23.01.2023 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2034-6
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғининг буйруғи, 23.01.2023 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2034-6
Date of entry into force
23.01.2023
Ҳужжат 23.01.2023 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буйруғи

Қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ бўлган операцияларни амалга оширувчи шахслар учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 23 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2034-6]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 мартдаги 129-сон «Ўзбекистон Республикасида идентификация ID-карталарини расмийлаштириш ва бериш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти бошлиғининг 2009 йил 13 октябрдаги 36-сон қарори (рўйхат рақами 2034, 2009 йил 3 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 йил, 45-сон 492-модда) билан тасдиқланган Қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ бўлган операцияларни амалга оширувчи шахслар учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси билан келишилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент бошлиғи Д. РАХИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2022 йил 22 декабрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41-сон

Келишилди:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бошлиқ ўринбосари У. ПАЗИЛХАНОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2022 йил 5 декабрь
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғининг 2022 йил 22 декабрдаги
41-сон буйруғига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ бўлган операцияларни амалга оширувчи шахслар учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. 1-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«учинчи томон — Ўзбекистон Республикаси «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонунининг 12-моддасида кўрсатилган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидаги мазмундаги 112-банд билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«112. Қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ бўлган операцияларни амалга оширувчи шахслар мазкур Қоидаларнинг 111-банди иккинчи — тўртинчи хатбошиларида назарда тутилган мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширган учинчи томонларнинг лозим даражада текшириш натижаларига ишонишлари мумкин. Мазкур ҳолларда мижозларни текшириш натижалари бўйича сўнгги жавобгарлик қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ бўлган операцияларни амалга оширувчи шахсларнинг зиммасида қолади. Бунда қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ бўлган операцияларни амалга оширувчи шахслар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мижозларни лозим даражада текшириш бўйича идентификациялаш маълумотлари ва бошқа тегишли ҳужжатлар нусхаларини сўров асосида дарҳол олиш имкониятига эга бўлишига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи томон мазкур Қоидалар асосида ишлашига ишонч ҳосил қилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошиларида кўрсатилган талабларидан бирига риоя қилинмаган тақдирда, қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ бўлган операцияларни амалга оширувчи шахслар мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирларни мустақил равишда амалга оширишлари керак.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қуйидаги мазмундаги 113-банд билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«113. Мижоз — юридик шахсни ва унинг бенефициар мулкдорини идентификациялаш қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ бўлган операцияларни амалга оширувчи шахслар томонидан мазкур Қоидаларнинг иловасида назарда тутилган ахборот асосида амалга оширилади.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. 13-банддаги «паспорт ёки унга тенглаштирилган ҳужжат» деган сўзлар «паспорт ёки идентификацияловчи ID-карта ёхуд уларнинг ўрнини босадиган бошқа ҳужжат» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. 15-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Мижозларни лозим даражада текшириш ва идентификациялаш натижасида олинган маълумотлар аҳамияти ва таваккалчиликлардан келиб чиққан ҳолда ҳамда мижоз маълумотларида ўзгаришлар бўлганда йилига камида бир маротаба янгиланиши лозим.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. 25-банд «иш ёзишмаларини» деган сўзлардан кейин «, ўтказилган ҳар қандай таҳлил натижаларини» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Мазкур қўшимча ва ўзгартиришларнинг иловасига мувофиқ таҳрирдаги илова билан тўлдирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ бўлган операцияларни амалга оширувчи шахслар учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришларга
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ бўлган операцияларни амалга оширувчи шахслар учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мижоз — юридик шахсни ва унинг бенефициар мулкдорини идентификациялашда зарур бўлган
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
МАЪЛУМОТ

1. Тўлиқ, шунингдек агар давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномасида кўрсатилган бўлса, қисқартирилган номи.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги маълумот: сана, рақам, рўйхатга олувчи орган номи.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Солиқ тўловчининг идентификация рақами.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Жойлашган жойи (почта манзили).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномада кўрсатилган бошқа маълумотлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Мавжуд бўлган лицензиялар ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар (берилган санаси ва тартиб рақами, ким томонидан берилганлиги, амал қилиш муддати) ёхуд хабарнома қабул қилинганлиги тўғрисидаги тасдиқнома (берилган санаси ва тартиб рақами, ким томонидан берилганлиги) ҳақидаги маълумотлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Мижоз номидан иш кўрувчи жисмоний шахсни идентификацияси тўғрисидаги маълумотлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Мижознинг таъсисчилари (акциядорлари, иштирокчилари) ҳақидаги ҳамда уларнинг устав фонди (капитали)даги улушлари тўғрисидаги маълумотлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Рўйхатга олинган ва тўланган устав фонди (капитали) миқдори тўғрисидаги маълумотлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Мижознинг бошқарув органлари (юридик шахснинг бошқарув органларининг тузилмаси ва шахсий таркиби) тўғрисидаги маълумотлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Боғланиш маълумотлари (телефон рақами, электрон почта, веб-сайт (агар мавжуд бўлса).».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.01.2023 й., 10/23/2034-6/0047-сон)