05.12.2023 йилдаги 644-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 05.12.2023 йилдаги 644-сон
Date of entry into force
05.12.2023
Ҳужжат 05.12.2023 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 сентябрдаги 595-сон қарори билан тасдиқланган Қўшилган қиймат солиғи тўловчиларини солиқ органларида қўшилган қиймат солиғи бўйича махсус рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бугунги кунда мамлакатимизда интизомли солиқ тўловчилар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, инсон омилининг таъсирини чеклаш орқали қўшилган қиймат солиғини бошқариш тизимини такомиллаштириш, солиқ солишни соддалаштириш ва солиқ юкини камайтириш борасида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу билан бирга, солиқ хавфи юқори даражада бўлган контрагентлар билан операцияларни (битимларни) амалга оширишни чеклашда қўшилган қиймат солиғи маъмурчилигида айрим ноқулайликлар борлиги долзарб муаммо бўлиб қолмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўшилган қиймат солиғи маъмурчилигини соддалаштириш ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан 2023 йилдаги очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 4 сентябрдаги ПҚ-292-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 сентябрдаги 595-сон қарори билан тасдиқланган Қўшилган қиймат солиғи тўловчиларини солиқ органларида қўшилган қиймат солиғи бўйича махсус рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ қўшилган қиймат солиғи бўйича махсус рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш амалиётини бекор қилишни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси раиси Ш.Д. Кудбиев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2023 йил 5 декабрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
644-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 5 декабрдаги 644-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 сентябрдаги 595-сон қарори билан тасдиқланган Қўшилган қиймат солиғи тўловчиларини солиқ органларида қўшилган қиймат солиғи бўйича махсус рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. 10-банддаги «солиқ хавфи ҳолатларининг» сўзлари «амалга оширилаётган битимлар (операциялар) харид қилинаётган ва реализация қилинаётган товарлар (хизматлар) номенклатурасига мос келмаганлиги ҳолатлари» сўзлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. 19-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. 31-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«31. Гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органи томонидан амалга оширилаётган битимлар (операциялар) харид қилинаётган ва реализация қилинаётган товарлар (хизматлар) номенклатурасига мос келмаганлиги ҳолатлари аниқланганда қабул қилиниши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда гувоҳноманинг амал қилиши кўпи билан 30 кун муддатга тўхтатиб турилади ва ушбу муддатда камерал ҳамда сайёр солиқ текширувлари натижасига кўра ушбу банднинг биринчи хатбошисидаги ҳолатлар ўз тасдиғини топмаганда, гувоҳноманинг амал қилиши қайта тикланади».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.12.2023 й., 09/23/644/0920-сон)