19.04.2023 йилдаги ЎРҚ-831-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 19.04.2023 йилдаги ЎРҚ-831-сон
Date of entry into force
20.04.2023
Ҳужжат 20.04.2023 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонунчилик палатаси томонидан 2023 йил 7 февралда қабул қилинган
Сенат томонидан 2023 йил 7 апрелда маъқулланган
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги вақтларда мамлакатимизда молия ва банк секторининг барқарорлигини таъминлашга, банклар томонидан қулай ва сифатли молиявий хизматлар кўрсатиш, шунингдек аҳолининг банкларга бўлган ишончини оширишга қаратилган қатор чора-тадбирлар амалга оширилди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу билан бирга банк секторининг барқарорлигини таъминлаш, банкларни капиталлаштириш даражасини ошириш ҳамда уларнинг ресурс базасини кўпайтириш, шунингдек мазкур соҳага чет эл инвестицияларини жалб этиш учун қўшимча ҳуқуқий шарт-шароитлар яратиш зарурияти юзага келди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Қонун билан «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига банк устав капиталининг энг кам миқдорини 2025 йилнинг 1 январига қадар юз миллиард сўмдан беш юз миллиард сўмгача босқичма-босқич ошириб бориш тўғрисидаги талаблар жорий этилишини назарда тутувчи ўзгартишлар киритилмоқда. Бундан ташқари норезидентларга чет эл фонд бозорларига жойлаштирилган акцияларни сотиб олиш ҳуқуқи берилган ҳолда, банкларнинг акцияларини улар томонидан сотиб олишга нисбатан чекловлар қисман бекор қилинмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Қонун банкларни капиталлаштириш даражасини янада оширишга ва уларнинг ресурс базаларини кўпайтиришга, уларнинг иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришлар жараёнларида иштирок этишини кенгайтиришга, шунингдек банк секторига чет эл инвестицияларини жалб этишга кўмаклашади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 25 апрелда қабул қилинган «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги 216-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 5 ноябрда қабул қилинган ЎРҚ-580-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, № 11, 788-модда; 2020 йил, № 1, 1-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 10, 968-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Банк устав капиталининг энг кам миқдори:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2023 йил 1 сентябрга қадар юз миллиард сўмни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2023 йил 1 сентябрдан эътиборан икки юз миллиард сўмни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2024 йил 1 апрелдан эътиборан уч юз эллик миллиард сўмни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2025 йил 1 январдан эътиборан беш юз миллиард сўмни ташкил этиши керак»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўртинчи қисми қуйидаги мазмундаги тўртинчи ва бешинчи қисмлар билан алмаштирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ташкил этилаётган ёки қўшиб юбориш, бўлиш ва ажратиб чиқариш шаклида қайта ташкил этилаётган банк устав капитали ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган, банк ташкил этилаётган ёки қайта ташкил этилаётган кундаги банк устав капиталининг энг кам миқдоридан келиб чиққан ҳолда шакллантирилади. Бунда банк устав капиталининг энг кам миқдори банкни давлат рўйхатидан ўтказиш ва лицензия бериш тўғрисидаги ариза бериладиган пайтгача банк муассислари томонидан шакллантирилган бўлиши керак. Ташкил этилаётган банкнинг устав капиталига киритилган маблағлар банкда очилган жамғарма ҳисобварағига ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Банклар ушбу модданинг биринчи қисмида белгиланган муддатларда ўз устав капитали миқдорини мазкур модданинг биринчи қисмида кўрсатилган талабларга мувофиқлаштириши керак. Устав капиталида давлат улуши мавжуд бўлган банклар норезидентларга давлат улушини тўлиқ сотиш орқали хусусийлаштирилганда Марказий банк бошқаруви банк устав капиталини мазкур модданинг биринчи қисмида белгиланган энг кам миқдорга мувофиқлаштириш бўйича белгилангандан бошқа муддатларни ўрнатишга ҳақли»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бешинчи қисми олтинчи қисм деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) 17-модданинг бешинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Имтиёзли солиқ режимини тақдим этувчи ва (ёки) охирги бенефициар мулкдорнинг шахсини ошкор қилиш ҳамда молиявий операцияларни ўтказиш чоғида ахборот тақдим этиш назарда тутилмайдиган давлатда ёки ҳудудда рўйхатга олинган юридик шахслар ва шундай давлатда ёки ҳудудда яшайдиган жисмоний шахслар банкнинг муассислари ва акциядорлари бўлиши мумкин эмас (бундан чет эл фонд бозорларида банк акцияларини сотиб олган юридик ва жисмоний шахслар мустасно)»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бешинчи қисми чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олтинчи — ўнинчи қисмлари тегишинча бешинчи — тўққизинчи қисмлар деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-модда. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Қонун 1-моддаси 1-бандининг қоидалари мазкур Қонун амалга киритилгунига қадар юзага келган ҳуқуқий муносабатларга нисбатан ҳам татбиқ этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2023 йил 19 апрель,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎРҚ-831-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.04.2023 й., 03/23/831/0219-сон)