28.07.2023 йилдаги ПФ-117-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 28.07.2023 йилдаги ПФ-117-сон
Date of entry into force
28.07.2023
Ҳужжат 28.07.2023 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фармони

Мудофаа саноати соҳасида давлат бошқаруви такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги йилларда мамлакатимизда илғор хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда миллий мудофаа саноати комплексини босқичма-босқич яратиш, импорт ўрнини босувчи ва рақобатбардош ҳарбий маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларини қуроллантириш бўйича бир қатор муҳим чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу йўналишда амалга оширилаётган ислоҳотларни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш орқали Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирлик ва идоралар ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларни замонавий қурол-яроғ, ҳарбий ва махсус техника билан таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа саноати давлат қўмитаси негизида Мудофаа вазирлиги ҳузурида Мудофаа саноати агентлиги ҳамда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузурида «Oʻztextreyd» давлат унитар корхонаси ташкил этилди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 январдаги «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларини қуроллантириш вa мудофаа саноати соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-16-сон Фармонига мувофиқ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мудофаа саноати давлат қўмитаси негизида Мудофаа вазирлиги ҳузурида Мудофаа саноати агентлиги ҳамда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузурида «Oʻztextreyd» давлат унитар корхонаси ташкил этилганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Мудофаа саноати агентлигининг ва Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги «Oʻztextreyd» давлат унитар корхонасининг ваколатлари доираси белгиланганлиги муносабати билан қонунчилик ҳужжатларини ўзаро мувофиқлаштириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2023 йил 28 июль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПФ-117-сон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 июлдаги ПФ-117-сон Фармонига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартиришлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 апрелдаги «Божхона маъмуриятчилигини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-122-сон Фармонига 2-илованинг 43 ва 44-позицияларида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Амалга ошириш механизми» устунидаги «Мудофаа саноати давлат қўмитасига» сўзлари «Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги «Oʻztextreyd» давлат унитар корхонасига» сўзлари билан алмаштирилсин;

«Масъул ижрочилар» устунидаги «Мудофаа саноати давлат қўмитаси (О. Исмоилов)» сўзлари «Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги «Oʻztextreyd» давлат унитар корхонаси (Х. Юсупов)» сўзлари билан алмаштирилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 августдаги «Сейсмология, сейсмик чидамли қурилиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлиги соҳасида илмий тадқиқотлар олиб боришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3190-сон қарорида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 7-банддаги «Мудофаа саноати давлат қўмитаси (О. Исмоилов)» сўзлари «Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги «Oʻztextreyd» ДУК (Х. Юсупов)» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 10-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«10. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитаси (М. Мирзаев) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси (А. Мавлонов) билан биргаликда Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган, Сейсмология институти, Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти ҳамда Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази учун Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги «Oʻztextreyd» ДУК томонидан ушбу қарорнинг 3, 4, 5-иловаларида кўрсатилган рўйхатларга мувофиқ олиб кириладиган илмий асбоб-ускуналардан ва ҳисоблаш техникаси воситаларидан мақсадли фойдаланилиши устидан қатъий назорат ўрнатсин».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 апрелдаги «Фавқулодда вазиятлар тузилмаларининг фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4276-сон қарорининг 9-банди «б» кичик бандидаги «Мудофаа саноати давлат қўмитаси ва Молия вазирлиги» сўзлари «Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги «Oʻztextreyd» ДУК ва Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 4 августдаги «Аҳолига давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдам тақдим этиш тартиб-таомилларини автоматлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4797-сон қарорининг 11-бандидаги «Мудофаа саноати давлат қўмитаси» сўзлари «Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Мудофаа саноати агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 июлдаги «Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-5185-сон қарорининг 14-банди биринчи хатбошисидаги «Мудофаа саноати бўйича давлат қўмитаси» сўзлари «Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги «Oʻztextreyd» давлат унитар корхонаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 6 июлдаги «2022 — 2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиш стратегиясини амалга ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-307-сон қарорига 8-илованинг 29-позициясида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Амалга ошириш механизми» устунидаги «Мудофаа саноати давлат қўмитасига» сўзлари «Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги «Oʻztextreyd» давлат унитар корхонасига» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Масъул ижрочилар» устунидаги «Мудофаа саноати давлат қўмитаси (О. Исмоилов)» сўзлари «Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги «Oʻztextreyd» давлат унитар корхонаси (Х. Юсупов)» сўзлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 22 августдаги «2022-2023 йилларда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-357-сон қарорига 3б-илованинг 8-позицияси «Масъул ижрочилар» устунидаги «Мудофаа саноати бўйича давлат қўмитаси» сўзлари «Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги «Oʻztextreyd» давлат унитар корхонаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2023 й., 06/23/117/0530-сон)