19.01.1998 йилдаги 31-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 19.01.1998 йилдаги 31-сон
Date of entry into force
19.01.1998
Ҳужжат 02.10.2006 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ХАЛҚАРО ИЛМИЙ-ТЕХНИКАВИЙ АЛОҚАЛАРНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИ, ХАЛҚАРО ВА ХОРИЖИЙ ТАШКИЛОТЛАР ВА ЖАМҒАРМАЛАР ГРАНТЛАРИ БЎЙИЧА ИЛМИЙ ДАСТУРЛАР ВА ЛОЙИҲАЛАРНИ ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Халқаро илмий-техникавий алоқаларни ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, беғараз мурувват ва техник ёрдам сифатида ҳамда илмий-техникавий ҳамкорлик соҳасидаги халқаро битимлар доирасида Ўзбекистон Республикасига бериладиган халқаро ва хорижий ташкилотлар ва жамғармалар грантлари бўйича бажариладиган илмий-техникавий ва инновация дастурларини ва лойиҳаларини мувофиқлаштиришни ва уларнинг мониторингини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Белгилансинки, халқаро ва хорижий ташкилотлар ва жамғармалардан, шунингдек илмий-техникавий ҳамкорлик қилиш соҳасидаги халқаро битимлар доирасида халқаро ва хорижий ташкилотлар ва жамғармалардан олинган грант суммаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси хулосаси асосида солиқ солиш учун жисмоний шахсларнинг ялпи йиллик даромадига киритилмайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 2 октябрдаги 207-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2006 й., 40-сон, 396-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. 1998 йил 1 январдан бошлаб:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро ва хорижий ташкилотлар ва жамғармалар грантлари бўйича Ўзбекистон Республикасида бажарилаётган илмий-техникавий ва инновация дастурлари ва лойиҳаларини амалга ошириш доирасида;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича халқаро битимлар доирасида етказиб бериладиган асбоб-ускуналар (приборлар, материаллар, ахборот ва ташкилий-техника тизимлари ва воситалари) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси кўрсатиб ўтилган асбоб-ускуналарнинг ажратилган грантлар мақсад ва вазифаларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси асосида божхонада расмийлаштиришда ундириладиган божхона пошлинаси, қўшилган қиймат солиғи ва акциз солиғи тўлашдан озод этилсин.
(2-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 2 октябрдаги 207-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 40-сон, 396-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сотиб олинган ёки хориждан келтирилган асбоб-ускуналар (приборлар, материаллар, ахборот ва ташкилий-техника тизимлари ва воситалари) олиб қўйилган тақдирда барча тўловлар ва солиқлар белгиланган тартибда тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси халқаро ва хорижий ташкилотлар ва жамғармалар ҳамда илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича халқаро битимлар доирасида хориждан келтирилаётган пул маблағлари ва асбоб-ускуналарнинг (приборлар, материаллар, ахборот ва ташкилий-техника тизимлари ва воситалари) ажратилган грантлар мақсад ва вазифаларига мувофиқлиги тўғрисида хулосалар бериш тартибини бир ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари А. Азизхўжаев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1998 йил 19 январь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31-сон