18.01.2023 йилдаги ЎРҚ-814-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 18.01.2023 йилдаги ЎРҚ-814-сон
Date of entry into force
20.04.2023
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Корпоратив бошқарув тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонунчилик палатаси томонидан 2022 йил 31 майда қабул қилинган
Сенат томонидан 2022 йил 19 ноябрда маъқулланган
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 апрелда қабул қилинган «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги 223-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 6 майда қабул қилинган ЎРҚ-370-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2014 йил, № 5, 128-модда; 2015 йил, № 8, 312-модда, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда; 2018 йил, № 1, 1, 4-моддалар, № 4, 224-модда; 2019 йил, № 3, 166-модда, № 12, 880, 886, 891-моддалар; 2020 йил, № 1, 4-модда, № 7, 449-модда, № 10, 593-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 10, 973-модда; 2022 йил, № 3, 216, 217-моддалар) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) 63-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Жамият овоз берувчи акцияларининг ҳаммаси бўлиб камида бир фоизига эгалик қилувчи акциядорлар (акциядор) жамиятнинг молия йили тугаганидан кейин ўттиз кундан кечиктирмай, агар жамият уставида бундан кечроқ муддат белгиланмаган бўлса, акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши кун тартибига масалалар киритишга ҳамда жамиятнинг кузатув кенгашига ва тафтиш комиссиясига (тафтишчилигига) ушбу кенгашнинг ва комиссиянинг (тафтишчиларнинг) сон таркибидан ошмайдиган тарзда номзодлар кўрсатишга ҳақли, бундан кузатув кенгашининг мустақил аъзолигига номзодлар кўрсатиш мустасно»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бешинчи ва олтинчи қисмлари чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
еттинчи — ўн иккинчи қисмлари тегишинча бешинчи — ўнинчи қисмлар деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олтинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Жамият кузатув кенгашининг сон таркиби жамият устави билан белгиланади, бунда кузатув кенгаши таркибига киритиладиган мустақил аъзолар сони алоҳида кўрсатилиши керак»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўққизинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Кумулятив овоз беришда ҳар бир акциядорга тегишли овозлар сони жамиятнинг кузатув кенгашига сайланиши керак бўлган мустақил аъзолар ва бошқа аъзолар сонига алоҳида кўпайтирилади ҳамда акциядор шу тариқа олинган овозларни битта номзодга тўлиқ беришга ёки икки ва ундан ортиқ номзодлар ўртасида тақсимлашга ҳақли»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги ўн биринчи қисм билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Акциядорларнинг умумий йиғилишида сайланган кузатув кенгаши аъзоси мазкур йиғилиш баённомасида қайси акциядорнинг вакили эканлиги ёки кузатув кенгашининг қайси аъзоси мустақил аъзо эканлиги кўрсатилиши керак»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) қуйидаги мазмундаги 761-модда билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«761-модда. Жамият кузатув кенгашининг мустақил аъзоси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Акциялари фонд биржасининг биржа котировкаси варағига киритилган жамиятнинг, шунингдек устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган жамиятнинг кузатув кенгаши таркибига камида бир нафар мустақил аъзо киритилиши керак. Бунда кузатув кенгашининг мустақил аъзолигига номзодлар, агар жамият уставида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, жамиятнинг кузатув кенгаши томонидан, қоида тариқасида, акциядорлар умумий йиғилиши кўриб чиқиши учун танлов асосида кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қуйидагилар кузатув кенгашининг мустақил аъзоси бўлиши мумкин эмас:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сўнгги уч йил ичида жамиятда ва (ёки) жамиятнинг аффилланган шахсларида ишлаган шахс;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жамият овоз берувчи акцияларининг беш ёки ундан ортиқ фоизига эгалик қилувчи (тўғридан-тўғри ва (ёки) аффилланган шахслар орқали) акциядор;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жамиятнинг ва (ёки) унинг аффилланган шахсининг йирик мижози ва (ёки) йирик етказиб берувчиси билан фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларда бўлган шахс. Бунда қайси шахслар билан базавий ҳисоблаш миқдорининг икки минг бараваридан кўп бўлган суммага тенг амалдаги шартнома мавжуд бўлса, ўша шахслар йирик мижоз ва йирик етказиб берувчи деб эътироф этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сўнгги уч йил ичида жамиятга ва (ёки) жамиятнинг аффилланган шахсларига аудиторлик хизматларини кўрсатган аудиторлик ташкилотининг ходими;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кетма-кет олти йил давомида жамиятнинг кузатув кенгаши таркибига кирган шахс;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жамият ва (ёки) унинг аффилланган шахслари билан бирор-бир келишувга эга бўлган шахс, бундан кузатув кенгаши аъзосининг вазифалари ва функциялари бажарилишини таъминлаш билан боғлиқ бўлган келишувлар мустасно;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жамиятнинг бошқарув ва ички назорат органларининг ва (ёки) унинг аффилланган шахсларининг аъзоси бўлган шахснинг ёки сўнгги уч йил ичида уларга аъзо бўлган шахснинг яқин қариндоши ёки қуда томондан қариндоши (ота-онаси, ака-укалари, опа-сингиллари, ўғиллари, қизлари, эри (хотини), шунингдек эрининг (хотинининг) ота-онаси, ака-укалари, опа-сингиллари ва фарзандлари) бўлган шахс;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат бошқаруви органининг ёки давлат корхонасининг ходими бўлган шахс;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жамиятнинг уставида ёки акциядорлар умумий йиғилишининг қарорлари билан тасдиқланган ҳужжатларда белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаган шахс.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамият жамиятнинг кузатув кенгаши таркибига сайланган мустақил аъзоларнинг реестрини юритади ва уни ўз расмий веб-сайтида эълон қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамият кузатув кенгаши мустақил аъзоларининг реестрини юритиш тартиби қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамият кузатув кенгаши мустақил аъзосининг ушбу модданинг иккинчи қисмида белгиланган талабларга мувофиқлиги ўзгарган тақдирда, у жамиятни ва кузатув кенгашини бу ҳақда икки иш куни ичида хабардор қилиши шарт. Бу ҳолда ушбу модданинг биринчи қисмида белгиланган тартибда бошқа номзод мустақил аъзо сифатида таклиф этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамият кузатув кенгашининг мустақил аъзоси кузатув кенгашининг бошқа аъзолари билан бир қаторда ушбу Қонунда белгиланган тенг ҳуқуқлар ва мажбуриятларга эга бўлади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4) 81-модда қуйидаги мазмундаги еттинчи қисм билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Агар жамиятнинг ижроия органи томонидан йирик битим ёки аффилланган шахслар билан битим тузиш тартиби бузилганлиги натижасида жамиятга зарар етказилган бўлса ва бунда жамият директорининг ёки бошқарув аъзоларининг ёхуд ишончли бошқарувчининг айби қонунчиликда белгиланган тартибда исботланса, жамиятнинг кредиторлар олдидаги қарздорлигини қоплаш учун унинг мол-мулки етарли бўлмаган тақдирда жамиятнинг мажбуриятлари бўйича субсидиар жавобгар бўлади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5) 82-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Миноритар акциядорлар қўмитасининг таркибига номзодлар бўйича таклифлар жамиятга жамият кузатув кенгашига номзодлар бўйича таклифлар киритиш учун назарда тутилган тартибда ва муддатларда киритилади, бундан кузатув кенгашининг мустақил аъзолигига номзодлар кўрсатиш тартиби мустасно».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-1137-сонли Қонунига асосан 2-модданинг ўз кучини йўқотиш санаси — 2026 йил 22 июль — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2026 й., 03/26/1137/0396-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-модда. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2023 йил 18 январь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎРҚ-814-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.01.2023 й., 03/23/814/0036-сон; 21.04.2026 й., 03/26/1137/0396-сон)