Ҳужжат кучини йўқотган 16.12.2025 09.10.2023 йилдаги 534-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 09.10.2023 йилдаги 534-сон
Date of entry into force
10.10.2023
Ҳужжат кучини йўқотган 16.12.2025
Ҳужжат 10.10.2023 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Яйлов ерлардан фойдаланиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари такомиллаштирилганлиги муносабати билан Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 504-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чегара режими тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сўнгги йилларда мамлакатимизда яйлов ерларни муҳофаза қилиш, улардан самарали фойдаланишни таъминлаш ҳамда деградациясига қарши курашиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитасига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилган яйлов ерлардан самарали ва мақсадли фойдаланишни ташкил этиш, ушбу соҳада таъсирчан давлат назорати ва оқилона бошқарувини амалга ошириш вазифалари юклатилди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу билан бирга, яйлов ерлардан фойдаланишда очиқ ва ошкораликни таъминлаш, барча хўжалик юритувчи субъектлар учун тенг шароитлар яратиш, чегараолди зонаси ва чегараолди минтақасидаги яйлов ерлардан фойдаланиш, шунингдек, яйлов ерларда ёввойи ҳолда ўсувчи доривор ўсимликларнинг нобуд бўлиши ва назоратсиз йиғиб олинишининг олдини олиш зарурати мавжуд.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Яйловларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланишни таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2023 йил 16 февралдаги ПФ-24-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш кўмитасининг доимий фойдаланишида бўлган чегараолди зонаси ва чегараолди минтақасидаги яйлов ерлардан самарали ҳамда мақсадли фойдаланишни ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 504-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чегара режими тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимча киритилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитасининг доимий фойдаланишида бўлган чегараолди зонаси ва чегараолди минтақасидаги яйлов ерлардан фойдаланиш тартиби;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитасининг доимий фойдаланишида бўлган чегараолди зонаси ва чегараолди минтақасидаги яйлов ерларда геодезия, топография, геология, гидрогеология, йўлсозлик ва бошқа изланишлар, шунингдек, чегара дарёлари, кўллари ва бошқа сув ҳавзаларининг сув режимини ўзгартириш билан боғлиқ гидротехник, мелиорация, чорва молларини боқиш, қишлоқ хўжалиги ва бошқа ишларни амалга ошириш тартиби.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги ҳамда Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари билан биргаликда 2024 йил 1 мартга қадар чегараолди зонаси ва чегараолди минтақасидаги яйлов ерларни хатловдан ўтказсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев ва Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири А.Б. Воитов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2023 йил 9 октябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
534-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 9 октябрдаги 534-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 504-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чегара режими тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимча
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидаги мазмундаги 41-боб билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«41-боб. Чегараолди зонасида ва чегараолди минтақасидаги яйлов ерлардан фойдаланиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
301. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитасининг (кейинги ўринларда — Қўмита) доимий фойдаланишида бўлган чегараолди зонаси ва чегараолди минтақасидаги яйлов ерлардан (кейинги ўринларда — яйлов ерлар) Қўмита томонидан Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ва ички ишлар органларига календарь йилда бир марта тақдим этиладиган рўйхатга киритилган шахслар (кейинги ўринларда — ердан фойдаланувчилар) фойдаланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
302. Яйлов ерлардан ижара ҳуқуқи асосида ер тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда фойдаланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
303. Ердан фойдаланувчилар яйлов ерлардан фақат куннинг ёруғ вақтида фойдаланади, тунда чегара минтақаларида қолишига йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
304. Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг доривор ва техник хом ашёси ўсимликлар ресурслари нобуд бўлишига йўл қўймаган ва яйлов хўжалигига зарар етказмаган ҳолда тегишли восита ва усуллар орқали йиғиб-териб олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
305. Ердан фойдаланувчилар яйлов ерлардан самарали ва мақсадли фойдаланиши, шунингдек, экинларга ва ҳайвонот дунёсига зарар етказилишига, яйлов ерларнинг маиший ва бошқа чиқиндилар билан ифлосланишига йўл қўймаслиги ҳамда ёнғин хавфсизлигига ва қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган бошқа талабларга риоя этиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
306. Яйлов ерларда ёнғин юзага келганда ва уларни бартараф этиш вақтида ердан фойдаланувчиларнинг яйлов ерларга кириши чекланади ҳамда транспорт воситаларининг умумий фойдаланишда бўлган автомобиль йўлларидан бошқа йўлларда ҳаракатланиши тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
307. Қўмита ердан фойдаланувчининг яйлов ерлардан фойдаланиш ҳуқуқи тугаганлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларини ва ички ишлар органларини 10 кун муддат ичида хабардор қилади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. 35-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«геодезия, топография, геология, гидрогеология, йўлсозлик ва бошқа изланишлар, шунингдек, чегара дарёлари, кўллари ва бошқа сув ҳавзалари сув режимини ўзгартириш билан боғлиқ гидротехник, мелиорация, чорва молларини боқиш, қишлоқ хўжалиги ва бошқа ишлар — Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари (рухсатномаси бўйича) ва ички ишлар органлари билан келишилган ҳолда ҳамда давлат ўрмон фонди ёки Қўмитанинг доимий фойдаланишида бўлган яйлов ерлар тегишлича ўрмон хўжалиги органлари ёки Қўмита билан келишилган ҳолда».
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.10.2023 й., 09/23/534/0762-сон; 25.10.2024 й., 09/24/700/0850-сон)