04.10.2023 йилдаги ЎРҚ-870-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 04.10.2023 йилдаги ЎРҚ-870-сон
Date of entry into force
06.10.2023
Ҳужжат 06.10.2023 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига соғлиқни сақлаш органлари фаолияти ҳақида жамоатчиликнинг хабардорлигини оширишга қаратилган ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонунчилик палатаси томонидан 2023 йил 14 февралда қабул қилинган
Сенат томонидан 2023 йил 24 августда маъқулланган
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш соҳасини ислоҳ қилиш доирасида аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатишнинг замонавий тизимини шакллантириш борасида талай ишлар амалга оширилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу билан бирга соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотларнинг натижалари, соғлиқни сақлашни бошқариш ҳудудий органларининг, бирламчи тиббий санитария ёрдами муассасаларининг фаолияти тўғрисида жамоатчиликнинг хабардорлигини ошириш, шунингдек мазкур органлар ва муассасалар фаолиятининг очиқлигини таъминлаш зарурати юзага келмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу туфайли мазкур Қонун билан «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари томонидан ярим йиллик якунлари бўйича тегишинча соғлиқни сақлашни бошқариш ҳудудий органлари, туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари раҳбарларининг соғлиқни сақлашни ривожлантиришга оид давлат дастурларининг бажарилиши, касалликлар профилактикасининг ҳолати, соғлом турмуш тарзини ва тўғри овқатланишни шакллантириш, шунингдек соғлиқни сақлашнинг асосий кўрсаткичлари тўғрисидаги ҳисоботларини эшитишни назарда тутувчи қўшимча киритилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бундан ташқари «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига фуқаролар йиғинлари томонидан тегишинча аҳоли бириктирилган туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникалари, оилавий поликлиникалар ва оилавий шифокор пунктлари раҳбарларининг соғлиқни сақлашнинг ҳолати ҳамда фуқаролар соғлиғига таъсир этувчи омиллар, шу жумладан тегишли ҳудуднинг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисидаги ахборотини эшитишни назарда тутувчи ўзгартиш киритилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Қонун соғлиқни сақлаш органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлашга, шунингдек тиббий хизмат кўрсатишнинг ҳолати тўғрисида аҳолининг хабардорлигини янада оширишга хизмат қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 2 сентябрда қабул қилинган «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги 913-XII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 9, 320-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 9, 241-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 12, 418-модда; 2007 йил, № 4, 163-модда, № 9, 420-модда; 2008 йил, № 12, 640-модда; 2013 йил, № 12, 350-модда; 2014 йил, № 4, 86-модда, № 5, 130-модда; 2015 йил, № 6, 228-модда; 2017 йил, № 6, 300-модда, № 8, 383-модда, № 9, 510-модда, № 12, 772-модда; 2018 йил, № 7, 431-модда; 2019 йил, № 1, 1-модда, № 11, 792-модда, № 12, 891-модда; 2020 йил, № 9, 537-модда; 2021 йил, № 1, 3, 7, 13-моддалар, 4-сонга илова, № 8, 800-модда, № 12, 1198-модда; 2022 йил, № 3, 213-модда, № 6, 570, 577-моддалар, № 10, 984-модда; 2023 йил, № 1, 2-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимча киритилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) 24-модда биринчи қисмининг ўн еттинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«тегишинча соғлиқни сақлашни бошқариш ҳудудий органлари, туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) VI боб қуйидаги мазмундаги 255-модда билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«255-модда. Халқ депутатлари Кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳудудий бўлинмалари раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси раҳбарлари ҳар ярим йиллик якунлари бўйича тегишинча халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига ҳудудда соғлиқни сақлашни ривожлантиришга оид давлат дастурларининг бажарилиши, касалликлар профилактикасининг ҳолати, соғлом турмуш тарзини ва тўғри овқатланишни шакллантириш, шунингдек соғлиқни сақлашнинг асосий кўрсаткичлари тўғрисида ҳисобот тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси раҳбарларининг ҳисоботини эшитиш якунлари бўйича тегишли халқ депутатлари Кенгаши томонидан уларнинг фаолияти самарадорлигига баҳо берилади, ҳудуддаги соғлиқни сақлаш соҳасидаги мавжуд муаммолар ва камчиликларни ҳал этишга, шу жумладан кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини оширишга, тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга, тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини оширишга ҳамда уларнинг ижтимоий ҳимоя қилинишини кучайтиришга қаратилган чора-тадбирлар белгиланади, шунингдек тегишли қарор қабул қилиниб, қарор Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларининг раҳбарлари ҳар ярим йиллик якунлари бўйича тегишинча халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларига ҳудудда соғлиқни сақлашни ривожлантиришга оид давлат дастурларининг бажарилиши, касалликлар профилактикасининг ҳолати, соғлом турмуш тарзини ва тўғри овқатланишни шакллантириш, шунингдек соғлиқни сақлашнинг асосий кўрсаткичлари тўғрисида ҳисобот тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари раҳбарларининг ҳисоботини эшитиш якунлари бўйича тегишли халқ депутатлари Кенгаши томонидан уларнинг фаолияти самарадорлигига баҳо берилади, ҳудуддаги соғлиқни сақлаш соҳасидаги мавжуд муаммолар ва камчиликларни ҳал этишга, шу жумладан кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини оширишга, тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга, тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини оширишга ҳамда уларнинг ижтимоий ҳимоя қилинишини кучайтиришга қаратилган чора-тадбирлар белгиланади, шунингдек тегишли қарор қабул қилиниб, қарор соғлиқни сақлашни бошқариш ҳудудий органларига юборилади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 2 сентябрда қабул қилинган «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги 915-XII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 22 апрелда қабул қилинган ЎРҚ-350-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 йил, № 4, 96-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда, № 12, 383-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда; 2018 йил, № 7, 431-модда, № 10, 674-модда, № 12, 781-модда; 2019 йил, № 9, 588, 591-моддалар; 2021 йил, 4-сонга илова, № 12, 1194-модда; 2022 йил, № 3, 213-модда, № 6, 570-модда, № 10, 984-модда) 11-моддаси биринчи қисмининг тўққизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«тегишинча аҳоли бириктирилган туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникалари, оилавий поликлиникалар ва оилавий шифокор пунктлари раҳбарларининг профилактика кўрикларини ҳамда скрининг дастурларини амалга ошириш, фуқароларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш, соғлом турмуш тарзини ва тўғри овқатланишни шакллантириш ҳолати, ижтимоий аҳамиятга молик касалликларнинг ҳамда атрофдагилар учун хавфли бўлган касалликларнинг тарқалиши, фуқаролар соғлиғига таъсир этувчи омиллар, шу жумладан тегишли ҳудуднинг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисидаги ахборотини эшитади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-модда. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2023 йил 4 октябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎРҚ-870-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.10.2023 й., 03/23/870/0753-сон)