20.02.2023 йилдаги 3-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қарори, 20.02.2023 йилдаги 3-сон
Date of entry into force
20.02.2023
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Судлар томонидан эр ва хотиннинг умумий мол-мулкини бўлиш ҳақидаги ишларни кўришда қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эр ва хотиннинг умумий мол-мулкини бўлишга оид низоларни ҳал қилишда қонун нормаларини судлар томонидан бир хилда ва тўғри қўлланилишини таъминлаш мақсадида «Судлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-моддасига асосан, Олий суд Пленуми қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Судларга тушунтирилсинки, умумий мол-мулкни бўлиш эр ва хотиннинг даъвоси бўйича никоҳ давомида, никоҳдан ажратиш ҳақидаги ишни кўриш билан бир вақтда, шунингдек никоҳ бекор бўлгандан кейин ҳам амалга оширилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эр-хотиннинг умумий мол-мулкини бўлиш ҳақидаги даъво билан судга эр ва хотиндан ташқари, улардан бирининг умумий мол-мулкдаги улушига ундирувни қаратиш зарурати туғилган ҳолатларда кредитор ҳам мурожаат қилишга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Муомалага лаёқатсиз эр ёки хотиннинг манфаатида умумий мол-мулкни бўлиш тўғрисидаги даъво аризасини унинг васийси бериши мумкин (Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси (бундан буён матнда ФПК деб юритилади) 66-моддаси биринчи қисми).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вафот этган эр ёки хотиннинг умумий мол-мулкдаги улушини аниқлаш ва бўлиш ҳақидаги даъво аризаси билан унинг меросхўрлари мурожаат қилишга ҳақли (Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 1114-моддаси).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур тоифадаги ишлар бўйича даъво аризалари судловга тегишлиликнинг умумий қоидаларига кўра, жавобгар доимий яшаб турган ёки доимий машғул бўлган жойдаги судга берилади. Шунингдек, даъво аризасини қабул қилишда ФПК 35-моддасида белгиланган судловга тегишлиликнинг алоҳида қоидалари ҳам инобатга олиниши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Суд тартибида тарафлар ёки бирор-бир асосга кўра учинчи шахсларнинг (масалан, ижара, мулкдан текин фойдаланиш, омонат сақлаш ва шу каби шартномалар бўйича) эгалигида ёки фойдаланишида бўлган мол-мулк бўлинишини инобатга олиб, судлар даъво аризасини қабул қилиш ва ишни суд муҳокамасига тайёрлашда мол-мулклар ҳақида тегишли маълумотларни аниқлаб олишлари зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бу тоифадаги ишларни суд муҳокамасига тайёрлашда, суд тарафларнинг аризаси ёки ўз ташаббусига кўра, даъвони таъминлаш чораларини кўриши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Даъвони таъминлаш чораларининг сақланиш муддати ва уларни бекор қилиш масалалари ФПК 112-моддаси талаблари асосида тартибга солинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Эр ва хотиннинг умумий мол-мулкини бўлишга оид низоларни тўғри ҳал қилиш учун судлар, биринчи навбатда, уларнинг эгалигида ва фойдаланишида бўлган мол-мулкнинг қайси бири қонунга кўра эр-хотиннинг биргаликдаги умумий мулки ва қайси бири ҳар бирининг ўз мулки эканлигини аниқлашлари зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эр-хотиннинг биргаликдаги умумий мулки таркиби Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси (бундан буён матнда ОК деб юритилади) 23-моддасига мувофиқ аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мол-мулкни умумий биргаликдаги мулк деб топиш масаласини ҳал қилишда мол-мулк эр ёки хотиндан қайси бирининг номига расмийлаштирилганлиги ёхуд пул маблағлари қайси бири томонидан киритилганлиги аҳамият касб этмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эр ва хотиннинг ёзма келишуви асосида алимент мажбуриятларини бажариш юзасидан улардан бирининг номига олинган мол-мулк эр-хотиннинг умумий биргаликдаги мулки ҳисобланмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Эр ва хотиннинг никоҳга қадар ўзига тегишли бўлган мол-мулки, улардан ҳар бирининг никоҳ давомида бепул олган мол-мулки, шунингдек никоҳ давомида умумий маблағлари ҳисобига олинган эр ва хотиннинг шахсий фойдаланишдаги буюмлари ҳар бирининг ўз мулки ҳисобланади ва бўлинмайди. Никоҳ давомида умумий маблағлари ҳисобига олинган қимматбаҳо буюмлар ва зеб-зийнатлар бундан мустасно (ОК 25, 26-моддалари).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. ОК 27-моддасининг олтинчи ва еттинчи қисмларига кўра, вояга етмаган болалар эҳтиёжи учун олинган нарсалар (кийим-кечак, оёқ кийим, мактаб ва спорт анжомлари, мусиқа асбоблари, болалар кутубхонаси ва бошқалар), шунингдек эр-хотиннинг умумий мол-мулки ҳисобидан вояга етмаган болалари номига қўйилган омонатлар ҳам болаларга тегишли ҳисобланиб, эр ва хотиннинг умумий мол-мулкини бўлишда ҳисобга олинмайди ҳамда мазкур мол-мулклар болалар эр ва хотиндан қайси бири билан яшаса, унга компенсациясиз берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Агар эр-хотин никоҳдан ажратилгунга қадар оилавий муносабатларни тугатган, яъни алоҳида яшаган ва ўз маблағларидан алоҳида фойдаланган, умумий маблағлари ҳисобига мол-мулк олмаган бўлсалар, суд ОК 27-моддасининг бешинчи қисмига мувофиқ, эр ёки хотиннинг бири томонидан оилавий муносабатлар тугатилган даврда орттирилган мол-мулкни улардан ҳар бирининг ўз мулки деб топиши ва фақат эр-хотин томонидан оилавий муносабатлар тугатилган вақтга қадар орттирилган мол-мулкни бўлиши мумкин. Оилавий муносабатлар тугатилгандан кейин орттирилган мол-мулкни эр ёки хотиннинг ўз мулки деб топиш тўғрисида қарши даъво берилиши шарт эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Никоҳ даврида эр ёки хотиндан ҳар бирига тегишли бўлган мол-мулкнинг қиймати анча ошган бўлса, ушбу мол-мулк манфаатдор эр ёки хотиннинг талаби бўйича суд томонидан биргаликдаги мулк деб топилиши мумкин. Бундай талабни ҳал этишда мол-мулкнинг қиймати қандай маблағлар, яъни умумий мол-мулк, эр-хотиндан ҳар бирининг мол-мулки ёхуд эр ва хотиндан бирининг меҳнати ҳисобига анча ошганлиги, шунингдек мол-мулкнинг никоҳга қадар ва никоҳ даврида маблағ қўшилгандан кейинги ҳолати аниқланиши лозим (ОК 25-моддасининг иккинчи қисми).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Эр-хотиннинг умумий мол-мулкини бўлиш ҳақидаги масалани ҳал қилишда, башарти уларнинг ўртасида никоҳ шартномаси тузилмаган бўлса, судлар ОК 5-бобида назарда тутилган нормаларга риоя этишлари лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эр ва хотин ўртасида нотариал тартибда тасдиқланган никоҳ шартномаси мавжуд бўлган ҳолларда мол-мулк никоҳ шартномасида назарда тутилган шартлар асосида бўлинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Никоҳ шартномасида умумий мол-мулкнинг айрим турларига нисбатан биргаликдаги умумий мулкнинг қонунда белгиланган тартиби (ОК 23-моддаси) ўзгартирилган ҳолларда, никоҳ шартномасида кўрсатилмаган мол-мулк қонунда белгиланган тартибда бўлинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда шуни инобатга олиш керакки, ОК 31-моддасининг бешинчи қисмига кўра, никоҳ шартномасининг эр ёки хотиндан бирини ўта ноқулай шароитга солиб қўядиган (масалан, эр-хотиндан бирини никоҳ даврида топилган мол-мулкка нисбатан мулк ҳуқуқидан батамом маҳрум этадиган) шартлари шу эр ёки хотин талаби бўйича суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Эр ва хотиндан бирининг талаби бўйича суд ОК 28-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган асосларга кўра, эр-хотиннинг умумий мол-мулкдаги улушлари тенглигидан чекиниши мумкин. Эр ва хотин улушлари тенглигидан чекиниш суд ҳужжатида батафсил асослантирилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. ОК 27-моддасининг тўққизинчи қисмида никоҳдан ажратилган эр-хотиннинг умумий мол-мулкини бўлиш ҳақидаги талаблар учун белгиланган уч йиллик даъво муддатининг ўтишини никоҳ тугатилган вақтдан (фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида никоҳдан ажратиш қайд этилган ёки суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан) эмас, балки шахс ўз ҳуқуқи бузилганлигини билган ёки билиши лозим бўлган кундан бошлаб ҳисоблаш лозим (ФК 154-моддасининг биринчи қисми).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, даъво муддати фақат тарафнинг биринчи инстанция суди ҳал қилув қарори қабул қилиш учун алоҳида хонага (маслаҳатхонага) киргунига қадар берган аризасига асосан қўлланилади. Суд даъво муддатини ўз ташаббуси билан қўллашга ҳақли эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Умумий мол-мулкни бўлишда, ОК 28-моддасининг тўртинчи қисмига асосан эр ёки хотиндан бири томонидан эр ёки хотиннинг эркига зид равишда ва оила манфаатига мос бўлмаган тарзда сарфланган мол-мулк ёхуд унинг қиймати ҳисобга олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар эр ёки хотин умумий мол-мулкни яширган, унга зарар етказган ёки йўқ қилган бўлса, суд оила ва фуқаролик ҳуқуқининг умумий тамойиллари (ҳуқуқ ўхшашлиги), шунингдек ҳалоллик ва адолат тамойилларидан келиб чиқиб, мол-мулкни бўлишда ушбу мол-мулкни ёки унинг қийматини ҳисобга олиши мумкин (ОК 7-моддаси).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Эр-хотиндан бирига мол-мулкни асл ҳолида бериш масаласини ҳал этишда суд мол-мулкнинг хусусияти ва нима учун мўлжалланганлиги, уни сотиб олиш шартлари ва бошқа эътиборга молик ҳолатларни инобатга олиши лозим. Масалан, автотранспорт воситасини бўлишда суд эр-хотиндан қай бири ундан амалда фойдаланганлиги, техник ҳолатига қараб келганлиги, ҳайдовчилик гувоҳномаси борлиги ва бошқа ҳолатларни эътиборга олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Турар жой ёки бошқа кўчмас мулкни асл ҳолида бўлиш масаласи суд томонидан фуқаролик қонунчилиги нормаларини инобатга олган ҳолда ҳал этилиши лозим (ФК 223, 226-моддалари).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Умумий мол-мулк ҳисобланган турар жойни асл ҳолида бўлиш имконияти мавжуд бўлмаган ҳолларда, суд даъвони рад қилиш билан бирга, тарафларга турар жойдан фойдаланиш тартибини белгилаш ҳақидаги даъво билан судга мурожаат қилиш ҳуқуқини тушунтиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Бўлиниши лозим бўлган мол-мулк қиймати иш кўрилган вақтдаги бозор нархларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади. Турар жой ёки бошқа кўчмас мулкнинг қиймати низоли объект турган жойдаги нархдан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эр ва хотиннинг умумий мол-мулки қиймати юзасидан низо бўлганда тегишли экспертиза тайинланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Умумий мол-мулкни бўлишда суд эр ва хотиннинг ҳар бирига қайси мол-мулк берилишини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эр ва хотиннинг биргаликдаги умумий мулкида икки ёки ундан ортиқ турар жой мавжуд бўлса (уй, квартира) суд эр ва хотиндан қай бирининг эгалигига у ёки бу турар жой ўтишини белгилаши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тарафлардан бирига унинг мол-мулкдаги улушидан ортиқ қийматга эга бўлган мол-мулк берилган ҳолларда суд бошқа тарафга пул компенсацияси тўлашни белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суд ҳужжатининг хулоса қисмида айнан қайси мол-мулк қайси тарафга берилганлиги, компенсация миқдори ва уни тўлаши лозим бўлган шахс аниқ кўрсатилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шунингдек, пул компенсацияси ундириш белгиланган ҳолларда суд ҳужжатининг хулоса қисмида эр ёки хотиннинг бирига ўтган мол-мулкка эгалик ҳуқуқи пул компенсацияси тўлаб берилганидан кейин вужудга келиши кўрсатилиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Ҳуқуқи бузилган эр ёки хотин эр-хотиндан бири томонидан умумий мол-мулкни тасарруф этиш бўйича амалга оширилган битим юзасидан низолашганда, низо ОК 24-моддасининг учинчи ва тўртинчи қисмлари талабларига асосан ҳал қилиниши лозим. Ушбу моддада белгиланган махсус даъво муддатини қўллаш ФК 153-моддасида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Битимни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризаси берилгандан кейин эр ёки хотиндан бири вафот этган тақдирда, суд процессуал ҳуқуқий ворислик тартибида уни меросхўрлари билан алмаштиради (ФПК 47-моддаси).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Эр ва хотиннинг розилиги билан масъулияти чекланган жамият, қўшимча масъулиятли жамият, хўжалик ширкати устав фондига киритилган пул ва мулкий ҳиссалар, жумладан, кўчар ва кўчмас мулк мазкур тижорат ташкилотининг мулки ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда тижорат ташкилоти устав фондидаги улуш эр ва хотиннинг умумий биргаликдаги мулки ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Манфаатдор эр ёки хотиннинг тижорат ташкилотидаги улушнинг бир қисмини унга ўтказиб бериш (улушни бўлиш) ҳақидаги талаби фақатгина қонун ёки тижорат ташкилотининг таъсис ҳужжатларида улуш (бир қисми)ни учинчи шахсларга ўтиш имконияти назарда тутилган ҳолларда қаноатлантирилиши мумкин. Бунда манфаатдор эр ёки хотин қонун ва таъсис ҳужжатларида белгиланган тижорат ташкилоти иштирокчиси мажбуриятларини қабул қилишга рози бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Акс ҳолда манфаатдор эр ёки хотин кўрсатилган тижорат ташкилотининг устав фондидаги унга тегишли улушини пул шаклида ажратиб беришни талаб қилишга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Низолашилаётган улуш қиймати тегишли тижорат ташкилотининг фаолиятини тартибга солувчи қонунда белгиланган қоидалар асосида аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Шартнома асосида мол-мулк олинганда (масалан, кўчмас мулк, ер участкаси, автотранспорт воситаси олди-сотди шартномалари ва ҳоказо) мулк ҳуқуқи ФК 185-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, шартнома рўйхатдан ўтказилган ёки нотариал тартибда тасдиқланган пайтдан бошлаб вужудга келади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар мол-мулк шартнома асосида никоҳ давомида олинган бўлиб, шартнома эр-хотин никоҳдан ажратилгандан сўнг рўйхатдан ўтказилган бўлса, мол-мулкни бўлиш тўғрисидаги ишни кўришда, суд ОК 23-моддаси талабларига амал қилиши лозим. Аксинча, мол-мулк шартнома асосида никоҳга қадар олинган бўлиб, шартнома эр-хотин никоҳга киргандан сўнг давлат рўйхатидан ўтказилган ҳолда, башарти мол-мулк бўлажак эр-хотиннинг умумий маблағлари ҳисобига олинганлиги исботланмаса, суд ОК 25-моддаси талабларига амал қилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Умумий мол-мулкни бўлишда эр-хотиннинг умумий қарзлари (ОК 28-моддасининг учинчи қисми) ва оила манфаатлари йўлида вужудга келган мажбуриятлар ҳам инобатга олинади. Бироқ, судлар шуни назарда тутишлари лозимки, тўйни, шунингдек никоҳ маросимлари билан боғлиқ бошқа тадбирларни ўтказиш учун олинган қарзлар ва бошқа харажатлар бунда инобатга олинмайди (ОК 44-моддаси).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Мулк ҳуқуқини вужудга келиши асосларидан бири битимлар бўлиб, кредит маблағлари эвазига сотиб олинган кўчмас мулк ҳам эр ва хотиннинг умумий биргаликдаги мулки ҳисобланади (ФК 182-моддаси).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шунга кўра, ОК 28-моддасининг учинчи қисми талабидан келиб чиқиб, кредит маблағлари эвазига сотиб олинган кўчмас мулкни бўлишда судларнинг эътибори кредит шартномаси бўйича тўланиши лозим бўлган пул суммаси ҳам эр ва хотиннинг умумий қарз мажбуриятлари деб топилиши шартлигига қаратилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суд ҳужжатида эр ва хотин уларга тақсимланган кўчмас мулкдаги улушларига мутаносиб равишда кредитор олдида жавобгар эканликлари тушунтирилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кредит мажбуриятларини кўчмас мулкдаги улуши қийматидан ортиқ миқдорда бажарган эр ёки хотин кредит бўйича мажбуриятлар тўлиқ бажарилгандан кейин ўз улуши қийматидан ортиқ тўланган суммани ундириш ёки улушларни қайта тақсимлаш ҳақидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилишга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур тоифадаги ишларни кўришда судлар тегишли кредит ташкилотини мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишда иштирок этишга жалб қилишлари лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шунингдек, агар мол-мулк эр ёки хотиннинг бири томонидан никоҳга киргунига қадар кредит маблағлари эвазига сотиб олинган бўлиб, кредит мажбуриятлари эса никоҳ давомида бажарилганда, никоҳ давомида тўланган пул суммаси эр-хотиннинг умумий биргаликдаги мулки ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Судларнинг эътибори, агар шартномада мол-мулк қийматини бўлиб-бўлиб тўлаш ва мулк ҳуқуқи тўловлар тўлиқ амалга оширилгандан кейин сотиб олувчига ўтиши назарда тутилганда, иш ҳолатларидан келиб чиқиб, тарафлар никоҳдан ажратилгунига ёки умумий рўзғор юритиш тугатилгунга қадар тўланган пул суммаси эр-хотиннинг умумий биргаликдаги мулки ҳисобланишига қаратилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Эр ва хотиннинг умумий мол-мулкини бўлиш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан давлат божи қонунда белгиланган миқдорда даъвогар талаб қилаётган мол-мулк қийматидан келиб чиққан ҳолда тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суд мазкур тоифадаги ишлар бўйича давлат божини тақсимлашда тарафларга берилган мол-мулк ёки унинг улуши қийматидан келиб чиқиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Қуйидаги мулкий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низолар фуқаролик қонунчилиги бўйича ҳал этилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
никоҳни фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида қайд этмасдан бир оила бўлиб яшайдиган шахсларнинг мулкий низолари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
деҳқон ва фермер хўжаликларининг, хусусий корхона ва оилавий корхонанинг мол-мулкини бўлиш ҳақидаги низолар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
никоҳи ҳақиқий эмас деб топилган шахсларнинг мулкий низолари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Никоҳи ҳақиқий эмас деб топилган шахсларнинг биргаликда орттирган мол-мулкини бўлиш ҳақидаги низоларни кўришда судлар ОК 56-моддасининг тўртинчи қисмига асосан, бундай никоҳ тузилиши билан ҳуқуқи бузилган эр ёки хотин (инсофли эр ёки хотин) манфаатида ОК 23, 27 ва 28-моддаларини қўллашга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари эр ва хотиннинг умумий мол-мулкини бўлишга доир ишлар бўйича суд амалиётини мунтазам равишда умумлаштириб бориши ва мазкур тоифадаги ишлар кўрилишида суд хатоларининг олдини олиш юзасидан чоралар кўриши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг «Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида» 2011 йил 20 июлдаги 6-сонли қарорининг 20 — 28-бандлари ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси Б. ИСЛАМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пленум котиби, Олий суд судьяси И. АЛИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2023 йил 20 февраль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-сон