Ҳужжат кучини йўқотган 17.06.2009 20.06.2005 йилдаги ПФ-3620-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 20.06.2005 йилдаги ПФ-3620-сон
Date of entry into force
20.06.2005
Ҳужжат кучини йўқотган 17.06.2009
Ҳужжат 20.06.2005 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг

Фармони

МИКРОФИРМАЛАР ВА КИЧИК КОРХОНАЛАРНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ БОРАСИДАГИ ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 17 июндаги ПФ-4116-сонли «Солиқ имтиёзлари тартибга солиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартишлар киритиш ҳамда баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кичик бизнес субъектларини жадал ривожлантиришни янада рағбатлантириш ҳамда унинг мамлакат иқтисодиётидаги аҳамияти ва улушини тубдан ошириш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. 2005 йилнинг 1 июлидан бошлаб микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ягона солиқ, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Республика йўл жамғармаси ва Мактаб таълими жамғармасига мажбурий ажратмалар тўлаш ўрнига ягона солиқ тўлови жорий этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўлови ставкалари иловага мувофиқ белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ягона солиқ тўлови ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 25-кунигача ҳар чоракда тўланиши белгилаб қўйилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. 2005 йилнинг 1 июлидан бошлаб, акциз солиғи олинадиган маҳсулот ишлаб чиқарувчи микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўловини ҳисоблаш чоғида солиққа тортиладиган база акциз солиғи суммасига камайтириладиган тартиб ўрнатилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3 Янги ташкил этилаётган микрофирмалар ва кичик корхоналарга ягона солиқ тўловини тўлаш муддатини бир йилга кечиктириш, кечиктирилган суммани имтиёзли давр тугагандан кейин тенг улушларда 12 ой давомида тўлаш ҳуқуқи берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2005 йилнинг 1 июлигача:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ягона солиқ тўловини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳамда давлат мақсадли жамғармалари ўртасида тақсимлаш нормативларини тасдиқласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Марказий банки билан биргаликда ягона солиқ тўловини ҳисоблаш, тўлаш ҳамда уни давлат бюджети ва бюджетдан ташқари давлат мақсадли жамғармалари ўртасида тақсимлаш тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиб, белгиланган тартибда тасдиқласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда ягона солиқ тўловини тўлаш муддатини кечиктириш ҳуқуқини бериш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Қуйидагилар белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илгари микрофирмалар ва кичик корхоналарга ягона солиқ тўлаш бўйича қонун ҳужжатларида берилган солиқ имтиёзлари ягона солиқ тўловини тўлаш чоғида амал қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ягона солиқ тўловини тўлайдиган микрофирма ва кичик корхоналар қонун ҳужжатларига мувофиқ ижарага олинган ер майдонлари учун бюджетга ижара ҳақи тўлашдан озод қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва бошқа манфаатдор тузилмалар билан биргаликда уч ой муддатда «Солиқ маслаҳатчилари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқсин ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритсин, лойиҳада тадбиркорлик субъектларини солиқ қонунчилиги соҳасида маслаҳат ва ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлашни таъминлашнинг амалий механизми кўзда тутилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда амалдаги қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2005 йил 20 июнь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПФ-3620-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2005 йил 20 июндаги ПФ-3620-сонли Фармонига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Микрофирма ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўлови ставкалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

‎Тўловчилар‎

Сотилган товарлар (бажарилган ишлар, хизматлар) ҳажмига
‎нисбатан фоиз ҳисобида‎

1. Иқтисодиёт барча тармоқларининг корхоналари, 2—4-бандларда кўрсатилганлари бундан мустасно‎

‎13‎

2. Қишлоқ хўжалиги корхоналари, ягона ер солиғини тўлайдиган қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари бундан мустасно‎

‎6‎

3. Юридик ва жисмоний шахсларни (жумладан норезидентларни) жалб этиш йўли билан оммавий томоша тадбирларини ташкил этишдан даромад оладиган, гастроль-концерт фаолияти билан шуғулланиш лицензиясига эга бўлган корхоналар‎

‎30‎

4. Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар‎

50‎

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эслатмалар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Харид, таъминлаш-сотиш корхоналари, брокерлик фирмалари, комиссия шартномаси бўйича хизмат кўрсатувчи корхона ва ташкилотларига ягона солиғ тўлови жорий этилмайди, улар учун ягона солиғ ҳамда давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар тўлашнинг амалдаги тартиби ва белгиланган ставкалари сақлаб қолинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Лизинг компаниялари учун ставка лизинг берувчининг даромади (маржа)га нисбатан фоиз ҳисобида белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 25-26-сон, 177-модда; 2006 й., 28-29-сон, 262-модда; 2007 й., 4–6-сон, 37-модда)