07.11.2022 йилдаги ЎРҚ-801-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 07.11.2022 йилдаги ЎРҚ-801-сон
Date of entry into force
08.11.2022
Ҳужжат 08.11.2022 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонунчилик палатаси томонидан 2022 йил 2 августда қабул қилинган
Сенат томонидан 2022 йил 7 октябрда маъқулланган
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳозирги вақтда қонунчиликда мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатларини таъминлаш борасида барча чора-тадбирлар назарда тутилган. Хусусий мулкнинг бут сақланишини таъминлаш учун давлат томонидан шарт-шароитлар яратилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексида, «Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги, «Гаров тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларида ва бошқа қонунларда мустаҳкамлаб қўйилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 53-моддасига мувофиқ мулкдор фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда мулкидан маҳрум этилиши мумкин. Шу билан бирга Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексида мулк ҳуқуқи бекор қилинишига, шу жумладан мулкдорнинг мол-мулкини қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда, жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш чоғида унинг мулк ҳуқуқи бекор қилинишига йўл қўйилиши белгиланган. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига мулкдорнинг ҳуқуқини фақат қонунга асосан бекор қилишни назарда тутувчи ўзгартишлар киритилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бундан ташқари «Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига асосан «Гаров тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ҳам гаровга қўювчининг мол-мулки жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилган (ҳақини тўлаб олинган) тақдирда, унинг мулк ҳуқуқи ҳимоя қилинишини таъминлайдиган ўзгартиш киритилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Қонун мулкдорларнинг ҳуқуқлари ишончли ҳимоя қилинишини ва хусусий мулкнинг бут сақланишини таъминлаш учун қўшимча ҳуқуқий шарт-шароитлар яратади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган «Гаров тўғрисида»ги 736-ХII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 1 майда қабул қилинган 614-I-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 5-6, 96-модда; 2002 йил, № 1, 20-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 4, 156-модда; 2009 йил, № 9, 337-модда; 2015 йил, № 8, 312-модда; 2018 йил, № 1, 4-модда, № 4, 224-модда; 2019 йил, № 10, 671-модда; 2020 йил, № 1, 3-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) 47-моддасининг биринчи қисмидаги «давлат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши (сотиб олиниши)» деган сўзлар «жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши (қайта сотиб олиниши)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган 163-I-сонли ва 1996 йил 29 августда қабул қилинган 256-I-сонли қонунлари билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 2-сонга илова, № 11-12; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 9, 229-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 182-модда; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 4, 154-модда, № 9, 494, 498-моддалар; 2007 йил, № 1, 3, 5-моддалар, № 4, 156, 164-моддалар, № 8, 367-модда, № 9, 416-модда, № 12, 598, 608-моддалар; 2008 йил, № 4, 192-модда, № 12, 640-модда; 2009 йил, № 9, 337-модда; 2010 йил, № 9, 335, 337, 340-моддалар; 2011 йил, № 12/2, 363, 364, 365-моддалар; 2012 йил, № 4, 106, 109-моддалар, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 5, 130-модда, № 12, 343-модда; 2015 йил, № 8, 310, 312-моддалар; 2016 йил, № 4, 125-модда; 2017 йил, № 4, 137-модда, № 9, 510-модда, № 12, 773-модда; 2018 йил, № 1, 4-модда, № 4, 224-модда, № 7, 433-модда, № 10, 673-модда; 2019 йил, № 3, 161, 166-моддалар, № 5, 267-модда, № 10, 671-модда, № 12, 880, 886-моддалар; 2020 йил, № 1, 3, 4-моддалар; № 10, 593-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 8, 801-модда, № 10, 968-модда; 2022 йил, № 2, 79-модда, № 3, 217, 218-моддалар, № 4, 340-модда, № 5, 464-модда, № 6, 570-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) 83-модданинг тўртинчи қисмидаги «қонун ҳужжатлари» деган сўзлар «қонун» деган сўз билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) 166-модданинг учинчи қисмидаги «қонун ҳужжатларида» деган сўзлар «қонунда» деган сўз билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) 197-модданинг матнидаги «шунингдек мулк ҳуқуқини бекор қилувчи қонунчиликка асосан бекор бўлади» деган сўзлар «шунингдек мулк ҳуқуқини қонун асосида бекор қилувчи қонунчилик ҳужжатига асосан бекор бўлади» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4) 198-модданинг биринчи қисмидаги «қонун ҳужжатларига» деган сўзлар «қонунларга» деган сўз билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5) 199-модданинг биринчи қисмидаги «қонун ҳужжатларида» деган сўзлар «қонунда» деган сўз билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6) 206-модданинг биринчи қисмидаги «қонун ҳужжатларида» деган сўзлар «қонунда» деган сўз билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-модда. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2022 йил 7 ноябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎРҚ-801-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.11.2022 й., 03/22/801/0998-сон)