13.01.2023 йилдаги 13-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 13.01.2023 йилдаги 13-сон
Date of entry into force
14.01.2023
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

Тошкент шаҳри марказлашган иссиқлик таъминоти корхоналарини фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент шаҳрида электр ва иссиқлик энергетикаси соҳасини ислоҳ қилиш, иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш бошқарув тизимига илғор хорижий тажрибани қўллаш, соҳа объектларини реконструкция қилиш орқали иссиқлик ва электр энергияси таъминотини янада яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлигининг:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент шаҳар ҳокимлигининг «Тошкент иссиқлик маркази» давлат унитар корхонасини масъулияти чекланган жамиятга айлантириш (кейинги ўринларда — Жамият);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2023 йил 1 февралга қадар Жамият устав капиталидаги улушни қолдиқ (баланс) қийматда «Иссиқлик электр станциялари» АЖга унинг устав фондидаги давлат улушини ошириш ҳисобига бериш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамият «Тошкент иссиқлик маркази» давлат унитар корхонасининг шартномалари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворис ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамият активлари (мулклари) инвентаризациядан ўтказилади ва Жамият устав капитали миқдори уларни баҳолашдан ўтказмаган ҳолда, солиқ органларига тақдим этилган охирги бухгалтерия баланси маълумотига асосан, унинг амалдаги устав капитали миқдорида белгиланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Солиқ кодексига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарори билан ўтказилаётган мулк, мулкий ҳуқуқлар, жумладан устав капиталидаги улушлар қиймати, шу жумладан уларни қайта ташкил этиш ва тугатиш чоғида солиққа тортишнинг барча турлари бўйича солиқ солиш объекти ҳисобланмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. «Иссиқлик электр станциялари» АЖ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент шаҳрида аҳолига ва иқтисодиёт тармоқлари эҳтиёжлари учун ўз вақтида сифатли иссиқлик энергиясини узатиш вазифаси юклансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бошқарувга қабул қилинаётган Жамиятга тегишли қозонхоналарнинг техник ҳолатини тўлиқ хатловдан ўтказиб, инвестицияларни, шу жумладан тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилган ҳолда давлат-хусусий шериклик асосида қозонхоналарни босқичма-босқич реконструкция қилиш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқсин ва 2023 йил 1 мартга қадар Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда Энергетика вазирлиги 2023 йил 1 апрелга қадар республикадаги иссиқлик марказлари фаолиятини ўрганиб чиқиб:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иссиқлик марказларини 2023 йил 1 июндан бошлаб босқичма-босқич «Иссиқлик электр станциялари» АЖга бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иссиқлик узатиш тизимларини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш ва уларни кейинчалик эксплуатация қилиш тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Иссиқлик электр станциялари» АЖ марказий аппаратининг иссиқлик марказлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлинмасида қўшимча 6 та штат бирлигини жорий қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Бунёдкор шоҳ кўчаси, 23-уйда жойлашган «Иссиқлик электр станциялари» АЖга оператив бошқарув ҳуқуқида берилган бино ва иншоотни баҳоланган қийматда «Иссиқлик электр станциялари» АЖ устав капиталига бериш бўйича тегишли бошқарув органлари қарорларини қабул қилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, бино ва иншоотнинг баҳоланган қиймати ва қолдиқ (баланс) қиймати ўртасидаги фарқ жамият устав фондига давлат улуши сифатида киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири Ж.Т. Мирзамаҳмудов ва Тошкент шаҳар ҳокими Ж.А. Артикходжаев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2023 йил 13 январь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.01.2023 й., 09/23/13/0027-сон)