17.03.2023 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2257-6
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг қарори, 17.03.2023 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2257-6
Date of entry into force
18.03.2023
Ҳужжат 18.03.2023 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори

Риэлторлик ташкилотлари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 17 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2257-6]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 июндаги ПФ-6252-сон «Ўзбекистон Республикасининг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш миллий тизимини ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2011 йил 8 августдаги 01/19-18/04 ва 27-сон қарори (рўйхат рақами 2257, 2011 йил 24 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 34-35-сон, 357-модда) билан тасдиқланган Риэлторлик ташкилотлари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат активларини бошқариш агентлиги директори A. ОРТИКОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,

2023 йил 25 февраль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
01/11-14/21-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент бошлиғи Д. РАХИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2023 йил 24 февраль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-сон

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2023 йил 25 февралдаги 01/11-14/21-сон ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2023 йил 24 февралдаги 6-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Риэлторлик ташкилотлари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. 1-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«учинчи томон — Ўзбекистон Республикасининг «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонунининг 12-моддасида кўрсатилган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар;»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«юридик шахс ташкил этмаган чет эл тузилмаси — чет давлатнинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ юридик шахс ташкил этмаган ҳолда ташкил этилган ва ўз иштирокчиларининг (пайчиларнинг, ишонч билдирувчиларнинг ёки бошқа шахсларнинг) ёхуд бошқа бенефициарларнинг манфаатларини кўзлаб даромад (фойда) олишга қаратилган фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган ташкилий тузилма (фондлар, шерикликлар, ширкатлар, трастлар, жамоавий инвестициялар ва (ёки) ишончли бошқарувнинг бошқа шакллари).».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. 142-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга алоқаси борлиги ҳақида асослантирилган шубҳалар мавжуд бўлганда, мижозни лозим даражада текшириш бўйича чоралар амалга ошираётганлиги ошкор бўлиши мумкин бўлган ҳолларда, ушбу мижозга нисбатан мижозни лозим даражада текшириш бўйича чоралар амалга оширмасдан махсус ваколатли давлат органига шубҳали операция ҳақида хабар юборилишига йўл қўйилади.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қуйидаги мазмундаги 143-банд билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«143. Риэлторлик ташкилотлари мазкур Қоидаларнинг 142-банди иккинчи — тўртинчи хатбошиларида назарда тутилган мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширган учинчи томонларнинг лозим даражада текшириш натижаларига ишонишлари мумкин. Мазкур ҳолларда мижозларни лозим даражада текшириш натижалари бўйича сўнгги жавобгарлик риэлторлик ташкилотларининг зиммасида қолади. Бунда риэлторлик ташкилотлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мижозларни лозим даражада текшириш бўйича идентификациялаш маълумотлари ва бошқа тегишли ҳужжатлар нусхаларини сўров асосида дарҳол олиш имкониятига эга бўлишига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи томон мазкур Қоидалар асосида ишлашига ишонч ҳосил қилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур банднинг юқорида кўрсатилган талабларидан бирига риоя қилинмаган тақдирда, риэлторлик ташкилотлари мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирларни мустақил равишда амалга оширишлари керак.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қуйидаги мазмундаги 171-банд билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«171. Мижоз — юридик шахсни ва унинг бенефициар мулкдорини идентификациялаш мазкур Қоидаларнинг иловасида назарда тутилган ахборот асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Идентификация натижаси фамилияси, исми ва отасининг исмини кўрсатган ҳолда масъул ходим томонидан алоҳида журналга киритилади.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. 18-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Мижозларни лозим даражада текшириш натижасида олинган маълумотлар аҳамияти ва таваккалчиликлардан келиб чиққан ҳолда ҳамда мижоз маълумотларида ўзгаришлар бўлганда, йилига камида бир маротаба янгиланиши лозим.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. 20-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«20. Риэлторлик ташкилотлари қуйидаги ҳолларда мижозга операцияларни амалга оширишни рад этади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мижозни лозим даражада текшириш чораларини қўллаш имкони бўлмаганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
идентификациялашни тугатиш имкони бўлмаган ёки лозим даражада текшириш натижалари бўйича у билан ишга оид муносабатларни ўрнатиш мақсадга мувофиқ эмаслигини кўрсатувчи маълумотлар олинган ҳолда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атайин нотўғри бўлган ҳужжатлар тақдим этилганда ёки қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ сўраладиган ҳужжатлар тақдим этилмаганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мижозларга рад этилган ҳолларда риэлторлик ташкилотлари махсус ваколатли давлат органига хабар юборишлари керак».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. 25-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«25. Шубҳали операция ҳақидаги хабар риэлторлик ташкилоти томонидан шубҳали операция аниқланган кундан кейин бир иш кунидан кечиктирмай, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 июндаги 402-сон қарори билан тасдиқланган Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ маълумотларни тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ махсус ваколатли давлат органига берилади.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. 28-банд «шу жумладан иш ёзишмаларини» деган сўзлардан кейин «, ўтказилган ҳар қандай таҳлил натижаларини» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Қуйидаги мазмундаги 312-банд билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«312. Юридик шахсни ташкил этмаган чет эл тузилмаларига нисбатан ушбу Қоидалар билан юридик шахслар учун ўрнатилган талаблар қўлланилади.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Мазкур қўшимча ва ўзгартиришларнинг иловасига мувофиқ таҳрирдаги илова билан тўлдирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Риэлторлик ташкилотлари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига киритилаётган қўшимча ва ўзгартишларга
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Риэлторлик ташкилотлари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мижоз — юридик шахсни ва унинг бенефициар мулкдорини идентификациялашда зарур бўлган
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
МАЪЛУМОТ

1. Тўлиқ, шунингдек агар давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномасида кўрсатилган бўлса, қисқартирилган номи.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги маълумот: сана, рақам, рўйхатга олувчи орган номи.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Солиқ тўловчининг идентификация рақами.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Жойлашган жойи (почта манзили).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномада кўрсатилган бошқа маълумотлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Мавжуд бўлган лицензиялар ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар (берилган санаси ва тартиб рақами, ким томонидан берилганлиги, амал қилиш муддати) ёхуд хабарнома қабул қилинганлиги тўғрисидаги тасдиқнома (берилган санаси ва тартиб рақами, ким томонидан берилганлиги) ҳақидаги маълумотлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Мижоз номидан иш кўрувчи жисмоний шахсни идентификацияси тўғрисидаги маълумотлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Мижознинг таъсисчилари (акциядорлари, иштирокчилари) ҳақидаги ҳамда уларнинг устав фонди (капитали)даги улушлари тўғрисидаги маълумотлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Рўйхатга олинган ва тўланган устав фонди (капитали) миқдори тўғрисидаги маълумотлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Мижознинг бошқарув органлари (юридик шахснинг бошқарув органларининг тузилмаси ва шахсий таркиби) тўғрисидаги маълумотлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Боғланиш маълумотлари (телефон рақами, электрон почта, веб-сайт (агар мавжуд бўлса).».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.03.2023 й., 10/23/2257-6/0156-сон)