23.02.2023 йилдаги ПҚ-69-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 23.02.2023 йилдаги ПҚ-69-сон
Date of entry into force
24.02.2023
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалигида аҳоли бандлигини ошириш ва ер участкаларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Амалга оширилаётган ислоҳотларни изчил давом эттириш, ердан оқилона фойдаланиш ва кўп қаватли ишлаб чиқариш биноларини қуришни ҳамда ҳудудларнинг саноат салоҳиятини кенгайтиришни солиқ юкини пасайтириш ҳисобига рағбатлантириш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. 2023 йил 1 апрелдан 2024 йил 1 майга қадар эксперимент тариқасида республика бюджетидан пахта ва (ёки) ғалла етиштиришга ихтисослашган фермер хўжаликларига уларнинг ишчиларининг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлари бўйича тўланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини бир вақтнинг ўзида қуйидаги шартларга риоя қилинганда қайтариб бериш тартиби жорий этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ҳар бир гектар ер учун ойига камида бир нафар ишчининг бандлиги таъминланганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар бир нафар ишчи учун ойига меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромад меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг бир бараваридан кам бўлмаган миқдорда белгиланганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пахта ва (ёки) ғалла етиштиришга ихтисослашган фермер хўжалиги ўтган йил якуни бўйича Солиқ кодексининг 57-моддаси талабларига жавоб берганда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитаси бир ой муддатда республика бюджетидан пахта ва (ёки) ғалла етиштиришга ихтисослашган фермер хўжаликларининг ҳисоб рақамларига уларнинг ишчиларининг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлари бўйича тўланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 25 санасидан кейин тўлиқ миқдорда қайтаришнинг автоматлаштирилган тизимини ишлаб чиқсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилансинки, 2023 йил 1 апрелдан бошлаб тадбиркорлик субъектлари янги қурилган кўп қаватли ишлаб чиқариш бинолари, шу жумладан 2023 йил 1 январдан кейин фойдаланишга топширилган бинолар юзасидан (республиканинг шаҳарлари, шунингдек, Тошкент вилоятининг Зангиота, Қибрай ва Тошкент туманларида жойлашган бинолар бундан мустасно) юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича ҳисобланган суммани уч қаватли бинога — 0,9, тўрт қаватли бинога — 0,8, беш қаватли бинога — 0,7, олти қаватли бинога — 0,6, етти ва ундан юқори қаватли бинога — 0,5 пасайтирувчи коэффициентни қўллаган ҳолда, бино фойдаланишга топширилган ойдан бошлаб 3 йилдан ортиқ бўлмаган муддатга тўлайди. Бунда, ушбу бандда белгиланган пасайтирувчи коэффициент:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун зарур бўлган ёрдамчи хоналар билан (офис учун хоналар ва ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотларни сотиш учун, касбни эгаллаш мақсадида ташкил этилган ўқув-ишлаб чиқариш хоналари ва ҳ.к.) бирга, агар уларнинг майдони янги қурилган кўп қаватли ишлаб чиқариш биносининг умумий майдонининг 20 фоизидан ошмаган бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишлаб чиқариш мақсадларида бино бир нечта хўжалик юритувчи субъектлар томонидан биргаликда фойдаланилаётган бўлса, бундай бинонинг ҳар бир мулкдори томонидан қўлланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2023 йил 23 февраль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-69-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.02.2023 й., 07/23/69/0106-сон)