20.06.2023 йилдаги ПҚ-198-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 20.06.2023 йилдаги ПҚ-198-сон
Date of entry into force
21.06.2023
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори

«Ўзагролизинг» АЖ фаолиятини янада такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги корхоналарини замонавий ва энергия тежамкор техника билан таъминлаш, қайта ишлаш ва сақлаш мажмуаларини барпо этиш ҳамда тайёр ҳолда фойдаланувчиларга беришда лизинг хизматлари имкониятларидан кенг фойдаланиш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. «Ўзагролизинг» АЖнинг (кейинги ўринларда — Жамият) 4 йиллик молиявий ҳисоботлари халқаро аудитдан ўтказилиб, «B+» барқарор халқаро рейтинги олинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Давлат активларини бошқариш агентлигининг (кейинги ўринларда — Агентлик) қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларини кенг турдаги замонавий юқори унумдор ва энергия тежамкор техника билан тизимли таъминлаш билан бир қаторда Жамият фаолиятини диверсификациялаш, хусусан хорижий инжиниринг компанияларини жалб қилган ҳолда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фермер ва томорқа хўжаликларига механизация ва хизмат кўрсатиш сервислари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муқобил энергия манбаларидан (қуёш, шамол, ва ер қаъри энергияси) фойдаланиладиган замонавий иссиқхона комплекслари ва шаҳарчалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
майда шохли молларни бўрдоқи қилишга мўлжалланган замонавий технологиялар билан жиҳозланган чорва комплекслари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республикада етиштириладиган мева-сабзавотларни юқори технологиялар асосида қайта ишловчи корхоналар ва логистика марказларини тайёр ҳолда лизингга бериш амалиётини йўлга қўйиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Воитов), Агентлик (Ортиков) ва Жамият (Отажонов) икки ой муддатда етакчи хорижий консалтинг компанияларини жалб қилган ҳолда Жамиятни ривожлантиришнинг 5 йиллик стратегиясини ишлаб чиқиб, акциядорлар умумий йиғилиши томонидан тасдиқланишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Воитов) ва Жамият (Отажонов) Жамият фаолиятини диверсификациялаш учун халқаро молия институтларининг йилига 100 млн АҚШ долларидан кам бўлмаган миқдорда паст фоизли ва узоқ муддатли маблағлари тўғридан-тўғри жалб этилишини йўлга қўйсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Агентлик ҳамда Жамиятнинг халқаро молия институтлари маблағларини жалб этишда устав капиталининг етарлилигига қўйилган талабларни инобатга олган ҳолда:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасидан (кейинги ўринларда — Жамғарма) Жамиятга аввалги йилларда ажратилган лизинг портфелидаги қарз маблағлари ҳисобидан 285,9 млрд сўм маблағларни Иқтисодиёт ва молия вазирлигидан олинган бюджет ссудалари бўйича Жамғарманинг қарздорликларини ушбу суммага мос равишда камайтириш орқали Жамият устав капиталини оширишга йўналтириш;
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 апрелдаги ПФ-67-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2024 й., 06/24/67/0307-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамиятнинг Жамғарма олдидаги қолган қарздорлигини 2028 йилга қадар график асосида тўлиқ қайтариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 2 ноябрдаги 424-сон қарори билан қишлоқ хўжалиги техникалари лизинги учун Жамиятга маблағлар ажратилишини тўхтатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамиятнинг 2023 — 2028 йилларда олинадиган соф фойдасининг 50 фоизини дивиденд сифатида йўналтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2026 йилда Жамиятнинг устав капиталидаги давлат улушини савдога чиқариш ҳақидаги таклифларига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Агентлик давлат улушини ошириш учун Жамиятнинг қўшимча чиқариладиган акцияларини номинал қийматда жойлаштиришни таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб қишлоқ хўжалиги вазири А.Б. Воитов белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ўринбосари Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2023 йил 20 июнь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-198-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2023 й., 07/23/198/0411-сон; 27.04.2024 й., 06/24/67/0307-сон)