19.05.2001 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 402-2
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг Буйруғи, 19.05.2001 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 402-2
Date of entry into force
29.05.2001
Ҳужжат 29.05.2001 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буйруғи

МЕҲНАТ ДАФТАРЧАЛАРИНИ ЮРИТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ ЙЎРИҚНОМАГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2001 йил 19 майда 402-2-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 15 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикаси пенсия таъминоти тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 444-сон қарорининг ижросини таъминлаш, шунингдек амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳолда таҳририй ўзгартиришлар киритиш мақсадида буюраман:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан 1998 йил 7 январда келишилиб, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги ва Ижтимоий таъминот вазирлиги томонидан 1998 йилнинг 7 январида 8/04-1 ва 32/01-сонлар билан тасдиқланган Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисидаги Йўриқномага (1998 йил 29 январда 402-сон билан рўйхатга олинган) иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ушбу буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг ўн кундан кейин кучга киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазир О. ОБИДОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2001 йил 16 май,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-сон

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат
ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг
2001 йил 16 майдаги 4-сон буйруғига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисидаги Йўриқномага киритилаётган
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. 1.2-банди бўйича:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи хатбошидаги «Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан берилади ва юритилади» сўзлари «туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлимлари томонидан амалга оширилади» сўзларига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи, учинчи ва тўртинчи хатбошиларидаги «жамғарманинг туман (шаҳар)» ҳамда «Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар)» сўзлари «туман (шаҳар) ижтимоий таъминот» сўзларига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи хатбошидаги «Пенсия жамғармасига» сўзларини «бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига» сўзларига алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. 1.5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ишга кираётган вақтда ишга кираётган шахс иш берувчига меҳнат дафтарчасини (биринчи маротаба ишга кираётганлар бундан мустасно) тақдим этиши шарт. Ўриндошлик асосида ишга кираётганлар меҳнат дафтарчаси ўрнига асосий иш жойидан маълумотнома тақдим этадилар».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қуйидаги таҳрирда 1.6-банд киритилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«1.6.Меҳнат дафтарчаси ходим иш ҳақи оладиган корхонанинг ходимлар бўлимида ёки шунга масъул этилган шахсда сақланади. Ўриндошлик асосида ишлаётганларники эса асосий иш жойларида сақланади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. 2.2-банддаги иккинчи хатбоши («Эслатма») чиқариб ташлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. 2.3-бандининг биринчи хатбошидаги, 2.4, 2.7-бандлардаги, 2.8-банднинг иккинчи хатбошидаги, 4.4-банднинг иккинчи ва олтинчи хатбошидаги «кўчириш», «кўчирилиши», «кўчирилган», «кўчирилгани» сўзлари тегишли равишда «ўтказиш», «ўтказилиши», «ўтказилган», «ўтказилгани» сўзларига алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. 2.6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Меҳнат дафтарчасига нотўғри ёки ноаниқ ёзув киритган корхона тугатилган бўлса, бундай хатони тузатиш мазкур корхона бевосита бўйсунган юқори ташкилот томонидан (бундай ташкилот мавжуд бўлмаган тақдирда тегишли архивлардан олинган маълумотлар асосида амалга оширилади), корхона қайта ташкил этилган ҳолларда эса унинг ҳуқуқий вориси томонидан амалга оширилади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. 2.10-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Мазкур маълумотларни ёзган шахснинг имзоси корхона муҳри билан тасдиқланади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«3-устунга «Фалон цех, бўлим, бўлинма, қисм ва ҳ.к. фалончи лавозимга (касбга, мутахассисликка) қабул қилинди (тайинланди ёки сайланди)» деб ёзиб, берилган малака даражаси (агар шундай даража берилса) аниқ кўрсатилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўнинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ходим мазкур корхонанинг ўзида бошқа ишга ўтказилса, унинг меҳнат дафтарчасига қуйидагича ёзув киритилади: 1-устунда тартиб рақами, 2-устунда сана, 3-устунда «Фалон лавозимга (касбга, мутахассисликка) ўтказилди» деб ёзиб, 4-устунда тегишли буйруқнинг сони ва санаси кўрсатилади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. III-қисм қуйидаги таҳрирда 3.5-банд билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Меҳнат дафтарчаси ходимга фақатгина меҳнат шартномаси бекор қилинганида берилади. Бошқа ҳолларда ходимнинг талабига биноан меҳнат дафтарчасидан кўчирма ёки нусха берилади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. 2.16-банднинг биринчи, тўртинчи хатбошиларидаги, 2.21-банднинг биринчи ва учинчи хатбошиларидаги, 3.2-банддаги «шахсий ёрдамчи хўжаликларда» ва «шахсий ёрдамчи хўжаликда» сўзлари тегишли равишда «деҳқон хўжаликларида» ва «деҳқон хўжаликда» сўзларига алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. 2.16-бандининг биринчи хатбошидаги «Пенсия жамғармасини туман (шаҳар)», 2.21-бандининг биринчи хатбошидаги ва 3.2-бандидаги «Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар)» сўзлари «туман (шаҳар) ижтимоий таъминот» сўзларига алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. 2.19-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ишсиз шахс деб эътироф этилган фуқаролар маҳаллий меҳнат бўлимига белгиланган муддатда рўйхатдан ўтиш учун келганларида меҳнат дафтарчаларини меҳнат бўлими ходимига кўрсатишлари шарт».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. 7.1-банд «назоратни» сўзидан кейин «ўрнатилган тартиб асосида» сўзлари билан тўлдирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. 7.2-банддан кейин қуйидаги таҳрирда хатбоши киритилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Эслатма: ҳар бир ходимга фақатгина битта меҳнат дафтарчаси юритилади, агарда айрим сабабларга кўра ходимда икки ёки ундан кўп меҳнат дафтарчаси мавжуд бўлса кейингилари шундай мавжудликни аниқлаган иш берувчи томонидан бекор қилинади. Бунда кейинги меҳнат дафтарчаларидаги ёзувлар учун шу иш берувчи масъул бўлмайди».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан келишилди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси Д. Жаҳонгирова
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2001 йил 16 май