28.07.2023 йилдаги ПҚ-245-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 28.07.2023 йилдаги ПҚ-245-сон
Date of entry into force
28.07.2023
Ҳужжат 28.07.2023 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маҳаллаларда спорт инфратузилмасини ривожлантириш ва спорт майдончаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маҳаллаларда спорт инфратузилмасини ривожлантириш, спорт майдончалари тозалигини сақлаш ва атрофини ободонлаштириш бўйича ишларни тизимли йўлга қўйиш мақсадида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 ноябрдаги «Юриш, югуриш, мини-футбол, бадминтон, стритбол ва «Workоut» спорт турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5282-сон ҳамда 2022 йил 11 апрелдаги «Маҳаллаларда ёшларни оммавий спортга жалб қилишни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-201-сон қарорларига мувофиқ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 апрелдаги ПҚ-201-сон қарори билан тасдиқланган Маҳаллаларда ёшлар ўртасида оммавий спортни янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурининг 5-бандида «Беш ташаббус олимпиадаси» доирасидаги ғолиб ва совриндор бўлган ҳамда ҳудудида спорт инфратузилмаси мавжуд бўлмаган маҳалла терма жамоалари учун универсал, стритбол ва воркаут спорт майдончаларини (кейинги ўринларда — спорт майдончалари) қуриш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. «Беш ташаббус олимпиадаси» доирасида ғолиб ва совриндор бўлган ҳамда ҳудудида спорт инфратузилмаси мавжуд бўлмаган маҳалла терма жамоалари учун 5 000 та спорт майдончаларини 2030 йилга қадар ташкил қилишнинг умумий параметрлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Ш. Кудбиев) 2024 йилдан бошлаб ҳар йили спорт майдончаларини ташкил қилиш учун қўшимча талаб этиладиган маблағларнинг Давлат бюджети параметрларида назарда тутилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) спорт майдончаларини қуриш «Беш ташаббус олимпиадаси» доирасидаги спорт мусобақаларининг республика босқичида ғолиб ва совриндор бўлган ҳамда ҳудудида спорт инфратузилмаси мавжуд бўлмаган маҳаллаларда (кейинги ўринларда — спорт инфратузилмаси мавжуд бўлмаган маҳаллалар) амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) спорт инфратузилмаси мавжуд бўлмаган маҳаллаларда спорт майдончаларини қуриш ишларини амалга ошириш доирасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти — буюртмачи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти 13-сон Жазони ижро этиш муассасаси — бош пудратчи ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, ушбу бандда назарда тутилган тадбирларни молиялаштириш билан боғлиқ харажатлар Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳар йили:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1 январга қадар спорт инфратузилмаси мавжуд бўлмаган маҳаллалар рўйхатини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларига спорт майдончаларини қуриш мақсадида тегишли ер участкасини белгиланган тартибда ажратиш учун тақдим этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1 мартга қадар спорт майдончалари қурилиши лозим бўлган спорт инфратузилмаси мавжуд бўлмаган маҳаллаларнинг манзилли рўйхатини тасдиқлайди ва буюртмачига юборади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1 апрелга қадар спорт майдончаларининг қурилишини молиялаштириш бўйича буюртмачи билан шартнома тузади ҳамда уни Ғазначилик хизмати қўмитасида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги томонидан буюртмачига буюртма қилинган спорт майдончалари қийматига тенг маблағ тўлиқ ўтказиб берилади. Буюртмачи томонидан тизимидаги ташкилотларга ишлаб чиқариладиган инвентарлар учун 100 фоиз маблағлар олдиндан тўлаб берилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) буюртмачи ҳар йили:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1 мартга қадар спорт майдончаларининг намунавий лойиҳасини Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги билан келишади, лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқади ҳамда уларнинг тегишли экспертизадан ўтказилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1 апрелга қадар Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги томонидан тақдим этилган рўйхат асосида молиялаштириш ҳажмларини кўрсатган ҳолда манзилли дастурни ишлаб чиқади ва вазирлик билан келишилган ҳолда уни тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15 апрелга қадар бош пудратчи билан пудрат шартномасини тузади ҳамда спорт майдончаларини қуриш ишларини амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда қуриб битказилган спорт майдончаларининг маҳаллаларда қуриб битказилган спорт майдончаларини қабул қилиш бўйича ҳудудий қабул қилиш комиссияларига (кейинги ўринларда — ҳудудий қабул комиссиялари) белгиланган тартибда топширилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу банднинг «а» кичик банди иккинчи хатбошисига мувофиқ спорт майдончаларини қуриш учун бир ой муддатда белгиланган тартибда ер участкалари ажратилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилган спорт майдончалари тегишли ҳудудий қабул комиссиялари томонидан белгиланган тартибда қабул қилиб олиниши ҳамда улардан самарали фойдаланилишини назорат қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 ноябрдаги «Юриш, югуриш, мини-футбол, бадминтон, стритбол ва «Workоut» спорт турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5282-сон қарори билан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2021 — 2025 йилларда ҳудудларда бадминтон, стритбол ва «Workоut» спорт турлари учун 1 164 та спорт майдончаларини ташкил этиш параметрлари тасдиқланганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу параметрлар доирасида 2023 йилда жами 255 та спорт майдончалари қурилиши назарда тутилганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2021 йилдан бошлаб Давлат бюджетидан мазкур қарор билан тасдиқланган дастур ва параметрлар тўлиқ бажарилгунга қадар ҳар йили 104 миллиард сўмдан маблағлар ажратилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Белгилансинки, 2023 йил 1 августдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 ноябрдаги «Юриш, югуриш, мини-футбол, бадминтон, стритбол ва «Workоut» спорт турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5282-сон қарори доирасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги томонидан заруратга кўра ҳудудида спорт майдончалари барпо этиладиган маҳаллалар рўйхати Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларига тақдим этилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари бир ой муддатда рўйхатдаги маҳаллаларда спорт майдончаларини барпо этиш учун белгиланган тартибда тегишли ер участкаларини ажратиш бўйича қарорлар қабул қилади ва бу ҳақда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигини хабардор қилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буюртмачи ташкилот томонидан тасдиқланган манзилли дастурга асосан икки ҳафта муддатда барпо этиладиган спорт майдончаларининг лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилиб, белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилади ҳамда молиялаштириш учун Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигига тақдим этилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
спорт майдончаларининг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш билан боғлиқ харажатлар бош пудратчининг бошқа харажатлари ҳисобидан қопланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буюртмачи ва бош пудратчи ўртасида спорт майдончаларини қуриш бўйича тузилган шартномалар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» давлат унитар корхонаси томонидан ўн иш куни ичида кўриб чиқилади ва тегишли хулоса тақдим этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги молиялаштируви асосида 2023 йил ва ундан кейинги йилларда олис ва чекка ҳудудларда жойлашган маҳаллалар ҳамда умумий ўрта таълим муассасалари ҳудудида қурилган спорт майдончалари улар жойлашган ҳудудига қараб тегишлилиги бўйича Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тизимига ўтказилади ва сақланади. Бунда, спорт майдончалари бошқа давлат ташкилотларига ҳам оператив бошқарув ҳуқуқи асосида берилиши мумкин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
спорт майдончаларининг жойлашув ҳудудидан қатъи назар (таълим ташкилотлари ҳудудида дарсдан ташқари вақтларда), барча фуқаролар учун фойдаланиш бепул бўлади ва вақти чегараланмайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
спорт майдончаларидан самарали ва мақсадли фойдаланилишини ташкил этиш маҳаллалардаги ёшлар етакчилари ва профилактика инспекторлари томонидан амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳаллаларда барпо этилган спорт майдончалари тозалигини сақлаш, атрофини ободонлаштириш ишларини бажариш учун Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармаси маблағлари ҳисобидан битта штат бирлиги ажратилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
спорт майдончаларидан самарали фойдаланиш, уларнинг яроқлилигини таъминлаш ва жорий таъмирлаш балансда сақловчи томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳаллалардаги умумий ўрта таълим мактабларига тегишли ҳудудларда спорт майдончалари қурилишини инобатга олсин ва тегишли чоралар кўрсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
умумий ўрта таълим мактаблари ҳудудида қурилган спорт майдончаларидан ўқувчилар, шунингдек, дарсдан ташқари ва ўқув жараёнига халақит бермайдиган вақтларда маҳалла аҳолисининг бепул фойдаланиши учун барча зарур шарт-шароитларни яратсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳудудий қабул комиссиялари томонидан спорт майдончалари қабул қилинган кундан бошлаб бир ой муддатда ушбу объектлар бўйича давлат кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлаб борсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда барпо этилаётган спорт майдончаларининг атрофида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида соф экологик муҳит яратиш мақсадида мевали ва манзарали дарахт кўчатларини экиш ҳамда объект атрофини кўкаламзорлаштириш чораларини кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ушбу қарорда назарда тутилган спорт майдончаларини қуриш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини белгиланган тартибда экспертизадан ўтказсин ҳамда қурилиш-монтаж ишларининг сифатли бажарилиши юзасидан давлат архитектура-қурилиш назоратини ўрнатсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигига ҳудудларда барпо этилган спорт майдончалари ҳамда уларда ташкил этилаётган оммавий спорт мусобақаларини оммавий ахборот воситаларида мунтазам ёритиб бориш тавсия этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб ёшлар сиёсати ва спорт вазири А.И. Икрамов ҳамда ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси К.К. Куранбаев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2023 йил 28 июль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-245-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 июлдаги ПҚ-245-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Беш ташаббус олимпиадаси» доирасида ғолиб ва совриндор бўлган ҳамда ҳудудида спорт инфратузилмаси мавжуд бўлмаган маҳалла терма жамоалари учун универсал, стритбол ва воркаут спорт майдончаларини 2030 йилга қадар ташкил қилишнинг умумий параметрлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Ҳудудлар

Спорт майдончаларининг

умумий сони

шундан

универсал

стритбол

воркаут

йиллар кесимида

2023

2024

2025

2026

2027

2028

2029

2030

жами

5 000

3 129

1 073

838

446

400

460

520

580

651

674

749

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

319

214

52

53

32

28

33

37

41

46

48

53

2.

Андижон вилояти

387

260

63

64

39

35

40

45

50

56

58

65

3.

Бухоро вилояти

233

156

38

39

23

21

24

27

30

34

35

39

4.

Жиззах вилояти

344

231

56

57

34

31

35

40

45

50

52

58

5.

Қашқадарё вилояти

207

139

34

34

21

18

21

24

27

30

31

35

6.

Навоий вилояти

302

202

49

50

30

27

31

35

39

44

45

50

7.

Наманган вилояти

302

202

49

50

30

27

31

35

39

44

45

50

8.

Самарқанд вилояти

362

243

59

60

36

32

37

42

47

53

54

60

9.

Сирдарё вилояти

241

162

39

40

24

22

25

28

31

35

36

40

10.

Сурхондарё вилояти

336

225

55

56

33

30

35

39

44

49

51

56

11.

Тошкент вилояти

560

376

91

93

56

50

58

65

73

81

84

94

12.

Фарғона вилояти

388

260

63

64

39

35

40

45

50

56

58

65

13.

Хоразм вилояти

258

173

42

43

26

23

27

30

33

38

39

43

14.

Тошкент шаҳри

241

162

39

40

24

22

25

28

31

35

36

40

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 ноябрдаги ПҚ-5282-сон ҳамда 2022 йил 11 апрелдаги ПҚ-201-сон қарорларига мувофиқ, 2022 йилда маҳаллаларда жами 520 та спорт майдончалари қуриб фойдаланишга топширилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг буйруғи билан мазкур параметрларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2023 й., 07/23/245/0532-сон; 29.05.2024 й., 06/24/83/0373-сон; 25.12.2024 й., 06/24/226/1060-сон)