1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.02 Пахтачилик]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Саноат]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пахта хом ашёси етиштирувчилар фаолиятини янада қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пахта-тўқимачилик кластерлари ва фермер хўжаликлари ўртасида ўзаро манфаатли муносабатни йўлга қўйиш, пахта хом ашёсини етиштирувчи ва уни қайта ишловчи корхоналар фаолиятининг самарадорлигини янада ошириш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Белгилансинки:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.06.00 Фермер хўжаликлари. Кластер ва иссиқхона хўжаликлари]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятига ноқонуний аралашиш, уларнинг таъсисчиларини йиғилишлар ва бошқа тадбирларга чақириш, фермерлар билан бўладиган муносабатларига таъсир ўтказиш қатъиян ман этилади;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.21.00 Қишлоқ хўжалиги қонунчилик ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пахта-тўқимачилик кластерлари ҳамда маҳсулот етиштирувчиларга экинларни жойлаштириш, ер ва сув ресурсларидан фойдаланишда қонунчиликда назарда тутилмаган чекловлар киритган мутасаддиларга белгиланган тартибда жавобгарлик чоралари қўлланилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пахта-тўқимачилик кластерларига тўрт томонлама битим доирасида олинган мажбуриятлардан ташқари қўшимча мажбуриятларни юклаш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош прокуратура (Ш. Аминов) ва Ички ишлар вазирлиги (С. Нишанбаев) мазкур ҳолатлар юзасидан назоратни кучайтирсин ва ўз вақтида тезкор чоралар кўриб борсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра 2023 йил ҳосилидан бошлаб:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) ҳар йили 1 октябрга қадар пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан фермер хўжаликлари билан келгуси йил ҳосили учун пахта хом ашёсини етиштириш бўйича фьючерс шартномалари тузилади (2023 йил ҳосили учун 2023 йил 1 февралга қадар). Бунда, пахта хом ашёсини етиштириш ва етказиб бериш бўйича фьючерс шартномалари солиқ органларининг ахборот тизимида рўйхатдан ўтказилади ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг «Агроплатформа» ахборот тизимига интеграция қилинади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Нью-Йорк биржаси пахта толасининг ўртача ойлик фьючерс котировкалари таҳлилини ўзининг расмий веб-сайтида эълон қилиб боради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси ўн беш кун муддатда Нью-Йорк биржаси ўртача ойлик фьючерс котировкалари таҳлилини Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилиш регламентини тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, пахта-тўқимачилик кластерлари ва фермер хўжаликлари томонидан пахта хом ашёсининг харид нархи ўзаро манфаатли келишув асосида шакллантирилишига эътибор қаратилсин;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.01.00 Умумий қоидалар]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) ғўза экинини навлар бўйича жойлаштириш ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан келишилган ҳолда уруғлик хўжаликларини танлаш пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан уларга ажратилган ер участкалари ва фермер хўжаликларининг пахта майдони доирасида мустақил равишда амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси кредит ресурслари ҳисобидан пахта хом ашёси етиштириш харажатларини молиялаштириш учун тижорат банклари орқали пахта хом ашёси қийматининг 60 фоизи миқдорида кредитлар ажратилади. Бунда, пахта хом ашёси етиштиришни молиялаштириш учун ажратилган кредит муддатида қайтарилмаганда, ушбу кредитлар учун йиллик Марказий банк асосий ставкасининг 1,5 баробари (шундан, банк маржаси 2 фоиз) миқдорида фоиз тўланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан бўнак тўлаш маҳсулот етиштирувчилар билан келишув асосида пул ва моддий ресурслар шаклида амалга оширилади. Бунда, моддий ресурслар, шу жумладан, уруғлик, минерал ўғитлар, ёнилғи-мойлаш материаллари ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари устамаларсиз (етказиб бериш бўйича транспорт харажатлари бундан мустасно) етказиб берилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан маҳсулот етиштирувчиларга сотилган уруғлик, минерал ўғитлар, ёнилғи-мойлаш материаллари ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари электрон ҳисобварақ-фактуралар орқали кунлик расмийлаштириб борилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилаб қўйилсинки:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.05.00 Давлат-хусусий шериклик;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.14.00 Ўсимликлар карантини]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги илмий-тадқиқот институтлари томонидан давлат-хусусий шериклик шартлари асосида пахта-тўқимачилик кластерларини жалб этган ҳолда ғўзанинг энг ҳосилдор навларини четдан олиб кириб, белгиланган тартибда қатъий карантин ҳимояси остида изоляцияланган муҳитда селекция мақсадлари учун синовдан ўтказишга рухсат берилади;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Пахтачиликда уруғчилик тизимини ривожлантириш ҳамда пахта ҳосилдорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 15 декабрдаги ПҚ-391-сон қарори.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.01.00 Умумий қоидалар]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2023 йилдан бошлаб, хориждан олиб келинган ва республикамизда ишлаб чиқарилган лазерли қурилмага эга автоматлаштирилган ер текислагич агрегатларини сотиб олган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларига ер текислагич агрегатлари қийматининг 30 фоизи Давлат бюджетидан қоплаб берилади;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.02 Пахтачилик]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пахта хом ашёси етиштириладиган майдонларни насос орқали суғоришда сарфланадиган электр энергияси харажатларининг 50 фоизигача қисми Давлат бюджетидан қоплаб берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда ўн кун муддатда лазерли қурилмага эга автоматлаштирилган ер текислагич агрегатларини сотиб олиш ҳамда пахта хом ашёси етиштиришда насосларга сарфланган меъёр даражасидаги электр энергияси харажатларини қоплаб бериш тартибини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини такомиллаштириш мақсадида қуйидаги тизим жорий этилсин:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.06.00 Фермер хўжаликлари. Кластер ва иссиқхона хўжаликлари]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
янги пахта-тўқимачилик кластерини ташкил этиш ва мавжудларининг фаолиятини кенгайтириш танлов асосида фақатгина янги ўзлаштириладиган майдонларда ҳамда суд тартибида ер майдони камайтирилган ва/ёки фаолияти тугатилган пахта-тўқимачилик кластерлари майдонларида амалга оширилади;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.25.00 Саноатнинг бошқа соҳалари]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пахта-тўқимачилик кластерлари пахтачилик ва тўқимачилик соҳаларидан бошқа йўналишдаги лойиҳаларни ихтиёрий равишда амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалиги вазирлигига Табиат ресурслари вазирлиги ва Сув хўжалиги вазирлигининг хулосаларига асосан 10 баробар кўп миқдорда тут ва бошқа дарахтлар экиш шарти билан контурларни йириклаштиришга рухсат бериш ваколати берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг давлат-хусусий шериклик асосида пахта-тўқимачилик кластерларини жалб этган ҳолда, уларнинг маблағлари ҳисобидан учувчисиз учадиган аппаратларни хориждан олиб келиш ва вазирлик ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари орқали қишлоқ хўжалиги корхоналарига хизматлар кўрсатишни ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига пахта ва ғаллачилик йўналишидаги фермер хўжаликлари томонидан пахта хом ашёси ҳамда донни сотишдан тушган пул маблағларидан тўланадиган мажбурий ажратма 0,6 фоиз миқдорида белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 2023 — 2025 йилларда пахта етиштиришда замонавий илм-фан ютуқлари, илғор хорижий тажрибаларни фермер хўжаликларига жорий этиш учун Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази ҳамда унинг ҳудудий агрохизматлар марказларига 20 миллион АҚШ доллари миқдорида халқаро молия институтлари маблағларини жалб қилиш чораларини кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси бир ой муддатда амалда жорий қилинган Пахта толасини мажбурий автоматлаштирилган ҳисобга олиш тизимини Қишлоқ хўжалиги вазирлиги балансига ўтказиб берсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ушбу тизимнинг барча пахта-тўқимачилик кластерларида, «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси пахта-тўқимачилик кластерлари тизимига кирмаган йигирув корхоналарида жорий этилишини ҳамда солиқ органларининг ахборот тизими билан интеграция қилинишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Пахта ва ғалла етиштирувчи фермер хўжаликларининг мазкур қарор кучга кириш санаси ҳолатига барча солиқлари бўйича ҳисобланган ва тўланмаган пенялари, истисно тариқасида ҳисобдан чиқарилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда қўшилган қиймат солиғини тўлаш ҳамда уни ҳисобга олиш муддатини пахта хом ашёси бўйича амалга ошириладиган ҳисоб-китоб муддатига мувофиқлаштиришни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари пахта-тўқимачилик кластерлари билан биргаликда икки ой муддатда тўқимачилик ва тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришда мавжуд қувватлар ва амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг барча қайта ишлаш босқичларида ўзаро боғлиқлигини таҳлил қилган ҳолда, пахта-тўқимачилик кластерлари билан тузилган тўрт томонлама битимга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Қишлоқ хўжалиги вазирлигига Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан бирга пахта хом ашёси етиштирувчиларга ажратилган маблағлардан самарали фойдаланилишини аудитдан ўтказиш ва бизнес-консалтинг ташкилотларини шартнома асосида жалб қилган ҳолда, пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини баҳолаш ва тўрт томонлама битим мажбуриятлари бажарилишининг мониторингини олиб бориш ҳуқуқи берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги билан биргаликда ҳар ҳосил йили якуни билан томонларнинг келишувида назарда тутилган мажбуриятларнинг бажарилиши, пахта-тўқимачилик кластерлари фаолияти бўйича мониторинг олиб борсин ҳамда натижаси юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот киритиб борсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан пахта хом ашёси етиштиришга минерал ўғитлар ва бошқа моддий ресурсларни ўз вақтида жамғариш учун пахта-тўқимачилик кластерлари ва элита уруғчилик хўжаликлари буюртмасига мувофиқ имтиёзли кредитлар ажратилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Марказий банк тижорат банклари билан биргаликда бир ой муддатда томчилатиб суғоришга бериладиган кредитлар муддатини 5 йил этиб белгилаш ҳамда мазкур мақсадлар учун аввал берилган кредитларни ҳам ушбу муддатга қайта расмийлаштириш чораларини кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти ҳамда мақсад ва вазифаларининг оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Адлия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб қишлоқ хўжалиги вазири А.Б. Воитов белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2023 йил 26 январь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-23-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 январдаги ПҚ-23-сон қарорига ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика комиссияси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАРКИБИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1.
С. Умурзаков
—
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари, Республика комиссияси раиси
2.
Ж. Ходжаев
—
Бош вазир ўринбосари, Республика комиссияси раиси ўринбосари
3.
Ш. Ғаниев
—
Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси ўринбосари
4.
А. Воитов
—
қишлоқ хўжалиги вазири
5.
Л. Қудратов
—
инвестициялар, саноат ва савдо вазири
6.
Ш. Кудбиев
—
иқтисодиёт ва молия вазири
7.
И. Абдурахманов
—
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Пахтачилик кенгаши раиси, олий таълим, фан ва инновациялар вазири
8.
А. Ташкулов
—
адлия вазири
9.
Б. Бегалов
—
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги директори
10.
Н. Сайдуллаев
—
Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари
11.
А. Назаров
—
сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари
12.
Ф. Пўлатов
—
Кадастр агентлиги директори
13.
А. Хаитов
—
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг ва вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари
17.
Ш. Мирзаев
—
қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари, Республика комиссияси котиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика комиссияси аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига мазкур лавозимларга янги тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юклатилган шахслар киритилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика комиссияси фаолиятига овоз бериш ҳуқуқисиз бошқа вазирлик ва идоралар вакиллари жалб қилиниши мумкин.