01.05.2023 йилдаги ЎРҚ-837-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни, 01.05.2023 йилдаги ЎРҚ-837-сон
Date of entry into force
01.05.2023
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-модда. 1992 йил 8 декабрда ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ўн биринчи сессиясида қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 1, 4-модда; 1994 йил, № 1, 5-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, № 3-4, 27-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 4, 162-модда; 2008 йил, № 12, 637-модда; 2011 йил, № 4, 100-модда, № 12/1, 343-модда; 2014 йил, № 4, 85-модда; 2017 йил, № 4, 134-модда, № 5, 200-модда, № 8, 383-модда; 2018 йил, № 10, 674-модда; 2019 йил, № 2, 47-модда, № 3, 162-модда, № 9, 588-модда; 2021 йил, № 2, 139, 140-моддалар) ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиб, унинг қуйидаги янги таҳрири тасдиқлансин (илова қилинади).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-модда. Ушбу Конституциявий Қонун референдум якунлари Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-модда. Ушбу Конституциявий Қонун кучга киргунига қадар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалда бўлган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ушбу Конституциявий Қонун таҳриридаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясига зид бўлмаган қисмида қўлланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-модда. Ушбу Конституциявий Қонун таҳриридаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормалари тегишли қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинишидан ёки мавжудлигидан қатъи назар, ушбу Конституциявий Қонун кучга кирган пайтдан эътиборан тўғридан-тўғри амал қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-модда. Амалдаги чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати ушбу Конституциявий Қонун кучга кирган пайтдан эътиборан ўз фаолиятини ушбу Конституциявий Қонун таҳриридаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясида белгиланган ваколатларга мувофиқ амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Конституциявий Қонун таҳриридаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 92-моддаси учинчи қисмининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг сайланадиган (тайинланадиган) аъзолари сонини белгиловчи қоидалари 2024 йилда навбатдаги чақириқдаги Сенат шакллантирилиши бошланганидан амалга киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-модда. Тегишли норматив-ҳуқуқий базани тайёрлаш, маҳаллий вакиллик ва ижро этувчи давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг изчиллиги ҳамда узлуксизлигини таъминлаш зарурлиги муносабати билан ушбу Конституциявий Қонун таҳриридаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 120-моддаси учинчи қисмининг вилоят, туман, шаҳар ҳокими лавозимини эгаллаб турган шахс бир вақтнинг ўзида халқ депутатлари Кенгаши раиси лавозимини эгаллаши мумкин эмаслиги ҳақидаги қоидалари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар вакиллик ва ижро этувчи давлат ҳокимияти органларига нисбатан 2024 йилда халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари депутатларининг навбатдаги сайловлари якунлари бўйича;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туман ҳамда шаҳар вакиллик ва ижро этувчи давлат ҳокимияти органларига нисбатан эса 2026 йил 1 январдан эътиборан амалга киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-модда. Ушбу Конституциявий Қонуннинг давлат ҳокимияти мансабдор шахсларининг ваколат муддатлари, сайланиш (тайинланиш) тартиби ва (ёки) шартларини ўзгартирувчи ва (ёки) бошқача тарзда таъсир қилувчи қоидалари ушбу Конституциявий Қонун кучга кирган пайтда мазкур лавозимларни эгаллаб турган шахсларга нисбатан қўлланилади ҳамда мазкур шахслар ушбу Конституциявий Қонун кучга кирган пайтда кўрсатилган лавозимларни эгаллаганлиги ва (ёки) эгаллаб келаётганлигининг сурункали муддатлари сонидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикасининг бошқа фуқаролари билан тенг равишда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг талабларига, шу жумладан ушбу Конституциявий Қонун таҳриридаги талабларига мувофиқ мазкур лавозимларга сайланишга (тайинланишга) ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг ўзига нисбатан янги сайланиш шартлари ва ваколатлар муддати жорий этилаётган амалдаги судьялари ўз ваколатларини улар сайланган муддат тугагунига қадар давом эттиради. Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг вакант судьялик лавозимлари ушбу Конституциявий Қонун таҳриридаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясида белгиланган тартибда тўлдирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8-модда. Ушбу Конституциявий Қонун ва ушбу Конституциявий Қонун таҳриридаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар тегишинча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари умумий сонининг камида учдан икки қисмидан иборат кўпчилиги томонидан қабул қилинган конституциявий қонун ёки Ўзбекистон Республикасининг референдуми билан киритилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
манфаатдор давлат органлари билан биргаликда қонунчиликни ушбу Конституциявий Қонун таҳриридаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқлаштириш бўйича чора-тадбирлар дастурини икки ойлик муддатда ишлаб чиқсин ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлатнинг ушбу Конституциявий Қонун таҳриридаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясида белгиланган ижтимоий-иқтисодий мажбуриятларининг бажарилишини, шу жумладан мамлакатда амалга оширилаётган маъмурий ислоҳотлар доирасида республика ижро этувчи ҳокимият органларининг вазифалари ва функциялари қайта кўриб чиқилишини инобатга олган ҳолда бажарилишини таъминлашга доир чора-тадбирлар дастурини уч ойлик муддатда ишлаб чиқсин ҳамда тасдиқласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар йили навбатдаги йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳасини тайёрлашда давлатнинг ушбу Конституциявий Қонун таҳриридаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясида белгиланган ижтимоий-иқтисодий мажбуриятларини бажариш учун зарур маблағлар йўналтирилишини назарда тутсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ойлик муддатда ушбу Конституциявий Қонун таҳриридаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг матни қайта нашр этилишини ва кўп нусхада босилишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу Конституциявий Қонун таҳриридаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг моҳияти ва аҳамиятини кенг жамоатчиликка, айниқса, ёшларга етказиш ва тушунтириш бўйича комплекс чораларни икки ойлик муддатда ишлаб чиқсин ҳамда уларнинг амалга оширилишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчиликни ушбу Конституциявий Қонун таҳриридаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқлаштириш бўйича чора-тадбирлар дастури ижросини ҳар чоракда кўриб борсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий суди одил судловни амалга оширишда судлар томонидан конституциявий нормалар тўғри ва бир хилда қўлланилишини таъминлаш мақсадида барча инстанция судлари томонидан ишларни кўриб чиқишнинг ушбу Конституциявий Қонун таҳриридаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларини тўғридан-тўғри амал қилувчи ҳужжат сифатида қўллаш юзасидан ягона суд амалиёти тўғрисидаги Олий суд Пленуми қарорини уч ойлик муддатда қабул қилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2023 йил 1 май,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎРҚ-837-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.05.2023 й., 03/23/837/0241-сон)