13.01.2023 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2020-5
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг қарори, 13.01.2023 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2020-5
Date of entry into force
16.01.2023
Ҳужжат 16.01.2023 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори

Нотариал идоралар ва адвокатлик тузилмаларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 13 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2020-5]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 июндаги 402-сон «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар ҳақидаги» қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2009 йил 13 октябрдаги 10-сон ва 39-сон қарори (рўйхат рақами 2020, 2009 йил 19 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 43-сон, 461-модда) билан тасдиқланган Нотариал идоралар ва адвокатлик тузилмаларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси ва Ўзбекистон Нотариал палатаси билан келишилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Адлия вазири А. ТАШКУЛОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,

2023 йил 12 январь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-сон

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент бошлиғи Д. РАХИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2023 йил 7 январь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Келишилди:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Нотариал палата раиси Д. АШУРОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2022 йил 30 декабрь

Адвокатлар палатаси раиси А. ЭРНАЗАРОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2022 йил 30 декабрь
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2023 йил 12 январдаги 1-сон ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2023 йил 7 январдаги 1-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Нотариал идоралар ва адвокатлик тузилмаларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. 1-банд қуйидаги мазмундаги йигирманчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«учинчи томон — Ўзбекистон Республикаси «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонунининг 12-моддасида кўрсатилган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. 13-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ҳудудий адлия органи ходими ички назорат қоидаларига риоя этилиши учун жавобгар шахсларнинг тақдим этган ҳисоботлари бўйича таҳлил натижалари тўғрисидаги ҳисоботни тайёрлайди ва бир йилда бир марта Адлия вазирлигига тақдим этади.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қуйидаги мазмундаги 163-банд билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«163. Нотариал идоралар ёки адвокатлик тузилмалари мазкур Қоидаларнинг 162-банди иккинчи — тўртинчи хатбошиларида назарда тутилган мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширган учинчи томонларнинг текшириш натижаларига таянишлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур ҳолларда мижозларни лозим даражада текшириш натижалари бўйича сўнгги жавобгарлик нотариал идоралар ёки адвокатлик тузилмаларининг зиммасида қолади. Бунда нотариал идоралар ёки адвокатлик тузилмалари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мижозларни лозим даражада текшириш бўйича идентификациялаш маълумотлари ва бошқа тегишли ҳужжатлар нусхаларини сўров асосида дарҳол олиш имкониятига эга бўлишига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи томон мазкур Қоидалар асосида ишлашига ишонч ҳосил қилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошиларида кўрсатилган талабларидан бирига риоя қилинмаган тақдирда, нотариал идоралар ёки адвокатлик тузилмалари мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирларни мустақил равишда амалга оширишлари керак.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қуйидаги мазмундаги 171-банд билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«171. Агар, мавжуд мижознинг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга алоқаси борлиги ҳақида асослантирилган шубҳалар мавжуд бўлганида ва унга нисбатан мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чоралар амалга ошираётганлиги ошкор бўлиши мумкинлигини инобатга олган ҳолда бундай текшириш бўйича чоралар амалга оширмасдан махсус ваколатли давлат органга бир иш кундан кечиктирмай шубҳали операция ҳақида хабар юборилишига йўл қўйилади.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. 21-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«21. Нотариал идора ёки адвокатлик тузилмаси мижоз томонидан тақдим этилаётган ахборотни:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлардан мижоз ҳақида олинган маълумотлардан фойдаланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мижознинг аввалги нотариал идоралар ёки адвокатлик тузилмалари билан ўзаро муносабатларини ўрганиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мижознинг ишчанлик обрўси тўғрисидаги ахборотни тўплаш орқали текшириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бошқа эркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборот манбалари орқали текширишга ҳақлидир.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Қуйидаги мазмундаги 211-банд билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«211. Мижозларни лозим даражада текшириш натижасида олинган маълумотлар аҳамияти ва таваккалчиликлардан келиб чиққан ҳолда ҳамда мижоз маълумотларида ўзгаришлар бўлганда, йилига камида бир маротаба янгиланиши лозим.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
еттинчи хатбоши «давлат органига шубҳали операция тўғрисида» деган сўзлардан кейин «уч соат ичида» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
саккизинчи хатбошидаги «(рўйхат рақами 2833, 2016 йил 11 октябрь)» деган сўзлар «(рўйхат рақами 3327, 2021 йил 19 октябрь)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. 31-банддаги «иловасида» деган сўз «1-иловасида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. 32-банд «шу жумладан иш ёзишмаларини» деган сўзлардан кейин «, ҳар қандай таҳлил натижаларини» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Илова белгисидаги «ИЛОВА» деган сўз «1-ИЛОВА» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Мазкур қўшимча ва ўзгартиришларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда 2-илова билан тўлдирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Нотариал идоралар ва адвокатлик тузилмаларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришларга
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Нотариал идоралар ва адвокатлик тузилмаларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мижоз — юридик шахсни ва унинг бенефициар мулкдорини идентификациялашда зарур бўлган
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
МАЪЛУМОТ

1. Тўлиқ, шунингдек агар давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномасида кўрсатилган бўлса, қисқартирилган номи.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги маълумот: сана, рақам, рўйхатга олувчи орган номи.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Солиқ тўловчининг идентификация рақами.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Жойлашган жойи (почта манзили).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномада кўрсатилган бошқа маълумотлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Мавжуд бўлган лицензиялар ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар (берилган санаси ва тартиб рақами, ким томонидан берилганлиги, амал қилиш муддати) ёхуд хабарнома қабул қилинганлиги тўғрисидаги тасдиқнома (берилган санаси ва тартиб рақами, ким томонидан берилганлиги) ҳақидаги маълумотлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Мижоз номидан иш кўрувчи жисмоний шахснинг идентификацияси тўғрисидаги маълумотлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Мижознинг таъсисчилари (акциядорлари, иштирокчилари) ҳақидаги ҳамда уларнинг устав фонди (капитали)даги улушлари тўғрисидаги маълумотлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Рўйхатга олинган ва тўланган устав фонди (капитали) миқдори тўғрисидаги маълумотлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Мижознинг бошқарув органлари (юридик шахснинг бошқарув органларининг тузилмаси ва шахсий таркиби) тўғрисидаги маълумотлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Боғланиш маълумотлари (телефон рақами, электрон почта, веб-сайт (агар мавжуд бўлса).».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.01.2023 й., 10/23/2020-5/0029-сон)