29.03.2023 йилдаги ПҚ-103-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 29.03.2023 йилдаги ПҚ-103-сон
Date of entry into force
30.03.2023
Ҳужжат 30.03.2023 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аграр секторни замонавий қишлоқ хўжалиги техникалари билан таъминлашни рағбатлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда зарур агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш, аграр секторда қишлоқ хўжалиги техникасига бўлган талабни қондириш, қишлоқ хўжалиги корхоналарини маънан ва жисмонан эскирган техникалар ўрнига замонавий ва ресурстежамкор техникалар билан таъминлашни рағбатлантириш тизимини такомиллаштириш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги техникалари харидини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қуйидаги ягона тартиби 2023 йил 1 апрелдан бошлаб жорий қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 ноябрдаги «Чирчиқ шаҳрида қишлоқ хўжалиги машинасозлик кластерини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-7-сон қарорида назарда тутилган субсидиялар барча маҳаллий қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқарувчи корхоналарга татбиқ этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалиги корхоналари ва тадбиркорлик субъектлари томонидан ўрнатилган тартибда шакллантириладиган рўйхат бўйича хориждан олиб келинадиган барча турдаги қишлоқ хўжалиги техникалари ва агрегатлари ҳамда уларнинг бутловчи буюмлари ва эҳтиёт қисмлари, истисно тариқасида, 2025 йил 1 январга қадар божхона тўловларидан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) ва утилизация йиғимидан озод қилинади ҳамда тадбиркорлик субъектларига эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига жойлаштирилган санадан бошлаб қўшилган қиймат солиғини 270 кунгача бўлган муддатга кечиктириб тўлашга рухсат берилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро молия институтлари томонидан лизинг компанияларига ажратилган маблағлар доирасида ўзини ўзи банд қилган шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга қишлоқ хўжалиги техникаси ва агрегатларини лизингга беришга рухсат этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. 2023-2024 йилларда қишлоқ хўжалиги техникаси харидини молиялаштириш учун жами 2,6 трлн сўм йўналтирилсин, шундан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 июлдаги ПҚ-335-сон қарорига асосан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан қишлоқ хўжалиги техникаларини харид қилиш учун тижорат банкларига жойлаштирилган 100 млн АҚШ долларидан 2022 йилда ўзлаштирилмасдан қолган 670 млрд сўм (59 млн АҚШ доллари) миқдоридаги маблағ техника хариди учун 10 фоиз ставкада 10 йилга кредит ажратиш учун;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
800 млрд сўм (70 млн АҚШ доллари) — халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан қишлоқ хўжалиги техникаларини харид қилиш учун лизинг ташкилотларига жойлаштириш ҳисобига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1,1 трлн сўм (100 млн АҚШ доллари) — халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан қишлоқ хўжалиги техникаларини харид қилиш учун тижорат банкларига жойлаштириш ҳисобига.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хизмат кўрсатадиган тижорат банклари томонидан лизинг ташкилотларига кредит ажратилишида гаров таъминоти сифатида лизингга бериладиган техникалар ва суғурта полиси қабул қилиниши мумкин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро молия институтларидан жалб қилинган маблағлар ҳисобидан харидорларга қишлоқ хўжалиги техникалари лизинг маржаси йиллик 3 фоиздан ошмаган ставкада 10 йилгача бўлган муддатга Қишлоқ хўжалиги вазирлиги буюртмаси асосида лизингга берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Тижорат банкларига лизинг компанияларига қишлоқ хўжалиги техникаларини етказиб бериш учун қарз маблағларини гаров таъминоти сифатида сотиб олинадиган қишлоқ хўжалиги техникасини, кредитнинг бутун даври учун қарз маблағларини қайтармаслик хатарларидан 100 фоиз гаров сифатида суғурта полисини ёки учинчи шахсларнинг кафиллигини қабул қилиш орқали ажратиш тавсия этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказий банк Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда ўн кун муддатда тижорат банклари томонидан гаров таъминоти сифатида қабул қилинадиган суғурта компаниялари томонидан тақдим этиладиган қарз маблағларини қайтармаслик хатарларидан суғурта полиси (шартномаси)нинг намунавий шаклини ишлаб чиқиб, амалиётга жорий этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги икки ой муддатда суғурта бозорини такомиллаштириш, хавф-хатарларни тўғри баҳолаш, айниқса, бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириш учун ресурслар ҳисобига кредитларга нисбатан суғурта операциялари устидан пруденциал назоратни кучайтириш бўйича таклиф киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳар йили 1 октябрга қадар маҳаллий ва жаҳоннинг етакчи ишлаб чиқарувчиларини жалб қилган ҳолда кейинги йил учун қишлоқ хўжалиги техникаларини етказиб беришнинг мақсадли параметрларини ишлаб чиқиб, Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳар йили тақдим этиладиган қишлоқ хўжалиги техникаларини етказиб беришнинг мақсадли параметрлари ва етказиб бериладиган қишлоқ хўжалиги техникалари турларидан келиб чиқиб, қишлоқ хўжалиги техникасини лизинг шартларида етказиб беришнинг молиялаштириш манбаларини уларни ажратиш даврлари кесимида шакллантирсин ҳамда Жамғармадан маблағлар ажратилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорлари иловага мувофиқ 2023 йил 1 апрелдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров, иқтисодиёт ва молия вазири Ш.Д. Кудбиев ва қишлоқ хўжалиги вазири А.Б. Воитов белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2023 йил 29 март,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-103-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 29 мартдаги ПҚ-103-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2023 йил 1-апрелдан ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 10 майдаги «Қишлоқ хўжалигини ўз вақтида қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминлаш механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3712-сон қарори.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 апрелдаги «Аграр секторни қишлоқ хўжалиги техникалари билан ўз вақтида таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4268-сон қарори.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 31 июлдаги «Қишлоқ хўжалиги машинасозлигини жадал ривожлантириш, аграр секторни қишлоқ хўжалиги техникалари билан таъминлашни давлат томонидан қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4410-сон қарорининг 6-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 2 ноябрдаги «2021 йил пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш ишларини молиялаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 666-сон қарорининг 4-банди учинчи хатбошиси.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.03.2023 й., 07/23/103/0180-сон; 12.06.2023 й., 06/23/90/0352-сон; 15.10.2024 й., 06/24/156/0816-сон)