22.12.2022 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3101-2
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг қарори, 22.12.2022 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3101-2
Date of entry into force
23.03.2023
Ҳужжат 23.03.2023 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори

Аудиторлик ташкилотлари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 22 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3101-2]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги ва «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 июндаги ПФ-6252-сон «Ўзбекистон Республикасининг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш миллий тизимини ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2018 йил 14 ноябрдаги 145, 45-сон қарори (рўйхат рақами 3101, 2018 йил 15 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 й., 51-сон, 980-модда) билан тасдиқланган Аудиторлик ташкилотлари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Молия вазири Т. ИШМЕТОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,

2022 йил 15 ноябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
62-сон

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи Д. РАХИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2022 йил 7 ноябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29-сон

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2022 йил 15 ноябрдаги 62-сон ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2022 йил 7 ноябрдаги 29-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аудиторлик ташкилотлари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Муқаддима, 1-банд ва 23-банднинг биринчи хатбошисидаги «профессионал» деган сўз «турдош» деган сўз билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олтинчи хатбоши «унинг томонидан тақдим этилган ҳужжатлар» деган сўзлардан кейин «, очиқ манбалар ва маълумотлар базаларида мавжуд бўлган қўшимча тасдиқланган маълумотлар» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
саккизинчи хатбошидаги «профессионал» деган сўз «турдош» деган сўз билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўн саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«юқори мансабдор шахслар — чет давлатнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи, маъмурий, суд ёки ҳарбий органда ёхуд халқаро ташкилотда доимий, вақтинча ёки махсус ваколат бўйича тайинланадиган ёки сайланадиган, ташкилий-бошқарув вазифаларини бажарадиган ва юридик аҳамиятга эга бўлган ҳаракатларни амалга оширишга ваколатли шахслар, шунингдек чет давлат корхоналарининг юқори мартабали раҳбарлари, чет давлатнинг таниқли сиёсатчилари ва сиёсий партияларининг таниқли аъзолари, шу жумладан собиқ юқори мансабдор шахслар;»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги ўн тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«юқори мансабдор шахсларга яқин бўлган шахслар — юқори мансабдор шахсларга ижтимоий ва касбий жиҳатдан бевосита боғлиқ бўлган жисмоний шахслар;»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўн тўққизинчи — йигирма иккинчи хатбошилар тегишли равишда йигирманчи — йигирма учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йигирманчи хатбошидаги «ёки терроризмни молиялаштириш» деган сўзлар «, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

«юридик шахс ташкил этмаган чет эл тузилмаси — чет давлатнинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ юридик шахс ташкил этмаган ҳолда ташкил этилган ва ўз иштирокчиларининг (пайчиларнинг, ишонч билдирувчиларнинг ёки бошқа шахсларнинг) ёхуд бошқа бенефициарларнинг манфаатларини кўзлаб даромад (фойда) олишга қаратилган фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган ташкилий тузилма (фондлар, шерикликлар, ширкатлар, трастлар, жамоавий инвестициялар ва (ёки) ишончли бошқарувнинг бошқа шакллари).».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. 4-банднинг тўртинчи ва бешинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«бенефициар мулкдорларни идентификациялаш, уларнинг шахсини текшириш ва операцияни амалга оширишда фойдаланиладиган пул маблағлари ва бошқа мол-мулкнинг келиб чиқишини аниқлаш бўйича мумкин бўлган чора-тадбирлар қўллаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юқори мансабдор шахслар, уларнинг оила аъзолари ва юқори мансабдор шахсларга яқин шахсларнинг амалга ошираётган операцияларини чуқур мониторинг қилиш;».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«ички ва ташқи вазиятлар ўзгаришини инобатга олган ҳолда ички назорат тизими самарадорлигини мониторинг қилади ва баҳолаб боради, шунингдек ушбу Қоидалар ва ички қоидалар талабларига риоя қилиниши назоратини амалга оширади;»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«аудиторлик ташкилоти фаолиятида мазкур Қоидалар ва ички қоидалар талабларига риоя қилинмаганлиги бўйича аниқланган камчилик, қоидабузарликларни бартараф этиш, шунингдек ички назорат тизими самарадорлигини таъминлаш учун заруратга қараб уни мустаҳкамлаш юзасидан аудиторлик ташкилотининг раҳбарига кўриб чиқиши учун таклифлар киритади;».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. 14-банднинг саккизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«юқори мансабдор шахслар ва уларнинг оила аъзолари ҳамда юқори мансабдор шахсларга яқин шахслар билан амалий иш муносабатларини ўрнатиш ҳамда улар томонидан ўтказиладиган операцияларини мониторинг қилиш тартиби;».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи хатбошидаги «профессионал» деган сўз «турдош» деган сўз билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўртинчи хатбошидаги «амалга оширилаётганда» деган сўзлар «аниқлаганда» деган сўз билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«тегишли ҳужжатлар асосида мижозни текшириш ва идентификациялашни, шунингдек унинг вакилининг шахсини ва ваколатларини текширишни;»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Таваккалчилик даражасидан келиб чиқиб мижозни лозим даражада текширишнинг кучайтирилган чораларини қўллаш тўғрисида қарор қабул қилиш имконини бериш керак. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга алоқаси борлиги ҳақида асослантирилган шубҳалар мавжуд бўлганда, мижозни лозим даражада текшириш бўйича чоралар амалга ошираётганлиги ошкор бўлиши мумкин бўлган ҳолларда, ушбу мижозга нисбатан мижозни лозим даражада текшириш бўйича чоралар амалга оширмасдан махсус ваколатли давлат органга шубҳали операция ҳақида хабар юборилишига йўл қўйилади.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи хатбошидаги «ва уларнинг яқин қариндошларига» деган сўзлар «, уларнинг оила аъзолари ва юқори мансабдор шахсларга яқин шахсларга» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи хатбоши «ўрнатиш» деган сўздан кейин «(ёки мавжуд мижозлар учун давом эттириш)» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Қуйидаги мазмундаги 211-банд билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«211. Аудиторлик ташкилотлари мазкур Қоидаларнинг 20 ва 21-бандларида назарда тутилган мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширган учинчи томонларнинг (Ўзбекистон Республикасида рўйхатга олинган ва пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар) лозим даражада текшириш натижаларига ишонишлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур ҳолларда мижозларни лозим даражада текшириш натижалари бўйича сўнгги жавобгарлик аудиторлик ташкилотларининг зиммасида қолади. Бунда аудиторлик ташкилотлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирлар юзасидан зарур бўлган маълумотларни электрон тизимлар орқали, шунингдек идентификациялаш маълумотлари ва бошқа тегишли ҳужжатлар нусхасини сўров асосида кечиктирмасдан олиш имкониятига эга бўлиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи томон жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидалари асосида ишлашига ишонч ҳосил қилишлари керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аудиторлик ташкилотлари мазкур банднинг учинчи-тўртинчи хатбошиларида назарда тутилган талаблардан бирига риоя қилинмаган тақдирда, мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирларни мустақил равишда амалга ошириши керак.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. 24-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Тегишли чоралар бенефициар мулкдорни аниқлаш имконини бермаса, аудиторлик ташкилотлари юқори раҳбарлик лавозимини эгаллаб турган шахсларни идентификация қилиши ва уларнинг шахсини текшириш юзасидан ўринли чораларни кўриши керак.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. 27-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«27. Ушбу Қоидалар билан юридик шахслар учун ўрнатилган талаблар юридик шахсни ташкил этмаган чет эл тузилмаларига нисбатан ҳам қўлланилади.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи хатбошидаги «профессионал» деган сўз «турдош» деган сўз билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Аудиторлик ташкилотлари Рўйхатга киритилган шахсларга ҳамда уларнинг топшириғига кўра ҳаракат қилаётган шахсларга, шунингдек Рўйхатга киритилган жисмоний шахснинг ёхуд ташкилотнинг мулкидаги ёки назорати остидаги юридик шахсларга хизматлар кўрсатиши тақиқланади.»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олтинчи хатбоши еттинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи хатбоши «ишлаб чиқиши ва» деган сўзлардан кейин «таваккалчилик хавфига боғлиқ равишда» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи хатбошидан «(юқори ёки қуйи)» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Аниқланган таваккалчиликлар назорат қилишнинг кенгайтирилган ёки соддалаштирилган чораларини қўллаш ҳамда ресурсларни самарали тақсимлаш тўғрисида қарор қабул қилиш имконини бериш керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аудиторлик ташкилотлари ҳар йили таваккалчиликларни баҳолаш натижаларини «Аудит» дастурий мажмуининг ахборот тизими орқали Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аудиторлик ташкилотлар махсус ваколатли давлат органи билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқиладиган ва тавсиявий характерга эга бўлган услубий қўлланмалар асосида таваккалчилик даражасини аниқлаши ва баҳолаши мумкин.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«в» кичик банддаги «чет эл корхоналарининг ваколатхоналари» деган сўзлар «юридик шахс ташкил этмаган чет эл тузилмалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«ж» кичик банддаги «ва уларнинг яқин қариндошларига» деган сўзлар «, уларнинг оила аъзолари ва юқори мансабдор шахсларга яқин шахсларга» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Қуйидаги мазмундаги 341-банд билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«341. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги йилига камида бир марта жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш юзасидан аудиторлик ташкилотлари фаолиятида таваккалчилик даражасини ўрганишни, таҳлил қилишни ва баҳолашни ҳамда аниқланган таваккалчиликларни камайтиришга доир тегишли чоралар кўради ҳамда бу тўғрисида махсус ваколатли давлат органини хабардор қилади.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. 39-банддаги «чиқган» деган сўз «чиққан» деган сўз билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. 41-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«41. Шубҳали операция ҳақидаги хабар аудиторлик ташкилоти томонидан шубҳали операция аниқланган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмай, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 июндаги 402-сон қарори билан тасдиқланган Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ маълумотларни тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ махсус ваколатли давлат органига берилади.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи хатбошидаги «профессионал» деган сўз «турдош» деган сўз билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи хатбоши «шунингдек» деган сўздан кейин «уч соат ичида» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. 45-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«45. Операцияни тўхтатиш ва тиклашни Террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар рўйхатига киритилган шахсларнинг операцияларини тўхтатиб туриш, пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкини ишга солмай тўхтатиб қўйиш, ишга солмай тўхтатиб қўйилган мол-мулкидан фойдаланишга рухсат бериш ва операцияларини тиклаш тартиби тўғрисидаги низомда (рўйхат рақами 3327, 2021 йил 19 октябрь) белгиланган тартибда амалга оширади.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. 48-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«48. Аудиторлик ташкилотлар пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкнинг улар билан боғлиқ операциялар тўғрисидаги ахборотни, шунингдек мижозларни лозим даражада текшириш бўйича идентификациялаш маълумотлари ҳамда материалларини, шу жумладан иш ёзишмаларини ва ўтказилган ҳар қандай таҳлил натижаларини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатлар мобайнида, лекин операция амалга оширилганидан ёки мижоз билан иш муносабатлар тўхтатилганидан кейин беш йилдан кам бўлмаган муддатда сақлашлари шарт.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. 57-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«57. Аудиторлик ташкилотлари томонидан мазкур Қоидалар талабларига риоя этилиши устидан мониторинг ва назорат, шу жумладан ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва махсус ваколатли давлат органи томонидан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 июндаги 402-сон қарори билан тасдиқланган Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши устидан мониторинг ва назоратни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-банд қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Судланганлиги ёки судланмаганлиги тўғрисида маълумот.»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-банднинг «д» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«д) мижознинг таваккалчилик даражаси, шунингдек уни пасайтириш ва ички назоратни самарадорлигини таъминлаш учун қўлланиладиган чоралар.»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги 7-банд билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«7. Бухгалтерия ҳисобини юритиш бўйича хизматларни кўрсатишни рад этилган мижозлар сони (рад этиш сабаби).».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Мижоз ва унинг бенефициар мулкдорини идентификациялашда зарур бўлган
МАЪЛУМОТ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Тўлиқ, шунингдек давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномасида кўрсатилган бўлса, қисқартирилган номи.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномада кўрсатилган маълумотлар (сана, рақам, рўйхатга олувчи орган номи ва бошқа маълумотлар).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Солиқ тўловчининг идентификация рақами.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Жойлашган жойи (почта манзили, филиаллар ва ваколатхоналар мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Мижоз ва бенефициар мулкдорни амалий иш муносабатлар тўғрисидаги маълумотлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Лицензияланиши лозим бўлган фаолият турларини амалга ошириш учун мавжуд бўлган лицензиялар тўғрисида маълумотлар: фаолият тури, лицензиянинг рақами ва берилган санаси, ким томонидан берилганлиги, амал қилиш муддати.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Мижоз вакили шахсининг идентификацияси (паспорт, ID-карта ёки унга тенглаштирилган ҳужжатлар асосида) ҳамда ваколатларини текшириш тўғрисидаги маълумотлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Мижознинг таъсисчилари (акциядорлари, иштирокчилари) ҳақидаги ҳамда уларнинг устав фонди (капитали)даги улушлари, бенефициар мулкдорини идентификациялаш (шахсини ва яшаш жойини аниқлаш, юқори мансабдор шахс, унинг оила аъзоси ёки унга яқин шахс эканлиги тўғрисида белги) тўғрисидаги маълумотлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Рўйхатга олинган ва тўланган устав фонди (капитали) миқдори тўғрисидаги маълумотлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Мижознинг бошқарув органлари (юридик шахснинг бошқарув органларининг тузилмаси ва шахсий таркиби) тўғрисидаги маълумотлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Боғланиш маълумотлари (телефон рақамлари, электрон почта, веб-сайт (агар мавжуд бўлса).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ички қоидалар билан аниқланадиган бошқа маълумотлар.».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.12.2022 й., 10/22/3101-2/1110-сон)