04.08.2023 йилдаги 337-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 04.08.2023 йилдаги 337-сон
Date of entry into force
05.08.2023
Ҳужжат 05.08.2023 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг «Бўстонлиқ туманидаги бўш турган, фойдаланилмаётган ҳамда самарасиз фойдаланилаётган объектлар ва ер участкаларидан самарали фойдаланиш, улар негизида туризм ва хизмат кўрсатиш инфратузилмасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 17 сентябрдаги 560-сон қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, шунингдек, академия ходимлари, талабалари ва тингловчиларига амалий машғулотлар ўтказиш ҳамда улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 сентябрдаги 560-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон халқаро ислом академиясига тегишли бўлган Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги «Чимбойлиқ» МФЙ ҳудудида жойлашган оромгоҳ замонавий туризм инфратузилмаси объектларини барпо этиш шарти билан «E-ijro auksion» электрон савдо майдончаси орқали сотиш учун Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказилганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон халқаро ислом академияси ходимлари, талабалари ва тингловчиларига амалий машғулотлар ўтказиш ҳамда улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш зарурати мавжудлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Бўстонлиқ туманидаги бўш турган, фойдаланилмаётган ҳамда самарасиз фойдаланилаётган объектлар ва ер участкаларидан самарали фойдаланиш, улар негизида туризм ва хизмат кўрсатиш инфратузилмасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 17 сентябрдаги 560-сон қарорига 1-илованинг 14-позицияси чиқариб ташлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Давлат активларини бошқариш агентлиги бир ой муддатда Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги «Чимбойлиқ» МФЙ ҳудудида жойлашган оромгоҳ Ўзбекистон халқаро ислом академиясига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул берилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директори А.Ж. Ортиқов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2023 йил 4 август,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
337-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.08.2023 й., 09/23/337/0562-сон)