13.09.2023 йилдаги ПФ-159-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 13.09.2023 йилдаги ПФ-159-сон
Date of entry into force
13.09.2023
Ҳужжат 13.09.2023 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фармони
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ватан ҳимояси ва эл-юрт тинчлиги йўлида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчи ва ходимлар оила аъзоларининг ижтимоий ҳимояси кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 13 мартдаги «Ватан ҳимояси ва эл-юртимиз тинчлиги йўлида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ходимлар оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-34-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, Ватан ҳимояси ва эл-юртимиз тинчлиги йўлида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ходимларнинг оила аъзолари ҳамда уларнинг қарамоғидаги шахслар ижтимоий ҳимоя қилинишини таъминлаш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг иловага мувофиқ айрим ҳужжатларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати, Божхона қўмитаси ҳамда Электрон технологияларни ривожлантириш марказининг Ватан ҳимояси ва эл-юрт тинчлиги йўлида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилари ва ходимларининг оила аъзоларини (кейинги ўринларда — ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг (ходимларнинг) оила аъзолари) Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тиббий ёрдам кўрсатиладиган имтиёзли тоифадаги шахслар рўйхатига киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг (ходимларнинг) оила аъзоларига марҳумнинг охирги эгаллаган лавозими бўйича маоши ва ҳарбий (махсус) унвони маоши йиғиндисининг 150 баравари миқдорида бир йўла тўланадиган нафақа бериш тартибини белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг (ходимларнинг) оила аъзолари тўғрисидаги маълумотларни Имтиёзли тоифага кирувчи шахсларни ҳисобга олиш ва навбат асосида даволанишга йўллашнинг электрон ахборот тизимига интеграция қилинадиган маълумотлар рўйхатига киритиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2023 йил 13 сентябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПФ-159-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 13 сентябрдаги ПФ-159-сон Фармонига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 26 февралдаги ПФ-3214-сон Фармони билан тасдиқланган Юқори технологик ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатувчи тиббиёт ташкилотлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобига тиббий ёрдам кўрсатиладиган имтиёзли тоифадаги шахслар рўйхати қуйидаги мазмундаги 18-банд билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«18. Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати, Божхона қўмитаси ва Электрон технологияларни ривожлантириш марказининг Ватан ҳимояси ва эл-юрт тинчлиги йўлида (Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан эълон қилинган фавқулодда ҳолат (уруш ҳолати) даврида жалб қилинган вақтида, шунингдек, жанговар (ҳарбий) ҳаракатлар олиб борилаётган пайтда) яраланганлиги, контузия ёки майиб бўлганлиги оқибатида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилари ва ходимларининг оила аъзолари (ота-онаси, ҳалок бўлган вақтда қонуний никоҳда бўлган хотини (эри) ва фарзандлари)».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги «Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5938-сон Фармони 7-бандининг иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 июлдаги ПҚ-4382-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати олган ҳарбий хизматчиларга (ходимларига) ёки ҳалок бўлган (вафот этган) ҳарбий хизматчиларнинг (ходимларнинг) оила аъзоларига бир марталик нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 1-банд «оила аъзоларига» сўзларидан кейин «, шунингдек, Ватан ҳимояси ва эл-юрт тинчлиги йўлида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг (ходимларнинг) оила аъзоларига» сўзлари билан тўлдирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ватан ҳимояси ва эл-юрт тинчлиги йўлида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчи (ходим) — Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан эълон қилинган фавқулодда ҳолат (уруш ҳолати) даврида жалб қилинган вақтида, шунингдек, жанговар (ҳарбий) ҳаракатлар олиб борилаётган пайтда яраланганлиги, контузия ёки майиб бўлганлиги оқибатида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчи (ходим)»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи — олтинчи хатбошилар тегишлича тўртинчи — еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
еттинчи хатбоши «оила аъзоларига» сўзларидан кейин «, шунингдек, Ватан ҳимояси ва эл-юрт тинчлиги йўлида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчининг (ходимнинг) оила аъзоларига» сўзлари билан тўлдирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ватан ҳимояси ва эл-юрт тинчлиги йўлида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг (ходимларнинг) оила аъзоларига»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олтинчи ва еттинчи хатбошилар тегишлича еттинчи ва саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«4. Ҳарбий хизматчи (ходим) Ватан ҳимояси ва эл-юрт тинчлиги йўлида ҳалок бўлганда, унинг оила аъзоларига марҳумнинг асосий эгаллаган лавозими бўйича маоши (олий ҳарбий-таълим муассасаси курсанти, тингловчиси стипендияси) ва ҳарбий (махсус) унвони маоши йиғиндисининг 150 баробари миқдорида нафақа тайинланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳарбий хизматчи (ходим) хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлганда (вафот этганда) унинг оила аъзоларига марҳумнинг асосий эгаллаган лавозими бўйича маоши (олий ҳарбий таълим муассасаси курсанти, тингловчисининг стипендияси) ва ҳарбий (махсус) унвони маоши йиғиндисининг 100 баробари миқдорида нафақа тайинланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган нафақа 2023 йил 1 апрелдан кейинги даврда ҳалок бўлган ҳарбий хизматчининг (ходимнинг) оила аъзоларига тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларида назарда тутилган нафақаларнинг иккаласини ҳам олиш ҳуқуқига эга бўлган ҳалок бўлган (вафот этган) ҳарбий хизматчининг (ходимнинг) оила аъзоларига фақат ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган нафақа тайинланади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги ўн бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«е) командирнинг (бошлиқнинг) Ватан ҳимояси ва эл-юрт тинчлиги йўлида ҳарбий хизматчи (ходим) яраланганлиги, контузия ёки майиб бўлганлиги оқибатида ҳалок бўлганлигини (иштирок этган даврини кўрсатган ҳолда) тасдиқловчи буйруғидан кўчирма»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўн бешинчи хатбоши ўн олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 июлдаги ПҚ-5199-сон қарори билан тасдиқланган Имтиёзли тоифага кирувчи шахсларни ҳисобга олиш ва навбат асосида даволанишга йўллашнинг электрон ахборот тизимига интеграция қилинадиган маълумотлар рўйхати қуйидаги мазмундаги 5-позиция билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

«

5.

Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати, Божхона қўмитаси, Электрон технологияларни ривожлантириш маркази

Ватан ҳимояси ва эл-юрт тинчлиги йўлида яраланганлиги, контузия ёки майиб бўлганлиги оқибатида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчининг (ходимнинг) оила аъзолари тўғрисидаги маълумот

».

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.09.2023 й., 06/23/159/0700-сон)