21.08.2023 йилдаги ЎРҚ-864-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 21.08.2023 йилдаги ЎРҚ-864-сон
Date of entry into force
22.08.2023
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ветеринария тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиришлар киритиш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонунчилик палатаси томонидан 2023 йил 16 майда қабул қилинган
Сенат томонидан 2023 йил 5 августда маъқулланган
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мамлакатимизда ветеринария соҳасидаги кадрларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, шунингдек самарали ветеринария назоратини таъминлаш ва ветеринария хизматлари кўрсатиш сифатини ошириш бўйича кенг миқёсли ишлар амалга оширилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу муносабат билан ветеринария соҳасида юқори малакали кадрларни тайёрлаш бўйича замонавий таълим тизимини яратиш, шунингдек мазкур соҳада фаолиятни амалга ошираётган тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини янада кучайтириш зарурияти юзага келмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Қонун билан «Ветеринария тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига Давлат ветеринария хизмати таркибий бўлинмаларидан бирининг номини аниқлаштирувчи, шунингдек ветеринария назорати объектларига монеликсиз кириш юзасидан бош давлат ветеринария инспекторларининг, улар ўринбосарларининг ва давлат ветеринария инспекторларининг ваколатларини қисқартирувчи ўзгартиришлар киритиш назарда тутилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Қонуннинг қабул қилиниши ветеринария соҳасидаги кадрлар салоҳиятини ривожлантиришга, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини янада таъминлашга ва давлат ветеринария инспекторлари томонидан ўтказиладиган текширишларнинг тартибини такомиллаштиришга хизмат қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 3 сентябрда қабул қилинган «Ветеринария тўғрисида»ги 935-XII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 29 декабрда қабул қилинган ЎРҚ-397-сонли Қонуни таҳририда) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2015 йил, № 12, 453-модда; 2017 йил, № 10, 605-модда; 2019 йил, № 11, 791-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 10, 968-модда) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) 10-модданинг биринчи қисмидаги «Самарқанд ветеринария медицинаси институти ва» деган сўзлар «Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети,» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) 13-модда биринчи қисмининг тўртинчи хатбошисидаги «монеликсиз» деган сўз «қонунчиликда белгиланган тартибда» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-модда. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2023 йил 21 август,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎРҚ-864-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2023 й., 03/23/864/0639-сон)