06.01.2023 йилдаги 3-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 06.01.2023 йилдаги 3-сон
Date of entry into force
07.01.2023
Ҳужжат 07.01.2023 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишки спорт турлари бўйича республика ихтисослаштирилган спорт мактаби фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2026 йил Милан ва Кортина-дʼАмпеццо шаҳарларида (Италия) бўлиб ўтадиган XXV қишки Олимпия ва XIV Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини комплекс тайёрлаш тўғрисида» 2022 йил 1 июлдаги ПҚ-303-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, қишки спорт турлари бўйича иқтидорли спортчиларни тайёрлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2026 йил Милан ва Кортина-дʼАмпеццо шаҳарларида (Италия) бўлиб ўтадиган XXV қишки Олимпия ва XIV Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини комплекс тайёрлаш тўғрисида» 2022 йил 1 июлдаги ПҚ-303-сон қарорига мувофиқ Тошкент шаҳрида Қишки спорт турлари бўйича республика ихтисослаштирилган спорт мактаби (кейинги ўринларда — Республика қишки спорт мактаби) ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар Республика қишки спорт мактаби мактабининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
зарур спорт анжомлари ва ускуналари билан жиҳозланган, замонавий халқаро талаблар ва стандартларга жавоб берадиган моддий-техника ҳамда ўқув-машғулот базаларини яратиш ва турли даражадаги халқаро ва минтақавий мусобақаларда — қишки Олимпия ва Паралимпия ўйинлари, жаҳон ва Осиё чемпионатлари ҳамда бошқа халқаро мусобақаларда Ўзбекистоннинг шарафини муносиб ҳимоя қилишга қодир бўлган халқаро даражадаги спортчиларни тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишки спорт турлари бўйича халқаро даражадаги спортчиларни тайёрлаш учун юқори малакали мутахассис-тренерлар, психологлар ва услубчиларни, шу жумладан, хорижий мамлакатлардан етакчи мутахассисларни кенг жалб этиш орқали тренерлар таркибини мустаҳкамлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
спортчиларнинг ўқув-машғулот жараёнини халқаро стандартлар даражасида ташкил этиш, илғор тажрибани ҳисобга олган ҳолда, ўқув-машқ жараёнларига энг янги илмий-услубий технологияларни жорий этиш йўли билан уларни назарий ва техник-тактик жиҳатдан тайёрлаш сифатини мунтазам ошириб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
спортчиларнинг профессионал фазилатларини ривожлантириш, шунингдек, қишки спорт турини ривожлантиришнинг халқаро талабларига мувофиқ ҳолда Ўзбекистон миллий терма жамоаларига юқори маҳоратли спортчиларни тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишки спорт турлари бўйича ёш истиқболли спортчиларни танлаш ва тарбиялаш масалалари бўйича ихтисослаштирилган спорт мактаблари, Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари, клублар, Спортнинг қишки ва мураккаб техник турлари бўйича республика олий спорт маҳорати мактаби ва бошқа спорт-таълим муассасалари билан узлуксиз ҳамкорликни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишки спорт турлари бўйича миллий терма жамоалар ва уларнинг захиралари иштирокида ўқув-машқ йиғинлари, республика ва минтақавий спорт мусобақаларини ташкил этиш ҳамда мунтазам равишда ўтказиб бориш, тренерлар ҳамда спортчиларнинг касб маҳорати даражасини ошириш учун тажриба алмашиш, шу жумладан хорижий мамлакатларнинг қишки спорт турлари бўйича мактаблари, клублари ва марказлари билан ҳамкорликни ривожлантириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилаб қўйилсинки, Республика қишки спорт мактаби:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик шахс мақомига эга бўлган мактабдан ташқари спорт-таълим муассасаси ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз фаолиятини 2024/2025 ўқув йилидан бошлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз фаолиятини Вазирлар Маҳкамасининг «Спорт мактаблари фаолиятини ҳамда спорт мактаблари тренерлари ва мутахассислари меҳнатини моддий рағбатлантириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2010 йил 23 сентябрдаги 211-сон қарорига мувофиқ амалга оширади ҳамда мақоми бўйича (фаолиятини молиялаштириш, ташкил этиш, бошқариш ва бошқалар) ихтисослаштирилган спорт мактабига тенглаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қуйидагилар Республика қишки спорт мактабини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат бюджети маблағлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фаолият ихтисослиги бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан ва Республика қишки спорт мактабининг уставидаги вазифаларга мувофиқ бўлган бошқа фаолият турларидан олинган даромадлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
асосий машғулотлар ўтказилмайдиган вақтда бўш турган мол-мулкни ижарага беришдан тушган даромадлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) уч ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика қишки спорт мактабининг тузилмасини ва уставини тасдиқлаш, шунингдек, уставни белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика қишки спорт мактабини юқори малакали тренер кадрлар билан таъминлаш ва спорт захирасини тайёрлаш ишларини олиб бориш чораларини кўрсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, қишки спорт турлари бўйича федерация (ассоциация)лар билан биргаликда Республика қишки спорт мактабида спортчиларни тайёрлаш сифати юзасидан доимий назоратни амалга оширсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Давлат активларини бошқариш агентлиги Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги билан биргаликда 2023 йил 1 мартга қадар Республика қишки спорт мактабини ташкил этиш учун фойдаланилмаётган бино ва иншоотларни ажратиш бўйича тегишли таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда Республика қишки спорт мактабини ташкил этиш ва спорт иншоотларини қуришда қишки спорт турлари (фигурали учиш, конькида учиш, шорт-трек, хоккей) билан ўқувчиларнинг доимий машғулот ўтказишлари учун замонавий ёпиқ муз саройи ва очиқ спорт майдони ҳамда махсус тренажёр залига эга бўлиши назарда тутилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги билан биргаликда Республика қишки спорт мактабининг қурилиш ишларини амалга ошириш учун зарур маблағлар 2024 йил ва келгуси йиллар ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларида Жисмоний тарбия ва спорт объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш учун ажратиладиган марказлаштирилган капитал қўйилмалар лимитлари доирасида ажратилишини таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги билан биргаликда Республика қишки спорт мактаби фаолиятини сақлаш билан боғлиқ зарур маблағлар 2024 йилдан бошлаб Давлат бюджети параметрларида назарда тутилишини таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш ёшлар сиёсати ва спорт вазири А.И. Икрамов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2023 йил 6 январь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.01.2023 й., 09/23/3/0007-сон; 10.05.2024 й., 09/24/272/0337-сон)