28.11.2022 йилдаги 4-1001-2220/43811-сон
ONLINE TRANSLATE
Тошкент шаҳар судининг қарори, 28.11.2022 йилдаги 4-1001-2220/43811-сон
Date of entry into force
28.11.2022
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент шаҳар судининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори

Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати А. Ибрагимов раислигида, ҳайъат аъзолари Ф. Ёдгоров ҳамда В. Лидан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Д. Исмоиловнинг котиблигида, тарафлардан: «S» МЧЖ вакили Ш.В(23.09.2022 йилдаги 152-сонли ишончнома ва 16.08.2022 йилдаги 57-сонли адвокатлик ордери), «L» МЧЖ К.А (раҳбар), «A» АКБ вакиллари О.П (26.02.2022 йилдаги 3257/03-01-сонли ишончнома), Ж.П (16.12.2021 йилдаги 4436/03-01-сонли ишончнома), И.Х (05.01.2022 йилдаги 2749/02-15-сонли ишончнома), «Т» ХАБ вакили М.М (07.01.2022 йилдаги 01-04/14-сонли ишончнома), «P» МЧЖ вакили А.О (15.09.2022 йилдаги ишончнома ва 15.09.2022 йилдаги 105-сонли адвокатлик ордери) иштирокида, «A» АКБ, «Т» ХАБ ҳамда «S» МЧЖ томонидан берилган апелляция шикоятларига асосан Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 05.10.2022 йилдаги ҳал қилув қарорининг қонунийлигини иш ҳужжатлари билан бирга очиқ суд мажлисида суд биносида кўриб чиқ аниқлади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«S» МЧЖ (матнда даъвогар деб юритилади) иқтисодий судга «L» МЧЖ (матнда жавобгар деб юритилади), А.К.К (матнда жавобгар-2 деб юритилади), учинчи шахслар: «A» АКБ, «Т» ХАБ, «C» МЧЖ, «P» МЧЖга нисбатан даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «L» МЧЖ ягона таъсисчисининг 28.04.2016 йилдаги 1-сонли, 15.07.2016 йилдаги 2-сонли, 25.07.2016 йилдаги 3-сонли қарорларини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суднинг 09.09.2022 йилдаги ажрими билан «A» АКБ, «Т» ХАБ, «C» МЧЖ, «P» МЧЖлар низонинг предметига мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида ишга жалб қилинган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинчалик, суднинг 03.10.2022 йилдаги ажрими билан «A» АКБ, «Т» ХАБ ишга жавобгарлар сифатида жалб қилинган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Биринчи инстанция судининг 05.10.2022 йилдаги ҳал қилув қарори билан жавобгарлар «A» АКБ, «Т» ХАБнинг даъво муддатини қўллаш ҳақидаги илтимосномаларини қаноатлантириш рад қилинган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилиб, жавобгар МЧЖ ягона таъсисчисининг 28.04.2016 йилдаги 1-сонли, 15.07.2016 йилдаги 2-сонли, 25.07.2016 йилдаги 3-сонли қарорлари ҳақиқий эмас деб топилиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 4.500.000 сўм давлат божи ва 24.000 сўм почта харажати ундирилган. Даъво талабининг «A» АКБ, «Т» ХАБга нисбатан қисми рад қилинган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб, даъвогар томонидан берилган апелляция шикоятида биринчи инстанция суди томонидан «A» АКБ ва «Т» ХАБларни Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб юритилади)нинг 44-моддасига зид равишда жавобгар сифатида жалб қилинганлиги, уларга нисбатан даъво талаби мавжуд бўлмасада суд томонидан ушбу бошқа жавобгарларга нисбатан даъво талабларини рад қилиш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги важ келтириб, ҳал қилув қарори ҳамда суднинг 03.10.2022 йилдаги бошқа жавобгарларни ишга жалб қилиш тўғрисида ажримини бекор қилиб, даъво талабини қаноатлантириш юзасидан янги қарор қабул қилиш сўралган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳал қилув қарорига нисбатан «A» АКБ томонидан берилган апелляция шикоятида даъвогарнинг мазкур даъво аризасини бериш мақсади «L» МЧЖга олдин банкларга кредитлари таъминоти эвазига гаровга қуйилган кўчмас мулкларни қайтариши бўлганлиги; «L» МЧЖ раҳбари К.А содир қилган жинояти, унинг 28.04.2016 йилдаги қарори ва банк билан тузилган шартномалар ўртасида ҳеч қандай алоқа мавжуд эмаслиги, суд ушбу ҳолатларни аниқланмасдан нотўғри қарор қабул қилинганлиги; К.А ўз ваколатларидан ташқарига чиқиб, банкка жамиятда иккита таъсисчилар мавжудлиги ҳақида янги Устав ва таъсис шартномасини тақдим этмаганлиги; суд «A» АКБни жавобгар сифатида жалб қилиб, асоссиз равишда унинг иш бўйича даъво муддатни қўллаш ҳақидаги аризасини рад этилганлиги; даъвогар «L» МЧЖда ½ қисмига таъсисчи сифатида тикланиб, ҳеч қандай зарар кўрмаганлиги; даъвогар, жавобгар «L» МЧЖ ва К.А ўртасида ҳеч қандай низо мавжуд эмаслиги, жавобгарлар даъво талабларини тўлиқ тан олганлиги, низо даъвогар ва банк ўртасида бўлганлиги туфайли, даъвогар ўз даъвосида банкларни учинчи шахслар сифатида жалб қилинганлиги важлар келтириб, суднинг қарорини бекор қилиб, иш бўйича даъво муддатини қўллаб даъво талабини рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилиш сўралган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳал қилув қарорига нисбатан «Т» ХАБ томонидан берилган апелляция шикоятида биринчи инстанция суд «L» МЧЖнинг қарорлари қабул қилинганлигига 6 йил ўтиб кетганлиги, суд мазкур иш бўйича даъво муддати ўтиб кетган бўлса-да, жавобгар «Т» ХАБнинг даъво муддатни қўллаш ҳақида аризани рад қилинганлиги, «L» МЧЖнинг 25.07.2016 йилдаги 3-сонли ягона таъсисчи қарорининг асл мақсади банкдан кредит олиш учун қабул қилинганлиги ва ушбу қарор бевосита банкнинг манфаатига таъсир кўрсатувчи қарори эканлиги ва ушбу қарори бекор қилиниши албатта банкка зарар етказиш мумкинлиги, суд бу ҳолатига эътибор қаратмаганлиги, суд банкларга нисбатан аниқ даъво даъво талабларини кўрсатмасдан рад қилиниб, асосий даъво талабларини ҳам рад қилиниши кераклигини, суд «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги қонуннинг 41-моддасига, Олий суди Пленум қарорлари талабларига зид равишда қарор қабул қилинганлиги, даъвогар ўзининг ҳуқуқи бузилганлиги ҳақида ЖИБ Тошкент шаҳар Шайхонтохур туман судининг 25.10.2017 йилдаги ҳукм чиқарилган кундан бошлаб билганлиги, биринчи инстанция суд мазкур ишни бир томонлама кўриб чиқиб, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари бузган ҳолда адолатсиз қарор қабул қилинганлиги важлар келтириб, қарорни бекор қилиб, даъво муддати ўтганлиги сабабли даъвони кўрмасдан қолдириш сўралган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили ўз апелляция шикоятини қувватлаб ва унда кўрсатилган важларни такрорлаб, Банклар томонидан берилган апелляция шикоятларига эътироз билдириб, «L» МЧЖ ягона таъсисчиси барча ҳужжатларни қалбакилаштирганлиги, ушбу ҳолатлар эса МЧЖнинг фаолиятига таъсир этувчи қарорлар қабул қилинишига сабабчи бўлганлиги, ягона таъсисчининг жиноий қилмишлари жиноий суднинг ҳукми ва иқтисодий суднинг қарори билан ўз тасдиғини топганлиги, даъвогарнинг асосий мақсади «L» МЧЖ ягона таъсисчининг ваколати мавжуд бўлмаган даврда ноқонуний равишда қабул қилинган 28.04.2016 йилдаги 1-сонли, 15.07.2016 йилдаги 2-сонли, 25.07.2016 йилдаги 3-сонли қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш ва ушбу қарорларни қонун талабларига мувофиқлаштиришдан иборат эканлиги, даъвогарнинг банкларга нисбатан эътирози мавжуд эмаслиги, шунингдек, ушбу қарорларнинг ҳақиқий эмаслик оқибатини қўллашда иборат эмаслиги, бироқ, биринчи инстанция суди низони мазмунан тўғри ва асосли қарор қабул қилган бўлсада, бироқ, иш бўйича бошқа жавобгарларни жалб қилиш тўғрисида нотўғри ажрим қабул қилинганлиги сабабли ҳал қилув қарорини асослантирувчи қисми ҳам нотўғри қайд этилганлиги, суд бошқа жавобгарни даъвогарнинг розилиги билан ишга жалб қилиш мумкинлиги, суд жавобгар Банкларга нисбатан даъвогарнинг қайси даъво талабини рад этилганлиги кўрсатилмаганлиги баён қилиб, ҳал қилув қарори ва 03.10.2022 йилдаги ажримни бекор қилиб, тўғри асосларга кўра, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни, Банкларнинг апелляция шикоятини рад қилишни сўради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суд мажлисида иштирок этган «A» АКБ вакиллари ўз апелляция шикоятини қувватлаб, даъвогарнинг апелляция шикоятига эътироз билдириб, даъвогарнинг олдинги банк кредитларни ва гаров шартномаларни ҳақиқий эмас деб топиш ва ҳақиқий эмаслик оқибатларини қўллаш ҳақидаги даъво талаблари рад этилганлиги, даъвогар мазкур даъво ариза билан судга мурожаат қилиш мақсади яна банк кредитларни ва гаров шартномалар юзасидан низолашиш ва жамиятнинг гаровга қуйилган кўчмас мулкни қайтариш эканлиги, ҳаттоки даъвогар ва жавобгар ўртасида ҳеч қандай низо мавжуд эмаслиги, жавобгар даъвогарнинг даъвосини тўлиқ тан олиши ушбу ҳолатини далолат беришини; банкка «L» МЧЖда К.Абдукодировдан ташқари, бошқа таъсисчи бўлганлиги маълум бўлмаганлиги, ЖИБ Тошкент шаҳар Шайхонтохур туман судининг ҳукмида К.А томонидан содир этилган жинояти билан банк томонидан ажратилган кредит ўртасида ҳеч қандай алоқаси йўқлиги, суд ушбу ҳолатига эътибор қаратмаганлиги; бундан ташқари, суд ўзининг ажрими билан «A» АКБни жавобгар сифатида жалб қилиб, банкнинг иш бўйича даъво муддатини қўллаш ҳақида аризасини рад этилиб, қонунга зид равишда даъво талабларини қаноатлантириш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги баён қилиб, апелляция шикоятини қаноатлантириб, даъвогарнинг апелляция шикоятини рад этиб, суднинг қарорини бекор қилиб, иш бўйича даъво муддатини қўлланган ҳолда даъвони рад этиш ҳақида Янги қарор қабул қилишни сўради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суд мажлисида иштирок этган «Т» ХАБ вакили ўз апелляция шикоятини қувватлаб, даъвогарнинг апелляция шикоятига эътироз билдириб, «L» МЧЖни ягона таъсисчининг 15.07.2016 йилдаги 2-сонли ҳамда 25.07.2016 йилдаги 3-сонли қарорлари асосида банк «L» МЧЖга кредит пул маблағларини ажратилганлиги, шу сабабли низолашаётган қарорлари банк манфаатларига таъсир кўрсатаётган қарорлар эканлиги, биринчи инстанция суд «Т» ХАБни асосли равишда жавобгар деб топиб, қонунга зид равишда банкнинг иш бўйича даъво муддатини қўллаш тўғрисида аризани қаноатлантирилмасдан қолдирилганлиги, низоли қарорлар қабул қилинганлигига 6 йилдан ортиқ муддати ўтиб кетганлиги, даъвогар ўзининг бузилган ҳуқуқлари ҳақида 2017 йилдан, яъни ЖИБ Тошкент шаҳар Шайхонтохур тумани судининг ҳукми қабул қилингандан кунидан бошлаб билганлиги, бироқ, ҳозирга қадар ушбу даъво ариза билан судга мурожаат қилмаганлиги баён қилиб, апелляция шикоятини қаноатлантириб, даъвогарнинг апелляция шикоятини рад этиб, суднинг қарорини бекор қилиб, иш бўйича даъво муддатини қўлланган ҳолда даъвони рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъвогар томонидан келтирилган апелляция шикоятини тан олиб, банклар томонидан келтирилган шикоятларини тан олмасдан, даъвогарнинг шикоятини қаноатлантириб, банкларнинг шикоятларини рад қилишни сўради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар-2 даъвогар томонидан келтирилган апелляция шикоятини тан олиб, банклар томонидан келтирилган шикоятларини тан олмасдан, даъвогарнинг шикоятини қаноатлантириб, банкларнинг шикоятларини рад қилишни сўради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суд мажлисида иштирок этган учинчи шахс «P» МЧЖ вакили даъвогарнинг апелляция шикоятини тан олмасдан, банкларнинг апелляция шикоятларини қувватлаб, судга иш бўйича ёзма фикрномани тақдим этиб, даъвогарнинг апелляция шикоятини рад этишни, банкларнинг шикоятларини қаноатлантиришни сўради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суд мажлиси вақти ва жой тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган учинчи шахс «C» МЧЖ вакили суд муҳокамасида иштирок этмаган. Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати таркиби Ўзбекистон республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб юритилади)нинг 274-моддасининг тўртинчи қисмига асосан ишни учинчи шахс «C» МЧЖ вакили иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деган хулосага келди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Судлов ҳайъати таркиби ишда иштирок этган тарафлар вакилларининг иш бўйича тушунтириш ва фикрларини эшитиб, апелляция шикоятларида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан, уларни қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, 08.02.2016 йилда даъвогар «L» МЧЖнинг иштирокчилигига улуш қўшган ҳолда 50 фоиз улуш билан жавобгар корхонага иштирокчи сифатида кирган. Ушбу ҳолат Тошкент шаҳар Шайхонтохур туман ягона дарча марказидан рўйхатдан ўтказилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жавобгар корхона иштирокчиларининг 29.06.2018 йилдаги умумий йиғилиш баённомасига кўра, «С» МЧЖнинг ёзган хатига мувофиқ, жамиятдаги 361 712 000 сўмлик 50 фоиз улушини А.К.Қга (жавобгар корхона раҳбари) қолдириб, жамият таркибидан чиққан.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Шайхонтохур туман судининг 25.10.2017 йилдаги ҳукми билан «L» МЧЖ раҳбари К.Атомонидан 2016 йил 29 июнда расмийлаштирилган «L» МЧЖнинг таъсисчиси «С» МЧЖнинг «L» МЧЖ устав жамғармасидаги улушидан К.Анинг фойдасига воз кечиш ҳақидаги иштирокчиларнинг умумий йиғилиш баённомаси ҳамда жамият умумий йиғилишига тақдим этилган аризаси қалбаки деб топилиб, К.А Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 167-моддаси учинчи қисмининг «а» банди, 228-моддаси иккинчи қисмининг «б» банди ва 228-моддасининг учинчи қисми билан ЖКнинг 59-моддаси тартибида 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди апелляция инстанциясининг 17.07.2018 йилдаги ажрими билан мазкур ҳукм ўзгаришсиз қолдирилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сўнг, даъвогар Шайхонтохур туман давлат хизматлари марказига 12.01.2019 йилдаги 24-сонли ариза билан мурожаат қилиб, жиноят ишлари бўйича Шайхонтохур туман судининг 25.10.2017 йилдаги ҳукмига асосан 29.06.2016 йилдаги умумий йиғилиш баённомаси қалбакилаштирилганлиги исботланганлиги сабабли, жавобгар корхонага таъсисчилигини тиклаб бериш ҳақида мурожаат қилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шайхонтохур туман давлат хизматлари маркази томонидан берилган 25.01.2019 йилдаги 09/19-сонли хатида мазкур ҳукмда Марказ зиммасига бундай мажбурият юклатилмаганлиги сабабли, рад этилган, шундан сўнг даъвогар судга мурожаат қилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ИПК 73-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, ЖИБ Шайхонтохур туман ҳукми билан низо предмети бўлган 29.06.2016 йилдаги «L» МЧЖ иштирокчиларининг умумий йиғилиш баённомаси МЧЖнинг раҳбари К.Атомонидан қалбакилаштирилганлиги ҳолати аниқланганлиги ўз исботини топганлигидан келиб чиққан ҳолда Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 11.06.2019 йилдаги 4-1001-1907/10335-сонли ҳал қилув қарори билан ҳақиқий эмас деб топилган ва унинг ҳақиқий эмаслиги оқибатлари қўлланилиб, «S» МЧЖ — «L» МЧЖга таъсисчи сифатида киритилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг «Иқтисодий судлар томонидан корпоратив низоларни ҳал этишнинг айрим масалалари тўғрисида» 20.06.2014 йилдаги 262-сон қарори (матнда Олий хўжалик суди Пленумининг 20.06.2014 йилдаги 262-сонли Пленум қарори деб юритилади) 20.1-бандида белгиланганидек, жамият иштирокчилари умумий йиғилиши қарори у қонун ҳужжатларига зид бўлган ва (ёки) умумий йиғилиш қонун ҳужжатлари ва жамият уставида белгиланган тартибга риоя этилмаган ҳолда ўтказилган ҳоллардагина, ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ИПК 73-моддаси тўртинчи қисмига кўра, жиноят ишлари бўйича суднинг қонуний кучга кирган ҳукми муайян ҳаракатлар содир этилганлиги ёки содир этилмаганлиги ва улар кимлар томонидан содир этилганлиги масалалари бўйича иқтисодий суд учун мажбурийдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Биринчи инстанция суди юқорида келтирилганлардан келиб чиқиб, ягона таъсисчининг 28.04.2016 йилдаги 1-сонли, 15.07.2016 йилдаги 2-сонли, 25.07.2016 йилдаги 3-сонли қарорларини ҳақиқий эмас деб топиб асосли хулосага келган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жавобгар сифатида жалб қилинган «A» АКБ ва «Т» ХАБ вакиллари томонидан Олий хўжалик суди Пленумининг 20.06.2014 йилдаги 262-сонли Пленум қарорининг 20.2-бандига асосан «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 41-моддасида белгиланган икки ойлик муддат махсус даъво муддати ҳисобланади ва у суд томонидан фақат низодаги тарафнинг суднинг ҳал қилув қарори қабул қилунгунга қадар берган аризасига мувофиқ қўлланилиши мумкинлигини асос қилган ҳолда махсус даъво муддати ўтганлиги сабабли, даъво муддатини қўллаб даъвони рад қилишни сўралган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг «Иқтисодий судлар томонидан фуқаролик қонун ҳужжатларининг даъво муддатига оид нормаларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида» 19.06.2015 йилдаги 282-сонли қарорининг 8.3-бандида, агар ишда бир нечта жавобгар иштирок этаётган бўлиб, улардан қайси бири даъво муддатини қўллаш ҳақида ариза берса, даъво муддати фақат ўша шахсга нисбатан қўлланилиши белгиланган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур ҳолатда биринчи инстанция суд «A» АКБ, «Т» ХАБ вакилларига нисбатан даъво талаблари мавжуд эмаслигидан келиб чиқиб, даъво муддатини қўллаш ҳақидаги илтимоснома (аризаси)ларини рад қилиб асосли тўхтамга келган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бундан ташқари, суд жараёнида банк вакиллари томонидан Олий хўжалик суди Пленумининг 20.06.2014 йилдаги 262-сонли Пленум қарорининг 20.2-бандига асосан иш бўйича махсус даъво муддати ўтганлиги сабабли, даъво муддатини қўллаб даъвони рад қилишни сўралган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юқорида қайд этилган Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 19.06.2015 йилдаги 282-сонли қарорининг 8.3-бандида агар ишда бир нечта жавобгар иштирок этаётган бўлиб, улардан қайси бири даъво муддатини қўллаш ҳақида ариза берса, даъво муддати фақат ўша шахсга нисбатан қўлланилиши белгиланган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур ҳолатда суд «A» АКБ, «Т» ХАБ вакилларига нисбатан талаб мавжуд эмаслигидан келиб чиққан ҳолда суд даъво муддатини қўллаш ҳақидаги илтимоснома (аризаси)ларини рад қилиб, қонуний тўхтамга келган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Судлов ҳайъати таркиби, даъвогарнинг апелляция шикоятида келтирилган важлар қуйидагиларга асосларга кўра келишмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ИПКнинг 199-моддасига кўра, суднинг ажрими устидан ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда, шунингдек ажрим ишнинг келгусидаги ҳаракатига тўсқинлик қилган тақдирда, суднинг ҳал қилув қароридан алоҳида тарзда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бошқа ажримлар устидан апелляция шикояти (протести) берилмайди, лекин бу ажримларга қарши эътирозлар суднинг ҳал қилув қарори устидан қилинган апелляция шикоятига (протестига) қўшиб қўйилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суднинг ажрими билан «A» АКБ, «Т» ХАБ ишга жавобгарлар сифатида жалб қилинган. Бироқ, мазкур ажрим ишнинг келгусидаги ҳаракатига тўсқинлик қилганмаганлиги сабабли ажрим устидан апелляция шикояти (протести) берилмаслиги назарда тутилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Судлов ҳайъати таркиби, «A» АКБ ва «Т» ХАБ апелляция шикоятларида келтирилган важлар қуйидагиларга асосларга кўра келишмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Даъвогар жавобгар ва жавобгар-2 ларга нисбатан даъво ариза билан мурожаат қилиб «L» МЧЖни ягона таъсисчининг 28.04.2016 йилдаги 1-сонли, 15.07.2016 йилдаги 2-сонли, 25.07.2016 йилдаги 3-сонли қарорларини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Мазкур ҳолатда ушбу низо корпоратив низо бўлиб, «A» АКБ ва «Т» ХАБларга нисбатан даъво талаблар қуйилмаган. К.Анинг жиноят ҳаракатлари қонуний кучга кирган ЖИБ Тошкент шаҳар Шайхонтохур тумани судининг 25.10.20217 йилдаги ҳукми билан ўз тасдиғини топган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Банк ва 3-шахс важ сифатида келтирган даъвогар ва жавобгар ва жавобгар-2 ўртасида ҳеч қандай низо мавжудлиги, даъвогар ўз ҳуқуқи ва манфаатларини тиклаш ва ҳимоя қилиш учун судга даъво ариза билан мурожаат қилиш ҳуқуқини чекламайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Чунки, даъво талабига низо жавобгар-2 нинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари оқибатида келиб чиққан. Ушбу ҳолатлар эса жиноят ишлар бўйича суднинг ҳукми ҳамда иқтисодий суднинг 11.06.2019 йилдаги 4-1001-1907/10335-сонли ҳал қилув қарори билан ўз тасдиғини топган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ИПКнинг 279-моддасида иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлиши белгиланган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур ҳолатда биринчи инстанция суди Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми «Иқтисодий судининг ҳал қилув қарори ҳақида» 15.06.2007 йилдаги 161-сонли қарорининг 1-банди талабларига риоя қилган ҳолда ишдаги мавжуд далилларга атрофлича баҳо бериб, моддий ҳамда процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб, даъво талаблари доирасида қонуний ва асослантирилган суд ҳужжати қабул қилганлиги ҳамда ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосалар ишнинг ҳақиқий ҳолатларига тўла мос келиши сабабли ҳам уни ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юқорида баён этилганларга кўра, судлов ҳайъати даъвогар ва Банклар томонидан келтирилган апелляция шикоятларини қаноатлантиришни рад этишни, ИПКнинг 118-моддаси ва «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонун талабидан келиб чиқиб, тарафлар томонидан апелляция шикоятида беришда тўланган суд харажатларини ўзларининг зиммасида қолдиришни лозим топади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 72, 118, 274, 278-280-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати таркиби қарор қилди:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«A» АКБ, «Т» ХАБ ва «St» МЧЖларнинг апелляция шикоятлари қаноатлантириш рад этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 05.10.2022 йилдаги ҳал қилув қарори, 03.10.2022 йилдаги ажрими ўзгаришсиз қолдирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур қарор устидан ИПКнинг 35-бобида белгиланган тартиб ва муддатда Ўзбекистон Республикаси Олий судининг иқтисодий ишлар бўйича суд таркибига шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Раислик қилувчи А. ИБРАГИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳайъат аъзолари Ф. ЁДГОРОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
В. ЛИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2022 йил 28 ноябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-1001-2220/43811-сон