03.02.2023 йилдаги ПҚ-43-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 03.02.2023 йилдаги ПҚ-43-сон
Date of entry into force
04.02.2023
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳаво ҳарорати кескин совиб кетишининг иқтисодиётга салбий таъсирини камайтириш учун тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳаво ҳароратининг кескин совиб кетиши оқибатида қийинчиликларга дуч келган тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш ва фаолиятини жадал қайта тиклаш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Тадбиркорлик субъектларининг 2023 йил 1 январга нисбатан 1 февраль ҳолатига ошган (ҳосил бўлган) солиқ қарзини 2023 йил 1 мартдан 1 июлга қадар фоизларсиз, қўшимча шартлар қўймасдан ва таъминот талаб этмасдан тенг улушларда бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Солиқ қўмитаси солиқ қарзини бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини бериш тўғрисидаги аризаларни 5 кунгача муддатда кўриб чиқсин. Бунда, ҳаво ҳароратининг кескин совиб кетиши даврида тўлиқ қувватда ишлай олмаган солиқ тўловчиларнинг январь ойи якуни бўйича ҳосил бўлган солиқ қарзини бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти ҳам берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Тадбиркорлик субъектларининг солиқ қарзига пеня ҳисоблаш 2023 йил 1 апрелга қадар тўхтатилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун хўжалик юритувчи субъектларга жарималар қўлланилиши, шунингдек, мазкур қарор кучга киргунига қадар қўлланилган жарималар ундирилиши 2023 йил 1 апрелга қадар тўхтатилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Тадбиркорлик субъектларига 2022 йил декабрь ва 2023 йил январь-февраль ойларида давлат мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловларини 2023 йил 1 мартдан бошлаб 1 июлга қадар тенг улушларда бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат мулкидан фойдаланиш юзасидан 2022 йилдан буён амалда бўлган ижара шартномалари бўйича ижара тўловлари миқдори 2023 йил 1 апрелга қадар ўзгаришсиз қолдирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Тадбиркорлик субъектлари томонидан бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотиб олинган давлат активлари бўйича 2022 йил декабрь ва 2023 йил январь ойларида тўланиши лозим бўлган тўловлар, шу жумладан дастлабки тўлов тўланмаганлиги учун фоизлар ва пенялар ҳисоблаш 2023 йил 1 апрелга қадар тўхтатиб турилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Белгилансинки, 2022 йил декабрь ва 2023 йил январь ойларида давлат харидлари доирасида тузилган шартномалар шартлари ҳаво ҳароратининг кескин совиб кетиши туфайли бажарилмаганлиги учун тадбиркорлик субъектларига давлат буюртмачилари (шу жумладан, устав фондида давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган корхоналар) томонидан жарима ва пенялар қўлланилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ҳаво ҳароратининг кескин совиб кетиши оқибатида қийинчиликларга дуч келган тадбиркорлик субъектларига нисбатан 2023 йил 1 апрелга қадар давлат фойдасига ундирувлар билан боғлиқ суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг мажбурий ижроси тўхтатиб турилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Марказий банк (М. Нурмуратов) тижорат банклари билан биргаликда жорий қиш мавсумида ҳаво ҳароратининг кескин совиб кетиши туфайли талафот кўрган тадбиркорлик субъектларининг:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кредитлари бўйича 2023 йил январь — март ойлари учун тўловлар муддатини 2023 йил 1 июнга қадар узайтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муддати ўтган кредитларига жарима санкциялари ва гаров таъминоти бўйича 2023 йил 1 апрелга қадар ундирув чораларини қўлламаслик;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фаолияти узлуксизлигини таъминлашга, шу жумладан вақтинчалик пул оқимларидаги узилишларини қоплаш ва айланма маблағларини тўлдиришга йўналтирилган қисқа муддатли (револьвер) кредит маҳсулотларини олдиндан маъқулланган (модул) қарорлар асосида таклиф этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
носоз ҳолга келган асосий воситаларини таъмирлаш учун кредитлар ажратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кредит бюроларида кредитлари бўйича тўловлар муддатининг узайтирилишини уларнинг кредит тарихи ва скоринг кўрсаткичларини текширишда инобатга олмаслик бўйича тегишли чоралар кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, муддати узайтирилаётган кредитлар сифати ёмонроқ таснифланмайди ҳамда ушбу кредитлар бўйича қўшимча эҳтимолий йўқотишларга қарши захиралар шакллантириш талаб этилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 ноябрдаги ПФ-193-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.11.2023 й., 06/23/193/0844-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л. Кудратов) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Ш. Кудбиев), Энергетика вазирлиги (Ж. Мирзамаҳмудов), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (А. Воитов), манфаатдор вазирликлар билан биргаликда энг кўп талафот кўрган тармоқларга жорий йилнинг I чорагида қўшимча манзилли ёрдам кўрсатиш чораларини кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Иқтисодиёт ва молия вазири Ш. Кудбиев 2023 — 2025 йилларга мўлжалланган Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида йилдан-йилга ўтувчи объектларда бошланган қурилиш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун 2023 йил 1 февралдан бошлаб молиялаштиришни бошласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л. Кудратов) ва Савдо-саноат палатаси (Д. Вахобов) жорий қиш мавсумида ҳаво ҳароратининг кескин совиб кетиши туфайли талафот кўрган тадбиркорлик субъектларининг мурожаатлари асосида бир кун муддатда енгиб бўлмайдиган кучлар (форс-мажор) ҳолатларини кўриб чиқсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2023 йил 3 февраль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-43-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.02.2023 й., 07/23/43/0072-сон; 11.11.2023 й., 06/23/193/0844-сон)