27.09.2023 йилдаги ПҚ-316-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 27.09.2023 йилдаги ПҚ-316-сон
Date of entry into force
27.09.2023
Ҳужжат 27.09.2023 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори

Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни янада қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мактабгача таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларни изчил давом эттириш, давлат-хусусий шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш ва уларнинг тармоғини кенгайтириш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Тадбиркорлик субъектларига, уларнинг хоҳишига кўра, 2018 — 2022 йилларда давлат-хусусий шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш учун тузилган битимларга мувофиқ ажратилган имтиёзли кредитлар бўйича имтиёзли давр муддатини 2024 йил 1 октябрга қадар узайтиришга рухсат этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда:

имтиёзли давр давомида тадбиркорлик субъектлари томонидан кредит бўйича фақат фоиз тўловлари амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
имтиёзли даврда тўланиши лозим бўлган асосий қарз бўйича тўловлар кредит даврининг қолган қисмига тенг миқдорда тақсимланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилаб қўйилсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) давлат-хусусий шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш учун имтиёзли кредитлар лойиҳа ташаббускорларига қуйидаги табақалаштирилган фоиз ставкаларида ва шартларда ажратилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент шаҳрида — 10 йил муддатга, шу жумладан 2 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 12 фоиз ставка бўйича;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Нукус шаҳри, вилоятлар маъмурий марказлари ва вилоятга бўйсунувчи шаҳарларда — 10 йил муддатга, шу жумладан 2 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 8 фоиз ставка бўйича;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туманларда — 10 йил муддатга, шу жумладан 2 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 5 фоиз ставка бўйича;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) мазкур банднинг «а» кичик бандида белгиланган имтиёзли кредит шартлари ва фоиз ставкалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 12 апрелдаги «Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-5071-сон қарорига асосан табақалаштирилган фоиз ставкалари бўйича ажратилган имтиёзли кредитларга ҳам татбиқ этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 12 апрелдаги «Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-5071-сон қарорига мувофиқ давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш учун тижорат банкларининг маблағлари ҳисобидан бозор фоиз ставкаларида кредитлар ажратилганда, улар бўйича фоиз ставкасининг табақалаштирилган фоиз ставкаларидан ошадиган, бироқ Марказий банк асосий ставкасининг 1,75 бараваригача бўлган қисми Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан компенсация қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги 2018 — 2022 йилларда имзоланган давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимлар бўйича амалга оширилмаган лойиҳаларни манзилли таҳлил қилиб:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
икки ой муддатда хусусий шерикнинг имкониятларини ҳисобга олган ҳолда, давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини 2024 йил 1 июлга қадар ишга тушириш бўйича «йўл харитаси»ни тасдиқласин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз мажбуриятларини бажара олмайдиган хусусий шериклар билан тузилган битимларни белгиланган тартибда босқичма-босқич бекор қилиш чораларини кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Марказий банк билан биргаликда давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим бекор қилинган лойиҳаларнинг объектларини келгусида ушбу объектларда нодавлат мактабгача таълим ташкилоти фаолиятини йўлга қўйиш шарти билан аукцион савдолари орқали сотиш юзасидан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб мактабгача ва мактаб таълими вазири Х.У. Умарова ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2023 йил 27 сентябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-316-сон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 27 сентябрдаги ПҚ-316-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги «Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3651-сон қарорида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«4. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ўтказиладиган танлов натижалари бўйича тузилади. Мазкур қарор 1-бандининг саккизинчи — ўнинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолларда танлов ўтказилмайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги 2023 йил 1 октябрдан бошлаб давлат-хусусий шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этишда давлат шериги сифатида хусусий шерик билан битим тузади (2023 йил 1 октябрга қадар тузилган битимлар учун давлат шериги этиб Мактабгача таълим агентлиги белгиланади) ҳамда битим шартлари хусусий шерик томонидан лозим даражада бажарилишини мониторинг қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мактабгача таълим агентлиги оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этишда давлат шериги сифатида хусусий шерик билан битим тузади ҳамда битим шартлари хусусий шерик томонидан лозим даражада бажарилишини мониторинг қилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 11-банднинг учинчи хатбошисидаги «Мактабгача таълим агентлигига» сўзлари «Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«давлат шериги — оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш лойиҳалари бўйича — Мактабгача таълим агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик деб юритилади), бошқа шаклдаги давлат-хусусий шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш лойиҳалари бўйича — Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик деб юритилади)»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15-банддаги «Агентлик расмий сайтининг» сўзлари «Вазирлик расмий сайтининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17-банднинг биринчи хатбошиси ва 27-банддаги тегишли келишикдаги «Агентлик» сўзи тегишли келишикдаги «Вазирлик» сўзи билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
96-банддаги «хусусий шерик лицензия олган кундан» сўзлари «томонлар тарафидан имзоланган вақтдан» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
100-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«100. Оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти шаклидаги давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш учун хусусий шерик ахборот тизими орқали электрон шаклда ариза билан мурожаат қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ариза тўлдирилишида ахборот тизими томонидан сўралган маълумотлар киритилади. Хусусий шерик ахборот тизимига киритиладиган маълумотларнинг ишончлилиги учун шахсан жавобгар бўлади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
101-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«101. Оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ташкил этилиши рад этилмаса, ахборот тизимида автоматик шакллантирилган битим хусусий шерик ва давлат шериги томонидан электрон рақамли имзо орқали имзоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ўз фаолиятини давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим давлат шериги томонидан имзоланганидан кейин бошлашга ҳақли»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
118-банднинг биринчи хатбошисидаги «Агентлик» сўзи «Тегишлилиги бўйича Вазирлик ва Агентлик» сўзлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 январдаги «Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4581-сон қарорида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«б» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«б) давлат-хусусий шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш учун ажратиладиган ҳамда халқаро молия институтларидан жалб қилинган маблағлар ҳисобидан молиялаштириладиган кредитлар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент шаҳрида — 10 йил муддатга, шу жумладан, 2 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 12 фоиз ставка бўйича;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Нукус шаҳри, вилоятларнинг маъмурий марказлари ва вилоят бўйсунувидаги шаҳарларда — 10 йил муддатга, шу жумладан, 2 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 8 фоиз ставка бўйича;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туманларда — 10 йил муддатга, шу жумладан, 2 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 5 фоиз ставка бўйича берилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«в» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«в) 2021 йил ва келгуси йилларда тузиладиган битимлар халқаро молия институтларидан жалб этиладиган имтиёзли кредитлар (қарзлар), шунингдек, давлат-хусусий шериклик асосида мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш учун аввал ажратилган кредитлар бўйича хусусий шерик томонидан қайтариладиган асосий қарзлар ҳисобидан молиялаштирилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 6-банднинг биринчи хатбошисидаги «Мактабгача таълим вазирлиги» сўзлари «Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2023 й., 07/23/316/0729-сон; 11.11.2023 й., 06/23/193/0844-сон; 04.10.2024 й., 06/24/152/0773-сон)