20.11.2023 йилдаги 30-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Суди пленумининг қарори, 20.11.2023 йилдаги 30-сон
Date of entry into force
20.11.2023
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилиши натижасида Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳамда жиноят ишлари бўйича айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сўнгги йилларда «Янги Ўзбекистон»ни барпо этиш йўлида мамлакатимизда хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини тазйиқ ва зўравонликдан ишончли ҳимоя қилишнинг институционал ҳамда ҳуқуқий асосларини тубдан такомиллаштиришга, болалар орасида назоратсизликнинг ва улар томонидан ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олишга, шунингдек ногиронлиги бўлган болаларни ҳамда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Айниқса хотин-қизларнинг жамиятдаги роли, ўрни ва нуфузини ошириш, ижтимоий-сиёсий фаоллигини мустаҳкамлаш борасида олиб борилаётган ишларни янги босқичга кўтариш ва уларни умумэътироф этилган жаҳон андозалари талабларига келтириш юзасидан қилинаётган саъй ҳаракатлар алоҳида эътиборга молик.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 11 апрелдаги «Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-829-сон Қонуни ушбу ислоҳотларда муҳим ўрин тутади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қабул қилинган Қонун билан хотин-қизларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш билан боғлиқ масалаларда юзага келаётган бир қатор муаммоларни бартараф этиш ва болалар масалалари бўйича комиссиялар фаолиятининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаб қўйишга қаратилган бир қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳуқуқни қўлловчилар томонидан қайд этилган қонунни тўғри қўллаш, бу масалада барқарор суд ва тергов амалиётини шакллантириш мақсадида амалдаги қонунчилик ҳужжатларига киритилган оилавий, маиший, жисмоний, иқтисодий, руҳий каби тазйиқ ва зўравонликларга берилган тушунчаларнинг шарҳлари, оилавий (маиший) зўравонлик учун жиноий жавобгарлик белгиланиши муносабати билан айбдорнинг ҳаракатларини ушбу модда билан квалификация қилишга оид ўзига хос хусусиятлари, зўравонлик билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарликлар ва жиноятлар учун жазо тайинлаш ва жазодан озод қилиш қоидаларига киритилган ўзгартиришлардан келиб чиқиб эътиборга молик ҳолатлари юзасидан судлар учун ушбу масалаларда тегишли тушунтиришлар берилишини тақозо этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шунга кўра, янги қабул қилинган ва давлат сиёсатининг муҳим йўналишини тартибга солувчи мазкур қонун талабларига мувофиқлаштириш, одил судловни амалга оширишда моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри татбиқ этилишини таъминлаш, судларда ягона амалиётни шакллантириш мақсадида ҳамда «Судлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-моддасига асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 11 апрелдаги «Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-829-сон Қонуни билан амалдаги қонун ҳужжатларига оилавий (маиший) зўравонлик, жисмоний зўравонлик, руҳий зўравонлик, иқтисодий зўравонлик, шаҳвоний шилқимлик, ҳақоратомуз шилқимлик каби тушунчалар киритилиб:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оилавий (маиший) зўравонлик деганда, оила аъзосининг бошқа оила аъзосига нисбатан унинг ҳуқуқларини, эркинликларини, қонуний манфаатларини бузадиган, жисмоний ва (ёки) руҳий азоб уқубатларга олиб келадиган, унинг ҳуқуқларини чеклайдиган, баданга шикаст етказилишига сабаб бўладиган қасддан содир этиладиган жисмоний, руҳий, иқтисодий ёки жинсий характердаги хатти-ҳаракатлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оилавий (маиший) жисмоний зўравонлик деганда, кундалик биргаликдаги ҳаёт (турмуш)да оиланинг бир ёки бир гуруҳ аъзолари томонидан бошқа бир аъзосининг соғлиғи ёки жисмоний дахлсизлигига тажовуз қиладиган ғайриқонуний ҳаракатлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оилавий (маиший) руҳий зўравонлик деганда, кундалик биргаликдаги ҳаёт (турмуш)да оиланинг бир ёки бир гуруҳ аъзолари томонидан бошқа бир аъзосининг шаъни ва қадр-қимматини таҳқирлаш, уларни шахсий, мулкий ҳуқуқларини амалга оширишни чеклаш, таълим олиш, соғлиқни сақлаш, меҳнатга оид ҳуқуқини амалга оширишга тўсқинлик қилиш, яқин қариндошларидан ажратиб қўйиш, мулкига шикаст етказиш, нобуд қилиш, ҳаёти ёхуд соғлиғи учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиш билан қўрқитишдан иборат ҳаракатлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оиладаги жинсий зўравонлик деганда, кундалик биргаликдаги ҳаёт (турмуш)да оиланинг бир ёки бир гуруҳ аъзолари томонидан бошқа бир аъзосининг жинсий эркинлиги ёки жинсий дахлсизлигига тажовуз қилиш билан боғлиқ қилмишлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оилавий (маиший) иқтисодий зўравонлик деганда, кундалик биргаликдаги ҳаёт (турмуш)да оиланинг бир ёки бир гуруҳ аъзолари томонидан бошқа бир аъзосининг мулк, таълим олиш, соғлиқни сақлаш ва (ёки) меҳнатга оид ҳуқуқини амалга оширишини чеклашга олиб келадиган, мол-мулкига ва шахсий ашёларига қасддан шикаст етказишга қаратилган ҳаракатлар (ҳаракатсизлик);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шаҳвоний шилқимлик деганда, шахснинг хоҳишига қарши равишда унга нисбатан шаҳвоний тусдаги ҳар қандай мурожаат (масалан оғзаки ёки ёзма мурожаат, интернет орқали электрон хат-хабарлар, ижтимоий тармоқларда шахсга қаратилган шаҳвоний тусдаги хабарлар юбориш ва ҳ.к.) ва (ёки) жисмоний ҳаракатлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳақоратомуз шилқимлик деганда, шахснинг мақсади фуқароларга ҳақоратомуз тегажоғлик қилишдан иборат бўлиб, бошқа шахснинг обрў-эътибори, иззат-шаънини ҳақоратлаш, камситиш ҳамда уларнинг тинчлигини бузишга қаратилиб, бунда, фуқарони инсон қадр-қимматини ҳақоратловчи суҳбатга зўрлаб тортиш, шилқимлик билан унинг қўлини силташ ёки куч билан қўлидан ушлаш, бош кийимини юлқиб олиш, сигарет тутунини унинг юзига пуфлаш ва ҳоказо ҳаракатлар тушунилиши лозимлиги судлар эътиборига етказилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу каби қоидабузарликлар учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланиши ушбу масалага доир моддий ҳамда процессуал қонун нормаларини тўғри татбиқ этилишига эришиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қуйидаги қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг «Вояга етмаганларнинг жиноятлари ҳақидаги ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида» 2000 йил 15 сентябрь 21-сонли қарори:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-банди биринчи хатбошисидаги «вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссия» ҳамда «вояга етмаганларнинг ишлари бўйича шуғулланувчи комиссия» деган сўзлар «болалар масалалари бўйича комиссия» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи хатбошисидаги «вояга етмаганларнинг ишлари бўйича шуғулланувчи комиссия» деган сўзлар «болалар масалалари бўйича комиссия» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Бунда суд ҳукмда мажбурлов чорасини қўллаш ёки қўлламаслик тўғрисида асослантирилган хулосасини кўрсатиши шарт»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бешинчи ва олтинчи хатбошилари тегишинча олтинчи ва еттинчи хатбошилари деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги 101-банд билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«101. Суд вояга етмаган шахсни шартли ҳукм қилса ёки унга озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа жазо тайинласа, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 339-сонли қарорига асосан вояга етмаган шахсга нисбатан жамоат тарбиячиси тайинлаш зарурлигини муҳокама қилиши шарт»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13-банди биринчи хатбошисидаги «Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссия» деган сўзлар «Болалар масалалари бўйича комиссия» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг «Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида» 2006 йил 3 февралдаги 1-сонли қарори:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Мазкур банднинг учинчи хатбошисида назарда тутилган қоида: ўта хавфли рецидивистларга, уюшган гуруҳ ёки жиноий уюшма аъзоларига нисбатан; тинчлик ва хавфсизликка қарши тамом бўлмаган жиноятларга; — жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдириш билан; ўн саккиз ёшга тўлмаган жабрланувчининг номусига тегиш ёки унга нисбатан зўрлик ишлатиб, жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш билан; ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш ёки жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш билан; вояга етмаган шахс тавсифланган ёки тасвирланган порнографик маҳсулотни тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, худди шунингдек уни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш ёхуд вояга етмаган шахсни порнографик хусусиятга эга ҳаракатларнинг ижрочиси сифатида жалб этиш билан; вояга етмаган шахсни жалб этган ҳолда қўшмачилик қилиш, фоҳишахоналарни ташкил этиш ёки сақлаш билан; ядровий, кимёвий, биологик ва бошқа турдаги оммавий қирғин қуролини, бундай қурол яратишда фойдаланиш мумкинлиги аён бўлган материалларни ҳамда ускуналарни, радиоактив материалларни контрабанда қилиш билан боғлиқ бўлган жиноятлар учун жазо тайинлашда қўлланилмайди»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўртинчи хатбошиси тегишинча бешинчи хатбошиси деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
49-банди биринчи хатбошисининг иккинчи кичик хатбошисидаги «(масалан, ЖК 228, 248, 273-моддалари)» деган сўзлар «(масалан, ЖК 1261, 131, 228, 248, 273-моддалари)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг «Баданга қасддан шикаст етказишга оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида» 2007 йил 27 июндаги 6-сонли қарори:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги 11-банд билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«11. Судлар, баданга шикаст етказиш жиноятларидан оилавий (маиший) зўравонлик билан боғлиқ жиноятларни фарқлаши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Оилавий (маиший) зўравонлик деганда, оила аъзосининг бошқа оила аъзосига нисбатан унинг ҳуқуқларини, эркинликларини, қонуний манфаатларини бузадиган, жисмоний ва (ёки) руҳий азоб уқубатларга олиб келадиган, унинг ҳуқуқларини чеклайдиган, баданга шикаст етказилишига сабаб бўладиган қасддан содир этиладиган жисмоний, руҳий, иқтисодий ёки жинсий характердаги хатти-ҳаракатни содир этилиши тушунилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Оилавий (маиший) жисмоний зўравонлик деганда, кундалик биргаликдаги ҳаёт (турмуш)да оиланинг бир ёки бир гуруҳ аъзолари томонидан бошқа бир аъзосининг соғлиғи ёки жисмоний дахлсизлигига тажовуз қиладиган ғайриқонуний ҳаракатлар тушунилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Оилавий (маиший) руҳий зўравонлик деганда, кундалик биргаликдаги ҳаёт (турмуш)да оиланинг бир ёки бир гуруҳ аъзолари томонидан бошқа бир аъзосининг шаъни ва қадр-қимматини таҳқирлаш, уларни шахсий, мулкий ҳуқуқларини амалга оширишни чеклаш, таълим олиш, соғлиқни сақлаш, меҳнатга оид ҳуқуқини амалга оширишга тўсқинлик қилиш, яқин қариндошларидан ажратиб қўйиш, мулкига шикаст етказиш, нобуд қилиш, ҳаёти ёхуд соғлиғи учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш тушунилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Оилавий (маиший) иқтисодий зўравонлик деганда, кундалик биргаликдаги ҳаёт (турмуш)да оиланинг бир ёки бир гуруҳ аъзолари томонидан бошқа бир аъзосининг мулк, таълим олиш, соғлиқни сақлаш ва (ёки) меҳнатга оид ҳуқуқини амалга оширишини чеклашга олиб келадиган, мол-мулкига ва шахсий ашёларига қасддан шикаст етказишга қаратилган ҳаракат (ҳаракатсизлик) тушунилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Судларга оилавий (маиший) руҳий зўравонлик билан боғлиқ жиноятлар ЖКнинг 1261-моддасининг тегишли қисми билан квалификация қилиниши лозимлиги тушунтирилсин»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги 31-банд билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«31. Баданга қасддан шикаст етказиш хотинига (эрига), собиқ хотинига (собиқ эрига), бир рўзғор асосида биргаликда яшаётган шахсга ёки умумий фарзандга эга бўлган шахсга нисбатан етказилган бўлса, қилмиш ЖКнинг 1261-моддаси тегишли қисми билан квалификация қилинади. Бунда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
эр-хотин — никоҳи фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларида рўйхатга олинган шахслар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
собиқ эр-хотин — никоҳи қонунда белгиланган тартибда тугатилган ёки ҳақиқий эмас деб топилган шахслар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир рўзғор асосида биргаликда яшаётган шахслар — муайян хонадон ёки уйда эр-хотинлик муносабатларида яшовчи, умумий мол-мулк ва пул маблағларига эгалик қилувчи эркак ҳамда аёл;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
умумий фарзандга эга бўлган шахслар — ўзаро муносабатлари натижасида фарзандли бўлган эркак ва аёл тушунилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-бандидаги «ЖК 104 — 110-моддаларида» деган сўзлар «ЖК 104 — 110, 1261-моддаларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-банди биринчи хатбошисидаги «ЖК 104-моддасининг биринчи қисмида» деган сўзлар «ЖК 104-моддасининг биринчи қисми, 1261-моддасининг олтинчи қисмида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-банди биринчи хатбошисидаги «(ЖК 104-моддаси иккинчи қисмининг «а» банди, 105-моддаси иккинчи қисмининг «б» банди)» деган сўзлар «(ЖК 104-моддаси иккинчи қисмининг «а» банди, 105-моддаси иккинчи қисмининг «б» банди, 1261-моддаси бешинчи қисмининг «б» банди, 1261-моддаси еттинчи қисмининг «а» банди)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9-банди биринчи хатбошисидаги «ЖК 104-моддаси иккинчи қисмининг «в» банди, 105-моддаси иккинчи қисмининг «г» банди» деган сўзлар «ЖК 104-моддаси иккинчи қисмининг «в» банди, 105-моддаси иккинчи қисмининг «г» банди, 1261-моддаси бешинчи қисмининг «в» банди, 1261-моддаси еттинчи қисмининг «в» банди» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14-бандидаги «ЖК 104-моддаси иккинчи қисмининг «з» банди, 105-моддаси иккинчи қисмининг «з» банди билан» деган сўзлар «ЖК 104-моддаси иккинчи қисмининг «з» банди, 105-моддаси иккинчи қисмининг «з» банди 1261-моддаси бешинчи қисмининг «д» банди, 1261-моддаси еттинчи қисмининг «д» банди билан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16-банди қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Хотинини (эрини), собиқ хотинини (собиқ эрини), бир рўзғор асосида биргаликда яшаётган шахсни ёки умумий фарзандга эга бўлган шахснинг баданига ўртача оғир ёки оғир шикаст етказиш жинояти махсус субъектли жиноят бўлганлиги учун жиноят содир этишда иштирок этган бошқа шахсларнинг ҳаракатлари ЖКнинг 28 ва 1261-моддасининг тегишли қисми билан квалификация қилиниши лозим»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17-бандидаги «ЖК 104-моддаси учинчи қисмининг «а» банди, 105-моддаси иккинчи қисмининг «а» банди билан» деган сўзлар «ЖК 104-моддаси учинчи қисмининг «а» банди, 105-моддаси иккинчи қисмининг «а» банди, 1261-моддаси бешинчи қисмининг «а» банди, 1261-моддаси саккизинчи қисмининг «а» банди билан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи хатбошисидаги «ЖК 104-моддаси учинчи қисмининг «б» банди, 105-моддаси иккинчи қисмининг «к» банди билан» деган сўзлар «ЖК 104-моддаси учинчи қисмининг «б» банди, 105-моддаси иккинчи қисмининг «к» банди, 1261-моддаси бешинчи қисмининг «ж» банди, 1261-моддаси саккизинчи қисмининг «б» банди билан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи хатбошисидаги «ЖК 104-моддаси учинчи қисмининг «б» банди, 105-моддаси иккинчи қисмининг «к» банди» деган сўзлар «ЖК 104-моддаси учинчи қисмининг «б» банди, 105-моддаси иккинчи қисмининг «к» банди, 1261-моддаси бешинчи қисмининг «ж» банди, 1261-моддаси саккизинчи қисмининг «б» банди» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19-банди биринчи хатбошисидаги «ЖК 104-моддаси учинчи қисмининг «д» банди билан» деган сўзлар «ЖК 104-моддаси учинчи қисмининг «д» банди, 1261-моддаси саккизинчи қисмининг «г» банди билан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи хатбошисидаги «ЖК 104-моддаси иккинчи ёки учинчи қисмлари, 105-моддаси иккинчи қисмининг икки ва ундан ортиқ бандларида» деган сўзлар «ЖК 104-моддаси иккинчи ёки учинчи қисмлари, 105-моддаси иккинчи қисмининг икки ва ундан ортиқ бандларида, 1261-моддаси бешинчи, еттинчи ёки саккизинчи қисмларининг икки ва ундан ортиқ бандларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Айбдорнинг ҳаракатларида ЖК 104-моддасининг ҳам иккинчи ҳам учинчи қисмларида, 1261-моддаси иккинчи — саккизинчи қисмларида ҳам назарда тутилган квалификация белгилари мавжуд бўлган ҳолларда, барча қилмиш ЖК 104-моддасининг учинчи қисми, 1261-моддасининг саккизинчи қисми бўйича квалификация қилиниши лозим бўлиб, бироқ шахсни жиноят ишида айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб этиш тўғрисидаги қарорда ва ҳукмда барча квалификация белгилари кўрсатилиши шарт»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи хатбошисидаги «ЖК 104-моддаси иккинчи ёки учинчи қисмлари, 105-моддаси иккинчи қисмининг икки ва ундан ортиқ бандларида» деган сўзлар «ЖК 104-моддаси иккинчи ёки учинчи қисмлари, 105-моддаси иккинчи қисмининг икки ва ундан ортиқ бандларида, 1261-моддаси бешинчи, еттинчи ёки саккизинчи қисмларининг икки ва ундан ортиқ бандларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«23. Судларга тушунтирилсинки, кучли руҳий ҳаяжонланиш ҳолатида, зарурий мудофаа ёки ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсни ушлаш чоралари чегарасидан четга чиқиб, баданга қасддан оғир ёки ўртача оғир шикаст етказиш, ҳатто ЖК 104-моддаси учинчи қисмида, 1261-моддаси саккизинчи қисмида кўрсатилган айбни оғирлаштирувчи белгилар мавжуд бўлган тақдирда ҳам тегишлича ЖК 104, 105, 1261-моддаси билан квалификация қилиниши мумкин эмас. Бундай ҳаракатлар, жумладан, улар эҳтиётсизлик орқасида ўлимга сабаб бўлган ҳолда ҳам тегишлича ЖК 106, 107, 108-моддалари билан квалификация қилиниши лозим;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24-бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Баданга қасддан бундай шикаст етказганлик учун жиноий жавобгарлик, фақат у шундай қилмиш учун шахсга нисбатан муқаддам маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарор чиқарилган пайтдан бошлаб бир йил мобайнида такроран содир этилган бўлса (ЖК 109-моддасининг биринчи қисми, 1261-моддасининг иккинчи қисми) ёки соғлиқнинг қисқа вақт давомида ёмонлашувига сабаб бўлган (ЖК 109-моддасининг иккинчи қисми, 1261-моддасининг учинчи қисми) ҳолдагина келиб чиқади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи хатбошисидаги «ЖК 109-моддаси билан» деган сўзлар «ЖК 109, 1261-моддаси иккинчи ва учинчи қисмлари билан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи хатбошисидаги «ЖК 104 ёки 105 моддаси билан» деган сўзлар «ЖК 104, 105 ёки 1261-моддаси тўртинчи — саккизинчи қисмлари билан» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг «Бир неча жиноят содир этилганда қилмишни квалификация қилишга доир масалалар тўғрисида» 2008 йил 5 майдаги 13-сонли қарори:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи хатбошисининг иккинчи кичик хатбошисидаги «(масалан, ЖК 228, 248, 273-моддалари)» деган сўзлар «(масалан, ЖК 1261, 131, 228, 248, 273-моддалари)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Жиноят қонунида алоҳида назарда тутилган айрим ҳолларда, шахс томонидан қасддан Жиноят кодекси Махсус қисми турли моддаларида назарда тутилган икки ва ундан ортиқ жиноят содир этилиши ҳам такроран жиноят деб топилади (масалан, ЖК 118, 119, 129, 211, 212, 276-моддалари иккинчи қисмлари, 121-моддасининг тўртинчи қисми, 1261-моддаси бешинчи ва саккизинчи қисмлари, 128, 213-моддалари учинчи қисмлари)»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи хатбошисининг иккинчи кичик хатбошисидаги «ЖК 228, 248, 273-моддалари» деган сўзлар «ЖК 1261, 228, 248, 273-моддалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Жиноят қонунида алоҳида назарда тутилган айрим ҳолларда, шахс илгари судланган жиноятларга айнан ўхшаш бўлмаган янги жиноятнинг қасддан содир этилиши ҳам хавфли рецидив жиноят деб топилади (масалан, ЖК 105, 118, 119, 129, 210, 211, 212, 274, 276-моддалари иккинчи қисмлари, 104, 128, 164, 213, 214, 273-моддалари учинчи қисмлари, 131-моддаси тўртинчи қисми, 1261-моддаси бешинчи ва саккизинчи қисмлари)».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг «Номусга тегиш ва жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондиришга доир ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида» 2010 йил 29 октябрдаги 13-сонли қарори:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«2. Номусга тегиш деганда (ЖК 118-моддаси), жабрланувчи билан унинг эркига қарши ёки эркидан ташқари зўрлик ишлатиб, қўрқитиб (бундан буён матнда — таҳдид этиб) ёхуд жабрланувчининг ожизлигидан фойдаланиб, табиий усулда жинсий алоқа қилиш тушунилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар ўша ҳолатларда айбдорнинг ҳаракатлари жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондиришга қаратилган бўлса, қилмиш ЖК 119-моддаси билан квалификация қилиниши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Номусга тегиш ва жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондирганлик учун жиноий жавобгарлик бундай ҳаракатлар аёл жинсидаги шахсга нисбатан ҳам, эркак жинсидаги шахсга нисбатан ҳам содир этилганда келиб чиқади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Оиладаги жинсий зўравонлик деганда, кундалик биргаликдаги ҳаёт (турмуш)да оиланинг бир ёки бир гуруҳ аъзолари томонидан бошқа бир аъзосининг жинсий эркинлиги ёки жинсий дахлсизлигига тажовуз қилиш билан боғлиқ қилмиш тушунилиши лозим»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Номусга тегиш ёки жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш пайтида жабрланувчига енгил ёки ўртача оғир шикаст етказилиши тегишлича ЖК 118-моддаси ёки 119-моддаси диспозицияси билан қамраб олинади ва ЖК 105, 109-моддалари, 1261-моддаси биринчи — тўртинчи қисмлари билан қўшимча квалификация қилишни талаб этмайди. Агар номусга тегиш ёки жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш пайтида жабрланувчига оғир шикаст етказилса, айбдорнинг ҳаракатлари ЖК 118-моддаси ёки 119-моддаси ва ЖК 104-моддасининг тегишли қисми, 1261-моддаси олтинчи қисми мажмуи билан квалификация қилинади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-бандининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. «Ожиз аҳвол деганда, жабрланувчининг шундай аҳволи тушунилиши керакки, бундай пайтда у ўзининг физиологик, жисмоний ёки руҳий ҳолати (жисмоний нуқсони, руҳияти бузилганлиги, ўн тўрт ёшга тўлмаган (кичик ёшдаги болалар) ёки кексалиги, қаттиқ оғриқ ёки беҳушлик ҳолати, алкоголь, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар таъсирида ўта мастлик ҳолати)га кўра ўзини ўзи ҳимоя қилиш, айбдорга фаол қаршилик кўрсатиш ёки ўзига нисбатан содир этилаётган ҳаракатлар хусусияти ва моҳиятини тушуниш ёки ўз ҳаракатларини бошқариш имкониятига эга бўлмайди. Бунда айбдор жабрланувчи ожиз аҳволда эканлигини англаган бўлиши шарт (ўн тўрт ёшга тўлмаган шахсга нисбатан содир этилган ҳолатлар бундан мустасно)»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-банди қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўн тўрт ёшга тўлмаган (кичик ёшдаги болалар) ожиз аҳволдаги шахс ҳисобланганлиги сабабли улар билан табиий ёки ғайритабиий усулда жинсий алоқа қилиш ЖК 118-моддаси тўртинчи қисми, 119-моддаси тўртинчи қисми билан квалификация қилиниши лозим»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги 71-банд билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«71. Судлар ЖК 118-моддаси ёки 119-моддасида назарда тутилган жиноят таркибларини ЖК 121-моддасида назарда тутилган жиноят таркибидан фарқлашлари лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЖКнинг 121-моддаси бўйича жиноий жавобгарлик хизмат, моддий ёки бошқа жиҳатдан айбдорга қарам бўлган шахсни жинсий алоқа қилишга ёки жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондиришга мажбур қилганда келиб чиқади. Бунда, номусга тегиш ёки жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондиришдаги руҳий зўрлик ишлатишдан фарқли равишда, жабрланувчи шахсни мажбур этишда шахснинг бош тортгани таҳдиднинг дарҳол амалга оширилишини тахмин қилмаслигини, айни вақтда амалда етказилган ёки қўрқитишда ифодаланадиган зарар жабрланувчи шахсига тегишли бўлмай, балки унинг мулкий ва бошқа шахсий ҳуқуқларига тааллуқли бўлишини ҳамда ўз хусусиятига кўра, бу зарар жабрланувчи моддий, хизмат ёки бошқа жиҳатлардан қарам бўлган шахс томонидангина етказилган бўлиши кераклигини эътибор қаратиш лозим;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«10. Агар шахс номусга тегиш вақтида бирин-кетин бир неча марта (масалан, кун давомида) жинсий алоқа қилган ёки жинсий эҳтиёжини ғайритабиий усулда қондирган бўлса ва иш ҳолатлари айбдорда муайян бир шахсга нисбатан мазкур айнан ўхшаш ҳаракатларни содир этишга нисбатан ягона қасд мавжудлигидан далолат берса, қилмиш ЖК 118-моддаси ёки 119-моддасининг тегишли қисми бўйича квалификация қилиниши лозим бўлган битта давомли жиноят сифатида кўрилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шунга ўхшаш ҳаракатлар муайян бир шахсга нисбатан турли вақтларда (масалан, турли кунларда) ёки бир неча шахсга нисбатан содир этилганда такроран жиноят белгиси мавжуд бўлади (ЖК 32-моддаси).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур қоидалар ЖК 128-моддаси кўрсатилган жиноятни содир қилган шахсларнинг ҳаракатларини квалификация қилишда ҳам қўлланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Икки ва ундан ортиқ марта номусга тегиш ёки жинсий эҳтиёж ғайритабиий усулда қондириш содир этилган бўлиб, бунинг учун Жиноят кодексининг 118-моддаси ёки 119-моддасининг турли қисмларида жиноий жавобгарлик назарда тутилган бўлса, шунингдек бир ҳолда бундай жиноятларга суиқасд ёки уларда иштирокчилик, бошқа ҳолда эса, тугатилган жиноят содир этилган бўлса, айбдорнинг ҳаракатлари мазкур жиноятларнинг ҳар бири бўйича мустақил квалификация қилиниши лозим»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги 131-банд билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«131. ЖК 118-моддаси иккинчи қисми «д» банди ёки 119-моддаси иккинчи қисми «д» бандида назарда тутилган ногиронлик белгисига эга эканлиги айбдорга аён бўлган шахсга нисбатан содир этиш деганда жисмоний, ақлий, сенсор (сезги) ёки руҳий нуқсонлари аён (маълум) бўлган шахсга нисбатан содир қилинган ҳаракатларни тушуниш лозим;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«14. Судлар шуни инобатга олишлари лозимки, ўн саккиз ёшга тўлмаган (ЖК 118-моддаси учинчи қисми «а» банди ёки 119-моддаси учинчи қисми «а» банди) ёки ўн тўрт ёшга тўлмаган (ЖК 118-моддаси тўртинчи қисми ёки 119-моддаси тўртинчи қисми) шахсга нисбатан номусга тегиш ёки жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш жиноятини содир этганлик учун жиноий жавобгарлик, айбдор жабрланувчининг ёшини билган ёки билмаганлигидан қатъий назар келиб чиқади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«15. Айбдорнинг ҳаракатларини ЖК 118-моддаси учинчи қисми «б» банди ёки 119-моддаси учинчи қисми «б» банди билан квалификация қилишда судлар Жиноят кодексининг саккизинчи бўлимида баён этилган «яқин қариндошлар» тушунчасига асосланишлари, бунда мазкур тушунчани кенг шарҳлаш мумкин эмаслигини, шунингдек собиқ хотинига (собиқ эрига), бир рўзғор асосида биргаликда яшаётган шахсга ёхуд умумий фарзандга эга бўлган шахсга нисбатан содир этилганда келиб чиқишини инобатга олишлари лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда бир рўзғор асосида биргаликда яшаётган шахслар деганда, муайян хонадон ёки уйда эр-хотинлик муносабатларида яшовчи, умумий мол-мулк ва пул маблағларига эгалик қилувчи эркак ва аёл тушуниши лозим»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги 151-банд билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«151. Судлар айбдор шахсларнинг ҳаракатларини ЖКнинг 118-моддаси 3-қисми «в» банди ва 119-моддаси 3-қисми «в» банди билан квалификация қилишда, жабрланувчи кимнинг қарамоғида бўлганлигига алоҳида эътибор қаратишлари лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жабрланувчини тарбиялаш ва (ёки) унга ғамхўрлик қилиш мажбуриятини бажараётган шахс деганда, қонунчиликда белгиланган тартибда фарзандликка олувчилар, васийлар, ҳомийлар тушунилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жабрланувчига қараб туриш, ўқитиш мажбуриятлари қонун билан зиммасига юклатилган таълим, тарбия, даволаш ёки бошқа муассасаси деганда эса, мактабгача таълим, умумий ўрта таълим ва ўрта-махсус касб-ҳунар таълими, олий таълим ва олий ўқув юртидан кейинги таълим муассасалари, соғлиқни сақлаш тизимидаги ҳамда хусусий сектордаги (шу жумладан, халқ табобати) даволаш муассасалари ходимлари тушунилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16-бандидаги «ЖК 118-моддаси учинчи қисми «д» банди ёки 119-моддаси учинчи қисми «д» бандида» деган сўзлар «ЖК 118-моддаси учинчи қисми «е» банди ёки 119-моддаси учинчи қисми «е» бандида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг «Жазони ўташдан муддатидан илгари озод қилиш ва жазони енгилроғи билан алмаштириш бўйича суд амалиёти тўғрисида» 2016 йил 27 декабрдаги 28-сонли қарори:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-банди қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«ЖК 73-моддасининг 4-қисмида кўрсатилган шахслар бошқа жиноят содир этганлиги аниқланиб, кейинги ҳукм бўйича жазолар ЖКнинг 59-моддаси 8-қисми ёки 60-моддаси тартибида қўшилганда, ЖК 73-моддасининг 4-қисмида назарда тутилган жинояти учун озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган бўлса жазонинг ўталмаган қисми енгилроғи билан алмаштирилиши ёки жазони ўташдан муддатидан илгари озод қилиниши мумкин эмас»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги 31-банд билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«31. Жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш ва жазони енгилроғи билан алмаштириш:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) умрбод ёки узоқ муддатга озодликдан маҳрум қилишга ҳукм этилган шахсга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) ўта хавфли рецидивистга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) уюшган гуруҳ ёки жиноий уюшманинг ташкилотчи ва қатнашувчиларига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдирганлик, ўн саккиз ёшга тўлмаган жабрланувчининг номусига текканлик ёки унга нисбатан зўрлик ишлатиб, жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондирганлик, ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсни жинсий алоқада бўлиш ёки жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш билан боғлиқ ҳолда жинсий алоқа қилишга мажбур этганлик, ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилганлик ёки жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондирганлик ёки унга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилганлик, вояга етмаган шахс тавсифланган ёки тасвирланган порнографик маҳсулотни тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирганлик, худди шунингдек уни тайёрлаганлик, тарқатганлик, реклама қилганлик, намойиш этганлик ёхуд вояга етмаган шахсни порнографик хусусиятга эга ҳаракатларнинг ижрочиси сифатида жалб этганлик, вояга етмаган шахсни жалб этган ҳолда қўшмачилик қилганлик, фоҳишахоналарни ташкил этганлик ёки сақлаганлик, Ўзбекистон Республикасига, тинчликка ва инсоният хавфсизлигига қарши жиноят содир этганлик, ядровий, кимёвий, биологик ва бошқа хилдаги оммавий қирғин қуролларини, шундай қуролларни ишлаб чиқариш учун фойдаланиш мумкинлиги аён бўлган материал ва ускуналарни, контрабанда қилганлик учун ҳукм қилинган шахсларга нисбатан қўлланилмайди».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг «Судлар томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўришни тартибга солувчи қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида» 2018 йил 30 ноябрдаги 35-сонли қарори:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган ўн олти ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган шахсларга нисбатан «Болалар масалалари бўйича комиссиялар тўғрисидаги» низомда кўрсатилган чоралар қўлланилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи хатбошисидаги «вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссияга» деган сўзлар «болалар масалалари бўйича комиссияга» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги 111-банд билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«111. Судлар томонидан МЖтКнинг 411-моддаси ва 183-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўришда, қуйидаги ҳолатларга эътиборларини қаратишлари лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шахснинг ҳаракатларини МЖтКнинг 411-моддаси (шаҳвоний шилқимлик) ёки 183-моддасида (майда безорилик) назарда тутилган ҳақоратомуз шилқимлик белгиси билан квалификация қилишда шахснинг ушбу ҳаракатни содир қилишдан кўзлаган мақсадини аниқлаш лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хусусан шахснинг ҳаракати шаҳвоний шилқимлик қилишдан иборат бўлиб, шахснинг хоҳишига қарши равишда унга нисбатан шаҳвоний тусдаги ҳар қандай мурожаат (масалан оғзаки ёки ёзма мурожаат, интернет орқали электрон хат-хабарлар, ижтимоий тармоқларда шахсга қаратилган шаҳвоний тусдаги хабарлар юбориш ва ҳ.к.) ва (ёки) жисмоний ҳаракат қилиш. Бунга мисол сифатида шаҳвоний имо-ишоралар, яъни жинсий алоқага ишора қилиб чақириш, қадди-қоматни шаҳвоний тусда тавсифлаш, хоҳишига зид равишда уни қучоқлаш, ўпиш, тегиниш, силаш, бошқа жисмоний контакт турлари ва ҳоказо ҳаракатлар тушунилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шаҳвоний шилқимлик нотаниш инсонга қаратилиши билан бир қаторда таниш бўлган, одатда эса бир иш жойида ишлайдиган ҳамкасбга ёки раҳбар томонидан бевосита унинг функционал тобелигида бўлган ходимга нисбатан содир этилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳақоратомуз шилқимлик деганда шахснинг мақсади фуқароларга ҳақоратомуз тегажоғлик қилишдан иборат бўлиб, бошқа шахснинг обрў-эътибори, иззат-шаънини ҳақоратлаш, камситиш ҳамда уларнинг тинчлигини бузишга қаратилиб, бунга, фуқарони инсон қадр-қимматини ҳақоратловчи суҳбатга зўрлаб тортиш, шилқимлик билан унинг қўлини силташ ёки куч билан қўлидан ушлаш, бош кийимини юлқиб олиш, сигарет тутунини унинг юзига пуфлаш ва ҳоказо ҳаракатлар тушунилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан содир этилган шаҳвоний шилқимлик кўринишидаги уятсиз-бузуқ ҳаракатлар ЖК 129-моддаси билан квалификация қилиниши лозим»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги 231-банд билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«231. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, ҳақ тўланадиган жамоат ишларига мажбурий равишда жалб этиш тариқасидаги маъмурий жазо вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни ёхуд ота-онани моддий таъминлашдан бўйин товлаш учун қўлланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этиладиган шахслар иш ҳақининг эллик фоизи алимент мажбуриятлари бўйича қарзни тўлашга йўналтирилиши тушунтирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳақ тўланадиган жамоат ишлари пенсия ёшига етган шахсларга (аёллар 55 ёшдан, эркаклар 60 ёшдан), ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга, ҳомиладор аёлларга, уч ёшга тўлмаган болалари бор аёлларга, биринчи ва иккинчи гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга, доимий ишга эга шахсларга, ҳарбий хизматчиларга нисбатан қўлланилмайди»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25-банди қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Бунда, МЖтК 29-1-моддасининг учинчи қисмига асосан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан маъмурий тартибда чиқариб юбориш Ўзбекистон Республикаси фуқаросига алимент тўлаш бўйича мажбуриятларга эга бўлган чет эл фуқароларига ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга нисбатан қўлланилмайди».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси Б. ИСЛАМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пленум котиби, Олий суд судьяси Н. ХАКИМОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2023 йил 20 ноябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30-сон