1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.02.00 Асосий (Конституциявий) шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар / 01.06.02.08 Виждон эркинлиги;
2.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.05.00 Диний ташкилотлар]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва мажбуриятлари . Омбудсман. Фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш тартиби;
2.Давлат ва жамият қурилиши / Жамоат бирлашмалари (жамғармалари), диний ташкилотлар, сиёсий партиялар]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ВИЖДОН ЭРКИНЛИГИ ВА ДИНИЙ ТАШКИЛОТЛАР ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 5 июлдаги ЎРҚ-699-сонли «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Қонунига асосан ўз кучини йўқотган.
LexUZ шарҳи
Мазкур Қонуннинг янги таҳрири Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 1 майдаги 618-I-сонли «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонуни билан тасдиқланган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I боб. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-модда. Қонуннинг вазифалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Қонун фуқароларнинг динга ёки шунга мос эътиқодга ўз муносабатини белгилаш ва ифодалаш ҳамда ҳеч қандай қаршиликсиз динга эътиқод қилиш ва диний расм-русумларни бажариш ҳуқуқларини таъминлайди, ижтимоий адолат ва тенгликни, фуқароларнинг динга муносабатидан қатъи назар, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилинишини кафолатлайди, диний ташкилотларнинг фаолияти билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиб туради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-модда. Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонунлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонунлари Ўзбекистон Республикаси Конституциясидан, Ўзбекистон Республикасининг ушбу Қонунидан ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатларидан, Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида эса шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси ва қонун ҳужжатларидан иборатдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-модда. Виждон эркинлиги ҳуқуқи
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Виждон эркинлиги — бу фуқароларнинг ҳар қандай динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қандай динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқидир. Бу қонуний ҳуқуқ Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва ушбу Қонун билан кафолатланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ўзаро келишиб, фарзандларини ўзларининг эътиқодларига ва динга муносабатларига мувофиқ тарзда тарбиялашга ҳақлидирлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқаро ўзининг динга, диний эътиқодга ёки ундан воз кечишга, ибодат қилишда, диний расм-русумлар ва маросимларда, динни ўрганишда қатнашиш ёки қатнашмасликда ўз муносабатини белгилаётган пайтда уни бирор-бир даражада мажбур этишга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Динга эътиқод қилиш эркинлиги ёки ўзга эътиқодлар жамоат хавфсизлигини ва тартибни, бошқа фуқароларнинг ҳаёти, саломатлиги ва ахлоқини, шунингдек ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш учун зарур бўлган даражадагина чекланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-модда. Фуқароларнинг динга муносабатидан қатъи назар тенг ҳуқуқлилиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари динга муносабатидан қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар. Расмий ҳужжатларда фуқаронинг динга муносабати кўрсатилиши мумкин эмас, фуқаронинг ўзи шуни истаган ҳол бундан мустаснодир. Фуқароларнинг динга муносабатига қараб уларнинг ҳуқуқларини бевосита ва билвосита чеклаш ва уларга бевосита ёки билвосита бирон-бир имтиёзлар белгилаш, хусусан душманлик ва адоват уйғотиш ёхуд уларнинг диний ёки даҳрийлик эътиқоди муносабати билан боғлиқ ҳис-туйғуларини ҳақорат қилиш, шунингдек муқаддас қадамжо ҳисобланган диний иншоотларни оёқ ости қилиш қонун билан жазоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳеч ким ўз диний эътиқодига кўра қонунда белгиланган мажбуриятларни бажаришдан бўйин товлаши мумкин эмас. ССЖИ ва Ўзбекистон Республикаси қонунларида кўзда тутилган ҳоллардагина эътиқод туфайли бир вазифани бошқаси билан алмаштиришга йўл қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-модда. Динларнинг ва диний ташкилотларнинг давлатдан ажратилиши
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида динлар ва диний ташкилотлар давлатдан ажратилгандир. Бир дин ёки диний эътиқод учун иккинчи бир дин ёки диний эътиқодга нисбатан бирон-бир даражада имтиёз ёки чеклаш белгилашга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат диний ташкилотлар зиммасига давлатнинг қандайдир вазифаларини бажаришни юкламайди, диний ташкилотларнинг қонунларга зид бўлмаган фаолиятига аралашмайди. Диний ташкилотлар давлат вазифаларини бажармайди. Давлат диний ташкилотларнинг фаолиятини ҳамда даҳрийликни тарғиб қилишга оид фаолиятни маблағ билан таъминламайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Илмий тадқиқотлар олиб боришни, жумладан давлат томонидан маблағ билан таъминланадиган илмий тадқиқотларни олиб боришни, уларнинг натижаларини тарғиб қилишни ёхуд уларни умумий таълим дастурларига киритишни улар бирон-бир дин ёки даҳрийлик қоидаларига мос келиши ёки мос келмаслик белгисига кўра чеклашга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Диний ташкилотлар ижтимоий ҳаётда қатнашиш ҳуқуқига эгадирлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Диний ташкилотларнинг ходимлари барча фуқаролар билан баб-баравар сиёсий ҳаётда қатнашиш ҳуқуқига эгадирлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Диний ташкилотлар сиёсий партиялар фаолиятида қатнашмайдилар ва сиёсий партияларга молиявий мадад кўрсатмайдилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Диний ташкилотлар амалдаги қонун талабларига ва ҳуқуқ-тартиботга риоя этишга мажбурдирлар. Диндан давлатга ва Конституцияга қарши тарғибот олиб бориш, нифоқ, нафрат қўзғатиш, миллатлараро адоват уйғотиш ҳамда давлат манфаатларига ва Ўзбекистон Республикаси Конституциясига қарши қаратилган бошқа хатти-ҳаракатлар қилиш, қонуний равишда ва демократик йўл билан тузилган ҳокимият ва бошқарув идораларига ҳамда давлат вакилларига нисбатан ғайриқонуний усуллар билан тазйиқ ўтказиш учун фойдаланишга йўл қўйилмайди. Қонуний равишда ишлаб турган ҳокимият ва бошқарув идораларига ва мансабдор шахсларга демократияни баҳона қилиб тазйиқ ўтказишга ҳар қандай уриниш Қонун билан тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат турли динларга эътиқод қилувчи ва уларга эътиқод қилмайдиган фуқаролар ўртасида, турли эътиқоддаги диний ташкилотлар ўртасида ўзаро муроса ва ҳурмат ўрнатилишига кўмаклашади, диний мутаассиблик ва виждон эркинлигига хилоф экстремизмга, муносабатларни қарама-қарши қўйиш ва кескинлаштиришга, турли оқимлар ва масҳаблар ўртасида адоватни авж олдиришга қаратилган хатти-ҳаракатларга йўл қўймайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур тартибларни бузганлар қонунга биноан жавобгарликка тортилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-модда. Мактабни диндан ва диний ташкилотлардан ажратиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида давлат таълим системаси диндан ва диний ташкилотлардан ажратилгандир. Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг динга муносабатидан қатъи назар, улар таълимнинг барча турлари ва даражаларидан баҳраманд бўла оладилар. Давлат ўқув юртларида диний таълим берилишига йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқаролар ўзлари истаган тилда диний таълим олишлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгиланган тартибда рўйхатга олинган низомлари бўлган диний ташкилотлар ўз низомларига мувофиқ катта ёшдаги кишиларга ва болаларга диний таълим бериш учун ўқув юртлари ёки гуруҳлар ташкил этиш, шунингдек таълимни бошқа шаклларда олиб бориш ҳуқуқига эгадирлар, бунинг учун ўзларига қарашли ёки ўзларига фойдаланиш учун бериб қўйилган бинолардан фойдаланишлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Болаларни фақат мактаб ёшига етганда мактабдаги машғулотлардан бўш вақтда ота-оналарининг ёки улар ўрнини босувчи шахсларнинг ёзма розилиги билан, балоғат ёшига етганларни эса ўз хоҳишларига кўра ташкилий равишда диний таълимотга ўргатишга йўл қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Диний таълимотдан сабоқ берувчи шахслар махсус диний маълумотга эга бўлишлари ва ўз фаолиятларини диний бошқарманинг, марказнинг ижозати билан амалга оширишлари шарт. Хусусий тартибда диний таълимотдан сабоқ беришга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу тартибларнинг бузилиши қонунга мувофиқ жавобгарликка тортилишга олиб келади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II боб. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ДИНИЙ ТАШКИЛОТЛАР
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-модда. Диний ташкилотлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Диний жамоалар, бошқармалар ва марказлар, диний ўқув юртлари, масжидлар, черковлар, синагогалар, монастирлар ва бошқалар Ўзбекистон Республикасидаги диний ташкилотлардир. Диний ташкилотлар ўз бошқарма ва марказлари орқали иш кўрадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида диний ташкилотлар, жамоалар фуқароларнинг эътиқод қилиш ва маслакни тарғиб этишдан иборат диний эҳтиёжларини қондириш мақсадида тузилади ва ўз таркибига мувофиқ иш юритади, ўз низомига кўра ўз ходимларини сайлайди, тайинлайди ва алмаштиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида диний руҳдаги бирон-бир партия, жумҳуриятдан ташқарида ташкил этиладиган диний партияларнинг шуъбалари, бўлимлари, бўлинмалари тузилишига ва иш юритишига, шунингдек миссионерлик фаолиятига йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8-модда. Диний жамоа
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Диний жамоа биргаликда динга эътиқод қилиш ва бошқа диний эҳтиёжларни қондириш мақсадида фуқаролар томонидан тузилади ҳамда ихтиёрийлик асосида иш юритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамоани тузган фуқаролар жамоа тузилганлиги тўғрисида диний марказни ва диний ташкилотларининг низомини рўйхатга оладиган давлат идораларини воқиф қилиб қўядилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9-модда. Диний бошқармалар, марказлар ва бирлашмалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Диний бошқармалар ва марказлар амалдаги қонунларга зид бўлмаган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинадиган ўз низомлари асосида иш юритадилар. Давлатнинг диний бошқармалар, марказлар ва бирлашмалар билан муносабатлари Қонун билан тартибга солинади. Қонун воситасида тартибга солинмаган муносабатлар диний бошқармалар, марказлар ва жамоалар билан давлат идоралари ўртасидаги келишувга мувофиқ ҳал этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10-модда. Диний ўқув юртлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Диний бошқармалар ва марказлар ўзларининг рўйхатга олинган низомларига мувофиқ руҳонийлар ва ўзларига зарур бўлган диний ихтисослар бўйича бошқа ходимлар тайёрлаш учун диний ўқув юртлари очиш ҳуқуқига эгадирлар. Бу ўқув юртлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кундузги олий ва ўрта диний ўқув юртларида таҳсил кўраётган фуқаролар ҳарбий хизматни ўташни кечиктириш, солиқ тўлаш, таълим олиш даврини меҳнат стажига қўшиб ҳисоблаш юзасидан давлат ўқув юртларининг талабалари учун белгилаб қўйилган ҳуқуқлар ва имтиёзлардан фойдаланадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11-модда. Диний ташкилотларнинг низомлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Диний ташкилотнинг низоми фуқаролик қонунларига мувофиқ равишда унинг ҳуқуқ лаёқатини белгилаб беради ва у қонунларда белгилаб қўйилган тартибда рўйхатдан ўтказилиши керак. Низомда қуйидаги маълумотлар бўлиши лозим:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
— диний ташкилот номи, тури, қаерда жойлашганлиги, фаолият кўрсатаётган ҳудуд, унинг қайси эътиқодга мансублиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
— ушбу диний ташкилотни тузиш тартиби, тузилиши ва бошқаруви тўғрисида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
— ташкилотнинг мулкий аҳволи, маблағларини ҳосил қиладиган манбалар, ҳам ўз ичидаги, ҳам низомида ўзаро алоқалар боғлаш назарда тутилган бошқа ташкилотлар билан мулкий муносабатлари тўғрисида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
— низомга ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тартиби тўғрисида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
— корхоналар ва оммавий ахборот воситалари таъсис этиш, ўқув юртлари очиш ҳуқуқлари тўғрисида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
— диний ташкилотни тугатиш тартиби тўғрисида.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Масжидлар, черковлар, синагогалар, монастирлар, диний ўқув юртларининг низомлари диний бошқарма, марказ билан келишиб олиниши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасидаги диний ташкилотлар, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ва ҳуқуқ доирасидан ташқаридаги диний ташкилотлар билан бўладиган ўзаро муносабатларда Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ иш кўрадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12-модда. Диний ташкилотлар — юридик шахслардир
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Диний ташкилотларнинг низоми рўйхатга олиниши биланоқ улар юридик шахс деб тан олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Диний ташкилотлар юридик шахс сифатида қонунларга ва ўз низомларига мувофиқ ҳолда ҳуқуқлардан фойдаланадилар ҳамда мажбуриятлар ўтайдилар.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.02.00 Юридик шахсларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Юридик шахсларни давлат рўйхатига олиш]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13-модда. Диний ташкилотларнинг низомларини рўйхатга олиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Диний ташкилот юридик шахс ҳуқуқига эга бўлиши учун уни тузган, камида ўн кишидан иборат ўн саккиз ёшга тўлган фуқаролар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг шу диний ташкилот фаолият кўрсатиши назарда тутилган вилоятдаги ёки Тошкент шаҳридаги идорасига, ёхуд Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигига низомни илова қилиб ариза топширадилар. Агар диний ташкилот муайян диний бирлашмага мансуб бўлса, бу ҳол низомда кўрсатилади ҳамда тегишли диний бошқарма ёки марказ томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Диний ташкилотларнинг Низомлари ва бошқа ҳужжатлари ушбу Қонунга ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатларига зид бўлмаслиги керак. Шунга мувофиқ диний ташкилотларнинг низомларини рўйхатга олиш чоғида улардан бошқа ҳужжатлар ҳам талаб қилиб олиниши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида жойлашган диний ташкилотлар жумҳуриятда рўйхатга олинмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Адлия идоралари аризани бир ой ичида кўриб чиқади ва тегишли қарор қабул қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Диний марказ ва бошқарманинг тасдиғи бўлмаган тақдирда адлия идоралари қўшимча материаллар талаб қилишга ва мутахассисларнинг хулосасини олишга ҳақлидир. Бу ҳолда қарор уч ой муддат ичида қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси доирасида жойлашган ва ишлаб турган диний ўқув юртларининг низомлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Диний ташкилотнинг Низомига кейинчалик киритилган қўшимча ўзгаришлар низомлар ўзлари рўйхатга олинган тартибда қайта рўйхатга олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Диний ташкилотларнинг Низоми рўйхатга олинганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси белгилайдиган тартибда ва миқдорда рўйхат ҳақи ундирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Диний ташкилот фаолияти унинг низомларига мувофиқлигини назорат қилиш бу низомларни рўйхатга олган ташкилот томонидан амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.02.00 Юридик шахсларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Юридик шахсларни давлат рўйхатига олиш]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14-модда. Диний ташкилот низомини рўйхатга олишни рад этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Диний ташкилот низомининг қоидалари ушбу Қонун талабларига ёки Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатлари талабларига зид бўлса, уни рўйхатга олиш рад этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Диний ташкилот низомини рўйхатга олишни рад этиш тўғрисидаги қарор аризачиларга рад этиш асослари кўрсатилиб, ёзма равишда юборилади. Бу қарор устидан ёки ушбу Қонунда белгилаб қўйилган қарорни қабул қилиш муддати ўтказиб юборилганлиги устидан судга шикоят қилиш мумкин, бунда давлат бошқарув идоралари ва мансабдор шахсларнинг фуқаролар ҳуқуқларини камситувчи ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари устидан шикоят қилиш учун белгилаб қўйилган тартибга амал қилинади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.02.00 Юридик шахсларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Юридик шахсларни давлат рўйхатига олиш]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15-модда. Диний ташкилотларнинг фаолиятини тўхтатиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Диний ташкилотларнинг фаолияти фақат ўз низомларига мувофиқ ёки улар ушбу Қонуннинг, шунингдек Ўзбекистон Республикаси бошқа қонун ҳужжатларининг қоидаларини бузган тақдирда тўхтатилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Диний ташкилот фаолиятини тўхтатиш тўғрисидаги қарор унинг низомини рўйхатга олган идора томонидан қабул қилинади. Ушбу қарор устидан Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик процессуал қонунларига биноан судга шикоят қилиниши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III боб. ДИНИЙ ТАШКИЛОТЛАРНИНГ МУЛКИЙ ҲОЛАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16-модда. Диний ташкилотларнинг мулки
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Диний ташкилотларнинг фаолиятини таъминлаш учун зарур бўлган бинолар, иморатлар, дин анжомлари, ишлаб чиқариш, ижтимоий ва хайрия иншоотлари, пул маблағлари ва бошқа мол-мулклар уларнинг мулки бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Диний ташкилотлар ўз маблағлари, фуқаролар, жамоат ташкилотлари эҳсон қилган, фуқаролар васият қилиб қолдирган маблағлар ҳисобига сотиб олинган ёки барпо этилган ёхуд давлат томонидан топширилган, шунингдек қонунда кўзда тутилган бошқа асосларга кўра сотиб олинган мол-мулкка нисбатан мулк ҳуқуқига эгадирлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Диний ташкилотларнинг чет элларда ҳам мулки бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Диний ташкилотлар баҳоли қудрат моддий ва ўзга хайр-эҳсон қилинишини сўраб ўз хайрихоҳларига мурожаат қилишга ва уларни олишига ҳақлидирлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Диний ташкилотларнинг молиявий ва мулкий хайр-эҳсонларига солиқ солинмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Диний ташкилотларнинг мулкий ҳуқуқларини қонун муҳофаза қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17-модда. Давлат, жамоат ташкилотлари ёхуд фуқаролар мулки бўлган мол-мулклардан фойдаланиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Диний ташкилотлар давлат, жамоат ташкилотлари ёки фуқаролар томонидан шартнома асосида ўз ихтиёрларига бериладиган бинолар ва мол-мулклардан ўз эҳтиёжлари учун фойдаланишга ҳақлидирлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Халқ депутатлари маҳаллий Советлари ва давлат идоралари давлат мулки ҳисобланган ва ижтимоий-маданий мақсадларда фойдаланилмайдиган дин билан боғлиқ биноларни ва бошқа мол-мулкларни диний ташкилотларга мулк қилиб ёки ҳақ тўламай текин фойдаланиш учун беришлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Диний ташкилотлар аслан диний мақсадларда қурилган яроқли иморатларни ери билан ўз ихтиёрларига олишида мустасно ҳуқуқга эгадирлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дин билан боғлиқ бўлган биноларни ва мол-мулкларни диний ташкилотларга ўтказиш масаласига доир қарорлар тегишли илтимоснома олинган пайтдан бошлаб бир ой муддатдан кечиктирмай қабул қилиниши ва айни пайтда бу ҳақда аризачиларга ёзма равишда хабар берилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тарих ва маданият ёдгорликлари бўлмиш иморатлар ва буюмларни диний ташкилотларга ўтказиш ва бу ташкилотларнинг улардан фойдаланиши қонунларга мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Диний ташкилотлар Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгилаб қўйилган тартибда ерга эгалик қиладилар ва ундан фойдаланадилар. Диний бинолар қуриш халқ депутатлари маҳаллий Советининг ижозати билан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18-модда. Диний ташкилотларнинг ишлаб чиқариш ва хўжалик фаолияти
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Диний ташкилотлар Ўзбекистон Республикаси қонунларига ва ўз низомларига мувофиқ юридик шахс мақомига эга бўлган ноширлик, ишлаб чиқариш, таъмирлаш-қурилиш, қишлоқ хўжалик корхоналари ва бошқа корхоналарни, шунингдек хайрия муассасаларини (етимхоналар, касалхоналар) таъсис этишга ҳақлидирлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Диний ташкилотлар корхоналарининг ишлаб чиқариш фаолиятидан олган фойдаларидан ва бошқа даромадларидан Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ ҳамда жамоат ташкилотларининг корхоналари учун белгиланган тартибда ва миқдорда солиқ ундирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Диний ташкилотлар корхоналарининг ишлаб чиқариш фаолиятидан келадиган ва хайрия мақсадларига сарфланадиган даромадлардан олинадиган солиқ миқдорини имтиёзли тарзда белгилаш ҳуқуқига Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси эгадир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19-модда. Ўз фаолиятини тўхтатган диний ташкилотларнинг мулкини тасарруф қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Диний ташкилотларнинг фаолияти тўхтатилгандан кейин давлат ва жамоат ташкилотлари ёки фуқаролар томонидан шу ташкилотга фойдаланиб туриш учун берилган мол-мулк олдинги эгасига қайтарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Диний ташкилотнинг фаолияти тўхтатилган тақдирда унинг ихтиёридаги мол-мулк шу ташкилот низомига ва амалдаги қонунларга мувофиқ тасарруф этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарз берувчиларнинг даъволарига кўра қарзни ундириб олиш диний ташкилотларнинг дин билан боғлиқ мол-мулкларига қаратилиши мумкин эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳуқуқий ворис бўлмаган тақдирда мол-мулк давлат ихтиёрига ўтади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV боб. ДИНИЙ ТАШКИЛОТЛАР ВА ФУҚАРОЛАРНИНГ ДИНИЙ ЭЪТИҚОД ЭРКИНЛИГИ БИЛАН БОFЛИҚ ҲУҚУҚЛАРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20-модда. Диний урф-одатлар ва маросимлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Диний ташкилотлар ибодат қилиш ёки диний йиғилишлар ўтказиш учун қулай бўлган жойларга, шунингдек у ёки бу дин қадрлайдиган жойларга (зиёратгоҳларга) асос солиш ва уларни сақлаб туриш ҳуқуқига эгадирлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ибодат, диний расм-русмлар ва маросимлар ибодатхоналарда ва уларга тегишли майдонда, зиёратгоҳларда, диний ташкилотларнинг муассасаларида, қабристонларда фуқароларнинг уйлари ва ҳовлиларида ҳеч қандай тўсқинликсиз ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳарбий қисмларнинг қўмондонлиги ҳарбий хизматчилар бўш вақтларида ибодатда ва диний расм-русумларни бажаришда иштирок этишларига тўсқинлик қилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Диний ташкилотлар ибодат қилиш тўғрисидаги таклифлар билан касалхоналардаги, ҳарбий шифохоналардаги, кексалар ва ногиронлар уйларидаги, озодликдан маҳрум қилиш жойларидаги фуқароларга мурожаат қилишга ҳақлидирлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Касалхоналарда, ҳарбий шифохона, кексалар ва ногиронлар уйларида, дастлабки қамоқ жойларида ва жазони ўташ жойларида ибодатлар ва диний расм-русумлар у ерлардаги фуқароларнинг илтимосига мувофиқ ўтказилади. Мазкур муассасаларнинг маъмурияти руҳонийларни таклиф этишга кўмаклашади, ибодат қилиш, расм-русумлар ёки маросимларни ўтказиш вақтини ва бошқа шарт-шароитларни аниқлашда иштирок этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзга ҳолларда оммавий ибодат, диний расм-русумлар ва маросимлар Ўзбекистон Республикасида йиғилишлар, митинглар, намойишлар ва кўча юришларини ўтказиш учун белгиланган қатъий тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21-модда. Диний адабиёт ва диний мақсадларга мўлжалланган буюмлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқаролар ва диний ташкилотлар ўзи танлаган тилда диний адабиётни, шунингдек диний мақсадларга мўлжалланган бошқа буюмлар ва ашёларни харид қилишга ва улардан фойдаланишга ҳақлидирлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Диний марказлар ва бошқармалар диний адабиётларни нашр этиш ва тарқатиш ҳуқуқларидан Ўзбекистон Республикаси оммавий ахборот воситалари ҳақидаги Қонунга мувофиқ равишда фойдаланадилар. Илмий муассасалар дин ва ибодатга оид илмий тадқиқотларини нашр этишлари мумкин. Диний мақсадларга мўлжалланган буюмларни ишлаб чиқариш ҳуқуқига фақат диний бошқармалар ва марказлар эгадир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Диний ташкилотлар диний мақсадларга мўлжалланган буюмларни, диний адабиётни ва диний мазмундаги бошқа маълумотномаларни Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунларига мувофиқ ишлаб чиқаришга, чет элларга чиқаришга, чет элдан келтиришга ва тарқатишга ҳақлидирлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22-модда. Диний ташкилотларнинг хайрия ва маданий-маърифий фаолияти
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хайр-эҳсон қилиш, диний адабиётларни ўрганиш ва ўзга маданий-маърифий фаолият юритиш мақсадида диний ташкилотлар ҳузурида жамиятлар, уюшмалар ҳамда фуқароларнинг бошқа бирлашмалари тузилиши мумкин. Улар Ўзбекистон Республикасининг маҳаллий адлия идораларида рўйхатга олинадиган ўз уставларига эга бўладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Диний ташкилотлар ўзлари мустақил равишда, шунингдек ижтимоий жамғармалар орқали хайрия фаолиятини амалга ошириш ва меҳр-мурувват кўрсатишга ҳақлидирлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ана шу мақсадлар учун қилинган хайр-эҳсонлар ва ажратмалар солиқ солинадиган пул миқдоридан чиқариб юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23-модда. Диндорлар ва диний ташкилотларнинг халқаро алоқалари ва мулоқотлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Диндорлар ва диний ташкилотлар гуруҳ бўлиб ёки якка тартибда халқаро алоқалар ўрнатишга ва бевосита шахсий мулоқотда бўлишга ҳамда бундай алоқаларни давом эттиришга, жумладан муқаддас жойларни зиёрат қилиш учун, йиғилишларда ва бошқа диний тадбирларда иштирок этиш учун чет элга боришга ҳақлидирлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Диний ташкилотлар диний ўқув юртларида таълим олиш учун фуқароларни чет элга юборишлари ва шу мақсадда ажнабий фуқароларни қабул қилишлари мумкин. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўтказиладиган халқаро анжуманлар Ўзбекистон Республикаси қонунлари белгилаган тартибга риоя қилади.
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.01.00 Умумий қоидалар. Меҳнат қонунчилик ҳужжатларининг амал қилиш доираси]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V боб. ДИНИЙ ТАШКИЛОТЛАРДАГИ ВА УЛАРНИНГ КОРХОНАЛАРИДАГИ МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24-модда. Диний ташкилотларда меҳнатга оид ҳуқуқий муносабатлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Диний ташкилот фуқароларни ишга қабул қилишга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Меҳнат шартлари диний ташкилот билан ходим ўртасидаги келишувга мувофиқ белгиланади ва ёзма шаклда тузиладиган меҳнат шартномасида кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Диний ташкилот меҳнат шартномасини белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказишга мажбурдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Руҳонийларга ҳақ тўлаш шартларини белгилайдиган ҳужжатлар ҳам худди шундай тартибда рўйхатдан ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Диний ташкилотда меҳнат шартномасига мувофиқ ишлаётган фуқаролар касаба уюшмасининг аъзолари бўлишлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25-модда. Диний ташкилотларда ишлаётган фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Меҳнат тўғрисидаги қонунлар давлат ва жамоат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг ишчилари ҳамда хизматчиларига нисбатан қай даражада қўлланилса, диний ташкилотларда меҳнат шартномаси асосида ишлаётган фуқароларга нисбатан ҳам худди шу даражада қўлланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқаролар, шу жумладан руҳонийлар диний ташкилотларда ишлаб оладиган даромадларига давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг ишчи ва хизматчилари учун белгиланган мезонлар бўйича солиқ солинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26-модда. Диний ташкилотларнинг корхоналари ва муассасаларида фуқароларнинг меҳнат соҳасидаги ҳуқуқий муносабатлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Диний ташкилотларнинг корхоналарида, муассасаларида, шунингдек улар тузган хайрия муассасаларида ишлаётган фуқароларга давлат ва жамоат корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари ишчи ва хизматчиларининг меҳнати, уларга солиқ солиш тартиби, ижтимоий суғуртаси ва ижтимоий таъминоти тўғрисидаги қонунлар қўлланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27-модда. Диний ташкилотларда ишлаётган фуқароларнинг ижтимоий таъминоти ва ижтимоий суғуртаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Диний ташкилотларда ишлаётган фуқаролар, шу жумладан руҳонийлар давлат ва жамоат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг ишчилари ҳамда хизматчилари билан баробар ижтимоий таъминлашлари ва ижтимоий суғурта қилинишлари керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ана шу мақсадларда диний ташкилотлар, уларнинг корхоналари ва муассасалари Давлат ижтимоий суғурта жамғармаси ва Ўзбекистон Республикаси нафақа жамғармасига жамоат ташкилотлари, уларнинг корхоналари ва муассасалари учун белгиланган тартибда ва миқдорда ажратма ўтказадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Диний ташкилотларда ишлаётган барча фуқароларга қонунга мувофиқ умумий асосларда давлат нафақаси тайинланади ва тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VI боб. ДАВЛАТ ИДОРАЛАРИ ВА ДИНИЙ ТАШКИЛОТЛАР
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28-модда. Ўзбекистон Республикасида дин масалалари бўйича давлат идоралари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида динлар ва диний ташкилотларга оид масалалар билан Ўзбекистон Республикаси Президент аппарати таркибидаги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашидаги ва халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар Советлари ижроия қўмиталаридаги тегишли бўлинмалар шуғулланади. Улар зиммасига маслаҳат бериш, мутахассислар хулосасини чиқариш, назорат қилиш ва ахборот бериб туриш вазифалари юкланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шундай бўлинмалар сифатида улар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бошқа жумҳуриятлардаги ва чет эллардаги худди шундай муассасалар билан мулоқот қилиб туради ва мувофиқлаштирувчи алоқалар боғлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасидаги диний ташкилотлар тўғрисида маълумотлар тўплайди ҳамда виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонунларнинг ижроси юзасидан назоратни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
диний ташкилотларнинг илтимосига мувофиқ давлат идоралари билан келишувга эришишда кўмаклашади ва давлат идоралари ҳал этишини талаб қилувчи масалалар юзасидан зарур ёрдам беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жумҳурият, мамлакат ичидаги ва чет эллардаги турли динларга мансуб диний ташкилотлар ўртасида ҳамжиҳатлик ва ҳайрихоҳликни мустаҳкамлашга кўмаклашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар ижроия қўмиталарининг қарори билан диншунослик бўйича экспертиза ўтказиш учун дин масалалари билан шуғулланувчи бўлинмалар ҳузурида диншунослар, диний ташкилотлар вакиллари ва инсон ҳуқуқлари муаммолари бўйича мутахассисларнинг жамоатчи эксперт кенгашларини тузади, зарур ҳолларда давлат бошқарув ва суд идораларининг сўрови бўйича расмий эксперт хулосаси беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29-модда. Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонунларни бузганлик учун жавобгарлик
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонунларни бузишда айбдор бўлган мансабдор шахслар ва фуқаролар Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгилаб қўйилган тартибда жавобгар бўладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30-модда. Халқаро шартномалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Башарти ССЖИ ва Ўзбекистон Республикаси иштирок этаётган халқаро шартномада Ўзбекистон Республикасининг виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонунларидан фарқ қиладиган қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.