25.04.2023 йилдаги ЎРҚ-832-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 25.04.2023 йилдаги ЎРҚ-832-сон
Date of entry into force
26.04.2023
Ҳужжат 26.04.2023 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонуни
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасини қўриқлаш ва ҳимоя қилишни янада кучайтиришга қаратилган қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонунчилик палатаси томонидан 2023 йил 15 мартда қабул қилинган
Сенат томонидан 2023 йил 6 апрелда маъқулланган
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат чегараси давлат мустақиллигини, суверенитети ва бирлигини мужассам этиш ҳамда таъминлашнинг энг муҳим воситаларидан биридир. Ўзбекистон Республикаси Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси ва ҳудуди дахлсизлиги ҳамда бўлинмаслиги принципига амал қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасини қўриқлаш ва ҳимоя қилиш Ўзбекистон Республикаси миллий хавфсизлигини таъминлаш тизимининг энг муҳим таркибий қисмидир. Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасини қўриқлаш ва ҳимоя қилишни таъминлаш Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасини қўриқлаш ва ҳимоя қилиш учун масъул бўлган ҳарбий хизматчиларнинг жанговар шайлигига салбий таъсир кўрсатадиган омиллар бартараф этилишини талаб қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларига Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасини қўриқлаш ва ҳимоя қилиш билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг айрим турларини кўриб чиқиш, маъмурий йўл билан ушлаб туриш, транспорт воситаларини ушлаб туриш ва кўрикдан ўтказиш ваколатлари берилишини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг ёзма тақдимномаларини бажариш чораларини кўрмаганлик, қўриқлашнинг техник воситаларини йўқ қилганлик ёки уларга шикаст етказганлик учун жавобгарлик белгиланишини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчиларининг қонуний талабларини бажармаганлик ёки уларнинг ўз хизмат бурчини бажаришига қаршилик кўрсатганлик учун жавобгарлик чоралари кучайтирилишини назарда тутувчи тегишли қўшимча ва ўзгартишлар киритилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Қонун Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасини янада ишончли қўриқлаш ва ҳимоя қилишни таъминлашга, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчиларининг ваколатларини аниқлаштиришга хизмат қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил, № 5-6, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4-5, 126-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда, № 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 9, 498-модда, № 10, 536-модда, № 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, № 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, № 9, 416, 421-моддалар, № 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 181, 189, 192-моддалар, № 9, 486, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 9, 334, 335, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, № 5, 175, 179-моддалар, № 6, 231-модда, № 9, 335, 339, 341-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 4, 104, 105-моддалар, № 9, 247, 252-моддалар, № 12/2, 365-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, № 6, 228-модда, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 1, 2-модда, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, № 4, 137-модда, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда, № 10, 605-модда; 2018 йил, № 1, 1, 4, 5-моддалар, № 4, 224-модда, № 7, 430, 431, 432-моддалар, № 10, 671, 673, 679-моддалар; 2019 йил, № 1, 1, 3, 5-моддалар, № 2, 47-модда, № 3, 161, 165, 166-моддалар, № 5, 259, 261, 267, 268-моддалар, № 7, 386-модда, № 8, 469, 471-моддалар, № 9, 591, 592-моддалар, № 10, 674, 676-моддалар, № 11, 787, 791-моддалар, № 12, 880, 891-моддалар; 2020 йил, № 1, 4-модда, № 3, 203, 204-моддалар, № 7, 449-модда, № 9, 539, 540-моддалар, № 10, 593, 596-моддалар, № 11, 651-модда, № 12, 691-модда; 2021 йил, № 1, 5, 7, 12, 13, 14-моддалар, № 2, 142-модда, № 3, 217-модда, № 4, 290, 293-моддалар, 4-сонга илова, № 8, 800, 802, 803-моддалар, № 9, 903-модда, № 10, 966, 967, 968, 973-моддалар, № 11, 1066-модда; 2022 йил, № 1, 1, 2-моддалар, № 2, 80, 81-моддалар, № 3, 215, 216-моддалар, № 4, 337-модда, № 5, 464, 465, 466, 467-моддалар, № 8, 787-модда, № 10, 981, 984-моддалар, № 12, 1188-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи жумласи «1941» рақамидан кейин «1961» рақами билан тўлдирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи жумласидаги «194 ва 1941-моддаларида» деган сўзлар «194, 1941 ва 1961-моддаларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
номидаги «Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардияси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
диспозициясидаги «Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардияси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) 1961-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«1961-модда. Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчисининг қонуний талабларини бажармаслик
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчисининг ҳуқуқбузарликларни тўхтатиш, ҳужжатларни текшириш учун тақдим этиш, кўрсатилган муддатда Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари бўлинмаларига (ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга) бориш ёки ушбу бўлинмаларда ҳозир бўлиш тўғрисидаги қонуний талабларини узрли сабабларсиз бажармаслик, транспорт воситасини тўхтатиш, жабрланувчиларга ёрдам кўрсатиш ҳақидаги қонуний талабларини бажармаслик ёхуд Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчисининг қонуний талабларига бошқача тарзда бўйсунмаслик, —
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан ўн икки бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил ичида такрор содир этилган бўлса, —
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн икки бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4) қуйидаги мазмундаги 1962-модда билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«1962-модда. Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчиларининг ўз хизмат бурчини бажаришига қаршилик кўрсатиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчисининг ўз хизмат вазифаларини бажариши билан боғлиқ қонуний талабларини бажармасликка омма олдида ҳар қандай шаклда даъватлар қилиш, худди шунингдек Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчиларига оммавий равишда бўйсунмасликни келтириб чиқариш мақсадида била туриб сохта уйдирмаларни тарқатиш, —
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5) 2242-модданинг номи ва биринчи қисмининг диспозицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«2242-модда. Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасида барпо этилган муҳандислик-техника иншоотларини ва тўсиқларни, шунингдек қўриқлашнинг техник воситаларини йўқ қилиш ёки уларга шикаст етказиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасида барпо этилган муҳандислик-техника иншоотларини ва тўсиқларни, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасини қўриқлаш ва ҳимоя қилиш учун қўлланиладиган қўриқлашнинг техник воситаларини йўқ қилиш ёки уларга шикаст етказиш»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6) 245-модданинг биринчи қисми «1961» рақамидан кейин «1962» рақами билан тўлдирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7) 247-модданинг матнидаги «194 ва 1941-моддаларида» деган сўзлар «194, 1941 ва 1961-моддаларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8) 2482-модданинг биринчи қисмидаги «224-моддасида ва 2241-моддасининг биринчи қисмида» деган сўзлар «224-моддасида, 2241-моддасининг биринчи қисмида, 225-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9) 287-модданинг 2-бандидаги «1842, 1843, 1961, 224-моддаларида, 2241-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 2242-моддасида» деган сўзлар «1842, 1843, 1961, 1962, 224-моддаларида, 2241-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 2242-моддасида, 225-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10) 291-модда биринчи қисмининг «е» бандидаги «1961, 224-моддаларида, 2241-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 2242-моддасида» деган сўзлар «1961, 1962, 224-моддаларида, 2241-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 2242-моддасида, 225-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11) 305-модданинг иккинчи қисмидаги «Ушбу Кодекснинг 512, 513, 514, 515, 516, 517, 518, 519, 170, 180, 181, 183, 187, 194, 1941-моддаларида» деган сўзлар «Ушбу Кодекснинг 512, 513, 514, 515, 516, 517, 518, 519, 170, 180, 181, 183, 187, 194, 1941, 1961-моддаларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-модда. Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2023 йил 25 апрель,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎРҚ-832-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.04.2023 й., 03/23/832/0228-сон)