайди ва даъво аризаси ИПК 155-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига мос ҳолда қайтарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар даъвогар (аризачи) томонидан даъво ариза (аризани) судга тақдим этишда ИПК 246-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган талабларга риоя этилмаганлиги суд томонидан даъво аризаси иш юритишга қабул қилинганидан кейин аниқланса, иш мазмунан кўриб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV боб. Чет эллик шахслар иштирокидаги иқтисодий ишларни кўриб чиқиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Агар халқаро шартномаларда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, иқтисодий судлар чет эллик шахслар иштирокидаги ишларни қонунчиликда белгиланган муддатларда кўриб, ҳал этишга эътибор қаратиш лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ишни кўриш муддатини белгилашда судларнинг эътибори ишнинг мураккаблиги, чет эллик шахснинг ҳуқуқий мақоми, қўлланилиши лозим бўлган ҳуқуқни аниқлаш ва шарҳлаш юзасидан сўровномалар юбориш, тарафларни суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилиш, суд топшириқларини юбориш ва бошқа ҳолатлар инобатга олинишига қаратилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Иқтисодий судлар ИПКнинг 239-240-моддаларида назарда тутилган чет эллик шахслар иштирокидаги ишларни кўришда уларнинг суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида белгиланган тартибда хабардор қилиниши ҳамда процессуал ва бошқа ҳужжатларни таржима қилинишини инобатга олган ҳолда ИПКнинг 244-моддасида белгиланган махсус процессуал муддатларга риоя қилишлари лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Чет эллик шахслар иштирокидаги ишлар, агар бу шахслар ёки уларнинг филиаллари, ваколатхоналари, доимий муассасалари, ёхуд уларнинг иш юритишга ваколатли бўлган вакиллари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида турган ёки яшаётган бўлса, ИПКнинг 164-моддасида белгиланган муддатда кўрилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар чет эллик шахсларнинг иш юритишга ваколатли бўлган вакиллари Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетганлиги аниқланса ёки уларнинг филиаллари, ваколатхоналарининг Ўзбекистон Республикасида фаолияти тугатилган бўлса, иш ИПКнинг 244-моддасида белгиланган махсус процессуал муддатларда кўриб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Ишда иштирок этувчи чет эллик шахслар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида белгиланган тартибда хабардор қилинган ҳолларда, ишни кўриш муддати суд топшириқларини юбориш учун Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида белгиланган муддатда, шартномада бундай муддат белгиланмаган ёки шартнома мавжуд бўлмаган тақдирда, олти ойдан ортиқ бўлмаган муддатга узайтирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Агар иқтисодий судлар томонидан ишда иштирок этувчи шахсларни тегишли равишда хабардор қилиш учун белгиланган тартибда хорижий давлатларнинг ваколатли органларига суд топшириқлари юборилган бўлса, судлар ИПК 102-моддасининг 4-бандига мувофиқ иқтисодий иш бўйича иш юритишни тўхтатиб туришлари мумкинлигини инобатга олиш лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Чет эллик шахслар иштирокидаги ишлар апелляция ёки кассация ва тафтиш инстанциясида ИПКда белгиланган муддатларда тегишли тартибда кўриб чиқилади.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 39-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Суд ишлари юритиладиган тил принципига мувофиқ иқтисодий судларнинг суд топшириқлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги органларига халқаро шартномаларда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, юборилаётган давлатнинг давлат тили ёки иш юритилаётган тилдаги тегишли тарзда тасдиқланган таржимаси қўшиб тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Низолашаётган томонлар чет элга топшириладиган ҳужжатларнинг тегишли тартибда тасдиқланган таржималарини иқтисодий судга топширишлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Суд топшириғи ва ҳужжатлар чет давлат тилига таржима қилиш учун иқтисодий суд томонидан ИПКда белгиланган тартибда суд ишларини юритиш билан шуғулланувчи таржимонга ёки ихтисослашган ташкилотга юборилиши мумкин (таржима бюроси, Савдо-саноат палатаси ва бошқалар).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Судларга тушунтирилсинки, гувоҳлар, экспертлар, мутахассислар, таржимонларга тўланиши лозим бўлган суммалар ва уларни тўлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 октябрдаги 570-сонли «Жабрланувчилар, гувоҳлар, экспертлар, мутахассислар, таржимонлар ва холисларга тўланиши лозим бўлган маблағларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори билан белгиланган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Судлар ҳужжатларни чет тилига таржима қилиш учун тарафлар розилиги билан таржимонни ишга жалб қилиш мумкинлигини инобатга олишлари лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Халқаро шартномаларда назарда тутилган ҳолларда, чет тилига таржима қилинган суд ҳужжатлари ва унга илова қилинаётган ҳужжатларнинг таржима қилган таржимоннинг имзоси нотариал тасдиқланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Чет элга топшириладиган ҳужжатларнинг чет тилига таржима қилиш харажатларини тақсимлаш ИПКда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Таржимонларга тўланиши лозим бўлган сумма тегишли илтимоснома билан мурожаат қилган ишда иштирок этувчи шахс томонидан, шунингдек, суд топшириғига илова қилинадиган ҳужжатларни даъвогар (аризачи) томонидан суднинг депозит ҳисобварағига олдиндан ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар таржима қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар иккала тарафга тегишли бўлса, талаб қилинадиган суммани улар тенг бўлиб суднинг депозит ҳисобварағига ўтказади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар ҳужжатлар суднинг ташаббуси билан таржима учун берилган бўлса, тўланиши лозим бўлган сумма суднинг депозит ҳисобварағидан тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинчалик, мазкур сумма ишда иштирок этувчи шахслардан ИПКнинг 118-моддасига мувофиқ ундирилиб, суднинг депозит ҳисобварағига ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, баъзи халқаро шартномаларга мувофиқ, суд топшириқлари ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар халқаро шартномада кўрсатилган тилда расмийлаштирилиши мумкин. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикаси ўртасида фуқаролик ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги шартнома (Пекин, 1997 йил 11 декабрь) 4-моддасининг иккинчи бандида ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ҳақидаги илтимоснома ва тақдим этиладиган ҳужжатлар сўралаётган аҳдлашувчи томоннинг расмий тилида тузилади ва унга сўралаётган аҳдлашувчи томоннинг расмий тилига ёки инглиз ёхуд рус тилига таржимаси илова қилиниши назарда тутилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V боб. Чет эллик шахслар иштирокида иқтисодий низоларни кўриб чиқишда суд томонидан қўлланиладиган ҳуқуқни аниқлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига асосан, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принцип ва нормалари билан бир қаторда Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқий тизимининг таркибий қисмидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43. Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг қонунида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаси қоидалари қўлланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
44. Иқтисодий судлар томонидан халқаро шартномаларни қўллаш ва уларни талқин қилиш 1969 йил 23 майда Вена шаҳрида имзоланган «Халқаро шартномалар ҳуқуқи тўғрисида»ги Конвенцияси (бундан буён матнда Вена Конвенцияси деб юритилади) ҳамда «Ўзбекистон Республикасининг Халқаро шартномалари тўғрисида»ги 2019 йил 6 февралдаги ЎРҚ-518-сонли Қонуни ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
45. Киев Битими иштирокчиси бўлган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатларидаги чет эллик шахслар иштирокидаги ишларни кўриб чиқишда иқтисодий судлар ушбу Битим нормаларининг махсус хусусиятларини инобатга олишлари лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
46. Агар ҳуқуқий муносабатлар Киев Битими билан тартибга солинмаган бўлса, ишларни кўришда Кишинев Конвенцияси нормалари қўлланилади. Кишинев конвенцияси иштирокчилари бўлмаган МДҲ давлатлари билан муносабатларда Минск Конвенцияси қўлланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
47. Ўзбекистон Республикаси билан ҳуқуқий ёрдам тўғрисида икки томонлама халқаро шартномалар тузган давлатларнинг чет эллик шахслари иштирокидаги ишларни кўришда ушбу шартномаларнинг қоидалари қўлланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
48. Бошқа давлатларнинг чет эл шахслари иштирокидаги ишларни кўриб чиқишда универсал кўп томонлама шартномалар қўлланилади, хусусан, «Фуқаролик процесси масалаларига доир» Гаага шаҳрида 1954 йил 1 мартда имзоланган Конвенция, Гаага Конвенцияси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
49. Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини қўллашда, судлар халқаро шартнома мажбурий бўлишига розилигини билдирган ва улар учун кучга кирган давлатларнинг таркибига эътибор қаратишлари лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу билан бирга, шуни инобатга олиш керакки, агар шартноманинг кучга кириш тартибида якуний имзолашдан бошқача тартиб назарда тутилган бўлса, халқаро шартнома уни тузишда иштирок этган ва имзолаган давлат шартномани мажбурий бўлишига розилик билдирмаган бўлса, халқаро шартнома ўша давлат учун қўлланилмайди. Хусусан, Киев Битими уни имзолаган, бироқ ратификация қилмаган Молдова Республикаси билан муносабатларда қўлланилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
50. Шунингдек, чет эллик шахслар иштирокидаги ишларда Ўзбекистон Республикаси қўшилган махсус кўп томонлама халқаро шартномалар нормалари қўлланилади. Хусусан, Вена шаҳрида 1980 йил 11 апрелда имзоланган «Халқаро товарлар олди-сотди шартномалари тўғрисида»ги Конвенция, унга қўшилган давлатларнинг тадбиркорлик субъектлари ўртасида маҳсулот етказиб бериш шартномаларидан келиб чиқадиган низоларга нисбатан, Оттава шаҳрида 1988 йил 28 майда имзоланган «Халқаро молиявий лизинг тўғрисида»ги УНИДРУА Конвенцияси, унга қўшилган давлатларнинг тадбиркорлик субъектлари ўртасида молиявий лизинг шартномаларидан келиб чиқадиган низоларга нисбатан, Женева шаҳрида 1956 йил 19 майда имзоланган «Юкларни халқаро йўлларда ташиш шартномаси тўғрисида»ги (ЮЙТК) Конвенция, унга қўшилган давлатларнинг тадбиркорлик субъектлари ўртасида юкларни халқаро йўлларда ташиш шартномаларидан келиб чиқадиган низоларга нисбатан қўлланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
51. Иқтисодий суд низони ҳал қилишда, Ўзбекистон Республикаси қонунларига зид бўлмаган ва тарафлар шартномада тўғридан-тўғри кўрсатган ҳолларда халқаро иш одатларини, шунингдек, Халқаро савдо терминларини шарҳлаш Қоидалари (Инкотермс) ва Халқаро тижорат шартномалари принциплари (УНИДРУА)ни қўллаши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
52. Чет давлат ҳуқуқи нормаларини қўллашда иқтисодий суд ушбу нормаларнинг мазмунини уларнинг тегишли чет давлатда шарҳланишига ва амалда қўлланилишига мувофиқ ҳолда аниқлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
53. Судларнинг эътибори низони ҳар қандай инстанцияда кўриш давомида чет давлат ҳуқуқи нормалари мазмунини аниқлаш мақсадида кўмаклашишни ва тушунтириб беришни сўраб Ўзбекистон Республикаси ҳамда чет давлатларнинг ваколатли органларига ёки ташкилотларига суд топшириғи билан мурожаат қилиши ёхуд экспертларни жалб этиши мумкинлигига қаратилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
54. Чет давлат ҳуқуқи нормалари мазмунини аниқлаш мақсадида кўмаклашишни ва тушунтириб беришни сўраб, чет давлатларнинг ваколатли органларига ёки ташкилотларига алоҳида процессуал ҳаракатларни амалга ошириш ҳақида суд топшириғи берилган тақдирда, иқтисодий судлар ИПК 102-моддасининг 4-бандига мувофиқ иқтисодий иш бўйича иш юритишни тўхтатишга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
55. Ишда иштирок этувчи шахслар талабларига ёки эътирозларига асос қилиб келтираётган чет давлат ҳуқуқи нормалари мазмунини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиши ва ушбу нормаларнинг мазмунини аниқлашда иқтисодий судга бошқача тарзда кўмаклашиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
56. Агар кўрилган чораларга қарамай, чет давлат ҳуқуқи нормаларининг мазмуни аниқланмаса, иқтисодий судлар Ўзбекистон Республикасининг тегишли ҳуқуқ нормаларини қўллайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VI боб. Чет давлатлар судларининг ва арбитражларининг ҳал қилув қарорларини тан олиш ва ижрога қаратиш ҳамда чет давлат судининг топшириғини ижро этиш тўғрисидаги ишлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
57. Судларга тушунтирилсинки, чет давлат суди деганда, суд ҳокимиятини амалга оширувчи давлат органи, арбитраж деганда эса, алоҳида ҳар бир иш бўйича тайинланган арбитраж ва доимий фаолият кўрсатувчи арбитраж органи тушунилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
58. Иқтисодиёт соҳасида вужудга келадиган низолар ва бошқа ишлар юзасидан қабул қилинган чет давлат суди ёки арбитражнинг ҳал қилув қарорлари Ўзбекистон Республикасида, башарти, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартнома ва қонунларида бундай қарорларни тан олиш ва ижрога қаратиш назарда тутилган бўлса, тан олиниши ва ижрога қаратилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича қабул қилинган қонуний кучга кирган суд ҳужжатигина тан олиниши ва ижрога қаратилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Чет давлат судининг илтимоси бўйича бошқа процессуал ҳаракатлар (ашёвий далилларни текшириш, тарафларни эшитиш ва бошқалар) суд топшириғини ижро этиш жараёнида амалга оширилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
59. Киев Битимининг 4-моддасида назарда тутилган ваколатли суд деганда, қарори бошқа аҳдлашувчи тараф ҳудудида ижрога қаратилиши лозим бўлган, қайд этилган Битимнинг 4-моддаси қоидаларига мувофиқ низоларни кўриб чиқиш ҳуқуқига эга бўлган аҳдлашувчи тарафнинг суди тушунилади. Ўзбекистон Республикасида эса бундай судлар бўлиб иқтисодий судлар ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
60. Судлар эътиборга олишлари лозимки, чет давлат суди ёки арбитраж ҳал қилув қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиш ҳамда чет давлат судининг топшириғини ижро этиш билан боғлиқ ишлар, агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, ИПК қоидалари бўйича кўриб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
61. Чет давлат суди ёки арбитраж ҳал қилув қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқишда ишда иштирок этувчи шахслар суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида ИПКнинг 127-моддасида белгиланган тартибда хабардор қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Чет давлат суди ёки арбитраж қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш тўғрисидаги илтимоснома ёзма шаклда берилиши ва ундирувчи ёки унинг вакили томонидан имзоланган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Илтимосномада қуйидагилар кўрсатилиши шарт:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) ариза берилаётган иқтисодий суднинг номи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) чет давлат судининг ёки арбитражининг номи ва жойлашган ери ҳамда унинг таркиби;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) ишда иштирок этувчи шахсларнинг номлари (фамилияси, исми, отасининг исми), уларнинг жойлашган ери (почта манзили) ёки яшаш жойи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4) аризачи тан олиш ва ижрога қаратишни сўраётган чет давлат судининг ёки арбитражининг ҳал қилув қарори тўғрисидаги маълумотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5) аризачининг чет давлат судининг ёки арбитражининг ҳал қилув қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш тўғрисидаги илтимосномаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6) илова қилинаётган ҳужжатларнинг рўйхати.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Чет давлат суди ёки арбитраж ҳал қилув қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш тўғрисидаги илтимосномада аризачи ёки унинг вакилининг телефон, факс рақамлари, электрон манзили кўрсатилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Илтимоснома ва унга илова қилинган ҳужжатлар халқаро шартномаларда кўрсатилган тилда баён этилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
62. Судлар эътиборга олишлари лозимки, иқтисодий суд чет давлат суди ёки арбитраж ҳал қилув қарорини мазмунан қайта кўришга, ўзгартиришга ёки бекор қилишга ҳақли эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар чет давлат суди ёки арбитражнинг ҳал қилув қарори қисман ижро этилган бўлса, суд бундай ҳолда чет давлат суди ёки арбитраж судининг ҳал қилув қарорининг ижро этилмаган қисмига ижро варақаси беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Чет давлат суди ёки арбитраж ҳал қилув қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш тўғрисидаги ишлар қарздор жойлашган ердаги ёки яшайдиган жойдаги ёхуд, агар қарздор жойлашган ер ёки яшайдиган жой номаълум бўлганда, унинг мол-мулки жойлашган жойдаги иқтисодий суд томонидан кўрилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
63. Судлар чет давлат суди ёки арбитраж ҳал қилув қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш тўғрисидаги илтимоснома ИПК 107-моддасининг 6-бандида белгиланган асослар бўйича кўрмасдан қолдирилиши мумкин эмаслигини инобатга олишлари лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
64. «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 6-моддасининг иккинчи қисмига кўра, чет эл суди ёки арбитражининг қарори асосида Ўзбекистон Республикаси суди томонидан берилган ижро варақаси, агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, ҳал қилув қарор қонуний кучга кирган вақтдан эътиборан уч йил ичида мажбурий ижро этиш учун топширилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бундан келиб чиқиб, судлар чет давлат суди ёки арбитраж ҳал қилув қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш тўғрисидаги ажримга асосан берилган ижро варақасида чет давлат суди ёки арбитраж суди ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган санани кўрсатишлари лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Судларга тушунтирилсинки, ИПК 255-моддаси 1-қисмининг 6-бандига кўра, чет давлат судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижрога қаратиш муддати ўтган ва ушбу муддат суд томонидан тикланмаган бўлса, чет эл арбитражининг ҳал қилув қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш рад этилади, шунингдек, ИПК 256-моддаси иккинчи қисмининг 3-бандига кўра чет эл арбитражининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш муддати ўтган бўлса, чет эл арбитражининг ҳал қилув қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш рад қилиниши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
65. Чет давлат суди ёки арбитраж ҳал қилув қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш тўғрисидаги ишни кўриш натижаси бўйича қабул қилинган ажрим устидан ИПКда белгиланган тартиб ва муддатларда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Чет давлат судининг суд топшириғини ижро этиш билан боғлиқ ишни кўриш натижаси бўйича қабул қилинган ажрим устидан шикоят қилинмайди (протест келтирилмайди).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
66. Арбитражнинг ҳал қилув қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш тўғрисидаги ишлар иқтисодий судлар томонидан Нью-Йорк Конвенцияси асосида кўриб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Нью-Йорк Конвенциясининг 4-моддасига кўра, арбитраж ҳал қилув қарорини тан олиш ва ижрога қаратишни сўраётган тараф илтимосномани беришда тегишли тартибда тасдиқланган арбитраж ҳал қилув қарори ва арбитраж келишувининг асли ёки тегишли тартибда тасдиқланган нусхаларини тақдим этади. Агар ҳакамлик қарори ва келишуви расмий (ўзбек) тилида баён этилмаган бўлса, ушбу ҳал қилув қарорни тан олиш ва ижрога қаратишни сўраётган тараф бу ҳужжатларнинг расмий тилдаги таржимасини тақдим қилади. Таржима расмий ёки қасамёд қилган таржимон, дипломатик ёхуд консуллик муассасаси томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Судлар эътиборга олишлари лозимки, арбитраж ҳал қилув қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш Нью-Йорк Конвенциясининг 5-моддасида кўрсатилган асослар мавжуд бўлгандагина рад этилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда шуни назарда тутиш керакки, Нью-Йорк Конвенцияси 5-моддасининг 1-банди асосида арбитражнинг ҳал қилув қарорини тан олиш ва ижрога қаратишни рад этишга ушбу бандда кўрсатилган ҳолатларни исботловчи далиллар мавжуд бўлган ҳоллардагина йўл қўйилади. Нью-Йорк Конвенцияси 5-моддасининг 2-банди асосида арбитражнинг ҳал қилув қарорини тан олиш ва ижрога қаратишни рад этишга судга қандай далиллар тақдим этилганлигидан қатъий назар, йўл қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
67. Иқтисодий судларда чет давлат судининг ҳал қилув қарорларини тан олиш ва ижрога қаратиш тўғрисидаги ишлар Киев Битими, Кишинев, Минск Конвенциялари ҳамда Ўзбекистон Республикаси ва чет давлатлар ўртасида тузилган ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги шартномалар асосида кўриб чиқилади. Бунда Киев Битими, Минск, Кишинёв Конвенциялари ва Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги шартномалари уларнинг иштирокчиси бўлган давлатларнинг суд ҳужжатларига нисбатан қўлланилиши инобатга олиниши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар Киев Битими ёки Минск, Кишинев Конвенциялари иштирокчиси бўлмаган ёхуд Ўзбекистон Республикаси билан ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисида шартнома тузмаган чет давлат судининг қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш тўғрисида илтимоснома берилган бўлса, бундай илтимосномани қабул қилиш ИПК 154-моддасининг 1-банди асосида рад этилади. Агар кўрсатилган ҳолат илтимоснома иш юритишга қабул қилинганидан кейин аниқланса, иш бўйича ИПК 110-моддасининг 1-бандига мос ҳолда иш юритиш тугатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар Ўзбекистон Республикаси ва икки томонлама ўзаро ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисида шартнома имзолаган давлат, ўзаро ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги кўп томонлама шартноманинг ҳам иштирокчилари бўлсалар, суд чет давлат суди қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш ҳақидаги ишни кўриб чиқишда икки томонлама шартноманинг қоидаларини, у билан тартибга солинмаган ҳуқуқий муносабатлар қисми бўйича эса, ўзаро ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги кўп томонлама шартнома қоидаларини қўллайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Судлар чет давлат суди ҳал қилув қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш тўғрисидаги илтимосномага халқаро шартномаларда назарда тутилган ҳужжатлар илова қилиниши шартлигига эътибор қаратишлари лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хусусан, ИПКнинг 251-моддасига кўра, агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, чет давлат судининг ҳал қилув қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш тўғрисидаги аризага қуйидагилар илова қилинади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) аризачи тан олиш ва ижрога қаратишни сўраётган чет давлат судининг ҳал қилув қарори ёки унинг чет давлатнинг ёки Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органи томонидан тасдиқланган кўчирма нусхаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) агар ҳал қилув қарори матнининг ўзида кўрсатилмаган бўлса, ҳал қилув қарорининг қонуний кучга кирганлигини тасдиқловчи расмий ҳужжат;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) ҳал қилув қарори қисман ижро этилганлиги тўғрисидаги ҳужжат, агар у тегишли чет давлат ҳудудида илгари ижро этилган бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4) ўзига қарши ҳал қилув қарори қабул қилинган ва суд процессида иштирок этмаган тараф ишни кўриш вақти ҳамда жойи тўғрисида ўз вақтида ва тегишли тартибда хабардор қилинганлигини англатувчи ҳужжат;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5) вакилнинг ваколатларини тасдиқловчи ишончнома ёки бошқа ҳужжат;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6) чет давлат судининг ҳал қилув қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш тўғрисидаги аризанинг кўчирма нусхаси қарздорга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7) агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, белгиланган тартибда ва миқдорда давлат божи ҳамда почта харажатлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8) агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ушбу модданинг 1 — 5-бандларида кўрсатилган ҳужжатларнинг белгиланган тартибда тасдиқланган давлат тилидаги таржимаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар чет давлат суди ҳал қилув қарорининг тан олиниши ва ижрога қаратилиши Киев Битими ёки Минск, Кишинев Конвенциялари асосида сўралаётган бўлса, илтимосномага илова қилинаётган ҳужжатлар давлат тили ёки рус тилига қилинган таржимаси билан бирга тасдиқланган ҳолда тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар чет давлат суди ҳал қилув қарорининг тан олиниши ва ижрога қаратилиши Ўзбекистон Республикасининг икки томонлама ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ҳақидаги шартномаси асосида сўралаётган бўлса, илтимосномага илова қилинаётган ҳужжатлар ушбу шартномада белгиланган тилда баён этилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Судларнинг эътибори, чет давлат судининг ҳал қилув қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш ҳақидаги илтимосномани қаноатлантириш Киев Битимининг 9-моддасида, Минск Конвенциясининг 55-моддасида, Кишинев Конвенциясининг 59-моддасида ҳамда Ўзбекистон Республикасининг икки томонлама шартномаларида кўрсатилган асослар мавжуд бўлгандагина рад этилиши мумкинлигига қаратилсин. Бунда халқаро шартномаларда кўрсатилган чет давлат судининг қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш тўғрисидаги илтимосномани қаноатлантиришни рад этиш асосларининг рўйхати тугал ҳисобланиши инобатга олиниши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар чет давлат суди ҳал қилув қарорининг тан олиниши ва ижрога қаратилиши Ўзбекистон Республикасининг икки томонлама ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ҳақидаги халқаро шартномаси асосида сўралаётган бўлса, қарорни тан олиш ва ижрога қаратиш мазкур шартномада назарда тутилган асослар бўйича рад этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Чет давлат судининг ажримини тан олиш ва ижрога қаратиш тўғрисидаги илтимоснома қарорни тан олиш ва ижрога қаратиш учун назарда тутилган тартибда кўрилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
68. Иқтисодий судлар чет давлат судлари топшириғини ижро этиш ҳақидаги ишларни Киев Битими, Минск, Кишинев ва Гаага Конвенциялари ҳамда Ўзбекистон Республикаси ва чет давлатлар ўртасида тузилган ўзаро ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги шартномалар асосида кўриб чиқади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Судларга тушунтирилсинки, Киев Битимининг 5-моддасига асосан ҳуқуқий ёрдам кўрсатишда ёрдам сўралаётган ваколатли судлар ва бошқа органлар бундай ишларни кўришда ўз давлатининг қонунчилик ҳужжатларини қўллайдилар. Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси иқтисодий судига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ҳақидаги илтимоснома билан мурожаат қилинганда, Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатлари қўлланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иқтисодий суд томонидан айрим процессуал ҳаракатларни бажариш тўғрисидаги топшириқларни ижро этиш, агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, ИПКда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иқтисодий суд ИПКнинг 247-моддасига мувофиқ айрим процессуал ҳаракатларни бажариш тўғрисида чет давлат судлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ёки халқаро шартномаларида белгиланган тартибда ўзига берилган топшириқларни (чақирув қоғозларини ва бошқа ҳужжатларни топшириш, ёзма далиллар олиш, экспертиза ўтказиш, жойни кўздан кечириш ва бошқаларни) ижро этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Судлар назарда тутишлари керакки, топшириқ қуйидаги ҳолларда ижро этилмайди:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) суд топшириғини ижро этиш Ўзбекистон Республикаси суверенитетига зид бўлса ёки Ўзбекистон Республикаси хавфсизлигига таҳдид солса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) суд топшириғини ижро этиш Ўзбекистон Республикаси иқтисодий судининг ваколатига кирмаса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) айрим процессуал ҳаракатларни бажариш тўғрисидаги суд топшириғини ўз ичига олган ҳужжатнинг ҳақиқийлиги аниқланмаса.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Чет давлат суди топшириғи билан боғлиқ ишни кўриш натижалари бўйича ажрим чиқарилади, у халқаро шартномаларда назарда тутилган тартибда сўраётган тарафга жўнатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Чет давлат суди топшириғи ижро этилганда, ажримга ижрони тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Чет давлат суди топшириғи ижро этилмаган тақдирда, ажримда унинг ижро этилмаганлигининг сабаблари кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Судлар агар суд топшириғи Ўзбекистон Республикаси билан ўзаро ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ҳақида шартнома имзоламаган, бироқ 1954 йил 1 мартда Гаага шаҳрида тузилган «Фуқаролик процесси масалаларига доир» Конвенция иштирокчиси бўлган давлатдан келиб тушган бўлса, чет давлат судининг топшириғи кўриб чиқиш учун қабул қилиниши шартлигини инобатга олишлари лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
69. Судларнинг эътибори чет эл арбитражлари иқтисодий судларга суд топшириғи (экспертиза ўтказиш, тарафлар эшитиш, гувоҳлар, экспертлар ва арбитраж муҳокамасининг бошқа иштирокчиларини сўроқ қилиш) беришга ҳақли эмасликларига қаратилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агарда бундай топшириқ тақдим этилган бўлса, уни қабул қилиш ИПК 154-моддасининг 1-бандига мос ҳолда рад этилади. Агар кўрсатилган ҳолат топшириқ иш юритишга қабул қилинганидан кейин аниқланса, иш бўйича иш юритиш ИПК 110-моддасининг 1-бандига мувофиқ тугатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VII боб. Якунловчи қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
70. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар суди чет эллик шахслар иштирокидаги низоларни кўришда Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ҳамда халқаро нормаларни қўллашга доир суд амалиётини мунтазам равишда умумлаштириб бориши ва мазкур тоифадаги ишларни кўришда суд хатоларининг олдини олиш юзасидан чоралар кўриши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси Б. ИСЛАМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пленум котиби, Олий суд судьяси Н. ХАКИМОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2023 йил 20 ноябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27-сон