28.11.2023 йилдаги ПҚ- 379-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 28.11.2023 йилдаги ПҚ- 379-сон
Date of entry into force
29.11.2023
Ҳужжат 29.11.2023 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори

«Ҳазорасп» эркин иқтисодий зонаси фаолиятининг самарадорлигини янада ошириш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хоразм вилоятида саноат соҳасини жадал ривожлантириш ва вилоятнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш, илғор халқаро тажриба асосида замонавий бозор механизмларини жорий қилиш, шунингдек, ички ва ташқи бозорлар учун рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Хоразм вилояти ҳокимлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хоразм вилоятининг Урганч туманида қуриладиган Ал-Хоразмий шаҳарчасидаги 1-иловада кўрсатилган ер майдонларини ажратиш орқали «Ҳазорасп» эркин иқтисодий зонасининг ҳудудини кенгайтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ҳазорасп» эркин иқтисодий зонасининг ҳудудларини 2-иловага мувофиқ мақбуллаштириш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Хоразм вилояти ҳокимлиги (Ж. Раҳимов) бир ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ҳазорасп» эркин иқтисодий зонасининг мақбуллаштирилаётган ер майдонлари туман захирасига қайтарилишини, кейинчалик қонунчиликда белгиланган мақсадлар учун фойдаланилишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кадастр агентлиги (Ф. Пулатов) билан биргаликда «Ҳазорасп» эркин иқтисодий зонаси учун Ал-Хоразмий шаҳарчасидан ажратиладиган ер майдонларининг чегараси чизмаларда қайд этилишини, натурада (жойнинг ўзида) белгиланишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Б. Закиров) билан биргаликда «Ҳазорасп» эркин иқтисодий зонасининг Ал-Хоразмий шаҳарчасидаги ҳудуди бош режаси ишлаб чиқилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда:

Хоразм вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси бош режани ишлаб чиқишда буюртмачи ташкилот этиб белгилансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бош режани ишлаб чиқиш бўйича пудрат ташкилоти белгиланган тартибда танлов (тендер) савдоларига асосан аниқлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бош режани ишлаб чиқиш билан боғлиқ харажатлар Хоразм вилояти маҳаллий бюджетининг орттириб бажарилган қисми ҳамда ҳудудий тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Хоразм вилояти ҳокимлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Автомобиль йўллари қўмитаси, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ ҳамда «Ўзсувтаъминот» АЖ билан биргаликда «Ҳазорасп» эркин иқтисодий зонасининг 2023-2024 йилларда муҳандислик-коммуникация ва йўл инфратузилмаси билан таъминланиши лозим бўлган объектларининг манзилли дастурларини Ал-Хоразмий шаҳарчасидаги ҳудудининг тасдиқланган бош режасига асосан бир ой муддатда шакллантирсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
манзилли дастурларга киритилган объектларни қуриш ишларини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 декабрдаги «Ҳудудларда муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4929-сон қарорига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
манзилли дастурларга киритилган объектларни қуриш-таъмирлаш ишлари бўйича буюртмачи вазифасини белгилаш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги «Махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналари муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5101-сон қарорига мувофиқ амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташкил этиладиган ишлаб чиқариш объектларида устувор равишда муқобил ёки қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 3-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб инвестициялар, саноат ва савдо вазири Л.Ш. Кудратов ҳамда Хоразм вилояти ҳокими Ж.Р. Раҳимов белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарор ижроси учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2023 йил 28 ноябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-379-сон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 ноябрдаги ПҚ-379-сон қарорига
1-ИЛОВА

«Ҳазорасп» эркин иқтисодий зонасининг ҳудудини кенгайтириш учун ажратиладиган ер майдонлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Ҳудуд манзили ва чегаралари

Контур рақами

Ер майдони

(гектар)

Хоразм вилояти Урганч туманининг Ал-Хоразмий шаҳарчасидаги ер участкалари қуйидаги чегаралари билан:

шимолий томондан — Урганч тумани захира ерлари;

шарқий томондан — хўжаликлараро коллектор, «Феруз-1» фермер хўжалигига қарашли чорвачилик мажмуаси, кичик цех;

жанубий томондан — кушхона биноси;

ғарбий томондан — Урганч тумани захира ерлари.

543,

544,

548

4,0

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 ноябрдаги ПҚ-379-сон қарорига
2-ИЛОВА

«Ҳазорасп» эркин иқтисодий зонасининг мақбуллаштириладиган ҳудудлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ

Т/р

Туман номи

Манзили

Контур рақами

Ер майдони

(гектар)

1.

Боғот тумани

Деҳқонбозор қишлоғи,

Деҳқонобод массиви

768, 769, 801

12,9

2.

Гурлан тумани

Шоликор қишлоғи,

Янгиобод массиви

164

19,7

3.

Урганч тумани

Чоткўпир қишлоғи,

А. Темур массиви;

Чаккашоликор қишлоғи,

Ж. Мангуберди массиви

5 — 10, 186

11,0

4.

Хонқа тумани

Томодургадик қишлоғи,

Дургадик маҳалласи

97, 429

15,0

5.

Шовот тумани

Чўқли қишлоғи,

Хоразм массиви

263, 265

10,0

6.

Янгиариқ тумани

Гулланбоғ қишлоғи,

М. Маткаримов массиви

1438

15,0

7.

Хива тумани

Гандимиён қишлоғи

80

30,0

8.

Урганч тумани

Бекобод қишлоғи,

Ғойбу қишлоғи

998, 999, 33 — 37

60,0

Жами:

173,6

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 ноябрдаги ПҚ-379-сон қарорига
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 17 августдаги «Хоразм вилоятида тадбиркорликни ривожлантириш ва унинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4810-сон қарорида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 3-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ҳазорасп» эркин иқтисодий зонасининг қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган бўш турган ер участкалари ҳисобидан кенгайтирилаётган ҳудудлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Туман номи

Манзили

Контур рақами

Ер майдони

(гектар)

1.

Қўшкўпир тумани

Янгилиқ қишлоғи,

М. Раҳимов массиви

(1)

15,0

2.

Янгибозор тумани

Бўзқалъа қишлоғи

30

15,0

Жами:

30,0

»;

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 5-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ҳазорасп» эркин иқтисодий зонасининг кенгайтирилган ҳудудларида транспорт, ишлаб чиқариш ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини ривожлантириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ДАСТУРИ

Ҳудуд номи

Автомобиль йўлларини қуриш ва таъмирлаш

Сув таъминоти ва канализация тармоқларини қуриш ҳамда реконструкция қилиш

Электр энергияси тармоқларини қуриш ва реконструкция қилиш

Табиий газ тармоқларини қуриш ва реконструкция қилиш

Телекоммуникация тармоқларини қуриш

қуввати

(км)

қиймати

(млн сўм)

қуввати

(км, дона)

қиймати

(млн сўм)

қуввати

(км, дона)

қиймати

(млн сўм)

қуввати

(км, дона)

қиймати

(млн сўм)

қуввати

(км, дона)

қиймати

(млн сўм)

1.

Қўшкўпир тумани

3 км

2 700,0

4,5 км Д-200 полиэтилен ичимлик сув қувури

675,0

1 км 10 кВ ҳаво линияси 2та ГКТП 630 кВА трансформатор пункти

630,0

2 дона ГТК, 150 метр Д-114 газ қувури

15,9

1,5 км

70,0

2.

Янгибозор тумани

2 км

1 800,0

1,0 км Д-200 полиэтилен ичимлик сув қувури

150,0

1,0 км 10 кВ ҳаво линияси 2та ГКТП 630 кВА трансформатор пункти

630,0

2 дона ГТК 800 метр Д-114 газ қувури

35,0

1,0 км

55,0

Жами:

4 500,0

825,0

1 260,0

50,9

125,0

».

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10 апрелдаги «Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 196-сон қарорига 1-илованинг IV бўлими 10-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2023 й., 07/23/379/0903-сон)