06.01.2023 йилдаги 4-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 06.01.2023 йилдаги 4-сон
Date of entry into force
07.01.2023
Ҳужжат 07.01.2023 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Сурхон» профессионал футбол клуби» масъулияти чекланган жамияти устав фондидаги давлат улушини «FC-Surhan» масъулияти чекланган жамиятига сотиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 декабрдаги «Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5887-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, профессионал футбол клублари фаолиятига хусусий инвестицияларни жалб қилишни рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ва Ўзбекистон футбол ассоциациясининг «Сурхон» профессионал футбол клуби» масъулияти чекланган жамияти устав фондидаги давлат улушини «FC-Surhan» масъулияти чекланган жамиятига номинал (баланс) қийматда тўғридан-тўғри сотиш ҳақидаги таклифига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ҳафта муддатда «Сурхон» профессионал футбол клуби» масъулияти чекланган жамиятининг ўтган даврдаги фаолияти юзасидан тезкор мустақил аудит текширувини ўтказиб, аниқланган клубнинг кредитор қарздорлиги 2023 йил 10 январга қадар бартараф этилишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ой муддатда «Сурхон» профессионал футбол клуби» масъулияти чекланган жамияти устав фондидаги давлат улушининг белгиланган тартибда «FC-Surhan» масъулияти чекланган жамиятига номинал (баланс) қийматда берилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 апрелдаги 261-сон қарори билан тасдиқланган Устав капиталидаги давлат улушлари давлат органлари ва хўжалик жамиятларига ўтказиладиган футбол клублари рўйхатининг 13-позицияси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Давлат активларини бошқариш агентлиги Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда профессионал футбол клублари устав фондидаги давлат улушларини салоҳиятли хусусий инвесторларга сотиш бўйича таклифларни Давлат мулкини сотиш бўйича тендер савдоларини ўтказувчи давлат комиссиясига киритсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров, ёшлар сиёсати ва спорт вазири А.И. Икрамов ҳамда Сурхондарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчиси У.Б. Қосимов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2023 йил 6 январь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.01.2023 й., 09/23/4/0008-сон; 05.04.2023 й., 09/23/142/0197-сон; 10.05.2024 й., 09/24/272/0337-сон)