23.12.2022 йилдаги 720-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 23.12.2022 йилдаги 720-сон
Date of entry into force
23.12.2022
Ҳужжат 23.12.2022 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

Қонунчилик ҳужжатларида коррупциявий нормаларни аниқлаш ва бартараф этиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Пиллачилик ва тутчилик ташкилотларига тутзорларда сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилиш учун сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республикада чорвачиликнинг муҳим тармоғи ҳисобланган пиллачиликни жадал ривожлантириш ҳамда ушбу соҳада фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришга қаратилган норматив-ҳуқуқий база доимий равишда такомиллаштириб борилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу билан бирга, соҳага оид қонунчилик ҳужжатларида коррупцияга шароит яратиши ва ҳуқуқни қўллаш амалиётида турлича талқин қилиниши мумкин бўлган нормаларни аниқлаш ва бартараф этиш долзарб вазифалардан бири бўлиб қолмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пиллачилик тармоғида тадбиркорлик субъектларига субсидия бериш тизимининг шаффофлигини таъминлаш, соҳага оид қонунчилик ҳужжатларида аниқланган коррупциявий омилларга чек қўйиш, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг «2022 йилда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 26 мартдаги 140-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 мартдаги 128-сон қарори билан тасдиқланган Пиллачилик ва тутчилик ташкилотларига тутзорларда сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилиш учун сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пиллачилик ва тутчилик ташкилотларига субсидия ажратиш бўйича туман ишчи гуруҳи таркибига ушбу ташкилотларда улушга (акцияга) эгалик қиладиган ёки уларнинг бошқарув (кузатув) органларига аъзо бўлган шахсларнинг киритилишини тақиқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
субсидия олиш учун талабгор бўлган тадбиркорлик субъектлари туман ишчи гуруҳининг ишчи органига аризани бевосита, почта хизмати орқали ёки электрон шаклда тақдим этиши мумкинлигини белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туман ишчи гуруҳи томонидан талабгорларга субсидия ажратиш мезонларини янада аниқлаштириш, шу жумладан, талабгорларга тегишли ер участкаси жойлашган ҳудудда ер ости ва ер усти сув манбалари мавжуд бўлмаган тақдирда, уларни субсидия ажратиш бўйича туман манзилли рўйхатига киритилишини рад этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2022 йил 23 декабрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
720-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 23 декабрдаги 720-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пиллачилик ва тутчилик ташкилотларига тутзорларда сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилиш учун сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. 8-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Туман ишчи гуруҳи туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, туман ирригация бўлими бошлиғи, туман электр тармоқлари корхонаси бошлиғи, «Ўзбекгидрогеология» институти вакили ҳамда хизмат кўрсатувчи тижорат банки раҳбаридан иборат таркибда тузилади. Туман ҳокими туман ишчи гуруҳи раҳбари ҳисобланади.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидаги мазмундаги 81-банд билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«81. Туман ишчи гуруҳи таркибига пиллачилик ва тутчилик ташкилотларининг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларга ёки акцияларга эгалик қиладиган ёхуд бошқарув органи ва кузатув кенгашига ўзи ёки яқин қариндошлари аъзо бўлган шахсларнинг киритилиши тақиқланади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. 9-банд «ариза билан» сўзларидан кейин «бевосита, почта хизмати орқали ёки электрон шаклда» сўзлари билан тўлдирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«10. Туман ишчи гуруҳи талабгорлардан ариза тушган кундан бошлаб уч иш кунида жойига чиққан ҳолда, тегишли ер участкасининг майдони, тупроқ бонитет балли ҳамда ер ости ва ер усти сув манбалари мавжудлигини ўрганиб чиқади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўрганиш якуни бўйича туман ишчи гуруҳи талабгорларни келгуси йилда сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича туман манзилли рўйхатига (кейинги ўринларда — туман манзилли рўйхати) киритиш тўғрисида хулоса беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда тегишли ер участкаси жойлашган ҳудудда ер ости ва ер усти сув манбалари мавжуд бўлмаган тақдирда, талабгорларни туман манзилли рўйхатига киритиш рад этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўрганиш натижаси кўра келгуси йилда туман манзилли рўйхати мазкур банднинг биринчи хатбошисида белгиланган мезонларга асосан мевали ва озиқа бўладиган янги тутзорларнинг ҳудудлар ҳамда талабгорлар бўйича ер участкаси майдони, ер бонитет балли, сув манбаини кўрсатган ҳолда шакллантиради».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Низомга 1-илова «II босқич» позициясининг «Чора-тадбирлар» устунининг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«1. Талабгорлар аризасини жойига чиққан ҳолда, уларга тегишли бўлган ер участкасининг майдони, тупроқ бонитет балли ҳамда ер ости ва ер усти сув манбалари мавжудлигини ўрганиб чиқади. Бунда талабгорларни келгуси йилда сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича туман манзилли рўйхатига киритиш тўғрисида хулоса беради».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Низомга 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«1. Туман ҳокими, ишчи гуруҳ раҳбари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, ишчи гуруҳ раҳбарининг ўринбосари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Туман электр тармоқлари корхонаси бошлиғи
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. «Ўзбекгидрогеология» институти (ДУК)нинг ҳудудий бўлими раҳбари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Хизмат кўрсатувчи тижорат банки раҳбари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Туман ирригация бўлими бошлиғи, ишчи гуруҳ котиби».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Низомга 4-иловадаги «3. Лавозимга кўра — туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи» сўзлари чиқариб ташлансин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2022 й., 09/22/720/1113-сон)