14.08.2023 йилдаги 379-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 14.08.2023 йилдаги 379-сон
Date of entry into force
15.08.2023
Ҳужжат 15.08.2023 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пахта хом ашёсини етиштирувчилар учун қўшилган қиймат солиғини тўлаш ҳамда ҳисобга олиш муддатларини мувофиқлаштириш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Пахта хом ашёси етиштирувчилар фаолиятини янада қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 26 январдаги ПҚ-23-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, пахта хом ашёсини етиштирувчиларни қўллаб-қувватлаш ва уларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Пахта хом ашёси етиштирувчилар фаолиятини янада қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 26 январдаги ПҚ-23-сон қарорининг 10-бандида қўшилган қиймат солиғини тўлаш ҳамда ҳисобга олиш муддатини пахта хом ашёси бўйича амалга ошириладиган ҳисоб-китоб муддатига мувофиқлаштириш белгиланганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 декабрдаги 733-сон қарори билан тасдиқланган Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 31-бандига мувофиқ қишлоқ хўжалиги ер участкаларини ижарага олмасдан ташкил этилган пахта-тўқимачилик кластери пахта хом ашёси етиштирувчилар томонидан етиштирилган пахта хом ашёсини шартномада белгиланган нархларда сотиб олиш ва якуний ҳисоб-китобларни ҳосил йиғиб олинган йилнинг 31 декабрига қадар амалга ошириш мажбуриятига эга эканлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 2023 йил ҳосилидан бошлаб, пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан пахта хом ашёси тўлиқ электрон тарози орқали қабул қилинади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) қўшилган қиймат солиғини пахта хом ашёси бўйича якуний ҳисоб-китобларни амалга ошириш муддатига қадар тўлаш ва ҳисобга олишга рухсат этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) 2026 йил 1 апрелга қадар пахта-тўқимачилик кластерлари ва қишлоқ хўжалиги корхоналари (фермер хўжаликлари) ўртасидаги ҳисоб-китоблар ҳамда қўшилган қиймат солиғини ҳисобга олиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан пахта ҳосили учун якуний ҳисоб-китоблар ўз муддатида амалга оширилмаган тақдирда, юзага келган солиқ қарздорлигини қўшилган қиймат солиғи тўловчиси ҳисобланган қишлоқ хўжалиги корхоналари (фермер хўжаликлари)га уч ой муддатга тенг улушларда бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқи берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пахта-тўқимачилик кластерларига қабул қилиб олинган пахта ҳосили учун электрон ҳисобварақ-фактурада кўрсатилган қўшилган қиймат солиғи суммасини қишлоқ хўжалиги корхоналари (фермер хўжаликлари) томонидан қўшилган қиймат солиғи бюджетга тўлаб берилганидан сўнг ҳисобга олишга рухсат этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси икки ой муддатда мазкур қарорнинг 2-бандида белгиланган талаблардан келиб чиққан ҳолда, қўшилган қиймат солиғини бўлиб-бўлиб тўлаш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган дастурини ишга туширсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари» уюшмаси билан биргаликда 2023 йил 5 сентябрга қадар ҳудудлар ва кластерлар кесимида пахта хом ашёсини йиғиб олиш билан боғлиқ маълумотлар шакллантириладиган ахборот тизими ишга туширилиши ҳамда 2023 йил 15 сентябрдан бошлаб «Агроплатформа» ахборот тизимига интеграция қилинишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси билан биргаликда икки ой муддатда «Агроплатформа» ахборот тизими орқали пахта хом ашёсини етиштирувчилар тўғрисидаги маълумотлар солиқ органларининг ахборот тизими билан интеграция қилинишини ҳамда солиқ органларига доимий тақдим этиб борилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири А.Б. Воитов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2023 йил 14 август,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
379-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2023 й., 09/23/379/0610-сон; 14.12.2023 й., 06/23/205/0934-сон)