02.11.2022 йилдаги ЎРҚ-799-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни , 02.11.2022 йилдаги ЎРҚ-799-сон
Date of entry into force
03.11.2022
Ҳужжат 03.11.2022 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонунчилик палатаси томонидан 2022 йил 9 августда қабул қилинган
Сенат томонидан 2022 йил 7 октябрда маъқулланган
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги йилларда «Инсон қадри учун» тамойили асосида инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини таъминлаш, халқ билан очиқ мулоқот механизмларини янада такомиллаштириш, жамият ҳаётига оид муҳим ҳужжатларни жамоатчилик фикрини инобатга олган ҳолда қабул қилиш амалиётини жорий этиш борасида изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида географик объектларга ном беришда маҳаллий аҳолининг фикрини ҳисобга олиш назарда тутилган, бироқ бу жараённи амалга ошириш тартиби, шунингдек фуқароларнинг географик объектларга ном бериш бўйича ташаббусларни илгари суриш ваколатлари ушбу Қонунда кўзда тутилмаган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шунингдек амалдаги қонунчиликда географик объектларга Ўзбекистон ёки жаҳон тарихида чуқур из қолдирган шахсларнинг исми-шарифини беришга доир нормалар ҳам очиб берилмаган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бундан ташқари, таркибида туманлар мавжуд бўлган шаҳарларда географик объектларга ном бериш ваколати халқ депутатлари туман Кенгашларига берилганлиги ушбу йўналишдаги фаолиятни самарали мувофиқлаштириш ҳамда қонунчиликнинг аниқ ва бир хилда қўлланилишини таъминлашга тўсқинлик қилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юқорида келтирилган масалаларни ҳал этишга қаратилган мазкур Қонун билан «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига бир қатор янги нормалар ҳамда тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда. Хусусан, ушбу Қонун билан географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартиришда маҳаллий аҳолининг фикри давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда тегишли маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан ҳисобга олиниши белгиланмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонунда фуқароларга аҳоли пунктларининг таркибий қисмларига ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш тўғрисида таклифлар киритиш ваколатини белгилашга қаратилган, шунингдек таркибида туманлар мавжуд бўлган шаҳарларда аҳоли пунктларининг таркибий қисмларига ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш туманлар ҳокимлари киритган таклифларга асосан халқ депутатлари шаҳарлар Кенгашлари томонидан амалга оширилишини назарда тутувчи ўзгартишлар киритилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу билан бирга аҳоли пунктларининг таркибий қисмларига Ўзбекистон ёки жаҳон тарихида чуқур из қолдирган шахсларнинг исми-шарифини бериш уларнинг вафотидан кейин Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таклифига биноан Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори асосида ҳамда, қоида тариқасида, номлари мавжуд бўлмаган объектларга нисбатан амалга оширилиши белгиланмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Қонун географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш тизимини янада такомиллаштириш, ушбу жараёнда фуқаролар иштирокининг ҳуқуқий асосларини яратиш, Ўзбекистон ёки жаҳон тарихида чуқур из қолдирган шахсларнинг номларини абадийлаштириш мақсадида аҳоли пунктларининг таркибий қисмларига ном бериш механизмларини аниқлаштириш учун хизмат қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 12 октябрда қабул қилинган «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги ЎРҚ-303-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011 йил, № 10, 273-модда; 2017 йил, № 8, 383-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 8, 800-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Аҳоли пунктларининг таркибий қисмларига (маҳаллалар, шоҳкўчалар, кўчалар, майдонлар, боғлар, хиёбонларга) айрим одамларнинг, жамоат арбобларининг, сиёсий арбобларнинг исми-шарифини беришга, қоида тариқасида, йўл қўйилмайди, бундан Ўзбекистон ёки жаҳон тарихида чуқур из қолдирган шахслар мустасно»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
еттинчи қисмининг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«бир туман, шаҳар доирасидаги, таркибида туманлар мавжуд бўлган шаҳар ёки аҳоли пункти доирасидаги бир нечта турдош географик объектга»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) қуйидаги мазмундаги 41-модда билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«41-модда. Географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартиришда маҳаллий аҳолининг фикрини ҳисобга олиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш тўғрисида таклифлар тайёрлаш жараёнида маҳаллий аҳолининг фикри ҳисобга олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартиришда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, тегишли маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан маҳаллий аҳолининг фикри ҳисобга олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, тегишли маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш тўғрисидаги таклифларни келиб тушганидан кейин муҳокама қилиш учун уларни беш иш кунидан кечиктирмай ўз расмий нашрларида, расмий веб-сайтларида, шунингдек оммавий ахборот воситаларида эълон қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Таклифларнинг муҳокамасини ўтказиш муддати географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш тўғрисидаги таклифлар эълон қилинган санадан эътиборан ўн беш кундан кам бўлмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маҳаллий аҳоли географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш тўғрисидаги таклифларга нисбатан ўз фикрини оғзаки, ёзма ёхуд электрон шаклда якка тартибда ёки жамоа бўлиб билдириши мумкин. Бунда шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, шунингдек унинг яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, тегишли маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органи географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш тўғрисидаги таклифларга нисбатан аҳолидан келиб тушган фикрларни умумлаштиради ҳамда бу фикрларни географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш масалалари бўйича тегишли комиссияга киритади, мазкур комиссия хулоса тайёрлаш чоғида бу фикрларни ҳисобга олади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Аҳоли пунктларининг таркибий қисмларига (маҳаллалар, шоҳкўчалар, кўчалар, майдонлар, боғлар, хиёбонларга) ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш фуқароларнинг ташаббуслари, шунингдек фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг илтимосномаларига асосан туманлар, шаҳарлар ҳокимлари киритган таклифга кўра халқ депутатлари туманлар, шаҳарлар Кенгашлари томонидан, таркибида туманлар мавжуд бўлган шаҳарларда эса туманлар ҳокимлари киритган таклифларга кўра халқ депутатлари шаҳарлар Кенгашлари томонидан амалга оширилади, бундан ушбу Қонуннинг 101-моддасида назарда тутилган ҳоллар мустасно»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Туман, шаҳар ҳокими фуқароларнинг ташаббусларини, шунингдек фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг аҳоли пунктларининг таркибий қисмларига (маҳаллалар, шоҳкўчалар, кўчалар, майдонлар, боғлар, хиёбонларга) ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш тўғрисидаги илтимосномаларини кўриб чиқади ҳамда уларни зарур ҳужжатлар билан бирга таклифлар тайёрлаш учун туман, шаҳар комиссиясига юборади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бешинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Туман, шаҳар ҳокими аҳоли пунктларининг таркибий қисмларига (маҳаллалар, шоҳкўчалар, кўчалар, майдонлар, боғлар, хиёбонларга) ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш тўғрисидаги туман, шаҳар комиссияси томонидан кўриб чиқилган таклифларни тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, Тошкент шаҳар комиссиясига юборади, комиссия тақдим этилган ҳужжатларнинг ҳар томонлама ўрганилишини ташкил этади, шундан сўнг уларни географик объектларнинг номлари тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги нуқтаи назаридан давлат экспертизасидан ўтказиш учун Кадастр агентлигига топширади. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, Тошкент шаҳар комиссияси амалга оширилган ишларнинг якунларига кўра ҳамда давлат экспертизаси натижаларини ҳисобга олган ҳолда тегишли хулоса беради, ушбу хулоса аҳоли пунктларининг таркибий қисмларига ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш тўғрисида таклиф киритган туман, шаҳар ҳокимига юборилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4) қуйидаги мазмундаги 101-модда билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«101-модда. Аҳоли пунктларининг таркибий қисмларига Ўзбекистон ёки жаҳон тарихида чуқур из қолдирган шахсларнинг исми-шарифини бериш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон ёки жаҳон тарихида чуқур из қолдирган шахсларнинг исми-шарифини бериш уларнинг вафотидан кейин Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таклифига биноан Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига асосан ҳамда, қоида тариқасида, номлари мавжуд бўлмаган аҳоли пунктларининг таркибий қисмларига нисбатан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Туман, шаҳар ҳокими аҳоли пунктларининг таркибий қисмларига (маҳаллалар, шоҳкўчалар, кўчалар, майдонлар, боғлар, хиёбонларга) Ўзбекистон ёки жаҳон тарихида чуқур из қолдирган шахсларнинг исми-шарифини бериш тўғрисидаги фуқаролар ташаббусларини, шунингдек фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг илтимосномаларини кўриб чиқади ҳамда уларни зарур ҳужжатлар билан бирга таклифлар тайёрлаш учун туман, шаҳар комиссиясига юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Туман, шаҳар комиссияси тақдим этилган ҳужжатларни уларнинг географик объектларнинг номлари тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги нуқтаи назаридан кўриб чиқади, кейинчалик тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, Тошкент шаҳар комиссиясига киритиш учун таклифлар тайёрлайди, шунингдек уларни туман, шаҳар ҳокимига юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Туман, шаҳар ҳокими туман, шаҳар комиссияси томонидан кўриб чиқилган аҳоли пунктларининг таркибий қисмларига (маҳаллалар, шоҳкўчалар, кўчалар, майдонлар, боғлар, хиёбонларга) Ўзбекистон ёки жаҳон тарихида чуқур из қолдирган шахсларнинг исми-шарифини бериш тўғрисидаги таклифларни тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, Тошкент шаҳар комиссиясига юборади, комиссия тақдим этилган ҳужжатларнинг ҳар томонлама ўрганилишини ташкил этади ва уларни географик объектларнинг номлари тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги нуқтаи назаридан давлат экспертизасидан ўтказиш учун Кадастр агентлигига топширади. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, Тошкент шаҳар комиссияси амалга оширилган ишларнинг якунларига кўра ҳамда давлат экспертизаси натижаларини ҳисобга олган ҳолда тегишли хулоса беради, ушбу хулоса Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси аҳоли пунктларининг таркибий қисмларига (маҳаллалар, шоҳкўчалар, кўчалар, майдонлар, боғлар, хиёбонларга) Ўзбекистон ёки жаҳон тарихида чуқур из қолдирган шахсларнинг исми-шарифини бериш тўғрисидаги таклифни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси билан келишади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимлари аҳоли пунктларининг таркибий қисмларига (маҳаллалар, шоҳкўчалар, кўчалар, майдонлар, боғлар, хиёбонларга) Ўзбекистон ёки жаҳон тарихида чуқур из қолдирган шахсларнинг исми-шарифини бериш тўғрисидаги илтимосномани, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, Тошкент шаҳар комиссиясининг хулосасини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимларининг аҳоли пунктларининг таркибий қисмларига (маҳаллалар, шоҳкўчалар, кўчалар, майдонлар, боғлар, хиёбонларга) Ўзбекистон ёки жаҳон тарихида чуқур из қолдирган шахсларнинг исми-шарифини бериш тўғрисидаги илтимосномаларини кўриб чиқади ҳамда уларни зарур ҳужжатлар билан бирга хулоса олиш учун республика комиссиясига юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика комиссияси тақдим этилган ҳужжатларни ҳар томонлама ўрганиб чиқади ва тегишли хулоса беради, ушбу хулоса Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аҳоли пунктларининг таркибий қисмларига (маҳаллалар, шоҳкўчалар, кўчалар, майдонлар, боғлар, хиёбонларга) Ўзбекистон ёки жаҳон тарихида чуқур из қолдирган шахсларнинг исми-шарифини бериш тўғрисида республика комиссиясининг хулосасини ҳисобга олган ҳолда таклифлар тайёрлайди ҳамда уларни Ўзбекистон Республикаси Президентига кўриб чиқиш учун киритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таклифларини кўриб чиқади ва тегишли қарор қабул қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон ёки жаҳон тарихида чуқур из қолдирган шахсларнинг тоифаларини аниқлаш мезонлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5) 14-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш тўғрисидаги таклифларнинг давлат экспертизаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика комиссияси томонидан — туманлар, шаҳарлар, вилоятларга, табиий объектларга, транспорт ва муҳандислик-техника инфратузилмаси объектларига ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш тўғрисидаги таклифларга нисбатан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси комиссияси томонидан — Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида жойлашган туманлар, шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар, овулларга, аҳоли пунктларига ҳамда уларнинг таркибий қисмларига ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш тўғрисидаги таклифларга нисбатан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вилоятлар комиссиялари томонидан — шаҳарчалар, қишлоқлар, овулларга, аҳоли пунктларига ҳамда уларнинг таркибий қисмларига ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш тўғрисидаги таклифларга нисбатан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент шаҳар комиссияси томонидан — аҳоли пунктларининг таркибий қисмларига ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш тўғрисидаги таклифларга нисбатан тайинланади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6) 15-модданинг биринчи қисми:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«тегишли географик объект жойлашган ҳудудда яшовчи маҳаллий аҳолининг фикрини ўрганишга оид ҳужжатлар»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўртинчи — еттинчи хатбошилари тегишинча бешинчи — саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-модда. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2022 йил 2 ноябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎРҚ-799-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2022 й., 03/22/799/0986-сон)